Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2101/4627 Дата решения 14.09.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Хоназаров Анваржон Махаматиброхимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "LEVMUNIR" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "АГРОБАНК" АТБ Мингбулоқ туман бўлими
Source ID 895021 Claim ID 2878027 PDF Hash 826e37c43c8b4cc7... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
нинг 56-моддаси нинг 56 law
ФКнинг 281-моддаси ФКнинг 281 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
онуннинг 43-моддаси онуннинг 43 law
биринчи инстанция судибанк томонидан ФКнинг 281-моддаси биринчи инстанция судибанк томонидан ФК 281 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
NAMANGAN VILOYAT SUDI НАМАНГАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 160133, Namanganshahri, N.Nomongoniyko`chasi, 10 uy 160133, г.Наманган, ул.Н.Номонгоний, дом 10 Tel:(+99869) 227-81-38 Fax: 0 (69) 227-81-38 e.mail: i.namangan@sud.uz ҚАРОР Наманган шаҳри 2022 йил 14сентябрь 4-1601-2101/4627-сонли иш Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Хоназаров Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья А.Хоназаровнинг раислигида, судьялар Р.Мамажонова ва Қ.Ходжаевлардан иборат таркибда, судья катта ѐрдамчиси М.Мамадалиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – «А»нинг жавобгарлар «Б»га ва «В»га нисбатан тарафлар ўртасидаги 2019 йил 19 декабрдаги гаров шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори устидан «А» томонидан берилган апелляция шикоятини, даъвогар вакиллари жамият раҳбари И.К., адвокат З.Х. (ишончнома ва ордер асосида), жавобгар банк вакили А.Н. (ишончнома асосида), мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими вакили Э.Р. (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «А» (бундан буѐн матнда даъвогар жамият деб юритилади) жавобгарлар «Г» (бундан буѐн матнда Банк деб юритилади), «Б» (бундан буѐн матнда Банк филиали деб юритилади) ҳамда «В» (қўшимча жавобгар)га нисбатан Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритиб, 2019 йил 19 декабрдаги нотариал тартибда тасдиқланган, реестр рақами 201900412004919-сонли гаров шартномасини «А»га оид қисмини бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция судининг ажрими билан «Г» жавобгар сифатида ишга жалб қилинган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган, «Б»га нисбатан иш юритиш тугатилган. Даъвогар жамият апелляция шикояти билан судга мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. 1 Банк вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. МИБ Наманган шаҳар бўлими вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Белгиланган тартибда хабардор этилган «В» суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан апелляция шикоятини «В» вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топади. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришсиз, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2020 йил 25 июндаги 2-1601-2004/2065-сонли ҳал қилув қарори билан “Б” фойдасига жавобгар – “В” ва қўшимча жавобгарлар - «А», фуқаро Жўраев Бунѐд Асатиллаевич ва Турсунов Бахром Муҳаммаджановичдан 2 800 000 000 сўм асосий қарз, 144 436 529 сўм фоиз, 15 610 сўм почта харажати ундириш белгиланиб, ундирув гаровдаги «А»га тегишли бўлган Тўрақўрғон тумани, Сарой ҚФЙ, Шовон МФЙда жойлашган қурилиш ости майдони 775,2 кв.м., фойдали ер майдони 1925,92 кв.м. бўлган “Маъмурий бино” биноиншоотларига қаратилган. Мазкур ҳал қилув қарорларига асосан ижро варақалари берилган. Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими (бундан буѐн матнда МИБ Наманган шаҳар бўлими деб юритилади) ижрочисининг 2020 йил 3 декабрдаги қарори билан улар битта ижро ишига бирлаштирилган ва ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ушбу кўчмас мулк электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган. Электрон онлайн аукцион савдоларида гаров мулки сотилмаганлиги боис давлат ижрочиси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 56-моддаси тартибида баҳоланган нархдан 10 фоиз арзонлаштирилган баҳода мулк қарздорлик эвазига таклиф қилинган. Давлат ижрочиси томонидан белгиланган беш кунлик муддатда банк томонидан жавоб берилмаганлиги боис, ижро иши 2020 йил 30 октябрда тамомланиб, ижро ҳужжати ижросиз қайтарилган. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2020 йил 11 ноябрдаги 2-1602-2005/6004-сонли ҳал қилув қарори билан, “Б” фойдасига жавобгар – “В” ва қўшимча жавобгарлар “А”, фуқаро Жўраев Бунѐд Асатиллаевич ва Турсунов Бахром Муҳаммаджановичдан 481 020 471 сўм фоиз, 700 000 000 сўм жарима, 15 610 сўм почта харажатини ундириш белгиланиб, ундирув гаровдаги «А»га тегишли бўлган Тўрақўрғон тумани, Сарой ҚФЙ, Шовон МФЙда жойлашган қурилиш ости майдони 775,2 кв.м., фойдали ер майдони 1925,92 кв.м. бўлган “Маъмурий бино” бино-иншоотларига қаратилган. Банк филиали томонидан 2020 йил 24 ноябрдаги 699-сонли хат билан суднинг 2020 йил 25 июндаги 2-1601-2004/2065-сонли ва 2020 йил 2 11 ноябрдаги 2-1602-2005/6004-сонли ҳал қилув қарорларига асосан ижро хужжатлари МИБ Наманган шаҳар бўлимига юборилган. МИБ Наманган шаҳар бўлимининг 2020 йил 5 декабрдаги гаров нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан фойдаланиш ҳақида жавобгар банкка юборилган 101624/20-сонли таклиф хатига жавобгар банк томонидан 2020 йил 7 декабрь куни 712-сонли алоқа хати орқали розилик хати берилган. Бироқ, Наманган туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 10 майдаги 51601-2001/380-сонли ҳал қилув қарори билан МИБ Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочисининг 2020 йил 7 декабрдаги “Сотилмаган бино иншоотни ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 3 июндаги ажримига биноан Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2020 йил 11 ноябрдаги 2-1602-2005/6004-сонли ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 9 февралдаги ажрими ўзгартирилган. Суднинг ижро хужжатларига асосан МИБ Наманган шаҳар бўлими томонидан ижро харакатлари давом эттирилган ва электрон онлайн аукцион савдоларидан гаров мулки сотилмай қайтганлиги боис давлат ижрочиси томонидан баҳоланган нархдан 10 фоиз арзонлаштирилган баҳода мулк қарздорлик эвазига таклиф қилинган. Бу ҳақда МИБ Наманган шаҳар бўлими томонидан жавобгар банкка 2021 йил 28 октябрь куни 10-821/21-сонли таклиф хати берилган. Банк филиали томонидан 2021 йил 12 ноябрь куни МИБ Наманган шаҳар бўлимига кўчмас мулкни натура ҳолда 3 689 847 000 сўмга банк балансига қабул қилинишига розилик берилган. 2-1601-2004/2065-сонли фуқаролик иши бўйича 2022 йил 11 январда яна бир бор ижро иши қўзғатилиб, ижро иши 2022 йил 10 майда тамомланган. Қарорда гаровдаги мулкни ундирувчи 10 фоиз арзонлаштирилган баҳода ўзига олиши тўғрисида жавоб хати берганлиги, бироқ қайтарилиши лозим бўлган 745 394 874 сўм пул маблағини тўламаганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонун(бундан буѐн матнда Қонун деб юритилади)нинг 56-моддаси тўққизинчи ва ўнинчи қисмига кўра, ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги қарори ҳақида давлат ижрочисини таклифни олган кундан эътиборан беш кун ичида ѐзма шаклда хабардор қилиши шарт, ундирувчи мол-мулкни ўзида қолдиришдан воз кечган ѐхуд бу ҳақдаги ўз қарорини белгиланган муддатда ѐзма шаклда тақдим этмаган тақдирда мол-мулк ижро харажатлари, шу жумладан мол-мулкни олиб қўйиш, баҳолаш ва реализация қилиш бўйича қилинган харажатлар ундирилган ҳолда қарздорга қайтарилади. Даъвогарни, банк Қонуннинг 56-моддасида белгиланган муддатда жавоб бермаганлиги оқабатида МИБ Наманган шаҳар бўлими томонидан 2021 йил 3 ноябрь куни ижро иши юритишни тамомланганлигини, ФКнинг 281-моддасида белгиланган бир ойлик муддат банкнинг ҳуқуқи бўлганлигини, банк ўз ҳуқуқларини амалга ошириш жараѐнида тадбиркорнинг ҳуқуқ ва 3 манфаатларини бузмаслиги, ўз ҳуқуқини суъистеъмол қилмаслиги лозимлиги тўғрисидаги важлари билан апелляция инстанцияси судлов ҳайъати келишмайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 281-моддасининг 5-6-қисмларига кўра, такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда гаровга олувчи гаров нарсасини реализация қилинмаган гаров нарсасини такрорий кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камроқ суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақли. Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаса, гаров тўғрисидаги шартнома бекор қилинади. Мазкур ҳолатда банк гаров нарсасини ўзида олиб қолиш истагини бир ойлик муддатда билдирган. Қонуннинг 56-моддасида белгиланган беш кунлик муддатда банк томонидан жавоб берилмаганлиги ва ижро ишини юритишни тамомланганлиги, гаров шартномасини бекор бўлишига олиб келмайди. Шунингдек тадбиркорнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлиги ҳолати хужжатлар билан ўз тасдиғини топмаган. Гарчи, 2019 йил 19 декабрда тузилган гаров шартномасининг кўчмас мулкка оид қисми қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлгани холда, ўтказилмаган бўлсада, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2020 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарорида даъвогарнинг гаров шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли уни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби муҳокама қилиниб, даъвони қаноатлантириш рад этилган. Ҳал қилув қарори Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 1 апрелдаги ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди кассация инстанциясининг 2021 йил 31 майдаги ажримлари билан ўзгаришсиз қолдирилган. ИПК 73-моддасининг учинчи қисмига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ѐки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраѐтган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ѐки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш, филиал юридик шахс мақомига эга эмас ва у иқтисодий-процессуал ҳуқуқий муносабат иштирокчиси бўла олмаслигини инобатга олиб, даъво талабининг банк филиалига қаратилган қисми бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Судлов ҳайъати, даъвогар томонидан келтирилган апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди даъвони рад этишда “Ипотека тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига асосланиб, ипотека тугатилмаганлигини инобатга олганлиги, қолаверса, ипотекага олувчи такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганидан кейин бир ой ичида гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳуқуқидан фойдаланмаса, ипотека тугатилади деган важларини асоссиз деб баҳолайди. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция судибанк томонидан ФКнинг 281-моддасида белгиланган бир ойлик муддат доирасида гаров нарсасини ўзида 4 олиб қолиш ҳуқуқидан фойдаланиш истаги билдирилганлиги сабабли даъво талабини асоссиз деб, даъвони рад этиш тўғрисида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосан апелляция судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бузмасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганиб, ҳал қилув қарори қабул қилган деб ҳисоблаб, даъвогар томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантиришсиз, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси суди учун тўланган 675 000 сўм миқдоридаги давлат божи ва 24 600 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Баѐн этилганларга кўра, ИПКнинг 118, 274, 276, 278, 280-моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати қарор қ и л д и: «А» томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантиришсиз, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. «А» томонидан тўланган 675 000 сўм давлат божи ва 24 600 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят қилиш мумкин. Ҳайъат раиси А.Хоназаров Ҳайъат аъзолари Р.Мамажонова Қ.Ходжаев 5