Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2102/70 Дата решения 13.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Микрокредитбанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "Agro Sam Kom Uz" хусусий корхонаси
Source ID 913481 Claim ID 2827623 PDF Hash fac92801d797dd05... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 157-моддаси нинг 157 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 185-моддаси ФКнинг 185 law
ФКнинг 486-моддаси ФКнинг 486 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ФКнинг 985-моддаси ФКнинг 985 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПК 185-моддаси ИПК 185 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 13 сентябр 4-1802-2102/70-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, суд ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, “Микрокредитбанк” АТБ вакили С.Муродов (2022 йил 15 апрелдаги 01-04/494-сонли ишончномага асосан), “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси ва «Кitob Agro Konserva” фермер хўжалиги раҳбари С.Латипов ҳамда “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси вакили М.Юсупов (2022 йил 06 сентябрдаги 8сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси палата аъзоси “Микрокредитбанк” АТБнинг манфаатини кўзлаб, “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси ва «Кitob Agro Konserva” фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-18022202/70-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси (матнда палата деб юритилади) палата аъзоси “Микрокредитбанк” АТБ (матнда - даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси (матнда - жавобгар деб юритилади) ва «Кitob Agro Konserva” фермер хўжалиги(матнда -қўшимча жавобгар)га нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 2 мартда тузилган 02-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси” биносини сотиб олиш учун йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 117 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар шартнома шартларига мувофиқ кредит ва кредит фоизларини қайтариш мажбуриятини олганлигини, кредит таъминоти сифатида 2020 йил 11 март кунидаги ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли ер майдони 712,35 кв.м. умумий ер майдони 493,25 кв.м. бўлган 4 хонадан иборат бўлган Шаҳрисабз шаҳар Дўстлик МФЙ, С.Айний кўчасида жойлашган “Ишлаб чиқариш цехи” биноси гаровга қўйганлигини, жавобгар даъвогар томонидан кредит ва кредит фоизларини тўлаш ҳақида огоҳлантирилишига қарамасдан 11.700.000 сўм миқдорида муддати ўтган кредит ва 27 046 000 сўм фоиз қарзини тўламасдан келаётганлигини билдириб, жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг гаровдаги мол-мулки ҳисобидан даъвогар фойдасига 105 300 000 сўм асосий қарз, 11 700 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 27 046 000 сўм кредит фоизларини муддатидан олдин ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Шунингдек, жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 2 мартда тузилган 02-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар балансида бўлган Китоб тумани Хамид Олимжон МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси” биносини сотиб олиш учун жавобгарга йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 117 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, даъвогар томонидан ажратилган ушбу кредит маблағи жавобгарнинг ҳисобидан даъвогар филиалининг ҳисоб рақамига 2020 йил 30 мартда тўлиқ ўтказиб берилганлигини, шунга кўра бино топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида топширилиши лозим бўлса-да, бироқ даъвогар томонидан 2020 йил 2 март кунидан буён топширилмасдан ўз мақсадлари учун фойдаланиб 2020 йил 30 ноябрга қадар нотариал ёки қонуний тартибда расмийлаштириб бермаганлиги сабабли жавобгар томонидан бинодан фойдаланишда, иш фаолиятини юритиш ва ривожлантиришга тўсиқ бўлиб келганлигини, натижада бинодан 9(тўққиз) ой давомида фойдалана олмаганлигини, жавобгарнинг 2020 йил 26 февралдаги бизнес режасига мувофиқ бинодан фойдаланиб ишлаб чиқаришни ташкил қилганида 2020 йил мобайнида 110 000 000 сўм, 2020 йил 1 мартдан 2020 йил 30 ноябр ҳолатида бўлган даврда 99 000 000 сўм даромад олиши мумкин бўлганлигини, даъвогар томонидан жавобгарга бино топширилмаганлиги ва расмийлаштириб берилмаганлиги сабабли ушбу фойдани ололмасдан келган бўлса-да, кредит тўловларини тўлаб келганлигини, хусусан 2020 йил 30 ноябрда 3 900 000 сўм, 2020 йил 31 декабрда 7 800 000 сўм, жами бўлиб 2020 йилда 11 700 000 сўм кредит тўловларини тўлаганлигини, даъвогарга 2021 йил 5 январда сотиб олинган мулкни ўз вақтида топширмаганлиги оқибатида бой берилган фойда 99 000 000 сўмни тўлаб беришни сўраб, талабнома киритганлигини, даъвогар асоссиз равишда кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган деб жавобгарга нисбатан 105 300000 сўм асосий қарзни, 11 700000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 27 046 000 сўм кредит фоизларини муддатидан олдин ундириш ҳақида даъво аризаси киритганлигини, даъвогарни муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асоссиз бўлганлиги сабабли рад этишни ва даъвогарнинг Шаҳрисабз филиалидан 99 000 000 сўм олинмай қолган даромадни ҳамда олдиндан тўланган давлат божи 1 980 000 сўмни ва почта харажатлари 19 600 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъво миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган ҳамда жавобгарнинг қарши даъво аризаси бўйича даъвогарнинг Шаҳрисабз филиали ишга дахлдор унинг юридик шахси билан алмаштирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга берган кўрсатувида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, 2022 йил 05 сентябр ҳолатига жавобгарни даъвогар олдидаги кредит қарздорлиги қолдиғи 105 300 000 сўмни, шундан график бўйича муддати ўтган кредит қарздорлиги 93 600 000 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 81 314 000 сўмни, жами бўлиб 186 614 000 сўм кредит ва фоиз қарздорлиги мавжудлигини билдириб, судга фикрнома тақдим этган ҳолда даъвони қаноатлантиришни ва жавобгарнинг қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва унинг вакили судга берган кўрсатувида, даъвогарнинг даъво аризаси юзасидан важ кўрсатиб, уни қаноатлантиришни рад этишни ва қарши даъво аризасини давлат суд эксперти хулосасига кўра 86.377.300 сўмга қаноатлантириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг вакилларини тинглаб ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини ҳамда жавобгарнинг қарши даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамаси жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 2 мартда тузилган 02-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси” биносини сотиб олиш учун йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 117 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар шартнома шартларига мувофиқ кредит ва кредит фоизларини қайтариш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра, қарз олувчи бизнес-режада кўрсатилган пул оқимларини тушумини муддатида таъминламаганда, қарз олувчи томонидан кредитни мақсадли ишлатилиши мажбуриятлари бузилганда, қарз олувчи ва кафил ташкилотнинг молиявий аҳволи ёмонлашганда, ташкилотнинг тугатилиши ёки банкрот бўлиши ҳолати келиб қолганда, гаровга олинган мулкни сақлаш ҳолати талабга жавоб бермаганда, банкнинг розилигисиз учинчи шахсларга кафиллик ёки кафолат берилганда, кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан орти маротаба бузилиши ҳолларида банк кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит карздорлигини ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Мазкур 2020 йил 2 мартда тузилган 2-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар балансидаги бинони сотиб олиш учун 117 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағи даъвогар томонидан жавобгарнинг кредит ҳисоб-рақами орқали даъвогар филиалининг ҳисоб рақамига 2020 йил 30 мартда тўлиқ ўтказиб берилган. Ушбу кредит маблағи ҳисобидан жавобгар томонидан 2020 йил 30 ноябрда 3 900 000 сўм, 2020 йил 31 декабрда 7 800 000 сўм, жами бўлиб 2020 йилда 11 700 000 сўм кредит тўловлари амалга оширилиб, 2022 йил 05 сентябр ҳолатига жавобгарни даъвогар олдидаги жами кредит қарздорлиги 186 614 000 сўм, шундан график бўйича муддатли кредит қарздорлиги 11 700 000 сўм, муддати ўтган кредит қарздорлиги 93 600 000 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 81 314 000 сўмни ташкил этган бўлиб, даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома жавобсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, дастлаб жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг гаровдаги мол-мулки ҳисобидан даъвогар фойдасига 105 300 000 сўм асосий қарз, 11 700 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 27 046 000 сўм кредит фоизларини муддатидан олдин ундиришни сўраган бўлса-да, суд муҳокамаси жараёнида даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда –ИПК деб юритилади)нинг 157-моддаси тартибида судга ариза тақим қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 105 300 000 сўм асосий кредит қарздорлигини, 81 314 000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлиги, жами бўлиб 186 614 000 сўм кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров таъминотида бўлган қўшимча жавобгарга тегишли Шаҳрисабз шаҳар, Дўстлик МФЙ, С.Айний кўчасида жойлашган ер майдонининг юзаси 493,25 кв.м., умумий қурилиш ости майдони 135,57 кв.м., фойдали майдони 110,71 кв.м., хоналар сони 4(тўрт)дан бўлган “Ишлаб чиқариш цехи” биносига қаратишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда – ФК деб юритилади) 234моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 736-моддасига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиббўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 279-моддаси биринчи қисмига кўра, гаров олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятини ўз жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг 14бандига кўра, судлар гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан кредитни қайтариш ва фоизларни тўлаш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит ташкилоти ва гаровга қўювчи ўртасида мустақил гаров шартномаси шаклига эга ёки кредит шартномасига таркибий қисм бўлиб кириши мумкин бўлган ёзма гаров шартномаси мавжудлигини аниқлашлари керак. Ушбу кредит таъминоти сифатида 2020 йил 11 март кунидаги Ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли ер майдони 712,35 кв.м. умумий ер майдони 493,25 кв.м. бўлган 4 хонадан иборат бўлган Шаҳрисабз шаҳар Дўстлик МФЙ, С.Айний кўчасида жойлашган “Ишлаб чиқариш цехи” биноси гаровга қўйилган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. Баён қилинганларга кўра, суд даъвогарнинг кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорлигини ундириш ҳақидаги талабларини асосли деб ҳисобласа-да, бироқ даъвонинг 11 700 000 сўм муддатли кредит қарздорлигини ундириш талаби билан келиша олмайди, чунки даъвонинг ушбу қисми шартноманинг 2.4-бандига номувофиқ бўлиб, унинг шартларига асосан даъвогар кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит карздорлигини муддатидан олдин ундиришни талаб қилишга ҳақли. Шу боис даъвонинг 11 700 000 сўм муддатли кредит қарздорлигини ундириш талаби асоссиз бўлиб, уни қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Бундан ташқари, жавобгар даъвогарнинг Шаҳрисабз филиалидан 99 000 000 сўм олинмай қолган даромадни ундиришни сўраб, судга қарши даъво аризаси билан мурожаат этган бўлиб, иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 2 мартда тузилган 02-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар балансида бўлган Китоб тумани Хамид Олимжон МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси” биносини сотиб олиш учун жавобгарга йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 117 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Даъвогар томонидан ажратилган ушбу кредит маблағи жавобгарнинг ҳисобидан даъвогар филиалининг ҳисоб-рақамига 2020 йил 30 мартда тўлиқ ўтказиб берилган. Шунга кўра бино топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида топширилиши лозим бўлса-да, бироқ даъвогар томонидан 2020 йил 2 март кунидан 2020 йил 30 ноябрга қадар нотариал ёки қонуний тартибда расмийлаштириб бермаганлиги сабабли жавобгар томонидан бинодан фойдаланишда, иш фаолиятини юритиш ва ривожлантиришга тўсиқ бўлиб келганлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланган. Яъни, ишдаги ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида 2020 йил 26 март куни 103-сонли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси” биноси ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан сотиб олинган мулкни қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган алоҳида жадвал имзоланган бўлса-да, ушбу низоли мулк даъвогар томонидан орадан тўққиз ой ўтгандан сўнг 2020 йил 30 ноябрда Шаҳрисабз шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариуси Д.Хайруллоева томонидан тасдиқланган нотурар жой олди-сотди шартномасига асосан топширишқабул қилиш далолатномаси орқали жавобгарга топширганлиги сабабли, суд тарафлар ўртасида 2020 йил 26 март кунида тузилган 103-сонли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси” биноси ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича олди-сотди шартномасини қонунга номувофиқ деб ҳисоблайди. ФКнинг 185-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. ФКнинг 486-моддаси биринчи қисмида, кўчмас мулкнинг сотувчи томонидан топширилиши ва сотиб олувчи томонидан қабул қилиниши тарафлар имзолайдиган топшириш далолатномаси ёки топшириш тўғрисидаги бошқа ҳужжатга биноан амалга оширилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчининг кўчмас мулкни сотиб олувчига топшириш мажбурияти бу мулк сотиб олувчига топширилганидан ва топшириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни тарафлар имзолаганидан кейин бажарилган ҳисобланади. Шунга кўра, суд томонидан жавобгарнинг қарши даъво аризаси бўйича бинодан тўққиз ой давомида фойдаланганда қанча миқдорда даромад олишини аниқлаш учун судга оид бухгалтерия экспертизаси тайинлаган бўлиб, давлат суд экспертининг 2021 йил 12 майда тузилган № 29/21-562/17,1Z 1626-сонли хулосасида, жавобгар Китоб тумани Хамид Олимжон МФЙ, Амир Темур кўчасида жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси биносидан ўз бизнес режаси асосида 2020 йил 30 мартдан 2020 йил 30 ноябрга қадар фойдаланганида 86 377 300 сўм миқдорида соф фойдага эга бўлиши мумкинлигини қайд этилган. ФКнинг 14-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. ФКнинг 985-моддасига мувофиқ, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 19-бандида, Зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт деб кўрсатилган. Баён этилганларга кўра, суд қарши даъвонинг 86 377 300 сўм қисмини асосли деб топиб уни қаноатлантиришни, 12 622 700 сўм асоссиз бўлган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. ИПК 185-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, дастлабки ва қарши даъволар тўлиқ ёки қисман қаноатлантирганда ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суд даъволарни ўзаро ҳисобга олиш натижасида ундирилиши лозим бўлган суммани кўрсатади. Бундай ҳолатда, суд даъвогар “Микрокредитбанк” АТБнинг даъво аризасини ва жавобгар “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонасининг қарши даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгар “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонасидан даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 93 600 000 сўм асосий кредит қарздорлигини, 81 314 000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлиги, жами бўлиб 174 914 000 сўм кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров таъминотида бўлган қўшимча жавобгар «Кitob Agro Konserva” фермер хўжалигига тегишли Шаҳрисабз шаҳар, Дўстлик МФЙ, С.Айний кўчасида жойлашган ер майдонининг юзаси 493,25 кв.м., умумий қурилиш ости майдони 135,57 кв.м., фойдали майдони 110,71 кв.м., хоналар сони 4(тўрт)дан бўлган “Ишлаб чиқариш цехи” биносига қаратишни, даъвонинг қолган 11 700 000 сўм муддатли кредит қарздорлигини ундириш қисмини рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда жавобгар “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонасидан Республика бюджетига 3 498 280 сўм давлат божи ва даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундиришни, даъвогар “Микрокредитбанк” АТБдан Республика бюджетига 234 000 сўм давлат божи ундиришни, “Микрокредитбанк” АТБдан “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси фойдасига 86 377 300 сўм ва олдиндан тўланган 1 727 546 сўм давлат божи ҳамда 19 600 сўм почта харажати ундиришни, қарши даъвонинг қолган 12 622 700 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этишни, “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси томонидан олдиндан тўланган 252 454 сўм давлат божини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 176-179 ва 185-188 моддаларини қўллаб, судҚ АРОР Қ ИЛ А ДИ: Даъвогар “Микрокредитбанк” АТБнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонасидан “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 93 600 000 сўм асосий кредит қарздорлиги, 81 314 000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлиги, жами бўлиб 174 914 000 сўм кредит қарздорлиги ундирилсин. Ундирув гаров таъминотида бўлган қўшимча жавобгар «Кitob Agro Konserva” фермер хўжалигига тегишли Шаҳрисабз шаҳар, Дўстлик МФЙ, С.Айний кўчасида жойлашган ер майдонининг юзаси 493,25 кв.м., умумий қурилиш ости майдони 135,57 кв.м., фойдали майдони 110,71 кв.м., хоналар сони 4(тўрт)дан бўлган “Ишлаб чиқариш цехи” биносига қаратилсин. Жавобгар “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонасидан Республика бюджетига 3 498 280 сўм давлат божи ва даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундирилсин. Даъвогар “Микрокредитбанк” АТБдан Республика бюджетига 234 000 сўм давлат божи ундирилсин. “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонасининг қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Микрокредитбанк” АТБдан “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси фойдасига 86 377 300 сўм ва олдиндан тўланган 1 727 546 сўм давлат божи ҳамда 19 600 сўм почта харажати ундирилсин. Қарши даъвонинг қолган 12 622 700 сўм қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси томонидан олдиндан тўланган 252 454 сўм давлат божи ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов