← Назад
Решение #781445 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
Fax: 0(369)227 81 38
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 13 сентябрь 4-1601-2201/3904-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар раҳбари Ш.Эшондадаев, вакили Ж.Эргашев (ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – «ФФФМЧЖнинг манфаатида
жавобгар – ҚҚҚҳисобидан жами 23652000 сўм ундириш ҳақидаги даъвоси
аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси даъвогар – «ФФФМЧЖнинг манфаатида (келгуси
ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар –
ҚҚҚ(келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 23652000 сўм ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили жавобгар томонидан бозорлар инфратузилмаси
учун ижара тўловлари тўланмай келинаётганлигини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарга суд мажлиси куни ва жойи ҳақида суд ажрим
юборилганда, жавобгар манзилда йўқлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 128-моддасининг иккинчи қисми, 2-хатбошига кўра,
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги
сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор
қилган бўлса, иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Наманган шаҳар ҳокимининг
2006 йил 20 декабрдаги 1006-сонли қарори билан даъвогарга худудида
жойлашган 15 нафар фуқарога тегишли бўлган турли ўлчамдаги савдо
дўконлари фойдаланишга қабул қилинган.
Даъвогар ушбу 15 нафарга тегишли бўлган савдо дўконларида ижара
шартномаси асосида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан бозорлар
инфратузилмаси учун тўлов ундирилиши юзасидан низо келиб
чиққанлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги
“Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон
Қарорининг 4-бандида “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда
бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб
олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган
хизматлар қиймати миқдорларини ҳар йили тасдиқласинлар” – деб
белгиланган.
Наманган вилоят ҳокимининг 2021 йил 15 июлдаги 142-6-0-Q-21сонли қарорининг 2-иловасида Вилоятдаги бозорлар ва савдо
комплекслари ҳудудидаги бино-иншоотлар ва инвентарларни ижарага
бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар
миқдорини белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарни 61,62,63 ва 64-сонли дўконларда
фаолият кўрсатиши важ қилиб келтирилсада, бироқ ушбу дўконлар
мулкдори ким эканлиги, айнан ушбу дўконларда қандай асосларда
жавобгарни фаолият кўрсатиши далиллар билан исботлаб берилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан жавобгарни 61, 62, 63 ва 64сонли дўконларни мулкдори ҳисобланиши исботлаб берилмаганлиги
сабабли даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни, даъвогар ҳисобидан бюджетга 473040 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «ФФФМЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 473040 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
А.Каримов