Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2408 Дата решения 14.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AT "XALQ BANKI" Ответчик / Подсудимый "TO'XTAYEV SHOMIRZA" оилавий корхонаси
Source ID 914435 Claim ID 2859043 PDF Hash e82e6eaedb8d1484... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
онунининг 1-моддаси онуни 1 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 1 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy Теl: (66) 425-17-35 PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/2408-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, А.Нормуротовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Эржигитов (15.03.2022 йилги 0486-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат “Халқ банки” манфаатида жавобгар "TO'XTAYEV SHOMIRZA" оилавий корхонасига нисбатан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Савдо-саноат палатаси деб юритилади) Пайариқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда акциядорлик тижорат “Халқ банки” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва "TO'XTAYEV SHOMIRZA" оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 07 ноябр куни 86-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, ушбу кредит шартномасининг шартларига асосан жавобгарга 3 йилга йиллик 18% устама ҳақ тўлаш шарти билан 180 000 000 сўм миқдорда кредит берилганлигини, жавобгар томонидан кредитнинг таъминоти сифатида ўзига тегишли умумий ер майдони 232,9 кв.м., қурилиш ости майдони 232,9 кв.м., фойдали майдони 410,7 кв.м. бўлган ошхона биноси гаровга қўйилганлигини, жавобгар кредит шартномасининг шартларини бузиб келаётганлигини, 2022 йил 01 май ҳолатига 6 000 000 сўм муддатли қарз, 14 366 000 сўм муддати ўтган асосий қарзи, 2 056 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 22 422 000 сўм қарзи вужудга келганлигини, шу боис даъвогар фойдасига жавобгардан 6 000 000 сўм муддатли қарз, 14 366 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 2 056 000 сўм, жами 22 422 000 сўмни ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган умумий ер майдони 232,9 кв.м., қурилиш ости майдони 232,9 кв.м., фойдали майдони 410,7 кв.м. бўлган ошхона биносига қаратишни, ишни Савдо-саноат палатаси вакилининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-3 - қисмларига асосан, суд ишни Савдо-саноат палатаси вакили ва жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- қисмига асосан, ишни Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили Ж.Эржигитов ўз тушунтиришида, даъвони қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда даъво аризасининг талаб қисмида техник хатоликка йўл қўйилганлигини, унда “2022 йил 01 май ҳолатига 6 000 000 сўм муддатли қарз, 14 366 000 сўм муддати ўтган асосий қарзи, 2 056 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи”ни ундириш назарда тутилганлигини, жавобгар кредит тўловларини қисман амалга оширганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, даъвогар (Банк) ва жавобгар (Қарздор) ўртасида 07.11.2018 йилда 86-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, «Банк» «Қарздор»га шартномада кўрсатилган шартлар ва миқдорда пул маблағлари бериш мажбуриятини, «Қарздор» эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш вапул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, кредит суммаси 180 000 000 сўмни ташкил этади. Кредит шартномасининг 2.2-бандига кўра, кредитдан фойдаланиш муддати 36 ойни ташкил этади. Кредит шартномасининг 2.5-бандига кўра, кредит учун устама фоиз ставкаси йиллик 18 фоиз қилиб белгиланган. Тарафлар ўртасида кредит маблағини қайтариш бўйича жадвал тасдиқланган. Даъвогар жавобгарга 180 000 000 сўм кредит маблағини ажратиб, шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажарган. Лекин жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит маблағини қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини лозим даражада бажармаган, натижада 2022 йил 01 май ҳолатига 6 000 000 сўм муддатли қарз, 14 366 000 сўм муддати ўтган асосий қарзи, 2 056 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 22 422 000 сўм қарзи вужудга келган. Даъвогар кредит қарзини сўндиришни сўраб жавобгарга 01.06.2022 йилда огоҳлантириш хати юборган, лекин жавобгар уни эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан кредит қарзини ундиришни сўраб даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси 1-қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъвогарнинг 13.09.2022 йилдаги 748-сонли маълумотномасига кўра, жавобгарнинг муддати ўтган қарздорлиги 8 950 000 сўмни, муддати ўтган фоизи 2 256 000 сўмни, жами 11 206 000 сўмни ташкил этади. Жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан кўринишича, жавобгар 2022 йил июн ойида, яъни даъво аризаси судга берилгунига қадар даъво аризада кўрсатилган кредит асосий қарзининг 11 416 000 сўмлик қисмини ва 2 056 000 сўм фоиз қарздорлигини бартараф этган. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 8 950 000 сўм муддати ўтган асосий қарзини ундиришни, даъво талабининг 11 416 000 сўм кредит асосий қарзини ва 2 056 000 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги қисми асоссиз бўлганлиги учун рад этишни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар (Ипотекага олувчи) ва жавобгар (Ипотекага қўювчи) ўртасида 14.11.2018 йилда нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномаси тузилган. Ушбу ипотека шартномасининг 2-бандига кўра, Ипотекага қўювчи ўзига тегишли бўлган Пайариқ туман, Челак шаҳри, Бунёдкор маҳалласи, Истиқлол кўчасида жойлашган умумий ер майдони 232,9 кв.м., қурилиш ости майдони 232.9 кв.метр, фойдали майдони 410.70 кв.метрдан иборат ошхона биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйган. Ўзбекистон Республикаси «Гаров тўғрисида»ги қонунининг 1-моддаси биринчи қисмига кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига асосан гаровга кўра қарздор (гаровга қўювчи) гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича гаровга қўювчи томонидан гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан бошқа кредиторларга қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига ҳақли бўлади, қонунда белгилаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу ҳолатда, ундирувни жавобгарнинг гаровга қўйган ошхона биносига қаратиш тўғрисидаги даъво талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 9-моддаси 1-қисми 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шу модданинг 2-қисмига кўра, ушбу модда биринчи қисмининг 2, 20 ва 21-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади. Қонуннинг “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, 4 бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан Республика бюджетига 179 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, даъвогардан Республика бюджетига 269 440 ((11 416 000+ 2 056 000)*2%) сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 744-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 моддаларига асосланиб, суд бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. "TO'XTAYEV SHOMIRZA" оилавий корхонасидан акциядорлик тижорат “Халқ банки” фойдасига 8 950 000 сўм муддати ўтган асосий қарзи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув "TO'XTAYEV SHOMIRZA" оилавий корхонасига тегишли бўлган Пайариқ туман, Челак шаҳри, Бунёдкор маҳалласи, Истиқлол кўчасида жойлашган умумий ер майдони 232,9 кв.м., қурилиш ости майдони 232.9 кв.метр, фойдали майдони 410.70 кв.метрдан иборат ошхона биносига қаратилсин. Даъво талабларининг 11 416 000 сўм кредит асосий қарзини ва 2 056 000 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги қисмларини қаноатлантириш рад этилсин. "TO'XTAYEV SHOMIRZA" оилавий корхонасидан Республика бюджетига 179 000 сўм давлат божи ундирилсин. Акциядорлик тижорат “Халқ банки” дан Республика бюджетига 269 440 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев