Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1106-2203/1041 Дата решения 14.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бекабадский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахритдинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый DIYORBEK-PROGRESS-INVEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 901711 Claim ID 2887071 PDF Hash 22cfc591b893e635... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси процессуал кодексининг 220-моддаси збекистон Республикаси процессуал кодекси 220 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BEKOBOD TUMANLARARO BEKABAD INTER-DISTRICT IQTISODIY SUDI ECONOMIC COURT Protected by PDF Anti-Copy Free (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) 110503, Bekobodshahri, G.Gulomko‘chasi 110503,Bekabad, G.Gulom street Tel: (70) 202-01-59, (70) 202-01-62, е-mail: i.bekobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 14 сентябрь Бекобод шаҳар 4-1106-2203/1041-сонли иш Бекобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, З.Бекмуратованинг котибалигида, аризачи Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “DIYORBEK-PROGRESS-INVEST” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: аризачи вакили М.Мадаминов (ишончнома асосида) иштирокидаги очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “DIYORBEK-PROGRESS-INVEST” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги асосларни таъкидлаб, жавобгар 2022 йил учун мол-мулк бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлигини, бироқ бугунги кунда ушбу камчилик бартараф этилиб, солиқ ҳисоботи топширилганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва 10.09.2022 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш ҳужжатида мавжуд. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан Protected by PDF Anti-Copy Free қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, (Upgrade to Pro Иқтисодий Version to Remove the Watermark) Ўзбекистон Республикаси процессуал кодексининг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2022 йил учун мол-мулк бўйича солиқ ҳисоботи 2022 йил 25 август кунига қадар тақдим этилмаганлиги кўрсатилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “СК” деб юритилади) 417-моддасининг иккичи қисмига кўра солиқ ҳисоботи солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига йилда бир марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар томонидан эса солиқ ҳисоботи давридан кейинги йилнинг 15 февралига қадар бўлган муддатда тақдим этилади. Аризачи солиқ ҳисоботини тақдим этиш юзасидан жавобгарнинг шахсий кабинетига 2022 йил 28 июль куни электрон шаклда хабарнома юборган. Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаган. СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўрасолиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақалари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Аризачи вакилининг судга тақдим этган маълумотномасида кўринишича жавобгар “DIYORBEK-PROGRESS-INVEST” масъулияти чекланган жамияти томонидан мол-мулк бўйича солиқ ҳисоботлари иш судда кўрилган кунга қадар тақдим этилган. Ушбу ҳолат аризачи вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Protected by PDF Anti-Copy Free Демак, ариза талабларига асос бўлган ҳолатлар бугунги кунга қадар, (Upgrade to Proқадар Version to Remove the Watermark) яъни иш судда кўрилгунга тўлиқ бартараф этилган. Шу боис суд аризани қаноатлантириш рад этилиши лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд, ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни,“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божини ундирмасликни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Аризачининг талабини қаноатлантириш рад этилсин. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод этилганлигини инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат ичида апелляция шикояти бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья И.Қурбанов