← Назад
Решение #781743 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| нинг | 535 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
Fax: 0(369)227 81 38
НАМАНГАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2022 йил 13 сентябрь 4-1601-2201/3975-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримов,
даъвогар – Анинг жавобгар – «Б» оилавий корхонаси ҳисобидан 1391429
сўм асосий қарз, 575899 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини
суднинг
биносида
соддалаштирилган
тартибда
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
Даъвогар – А судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар –
«Б» оилавий корхонаси ҳисобидан 1391429 сўм асосий қарз, 575899 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан почта
орқали юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан
ва
уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатиб
ўтилган.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра
даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси
бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни
вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
2021 йил 13 сентябрдаги 942-сонли ижара шартномасига асосан даъвогар,
жавобгар ҳамда балансда сақловчи Наманган тумани Паст қиёт МФЙ
ўртасида Наманган туман, Паст қиёт МФЙда жойлашган маъмурий
биносининг 85,43 кв.метр майдонни ижарага олувчига фойдаланиши учун
ижарага бериш ҳақида келишилган.
Ижара шартномасининг 4.1-банди ва 3-иловасига асосан жавобгар
даъвогарга белгиланган ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмасдан ижара
ҳақини 100 фоиз олдиндан тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга
оширилмаган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 1391429 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг асосий қарздорликни ундириш
талабини қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 575899 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига
кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши
шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандига асосан
мажбуриятлар кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши
келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, даъвогар корхона шартномага асосан жавобгар
ҳисобидан пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгар ҳисобидан 1391429 сўм асосий қарз,
575899 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим этишда 300000 сўм
миқдорида давлат божи тўланган.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-180, 186, 2033-2034-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
даъвогар – А фойдасига жавобгар – «Б» оилавий корхонаси
ҳисобидан 1391429 сўм асосий қарз, 575899 сўм пеня, 24000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар «Б» оилавий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига
300000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали
Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
А.Каримов