Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2201/3905 Дата решения 13.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “Дўстлик савдо саноат комплекси” масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ҳакимов Нуриддин Фазлитдинович якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 913913 Claim ID 2865705 PDF Hash a715031400f25bf6... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy Тel: 0(369)227 79 93 НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Fax: 0(369)227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2022 йил 13 сентябрь 4-1601-2201/3905-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари Ш.Эшондадаев, вакили Ж.Эргашев (ишончнома асосида), жавобгар Н.Ҳакимов, вакили Ш.Камчибеков (ордер асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – ФФФМЧЖнинг манфаатида жавобгар – ҚҚҚҳисобидан жами 41340000 сўм ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – ФФФМЧЖнинг манфаатида (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – ҚҚҚ(келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 41340000 сўм ундиришни сўраган. Даъвогар вакили жавобгар томонидан бозорлар инфратузилмаси учун ижара тўловлари тўланмай келинаётганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талаби асоссиз эканлигини, жавобгар тадбиркор фуқаро Н.Қосимовага тегишли бўлган бинода ижара шартномаси асосида фаолият кўрсатишини, бозор маъмурияти олдида ҳеч қандай мажбурияти мавжуд эмаслигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Наманган шаҳар ҳокимининг 2006 йил 20 декабрдаги 1006-сонли қарори билан даъвогарга худудида жойлашган фуқаро Н.Қосимовага тегишли бўлган турли ўлчамдаги савдо дўконлари фойдаланишга қабул қилинган. Даъвогар ушбу Н.Қосимовага тегишли бўлган савдо дўконларида ижара шартномаси асосида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан бозорлар инфратузилмаси учун тўлов ундирилиши юзасидан низо келиб чиққанлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон Қарорининг 4-бандида “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари: ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини ҳар йили тасдиқласинлар” – деб белгиланган. Наманган вилоят ҳокимининг 2021 йил 15 июлдаги 142-6-0-Q-21сонли қарорининг 2-иловасида Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино-иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорини белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарни 176 – сонли дўконда фаолият кўрсатиши важ қилиб келтирилсада, бироқ ушбу дўконлар мулкдори ким эканлиги, айнан ушбу дўконларда қандай асосларда жавобгарни фаолият кўрсатиши далиллар билан исботлаб берилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан жавобгарни 176 – сонли дўконни мулкдори ҳисобланиши исботлаб берилмаганлиги сабабли даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар ҳисобидан бюджетга 826800 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ФФФМЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 826800 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов