Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2409 Дата решения 13.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AT "XALQ BANKI" Ответчик / Подсудимый "STANDART EXPORT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 914363 Claim ID 2859035 PDF Hash 86f11adbc4a3ce2e... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 1 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy Теl: (66) 425-17-35 PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/2409-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Эржигитов (15.03.2022 йилги 0486-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили А.Норбаев (жамият директори Уставга асосан)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар "XALQ BANKI" акциядорлик тижорат жамияти манфаатида жавобгар "STANDART EXPORT" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Савдо-саноат палатаси деб юритилади) Пайариқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 20 августда "XALQ BANKI" акциядорлик тижорат жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва "STANDART EXPORT" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан 12 ой муддатга йиллик 4 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 140 000 АҚШ доллари миқдорида кедит ажратилганлигини, 2022 йил 28 июн ҳолатига 42 000 АҚШ доллари муддатли асосий қарз, 83 952 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз, 811 АҚШ доллари муддати ўтган ҳисобланган фоиз, жами 126 763 АҚШ доллари кредит қарздорлиги вужудга келганлигини, жавобгар бир неча марта огоҳлантиришларга қарамасдан кредит қарздорлиги тўламасдан келаётганлигини, шу боис жавобгардан 42 000 АҚШ доллари муддатли асосий қарз, 83 952 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз, 811 АҚШ доллари муддати ўтган ҳисобланган фоиз, жами 126 763 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли Челак шаҳри, Ғойиб ота МФЙда жойлашган умумий ер майдони 1543,82 кв.м., умумий фойдали майдони 1619.71 кв.м. бўлган савдо ва умумий овқатланиш мажмуасига қаратишни, даъво аризасини савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170моддаси 2-қисмига асосан, ишни савдо-саноат вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили Ж.Эржигитов ўз тушунтиришида, даъвони қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча жавобгар судга даъво ариза берилгандан кейин кредит фоизлари тўловларни амалга оширганлигини, асосий қарзни сўндирмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар вакили А.Норбаев ўз тушунтиришида, даъвони қисман тан олишлигини, ҳақиқатдан ҳам 140 000 АҚШ доллари кердит ажратилганлигини, судга даъво аризаси берилгандан кейин кредитнинг фоиз қарзларини бартараф этганлигини билдириб, суддан даъвони қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, "XALQ BANKI" акциядорлик жамияти («Банк») ва "STANDART EXPORT" масъулияти чекланган жамияти («Қарз олувчи») ўртасида 2021 йил 23 август куни 48-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, «Банк» «Қарздор»га шартномада кўрсатилган шартлар ва миқдорда пул маблағлари бериш мажбуриятини, «Қарздор» эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш вапул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, кредит суммаси 140 000 000 АҚШ долларини ташкил этади. Кредит шартномасининг 2.2-бандига кўра, кредитдан фойдаланиш муддати 12 ойни ташкил этади. Кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра, кредит учун устама фоиз ставкаси йиллик 4 фоиз қилиб белгиланган. Кредит шартномасининг 4.2.14-бандига кўра, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини мллий валютадаги маблағларни ўрнатилган тартибда “Қарз олувчи” буюртмасига биноан Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси орқали АҚШ долларига конвертация қилиш орқали тўланишига йўл қўйилади. Даъвогар жавобгарга 140 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратган. Лекин жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит маблағини қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини лозим даражада бажармаган, натижада 2022 йил 28 июн ҳолатига 42 000 АҚШ доллари муддатли асосий қарз, 83 952 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз, 811 АҚШ доллари муддати ўтган ҳисобланган фоиз, жами 126 763 АҚШ доллари кредит қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар кредит қарзини сўндиришни сўраб жавобгарга 2022 йил 16 июнда 341-сонли огоҳлантириш хати юборган, лекин жавобгар уни эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан кредит қарзини ундиришни сўраб даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси 1-қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартномаси бўйича тасдиқланган кредитни қайтариш графигига биноан, жавобгар 22.08.2022 йилга қадар олинган кредит суммасини ва фоизларини қайтариши лозим бўлган. Даъвогарнинг 30.08.2022 йил ҳолатига берган маълумотномасига кўра, жавобгарнинг олинган кредит учун 125 951,19 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзи, 1 104,93 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарзи, жами 127 056,12 АҚШ доллари ташкил этади. Жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан кўринишича, жавобгар 19.08.2022 йилда 4000 АҚШ доллари миқдорида фоиз тўловларини амалга оширган, бу билан даъво аризада ундириш сўралган 811 АҚШ доллари муддати ўтган ҳисобланган фоизни бартараф этган. Юқоридагиларга кўра суд, ишда тўпланган далиллар, яъни кредит шартномаси, жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмаси, маълумотнома ва тарафлар вакиллари тушунтириши билан ўз исботини топганлиги сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига 125 951,19 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзини ундиришни, 811 АҚШ доллари муддати ўтган ҳисобланган фоизни жавобгар ихтиёрий бартараф этганлиги сабабли ундиришни рад этишни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар (Ипотекага олувчи), жавобгар (Ипотекага қўювчи) ўртасида 2021 йил 25 август куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномаси тузилган. Ушбу ипотека шартномасига кўра Ипотекага қўювчига тегишли бўлган Пайариқ тумани, Челак шаҳри, Ғойиб ота МФЙда жойлашган умумий фойдаланиш майдони майдони 1543,82 кв.м., фойдали майдони 1619.71 кв.м. бўлган савдо ва умумий овқатланиш мажмуасини ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга тақдим этилган. Ушбу Ипотека шартномасининг 9-бандига кўра, гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига эга. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг ундирувни жавобгарнинг гаровга қўйган мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво талаби асосли ва қонуний бўлганлиги сабабли қаноатлантиришни, ундирувни жавобгарга тегишли Пайариқ тумани, Челак шаҳри, Ғойиб ота МФЙда жойлашган умумий фойдаланиш майдони 1543,82 кв.м., фойдали майдони 1619.71 кв.м. бўлган савдо ва умумий овқатланиш мажмуасига қаратишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси 1- ва 5-қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 9-моддаси 1-қисми 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Қонуннинг “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Қонуннинг 17-моддаси 8-қисмига мувофиқ, мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади ва ундирилади. 1 АҚШ доллари Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс даъво аризаси судга берилган 2022 йил 09 август ҳолатига 10 875,37 сўмни ташкил этган. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати ва Республика бюджетига 27 571 890,54 (126 763 АҚШ доллари*2%*10 875,37) сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 744-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. "STANDART EXPORT" масъулияти чекланган жамиятидан "XALQ BANKI" акциядорлик тижорат жамияти фойдасига 125 951,19 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув "STANDART EXPORT" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Пайариқ тумани, Челак шаҳри, Ғойиб ота МФЙда жойлашган умумий фойдаланиш майдони 1543,82 кв.м., фойдали майдони 1619.71 кв.м. бўлган савдо ва умумий овқатланиш мажмуасига қаратилсин. Даъво талабларининг 811 АҚШ доллари муддати ўтган фоизни ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. "STANDART EXPORT" масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 27 571 890,54 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Х.Жураев