Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1150 Дата решения 14.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллийбанки" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "SHAHRISABZ TUMAN YO`LLARDAN FOYDALANISH" унитар корхонаси
Source ID 913484 Claim ID 2850863 PDF Hash 373b834514758935... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 107-моддаси збекистон Республикаси ИПК 107 law
банди ва 195-моддаси банди ва 195 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 14 сентябр 4-1802-2201/1150-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси ТИФ "Миллий банк" АЖ вакили Т.Жабборов(2022 йил 19 апрелдаги 01-1619/11-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси палата аъзоси “Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки” АЖ манфаатини кўзлаб, жавобгар "SHAHRISABZ TUMAN YO`LLARDAN FOYDALANISH" унитар корхонасига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1150сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси (матнда палата деб юритилади) палата аъзоси “Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки” АЖ(матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатини кўзлаб, жавобгар "SHAHRISABZ TUMAN YO`LLARDAN FOYDALANISH" унитар корхонаси(матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 066 666 669 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 669 547 521 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 134 803 261,44 сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами 1 871 017 451,44 сўм миқдоридаги кредит қарздорликларни муддатидан олдин ундиришни, ундирувнижавобгарга тегишли бўлган Шаҳрисабз шаҳар Оқсарой МФЙ Фусункор кўчаси 70-уй манзилида жойлашган 65 та хонадан иборат, ер участкасининг майдони 8740,39 м.кв, қурилиш майдони 2011,07 м.кв, умумий фойдаланиш майдони 1782,29 м.кв. дан иборат “маъмурий ва хўжалик бино иншоотлари”га(умумий ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда) қаратишни сўраган. Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъво миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул қилинган, шунингдек, иш бўйича низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилояти автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ишга жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата, жавобгар ва учинчи шахслар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суд муҳокамаси жараёнида тарафлар томонидан келишувга эришилганлигини ва медиатив келишув тузилиб имзоланганлигини билдириб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни суддан сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси, биринчи қисмининг 53-бандида, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36сонли қарорининг 17-банди тўртинчи хатбошисида, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритилган даъво аризалари(аризалар) кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилади, бунда “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилган ҳоллар мустасно деб кўрсатилган. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисмининг 53-банди ва 195-моддасини қўллаб, суд- ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов