← Назад
Решение #780418 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
НАМАНГАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20А
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20А-uy
Тel: 0 (369) 227 79 93
Fax: 0 (369) 227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 15 сентябрь 4-1603-2201/3125-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоевнинг
раислигида, А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “АА”
АТБ манфаатида жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамиятидан жами
3 073 140 000 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни қўшича жавобгар
“СС” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаров мулкига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили М.Узақов
(ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида ўтказилган суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси “АА(бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ББ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)дан кредит ва
фоизлардан жами 3 073 140 000 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни
қўшимча жавобгар “СС” масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн
матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га тегишли гаров мулкига
қаратишни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, судга
даъво аризаси киритилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси, жавобгар ва қўшимча жавобгар белгиланган тартибда суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисми 2-бандига
кўра суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
1
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра ишни кўриш вақти ва
жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий
судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга кўра суд ишни жавобгар, қўшимча жавобгар ва палата вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги мавжуд далилларга бахо бериб, ишда иштирок этувчи
шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн
матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2021 йил 15 ноябрь куни уй-жой қуриш учун қурилиши тугалланмаган кўп
қаватли бино-иншоотни сотиб олиш ва қурилишни давом эттириш мақсадида
кредит ажратиш ҳақида 2189-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра,
жавобгарга 36 ой муддатга 3 500 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилган.
Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида жавобгарга тегишли
Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Ал-Фарғоний
кўчаси, 6-уйда жойлашган ҳамда қўшимча жавобгарга тегишли Наманган
вилояти, Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, А.Навоий кўчаси, 8-уйда
жойлашган нотурар-жой бино-иншоотлари гаровга олинган.
Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаб
бормасдан, кредит шартномаси шартларини бузган. Бунинг оқибатида, ўз
вақтида тўланмаган кредит қарзи хозирги кун куни ҳолатига кредит ва
фоизлардан жами 3 073 140 000 сўмни ташкил этган.
Ваҳоланки, кредит шартномаси шартларига кўра жавобгар кредит ва
унга ҳисобланган фоизларни тўлов графигида белгиланган санада тўлаб
бориши лозимлиги, жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларни
2
бажармаганда кредитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан
қайтаришни даъвогар талаб қилиши белгиланган.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Ушбу ҳуқуқ нормаси ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
шартлари даъвогарнинг кредитни муддатидан олдин ундиришга ҳақли
эканлигини кўрсатади. Даъвогарнинг кредит суммаси ва унга ҳисобланган
фоизларни ундириш талаби асослидир, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим
бўлади.
Шунингдек, жавобгар томонидан кредит қайтарилиши таъминоти
сифатида жавобгарга тегишли Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани,
Туркистон МФЙ, Ал-Фарғоний кўчаси, 6-уйда жойлашган ҳамда қўшимча
жавобгарга тегишли Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Туркистон
МФЙ, А.Навоий кўчаси, 8-уйда жойлашган нотурар-жой бино-иншоотлари
гаровга қўйилган.
Мазкур шартномага кўра гаровга берувчи - ўз зиммасига кредит
шартномаси бўйича тўлов мажбуриятларни бажармаганда мазкур
мажбуриятни гаровга қўйган мулк хисобидан бажариш мажбуриятини олган.
ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим
даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Юқоридагиларга асосан суд ундирувни жавобгарга ва қўшимча
жавобгарга тегишли гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи
қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни иловасининг 2-банди “а”-кичик бандида иқтисодий судларда мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга асосан, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган
24 000 сўм почта харажатини, бюджетга 61 462 800 сўм давлат божи
ундириш лозим бўлади.
3
Баѐн этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
“АА” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган
вилоят худудий бошқармаси даъво талаблари қаноатлантирилсин.
“АА” АТБ фойдасига “ЬЬ” масъулияти чекланган жамиятидан кредит ва
фоизлардан бўлган 3 073 140 000 сўм ҳамда 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
“ББ” масъулияти чекланган жамиятидан бюджетга 61 462 800 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ундирувни “ББ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Наманган
вилояти, Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Ал-Фарғоний кўчаси, 6-уйда
жойлашган нотурар-жой бино-иншоотларига;
“СС” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Наманган вилояти,
Тўрақўрғон тумани, Туркистон МФЙ, А.Навоий кўчаси, 8-уйда жойлашган
нотурар-жой бино-иншоотларига қаратилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда кучга киради.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
4