Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2201/4008 Дата решения 14.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KO`P XONADONLI UYLARNI MUKAMMAL VA JORIY TA`MIRLASH HAMDA унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый "KAMILA ASL SAVDO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 900842 Claim ID 2878940 PDF Hash ddbb987a7ba038bc... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 437-моддаси нинг 437 law
аролик кодексининг 631-моддаси аролик кодекси 631 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy Тel: 0(369)227 79 93 Fax: 0(369)227 81 38 НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2022 йил 14 сентябрь 4-1601-2201/4008-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг даъвогар – Анинг жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 2769717 сўм асосий қарз, 72597 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суднинг биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар – А судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 2769717 сўм асосий қарз, 72597 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан почта орқали юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. ИПКнинг 2034-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 24 июлдаги 06-2020-сонли шартномага асосан жавобгар корхона даъвогарнинг буюртмаси асосида жами қиймати ҚҚС билан 397503320 сўм бўлган наманган шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг туташ ҳудудларига 4 дона болалар майдончаси қуриш ва 3520 м2 кириш йўлакларини тротуар бетон қопламаси билан мажбуриятини олган. Даъвогар корхона эса ишларни қабул қилиб олиш ва тегишли тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан 2020 йил 28 декабрь куни 5-сонли 394430999 сўмга тўловга ҳужжатлар тақдим этилган ва даъвогар корхона томонидан ушбу суммалар тўлаб берилган. Бироқ, Наманган шаҳар прокуратураси томонидан объектда бажарилган ишлар назорат ўлчовидан ўтказилганда 2037574 сўмлик ишлар қўшиб ёзилганлиги аниқланган ва бу ҳақда мутахассислар иштирокида 2021 йил 5 апрель куни далолатнома тузилган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2037574 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631-моддаси 1-қисмига кўра, Пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг асосий қарздорликни ундириш талабини қисман қаноатлантириш ва 2037574 сўм ундириш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида 72597 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ПҚ4586-сон Қарорининг 8-бандида ҳудудий инспекцияларга тўланиши лозим бўлган ажратмаларни тўлов муддати кечиктирилиши ёки бўлиббўлиб тўланиши мумкинлиги назарда тутилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 14.9-бандига асосан мажбуриятлар кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,2 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга кўра, суд даъвогарни ўз вақтида ишларни текшириб олмаганлиги сабабли пеня миқдорини шаклланишига ўзи ҳам сабабчи бўлган деб ҳисоблаб ва жавобгарни пудрат ишларини якунлаганлигини инобатга олиб, пеня миқдорини камайтиришни ва 30000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Мазкур ҳолатда, суд жавобгар ҳисобидан 2037574 сўм асосий қарз, 30000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим этишда 300000 сўм миқдорида давлат божи тўланган. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 2033-2034-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. даъвогар – А фойдасига жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 2037574 сўм асосий қарз, 30000 сўм пеня, 300000 сўм давлат божи, 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов