Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2202/3489 Дата решения 15.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый “Global Star Textile Trade” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 899119 Claim ID 2834605 PDF Hash e763c951093c3aad... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI NAMANGAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 160133, Namangan shahri, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a 160133, Namangan city, Nodim Namangoniy street, 20a Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14 е-mail: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 сентябрь 4-1601-2202/3489-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Ффффнинг жавобгар ввввмасъулияти чекланган жамиятига нисбатан 116 322 961,79 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили Д.Абдуллаев (ишончномага асосан), жавобгар вакили Д.Кравцева (шахсий маълумотнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг ўз биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Фффф (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “Jurabek Ota” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан 116 322 961,79 сўм миқдорида жарима қўллаб беришни сўраган. Аризачи вакили суд муҳокамасида берган тушунтиришида жавобгар томонидан қисман қарздорлик бартараф этилганлигини маълум қилди, аризани қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили хозирда қолган юклари хам келаётганлигини билдирди ва суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради Суд тараф вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди: иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аризачи томонидан жавобгар фаолияти юзасидан таҳлил ўтказилганда жавобгар томонидан 2022 йил давомида хорижий хамкорлар билан тузилган импорт шартномаси бўйича 1 148 761,4 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган. Жумладан, жавобгар томонидан Хитой давлатидаги ҳамкори билан тузилган 200047544302357337210200011-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 957 661,4 АҚШ доллари, 200047544302357337210200010-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 116 100,0 АҚШ доллори, 200047544302357337210200012-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 75 000,0 АҚШ доллари миқдорида тўловлар амалга оширилган бўлиб, лекин белгиланган муддатларда товарлар импорт қилинмаганлиги ёки маблағлар қайтарилмаганлиги натижасида 2022 йил 10 январь ҳолатига 1 148 761,4 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган ва товарлар импорти белгиланган муддатлардан 180 кунгача бўлган муддатга кечиктирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 23-бандига мувофиқ, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Низомнинг 27-бандида белгиланишича, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5087-сонли “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 10-бандида, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш белгиланган. Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди. Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Низомнинг қайд этиб ўтилган талабларига асосланиб, эркин муомалага чиқариш божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш белгиланган муддатлардан кечикканлиги учун аризачи томонидан жавобгарга нисбатан импорт шартномаси бўйича вужудга келган 1 148 761,4 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарздорлик суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда, яъни 57 438,07 АҚШ доллари (1 148 761,4 х 5%=57 438,07) АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси (2022 йил 15 июль ҳолатига 1 АҚШ доллари – 10 975,02 сўм) бўйича 630 383 967,0 сўм (10975,02 х 57 438,07) миқдорида жарима ҳисобланган ҳамда муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий тўлаб бериш ҳақида талабнома жавобгарга унинг шахсий кабинети орқали юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ҳақида аризачига маълумот тақдим этилмаган ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган. Шундан сўнг, аризачи жавобгарга нисбатан жами 630 383 967,0 сўм миқдорида жарима қўллаб беришни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган. Юқорида қайд этилганидек, жавобгар томонидан хорижий хамкор билан тузилган импорт шартномалари бўйича товарларни импорт қилиш муддати ўтказиб юборилиб, эркин муомалага чиқариш божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечиктирилган. Ишни судда кўриш кунида жавобгар томонидан қисман импорт шартномаси бартараф этилганлигини маълум қилди ва буни аризачи тасдиқлади. Ушбу ҳолатлар тараф вакилларининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар томонидан тасдиқланган маълумоти билан қарздолик қисман бартараф этилганлиги тасдиқланади. Таъкидлаб ўтилган қонун ҳужжати талабларига асосан, ушбу ҳолат аризачи томонидан билдирилган талабни қисман қаноатлантиришга ва жавобгарга нисбатан жарима қўллашга асос бўлади. Шу боис, суд аризачи томонидан билдирилган талабни асосли деб ҳисоблайди ва аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ҳамда тўланган 21600 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ффффнинг аризаси қисман қаноатлантирилсин. ввввмасъулияти чекланган жамиятига нисбатан 507 531 146 сўм миқдорида жарима қўлланилсин. Жарима суммасини ундириш аризачи зиммасига юклатилсин. ввввмасъулияти чекланган жамиятидан Фффф фойдасига 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев