Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/3897 Дата решения 15.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мададкор таъминот савдо хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Давлатобод туман мактабгача таълими бўлими
Source ID 916279 Claim ID 2866399 PDF Hash 6001fca802b96e9c... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
нинг 237-моддаси нинг 237 law
СКнинг 238-моддаси СКнинг 238 law
СКнинг 248-моддаси СКнинг 248 law
базаси СКнинг 176-моддаси базаси СК 176 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20А-uy 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20А Тel: 0 (369) 227 79 93 Fax: 0 (369) 227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 сентябрь 4-1601-2203/3897-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, судья ѐрдамчиси А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, АА жавобгар Давлатобод туман мактабгача таълим бўлимига нисбатан 28 935 701 сўм миқдоридаги зарарни тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари Б.Ахадов (раҳбар), Д.Абдуллаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Холматов, М.Мўминов (ишончнома ва шахсий маълумотнома асосида), Наманган вилоят мактабгача таълим бошқармаси вакили Ш.Каримқулов (ишончнома асосида), Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича вакил С.Маматов (ишончнома асосида) Давлат солиқ бошқармаси вакиллари С.Турдиматов, Ш.Мамаризаев (ишончнома асосида), вилоят Молия бошқармаси вакили У.Жўраев (ишончнома асосида) лар иштирокида суднинг ўз биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: АА(бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ББ (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) га нисбатан 28 935 701 сўм миқдоридаги зарарни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Наманган вилояти бўйича Молия бошқармаси, Ғазначилик бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Мактабгача таълим бошқармаси жалб қилинган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво аризасидаги важларини ўқиб эшиттириб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвога эътироз билдириб, тарафлар ўртасида аутсорсинг шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра даъвогар хизмат кўрсатиб келган, бироқ қўшимча қиймат солиғи (бундан буѐн матнда ҚҚС деб юритилади) ни тўлаб бериш тўғрисида келишилмаганлиги, юқори вазирликка ушбу юзасидан хат юборилганлигини, жавоб хатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 25-июлдаги 626-сонли қарори 2-иловаси 35-бандида, аутсорсер барча харажатларни (солиқлар, ходимларнинг иш хақи, транспорт хизматлари ҳамда асбоб- ускуналарни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ва бошқаларни) ўз ичига оладиган 20 фоизгача устама хақ хисобга олинган холда амалдаги ўртача бозор нархлари бўйича бир овқатланувчига тегишли контингент учун овқатланишнинг тасдиқланган нормасидан келиб чиқади, деб кўрсатилганлиги, ушбу ҚҚС ҳам мазкур 20 фоизгачалик устамани ичига кириб кетишлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича вакил даъвони қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантришни сўради. Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакиллари суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 5 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан маҳсулот таннархига қўшиладиган харажатларга аутсорсер томонидан мол-мулк, ер, сув ресурсларидан ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик солиқлари ва ижтимоий солиқлар бўйича ҳаражатларни хисобга олиши мумкинлиги, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қодексининг 237, 238, 248-моддаларига асосан даъвогар ҚҚСни бюджетга тўлаб берганлигини, жавобгар шартнома бўйича 15 фоиз устамадан ташқари ҚҚСни ҳам тўлаб бериши лозимлигини маълум қилиб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Наманган вилоят Молия бошқармаси вакили ҳам суд мажлисида йиллик смета даъвогар томонидан халқ депутатлари кенгашига тақдим этилгандан сўнг улар томонидан кераксиз ҳаражатлар чиқариб ташлаб тасдиқлаб берилишини, ҚҚС тўлаб берилиши тўғри бўлишини маълум қилиб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Ғазначилик бошқармаси тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади, шунга кўра суд ғазначилик вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди: Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида 2022 йил 26 январда 2-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 2-иловасига кўра даъвогар жорий йилнинг январь, февраль, март ойларида жами 192 904 674 сўмлик миқдоридаги иссиқ овқат етказиб бериш мажбуриятини олган. Бироқ, даъвогар ҚҚС тўловчи корхона бўлишига қарамасдан шартномада ҚҚС ҳисобланмаслиги кўрсатилган. Шартнома бўйича жавобгар томонидан ўз мажбуриятлари бажарилган ҳамда жавобгар томонидан ҳизматлар учун пул маблағлари тўлаб берилган бўлсада, 28 935 701 сўм ҚҚС тўлаб берилмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномага жавобан ҚҚС тўлаб берилмаслиги маълум қилинган. Шунга асосан даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан 28 935 701 сўм ҚҚСни зарар сифатида ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 14-моддасига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ѐки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 25июлдаги 626-сонли қарори 2-иловаси 35-бандида, аутсорсер барча харажатларни (солиқлар, ходимларнинг иш хақи, транспорт хизматлари ҳамда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ва бошқаларни) ўз ичига оладиган 20 фоизгача устама хақ хисобга олинган холда амалдаги ўртача бозор нархлари бўйича бир овқатланувчига тегишли контингент учун овқатланишнинг тасдиқланган нормасидан келиб чиқади. Жавобгар томонидан суд мухокамаларида ҚҚС юқоридаги нормага асосан ҳаражатларнинг солиқлар қисмига кириб кетиши, ҳаражатларга 15 фоиз устама тўлаб берилиши шартномада келишилганлигини маълум қилган. Суд жавобгар вакилларининг ушбу важлари билан келишмайди, чунки: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 5 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан маҳсулот таннархига қўшиладиган харажатларга аутсорсер томонидан мол-мулк, ер, сув ресурсларидан ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик солиқлари ва ижтимоий солиқлар бўйича ҳаражатларни хисобга олиши мумкин Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буѐн матнда СК деб юритилади) нинг 237-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва (ѐки) товарларни (хизматларни) реализация қилувчи Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади. СКнинг 238-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан, реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма солиқ солиш объектидир. СКнинг 248-моддаси биринчи қисмига биноан эса ҚҚС солиқ базаси СКнинг 176-моддаси талабларини ҳисобга олган ҳолда, акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун) ҳисобга олиб, унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 18 февралдаги 28-сонли буйруғига 2-илова “Танлов иштирокчиси учун” Йўриқноманинг 6-иловасидаги шартнома намунаси 1.3бандида ҚҚС тўлови алоҳида кўрсатилган. Юқоридагилардан кўринадики, жавобгар томонидан даъвогар тўлаган ҚҚС тўлаб берилиши лозим бўлган бўлсада, шартномада киритилмасдан ҚҚС тўламай келинган. Баѐн этилганларга кўра, даъвогарнинг жавобгар томонидан тўланмаган ҚҚСни зарар сифатида ундириш талаби асосли бўлиб, уни (192 904 674 * 15% = 28 935 701 сўм) 28 935 701 сўмга қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 300 000 сўм миқдоридаги давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражати жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Баѐн этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: ААкиритган даъво талаби қаноатлантирилсин. ББ бўлими ҳисобидан “Мададкор таъминот савдо” хусусий корхонаси фойдасига 28 935 701 сўм миқдоридаги зарар, 300 000 сўм давлат божи ва 24 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин суд харажатларини ундириш бўйича ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев