← Назад
Решение #78153 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2511 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| исмидан ЖК | 1863 | — | law | |
| Ахмедов ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| унга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law | |
| кумга ЖПК | 532 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 1-1301-2404/25 -сонли
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг
котиблигида, тарафлардан: Чилонзор тумани прокурори катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО Пробация бўлими
инспектори лейтенант Д.С.Усеновнинг иштирокида, Ахмедов Носиржон
Муроджон ўғлига нисбатан Чилонзор туман ИИО Пробация
бўлинмасининг бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш
тўғрисида киритилган тақдимномани кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар туман судининг 21.02.2024
йилдаги ҳукмига кўра,
14.06.1998 йилда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, “BARAKALI
NE‘MAT” МЧЖ ишчиси, Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, Бектупи МФЙ, 3-уй,
94-хонадонда яшовчи Ахмедов Носиржон
Муроджон ўғли (AXMEDOV NOSIRJON MURODJON
O‘G‘LI).
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-кисми билан,
ЖКнинг 57-моддасини кўллаб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум
қилиши жазоси тайинланган.
2024 йил 21 февраль кунида Жиззах вилояти судининг жиноят
ишлари бўйича судлов судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
ажримига кўра, 21.02.2024 йилда жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар
судининг ҳукми ўзгартирилиб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
2511-моддаси 3-қисмидан ЖКнинг 1863-моддаси 5-қисмига қайта
квалификация қилиниб иш ҳакининг 20 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 1 йил 4 ой 9 кун муддатта аҳлок тузатиш
ишлари жазоси тайинланган. .
Маҳкум Н.Ахмедовга нисбатан чиқарилган суд ажрими Чилонзор
тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 27.06.2024 йилда
рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум Н.М.Ахмедовга шу куннинг
ўзида жазо ўташ тартиб қоидалари тушунтирилган ҳамда "BARAKALI
NE'MAT" МЧЖга ишга йўлланма берилган. 23.07.2024 йилда "BARAKALI
1
NE'MAT" МЧЖга ишга жойлашиб шу кунга қадар аҳлок тузатиш ишлари
жазосини ўтаб келмоқда. Шу давр мобайнида маҳкум Н.Ахмедов ўзини
ижобий томондан кўрсатиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳолда
яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда маҳкум Н.Ахмедов ЖКнинг 73-моддаси, 3-кисми, "а"
бандида кўрсатилган суд тайинлаган ахлоқ тузатиш ишлари жазо
муддатининг учдан бир кисмидан кўпроғини ўтаган.
Юкоридагиларни инобатта олган холда, маҳкум Ахмедов Носиржон
Муроджон ўғлининг ўталмай колган 9 (тўққиз) ой 2 (икки) кун ахлоқ
тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилишни сўраган.
Суд мажлисида Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими
инспектори лейтенант Д.С.Усенов, маҳкум Н.Ахмедов суд томонидан
тайинланган жазони ўтаб, тартибга тўлиқ риоя этиб келаётганлиги,
яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланишини баён қилиб,
тақдимномани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида Н.Ахмедов содир этган қилмишидан қаттиқ
пушаймондалигини, унга суд томонидан тайинланган жазогага тўлиқ
риоя
этиб
келганлигини
инобатга
олиб,
тақдимномани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамовнинг илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги ва Н.Ахмедов
тақдимномани қаноатлантириб бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисмига мувофиқ,
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу
модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган
тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда
бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади. Ушбу модданинг 3-қисми “а”
бандига асосан асосан ижтимоий хавфи катта булмаган ёки унча оғир
бўлмаган жинояти учун, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан
бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши
мумкинлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, маҳкум Н.Ахмедов аҳлоқ
тузатиш ишлари жазосини 7 (етти) ой 7 (етти) кунни ўтаганини, яшаш
жойидан ижобий тавсифланишини, тартиб-қоида талабларини
бажарганини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим
деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
73-моддаси,
ЖПКнинг
536, 541-моддаларига риоя қилиб, суд,
2
тақдимномаси қаноатлантирилсин.
Ахмедов Носиржон Муроджон ўғли (AXMEDOV NOSIRJON MURODJON
O‘G‘LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а”
бандига асосан ўталмай қолган 9 (тўққиз) ой 2 (икки) кун аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин.
Н.Ахмедовга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги
жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида
назарда
тутилган
қоидаларга
мувофиқ
жазо
тайинланиши
тушунтирилсин.
Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга
топширилсин.
Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
1
546 -моддасига асосан кассация тартибида
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов
3
4
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг
котиблигида, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими
инспектори Д.С.Усенов иштирокида, Ахмедов Носиржон Муроджон ўғлига
нисбатан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари тайинланган жазони
муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисидаги Чилонзор
тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғининг тақдимномасини
тўпланган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқмоқда.
Раислик этувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилди.
Судья ёрдамчиси суд мажлисига прокурор ва маҳкум Ахмедов
Носиржон Муроджон ўғли келганлигини маълум қилди.
Раислик этувчи суд таркибини эълон қилди.
Суд таркибига эътирозлар бўлмади.
Раислик этувчи маҳкумнинг шахсини аниқлади.
14.06.1998 йилда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, “BARAKALI
NE‘MAT” МЧЖ ишчиси, Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Бектупи МФЙ, 3-уй, 94-хонадонда яшовчи
Ахмедов Носиржон Муроджон ўғли (AXMEDOV
NOSIRJON MURODJON O‘G‘LI).
Маҳкумнинг шахси юзасидан саволлар бўлмади.
Раислик этувчи маҳкумга ЖПКнинг 532-моддасига асосан унинг
процесуал ҳуқуқларини тушунтирди.
Раислик этувчи саволига маҳкум Н.Ахмедов:
- Менга ҳуқуқ ва мажбуриятларим тушунарли.
Раислик этувчи тақдимномани ўқиб эшиттирди.
Раислик этувчи тақдимнома юзасидан томонлар фикрини сўради;
Прокурор фикри:
- Ҳурматли суд, тақдимномани қаноатлантиришингизни сўрайман.
Сўз маҳкумга берилди.
- Ҳурматли суд, содир этган қилмишимдан қаттиқ пушаймондаман,
менга суд томонидан тайинланган чекланишларга тўлиқ риоя этиб
келдим, тақдимномани қаноатлантиришингизни сўрайман.
Раислик этувчи алоҳида хонада қолади ва у ердан чиқиб, ажримни
ўқиб эшиттирди.
Раислик этувчи ажрим юзасидан шикоят ёки протест келтириш
тартиби ҳамда суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартиби ва
муддатини тушунтирди.
5
Раислик этувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Раислик этувчи :
6
JINOYAT ISHLARI BO‘YICHA
CHILONZOR TUMAN SUDI
100043, Toshkent sh, Sharq Tongi ko‘chasi, 1A uy
Tel: (+99855) 501 00 45 е-mail: j.chilonzort@sud.uz
Чилонзор тумани
ФМБ бошлиғига
ИИО
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2025 йил 28 мартдаги Ахмедов Носиржон Муроджон ўғлига нисбатан
аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда
озод қилинсин чиқарилган ажрим ижро учун юборилмоқда.
Раис ўринбосари
А.А.Мухиддинов
2025 йил 01 апрель
№ 1-1301-2404/25
Чилонзор тумани ИИО ФМБ
бошлиғига
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2025 йил 28 мартдаги Ахмедов Носиржон Муроджон ўғлига нисбатан
аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда
озод қилинсин чиқарилган ажрим ижро учун юборилмоқда.
Раис ўринбосари
А.А.Мухиддинов
7