← Назад
Решение #780575 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онунинг | 3 | — | law | |
| онунинг | 13 | — | law | |
| онунинг | 12 | — | law | |
| онунинг | 29 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 14 сентябр
4-1802-2201/1151-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, «Асакабанк» акционерлик жамияти
вакили А.Ярашов (2022 йил 22 августдаги 29-05/2337-сонли ишончномага асосан),
«Тagob Mevalari Nur» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Р.Мухаммадиев,
«Zamin Fasli» фермер хўжалиги вакили Б.Мухаммадиев (2022 йил 10 августдаги 14сонли ишончномага асосан) ва Ўзбекистон Республикаси ТИФ «Миллий банк»
акционерлик жамияти вакили Т.Жабборов(2022 йил 9 августдаги 01-4375/11-сонли
ишончномага асосан)лар иштирокида, Ўзбекистон Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят бошқармаси палата аъзоси «Асакабанк» акционерлик жамиятининг
манфаатида, «Тagob Mevalari Nur» масъулияти чекланган жамияти, Ўзбекистон
Республикаси ТИФ «Миллий банк» акционерлик жамияти, «Zamin Fasli» фермер
хўжалиги ва Қашқадарё вилояти Адлия бошқармасига нисбатан берган даъво аризаси
асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1151-сонли иқтисодий ишини, Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларниАНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
Палатаси
Қашқадарё
вилоят
бошқармаси
(матнда – палата деб юритилади) палата аъзоси «Асакабанк» акционерлик
жамияти(матнда - даъвогар) манфаатида, «Тagob Mevalari Nur» масъулияти чекланган
жамиятига (матнда – жавобгар деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси ТИФ
«Миллий банк» акционерлик жамияти, «Zamin Fasli» фермер хўжалиги ва Қашқадарё
вилояти Адлия бошқармасига нисбатан даъво ариза билан судга мурожаат қилиб,
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2016 йил 14 октябрда тузилган 124а-сонли кредит
шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга бир жуфт саккиз бўлимдан
иборат 1300 тонна сиғимга эга бўлган музлатгич камераси сотиб олиш учун йиллик 5,5
фоиз устама тўлаш шарти билан 84 ой муддатга 589 200 АҚШ доллари миқдорида
кредит маблағи ажратилганлигини, жавобгар томонидан кредит таъминоти сифатида
2016 йил 29 декабрда нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига
асосан фуқаро Рахмонов Сайфулло Розоқовичга тегишли бўлган Китоб тумани А.Қушчи
МФЙ, Катта йўл кўчасида жойлашган “Савдо дўкон” биносини умумий ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга, фуқаро Латипов Хамза Бурхоновичга тегишли бўлган
Китоб тумани Боғбон ҚФЙ, Янги Чармгар даҳаси ҳудудида жойлашган “Озиқ овқат
дўкони” биносини умумий ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга, фуқаро
Эшов Уктам Пулатовичга тегишли бўлган А.Қушчи МФЙ, А.Қушчи кўчаси 134-уйда
жойлашган “Нон ва қандолат ишлаб чиқариш цех бино-иншоотлари” биносини умумий
ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга ва 2020 йил 27 май куни нотариал
тартибда расмийлаштирилган қўшимча гаров шартномаси билан кредит эвазига сотиб
олинган совитиш камералари ва ускуналари гаровга олинганлигини, шунингдек
кредит шартномасининг 8.2-бандига асосан қўшимча таъминот сифатида музлаткич
камераси бино ва иншоотларда ўрнатилиб, тегишли кадастр ҳужжатлари
1
расмийлаштирилгандан сўнг, аммо ишга тушган кундан бошлаб 3 (уч) ойдан
кечиктирмай музлаткич камераси ўрнатилган бино ва иншоотларни комплекс гаровга
қўйиш мажбуриятини олганлигини, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022
йил 25 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра жавобгарга кредит эвазига сотиб олинган
музлаткич камерасини у ўрнатилган бино ва иншоотларни умумий ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга комплекс тарзда гаровга қўйиш мажбурияти
юкланганлигини, бироқ жавобгар юқоридаги мажбуриятларини яширган ҳолда кредит
эвазига сотиб олинган музлаткич камерасини, у ўрнатилган бино ва иншоотларни
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхонаси” сифатида кўрсатиб, умумий
ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга ТИФ “Миллий банк” Шаҳрисабз
филиали томонидан «Zamin Fasli» фермер хўжалигига ажратилган кредит таъминоти
сифатида гаровга қўйиб, нотариал тартибда қайднома рақами 2019005060001164сонли ипотека шартномаси расмийлаштиришга эришганлигини, ваҳоланки 2020 йил
27 май кунида нотариал тартибда қайднома рақами 202001331000362-сонли
расмийлаштирилган қўшимча гаров шартномасининг 7-бандида, гаров шартлари
тўлиқ бажарилмагунга қадар ушбу мулкни даъвогарнинг розилигисиз тасарруф
этилиши тақиқланганлиги белгиланганлигини билдириб, 2019 йил 15 мартда
расмийлаштирилган 2019005060001164 қайд рақамли нотариал тасдиқланган ипотека
шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жой тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
палата ва Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси вакиллари суд мажлисида иштирок
этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда – ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддасига асосан суд ишни уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили А.Ярашов судга берган
кўрсатувида, даъвони қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар таъсисчиси Р.Мухаммадиев судга берган
кўрсатувида, даъвогарнинг даъво аризаси юзасидан важ кўрсатиб, 2016 йил 14
октябрда тузилган 124а-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан
589 200 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, кредит
таъминоти сифатида 2016 йил 29 декабрда нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека шартномасига асосан фуқаро Рахмонов Сайфулло Розоқовичга тегишли бўлган
Китоб тумани А.Қушчи МФЙ, Катта йўл кўчасида жойлашган “Савдо дўкон” биносини
умумий ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга, фуқаро Латипов Хамза
Бурхоновичга тегишли бўлган Китоб тумани Боғбон ҚФЙ, Янги Чармгар даҳаси
ҳудудида жойлашган “Озиқ овқат дўкони” биносини умумий ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга, фуқаро Эшов Уктам Пулатовичга тегишли бўлган
А.Қушчи МФЙ, А.Қушчи кўчаси 134-уйда жойлашган “Нон ва қандолат ишлаб чиқариш
цех бино-иншоотлари” биносини умумий ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан
бирга ва 2020 йил 27 май куни нотариал тартибда расмийлаштирилган қўшимча гаров
шартномаси билан кредит эвазига сотиб олинган совитиш камералари ва ускуналари
гаровга қўйилганлигини, бироқ кредит шартномаси матни рус тилида ёзилганлиги ва
унинг бир нусхаси даъвогар томонидан унга тақдим этилмаганлиги сабабли кредит
шартномасининг 8.2-бандида кўрсатилган шартлар билан таниш бўлмаганлигини,
кредит таъминоти учун гаров мулклари етарли эканлигини, 2019 йил 15 март кунида
нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан “Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхонаси” бино-иншоотлари ТИФ “Миллий банк”
Шаҳрисабз филиали томонидан «Zamin Fasli» фермер хўжалигига ажратилган кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган «Zamin Fasli» фермер хўжалиги вакили
2
Б.Мухаммадиев судга берган кўрсатувида, ҳозирда акасининг ўрнига вақтинча
раҳбарлигини, олдинлари бундай ҳолатларга тушмаганлигини, иш бўйича бошқа
фикри йўқлигини билдириб, низони судга ҳавола қилди.
Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси ТИФ «Миллий банк»
акционерлик жамияти вакили Т.Жабборов судга берган кўрсатувида, ёзма фикр
тақдим этиб, ТИФ “Миллий банк” Шаҳрисабз филиали билан «Zamin Fasli» фермер
хўжалиги ўртасида 2019 йил 5 март кунида имзоланган 2019/140-сонли кредит
шартномасига асосан “Интенсив боғ ташкил этиш учун дарахт кўчатлари ва
томчилатиб суғориш ускуналари сотиб олиш мақсадида” 3(уч) йиллик имтиёзли давр
билан 7 йил муддатга жами 550 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи
ажратилганлигини, кредит таъминоти сифатида 2019 йил 15 март кунида нотариал
тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхонаси” бино-иншоотлари тақиқда
бўлмаганлиги сабабли гаровга олинганлигини, гаровга олингунга қадар бир неча
маротаба мониторинг қилинганлигини, ушбу ипотека шартномаси қонуний
расмийлаштирилганлигини, уни ҳақиқий эмас деб топишга бирон-бир асос мавжуд
эмаслигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини тинглаб ҳамда ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2016 йил
14 октябрда тузилган 124а-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан
жавобгарга бир жуфт саккиз бўлимдан иборат 1300 тонна сиғимга эга бўлган
музлаткич камераси сотиб олиш учун йиллик 5,5 фоиз устама тўлаш шарти билан
84 ой муддатга 589 200 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Жавобгар томонидан кредит таъминоти сифатида 2016 йил 29 декабрда
нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан фуқаро
Рахмонов Сайфулло Розоқовичга тегишли бўлган Китоб тумани А.Қушчи МФЙ, Катта
йўл кўчасида жойлашган “Савдо дўкон” биносини умумий ер майдонидан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга, фуқаро Латипов Хамза Бурхоновичга тегишли бўлган Китоб
тумани Боғбон ҚФЙ, Янги Чармгар даҳаси ҳудудида жойлашган “Озиқ овқат дўкони”
биносини умумий ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга, фуқаро Эшов Уктам
Пулатовичга тегишли бўлган А.Қушчи МФЙ, А.Қушчи кўчаси 134-уйда жойлашган “Нон
ва қандолат ишлаб чиқариш цех бино-иншоотлари” биносини умумий ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга ва 2020 йил 27 май куни нотариал тартибда
расмийлаштирилган қўшимча гаров шартномаси билан кредит эвазига сотиб олинган
совитиш камералари ва ускуналари гаровга олинган.
Шунингдек, ушбу кредит шартномасининг 8.2-бандида, қўшимча таъминот
сифатида музлаткич камераси бино ва иншоотларда ўрнатилиб, тегишли кадастр
ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг, аммо ишга тушган кундан бошлаб 3 (уч)
ойдан кечиктирмай музлаткич камераси ўрнатилган бино ва иншоотларни комплекс
гаровга қўйиш мажбурияти белгиланган.
Шу асосга кўра Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил
25 март кунида қабул қилинган ҳал қилув қарорига биноан жавобгарга кредит эвазига
сотиб олинган музлаткич камерасини у ўрнатилган бино ва иншоотларни умумий ер
майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга комплекс тарзда гаровга қўйиш
мажбурияти юклатилган.
Бироқ, даъвогар жавобгар юқоридаги мажбуриятларини яширган ҳолда кредит
эвазига сотиб олинган музлаткич камерасини, у ўрнатилган бино ва иншоотларни
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхонаси” сифатида кўрсатиб, умумий
ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга ТИФ “Миллий банк” Шаҳрисабз
филиали томонидан «Zamin Fasli» фермер хўжалигига ажратилган кредит таъминоти
3
сифатида гаровга қўйиб, нотариал тартибда қайднома рақами 2019005060001164сонли ипотека шартномаси расмийлаштиришга эришганлигини, ваҳоланки 2020 йил
27 май кунида нотариал тартибда қайднома рақами 202001331000362-сонли
расмийлаштирилган қўшимча гаров шартномасининг 7-бандида, гаров шартлари
тўлиқ бажарилмагунга қадар ушбу мулкни даъвогарнинг розилигисиз тасарруф
этилиши тақиқланганлиги белгиланганлигини билдириб, 2019 йил 15 мартда
расмийлаштирилган 2019005060001164 қайд рақамли нотариал тасдиқланган ипотека
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш даъво талаби билан судга мурожаат этган
бўлиб, суд қуйидагиларга кўра даъвогарнинг ушбу даъво талабини асоссиз деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги қонунинг 3-моддасида, ипотека
ипотека тўғрисидаги шартнома асосида (шартнома асосидаги ипотека) ёки қонун
асосида (қонун асосидаги ипотека) вужудга келиши; ушбу қонунинг 13-моддасида,
қонун асосидаги ипотеканинг вужудга келишига сабаб бўлувчи кредит шартномаси
ёки қарз шартномаси қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун
асос бўлиши; қонунинг 12-моддасида, ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал
тартибда тасдиқланиши керак(бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк олиш чоғидаги
ипотека тўғрисидаги шартнома мустасно) ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан
тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради. Ипотека тўғрисидаги шартномани
нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя
этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмайди деб белгиланган.
Шунингдек қонунинг 29-моддаси учинчи қисмида, навбатдаги ипотекага, агар у
ўша мол-мулк ипотекаси ҳақидаги, амал қилиши ипотека тўғрисидаги навбатдаги
шартнома тузилаётган пайтда тугамаган олдинги шартномаларда тақиқланмаган
бўлса, йўл қўйилиши; ушбу модданинг бешинчи қисмида, ипотека тўғрисидаги
олдинги шартномада белгиланган тақиққа қарамай тузилган ипотека тўғрисидаги
навбатдаги шартнома шу шартнома бўйича ипотека олувчи бундай тақиқни
билмаганлигидан қатъи назар, олдинги шартнома бўйича ипотека олувчининг
даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги
кўрсатилган.
Даъвогар жавобгар ўртасида 2016 йил 14 октябрда тузилган 124а-сонли кредит
шартномасининг 8.2-бандида, қўшимча таъминот сифатида музлаткич камераси бино
ва иншоотларда ўрнатилиб, тегишли кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан
сўнг, аммо ишга тушган кундан бошлаб 3 (уч) ойдан кечиктирмай музлаткич камераси
ўрнатилган бино ва иншоотларни комплекс гаровга қўйиш мажбурияти белгиланган
важ қилиб, ТИФ “Миллий банк” Шаҳрисабз филиали билан «Zamin Fasli» фермер
хўжалиги ўртасида 2019 йил 5 март кунида имзоланган 2019/140-сонли кредит
шартномаси бўйича 2019 йил 15 март кунида нотариал тартибда расмийлаштирилган
кредит таъминоти сифатида гаровга олинган жавобгарга тегишли “Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини сақлаш омборхонаси” бино-иншоотлари ипотека шартномасини
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган бўлса-да, қонунда белгиланган тартибда ипотека
шартномаси расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли даъво
ўз-ўзидан асосли деб бўлмайди.
Ваҳоланки, ТИФ “Миллий банк” Шаҳрисабз филиали билан «Zamin Fasli» фермер
хўжалиги ўртасида 2019 йил 5 март кунида имзоланган 2019/140-сонли кредит
шартномасига асосан “Интенсив боғ ташкил этиш учун дарахт кўчатлари ва
томчилатиб суғориш ускуналари сотиб олиш мақсадида” 3(уч) йиллик имтиёзли давр
билан 7 йил муддатга жами 550 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи
ажратилган.
4
Ушбу кредит таъминоти сифатида 2019 йил 15 март кунида нотариал тартибда
расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли “Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхонаси” бино-иншоотлари гаровга олинган.
Қонунда мол-мулк ипотекаси ҳақидаги шартномани расмийлаштиришга
ипотека тўғрисидаги олдинги шартномаларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилиши
белгиланган бўлиб, мазкур низоли мол-мулкка ипотека тўғрисидаги олдинги
шартномалар асосида тақиқ белгиланмаганлиги сабабли нотариал тартибда ипотека
шартномаси расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилиши қонуний
ҳисобланади.
ИПКнинг 68-моддасида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни, даъвогар «Асакабанк» акционерлик жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ундиришни, 24 000 сўм олдиндан тўланган
почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 113, 118, 176-179 ва 186-188-моддаларини
қўллаб, судҚ АРОР Қ ИЛ А ДИ:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
«Асакабанк» акционерлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига
3 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар томонидан 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ўз
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддатда шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши(протест келтириши) мумкин.
Судья
О.Қурбонов
5