Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2406/389 Дата решения 28.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 372678 Claim ID 2777212 PDF Hash bdc43c3c94e44f09... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
ЖКнинг 277-моддаси ЖКнинг 277 law
унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддаси унга нисбатан суд ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 5461-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 5461 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил март ойининг 28 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи суд раисининг ўринбосари А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори Д.С.Усенов ва маҳкум З.Хакимжоновнинг иштирокида, Хакимжонов Зохиджон Олимжонович (XAKIMJONOV ZOXIDJON OLIMJONOVICH), 1990 йил 12 ноябрь куни Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, муқаддам судланган, Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани, “Дўстлик” МФЙ, Дўстлик кўчаси, рақамсиз уйда доимий рўйхатда бўлиб, вақтинча Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Боғзор” МФЙ, 7-мавзе, 38-уй, 70-хонадонда яшовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 27 июндаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан айбланиб, 2 (икки) йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган. Унга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ва йиғма жилди Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 16.07.2024 йилда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. Яшаш жойи ўзганганлиги сабабли унга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ва йиғма жилди Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 04.01.2025 йилда рўйхатда олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум З.Хакимжоновга жазо ўташ тартиби қоидалари тушунтирилиб, ёзма равишда тилхат олинган ва жазосини ўтаб келган. З.Хакимжонов тайинланган озодликни чеклаш жазосининг 8 (саккиз) ой 11 (ўн бир) кунини ўтаган ва ўталмаган жазо муддати 1 (йил) йил 3 (уч) ой 19 (ўн тўққиз) кунни ташкил этади. Тақдимномада Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан маҳкум З.Хакимжоновни ўталмаган озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш сўралган. Маҳкум З.Хакимжонов суд мажлисида, у жазо муддатини ўтаб келаётганлиги, ўрнатилган тартиб қоида талабларини бажариб келаётганлигини билдириб, уни муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод этишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, Чилонзор туман ИИО Пробация бўлими инспектори Д.С.Усеновнинг тақдимномани қувватлаб берган фикрини, прокурор ёрдамчисининг тақдимномани қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини тинглаб, қуйидагиларга кўра тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандида ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун суд томонидан тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, тарафларнинг фикрларини тинглаб ва иш ҳужжатларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, маҳкумани ўзига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ бажариб, суд томонидан тайинланган жазони ўтаб келаётганлигини, жазо муддатининг учдан бир қисмини ўталгани, ўтган вақт мобайнида ўзига тегишли хулоса чиқариб олганлигини, жазони ўташ даврида жиноий жавобгарликка тортилмаганлигини эътиборга олиб, ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасини қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан уни ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ва ЖПК 536, 541 ва 542-моддаларини қўллаб, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Хакимжонов Зохиджон Олимжонович (XAKIMJONOV ZOXIDJON OLIMJONOVICH) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йилнинг 27 июнь кунидаги ҳукмига кўра тайинланган ва ўталмай қолган 1 (йил) йил 3 (уч) ой 19 (ўн тўққиз) кун озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин. З.Хакимжоновга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши тушунтирилсин. Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга топширилсин. Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5461-моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи (имзо) А.А.Мухиддинов