Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/3124 Дата решения 15.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ Ответчик / Подсудимый "SAFIYA MOMIQ SOCHIQLARI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 916448 Claim ID 2901378 PDF Hash cc80598a38d9cae1... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20А O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20А-uy Тel: 0 (369) 227 79 93 Fax: 0 (369) 227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 сентябрь 4-1603-2201/3124-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ффф” АТБ манфаатида жавобгар “ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамиятидан жами 465 604 384 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни қўшича жавобгар “ZEXN-T” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили М.Узақов (ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида ўтказилган суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ффф” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан кредит ва фоизлардан жами 465 604 384 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгар “ZEXN-T” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, жавобгар ва қўшимча жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисми 2-бандига кўра суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган 1 ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга кўра суд ишни жавобгар, қўшимча жавобгар ва палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд ишдаги мавжуд далилларга бахо бериб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2021 йил 24 сентябрь куни янги ташкил этилган мактабгача таълим муассасасига мебел ва жиҳозлар сотиб олиш мақсадида кредит ажратиш ҳақида 2149-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра, жавобгарга 36 ой муддатга 1 200 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга тегишли Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Наманган кўчаси, 53-уйда жойлашган Спорт соғломлаштириш бино-иншоотлари гаровга олинган. Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаб бормасдан, кредит шартномаси шартларини бузган. Бунинг оқибатида, ўз вақтида тўланмаган кредит қарзи хозирги кун куни ҳолатига кредит ва фоизлардан жами 465 604 384 сўмни ташкил этган. Ваҳоланки, кредит шартномаси шартларига кўра жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов графигида белгиланган санада тўлаб бориши лозимлиги, жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаганда кредитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни даъвогар талаб қилиши белгиланган. 2 шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ушбу ҳуқуқ нормаси ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари даъвогарнинг кредитни муддатидан олдин ундиришга ҳақли эканлигини кўрсатади. Даъвогарнинг кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш талаби асослидир, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, жавобгар томонидан кредит қайтарилиши таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга тегишли Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Наманган кўчаси, 53-уйда жойлашган Спорт соғломлаштириш бино-иншоотлари гаровга қўйилган. Мазкур шартномага кўра гаровга берувчи - ўз зиммасига кредит шартномаси бўйича тўлов мажбуриятларни бажармаганда мазкур мажбуриятни гаровга қўйган мулк хисобидан бажариш мажбуриятини олган. ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Юқоридагиларга асосан суд ундирувни жавобгарга ва қўшимча жавобгарга тегишли гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. “Давлат божи тўғрисида” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни иловасининг 2-банди “а”-кичик бандида иқтисодий судларда мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга асосан, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган 24 000 сўм почта харажатини, бюджетга 9 312 087,68 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: 3 ффф” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси даъво талаблари қаноатлантирилсин. ффф” АТБ фойдасига “ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамиятидан кредит ва фоизлардан бўлган 465 604 384 сўм ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. “ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамиятидан бюджетга 9 312 087,68 сўм давлат божи ундирилсин. Ундирувни “ZEXN-T” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Наманган кўчаси, 53-уйда жойлашган Спорт соғломлаштириш бино-иншоотларига қаратилсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда кучга киради. Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев 4