← Назад
Решение #781785 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 30 | — | law | |
| нинг | 153 | — | law | |
| ФКнинг | 59 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN
VILOYAT SUDI
НАМАНГАНСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
160133, Namangan shahri,
N.Nomongoniy ko`chasi, 20 uy
160133, г.Наманган,
ул.Н.Номонгоний, дом 20
Tel:(+99869) 227-81-38
Fax: 0 (69) 227-81-38
e.mail: i.namangan@sud.uz
ҚАРОР
4-1001-2228/18246-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья А.Каримов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Хоназаров
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья А.Хоназаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Иномов,
Қ.Ходжаевлардан иборат таркибда, судья катта ѐрдамчиси М.Мамадалиевнинг
котиблигида, даъвогар– «А»нинг, жавобгарлар– «Б» ва «В»га нисбатан
2019 йил 31 январда 263-сон реестр рақами билан рўйхатдан ўтказилган «В»
таъсис шартномасининг «Б»га оид қисмини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 18 августдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар томонидан
берилган апелляция шикоятини, даъвогар вакили адвокат З.Х. (ордер ва
ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.А. (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар – «А» даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгарлар
– «Б» ва «В»га нисбатан 2019 йил 31 январда 263-сон реестр рақами билан
рўйхатдан ўтказилган «В» таъсис шартномасининг «Б»га оид қисмини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга ―Когон ѐғ-экстракцияси‖ АЖ, ―Евроснар‖
МЧЖ, ―Нурли Дон‖ МЧЖ, ―Бўстон Олами‖ МЧЖ ҚК, ―Косон ѐғ-экстракцияси‖
АЖ, ―Қарши ѐғ-экстракцияси‖ АЖ, ―VANGOZI AGRO-EKSPORT‖ МЧЖ,
―Континент Н ѐғ-мой‖ МЧЖ, ―Учқўрғон ѐғ‖ МЧЖ, ―Каттақўрғон ѐғ-мой‖ АЖ,
―Агрохизмат шингдон‖ МЧЖ ҚК, ―Сурхонозиқовқатсаноат‖ АЖ, ―Гулистон
Экстракт ѐғ‖АЖ, ―Янгийўл ѐғ-мой‖ ХИИ АЖ, ―Фарғона ѐғ-мой‖ АЖ, ―Қўқон
ѐғ-мой‖ АЖ, ―Ургенч ѐғ-мой‖ АЖ, ―Тошкент ѐғ-мой комбинати‖ АЖлар
жавобгар сифатида жалб этилган.
1
Шунингдек, суднинг ажрими билан ишга «Б» таъсисчилари Мамадалиев
Камол Содиқжанович, Мамадалиев Собир Содиқжанович, ―Namangan Agro
Import Export‖ масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга
жалб этилган.
Иш бўйича учинчи шахслар судга ариза тақдим этиб, ишни ўзнинг
иштирокисиз кўриб чиқилишини сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Даъвогар вакили судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб,
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июлдаги ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятини тўлиқ қувватлаб,
«Б» томонидан «В»ни таъсис шартномасини имзоланишида жамият
таъсисчиларининг розилиги олинмаганлигини билдириб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18
августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар «Б» вакили апелляция шикояти юзасидан ўз
кўрсатмасини баѐн қилиб, даъвогарнинг апелляция шикоятидаги талаблари
асосли эканлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар «В»дан вакил суд мажлисига келмади, бироқ, ишни кўришни
қолдиришни сўраб судга илтимоснома тақдим этган.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларни илтимосномани
қаноатлантиришга асос йўқ деган фикрларини инобатга олиб, илтимосномани
муҳокама қилиб, уни қаноатлантиришни рад этишни ва суд муҳокамасини
жавобгар «В» вакилини иштирокисиз кўришни лозим топади.
Белгиланган тартибда хабардор этилган жавобгарлар ҳам суд мажлисида
вакил иштирокини таъминламадилар.
Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи
қисмига асосан апелляция шикоятини жавобгар «В» ҳамда учинчи шахслар
вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
апелляция шикоятини мухокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2019 йил 16 январдаги ―Ёғ-мой тармоғини янада
ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор
механизмларини жорий этиш тўғрисида‖ги ПҚ-4118-сон Қарори билан
«Ўзпахтаѐғ» АЖ негизида Ўзбекистон Республикаси ѐғ-мой саноати
корхоналари уюшмасини (кейинги ўринларда — «Ўзѐғмойсаноат» уюшмаси)
ташкил этиш белгиланган.
2
«Б» ва ―Когон ѐғ-экстракцияси‖ АЖ, ―Евроснар‖ МЧЖ, ―Нурли Дон‖
МЧЖ, ―Бўстон Олами‖ МЧЖ ҚК, ―Косон ѐғ-экстракцияси‖ АЖ, ―Қарши ѐғэкстракцияси‖ АЖ, ―VANGOZI AGRO-EKSPORT‖ МЧЖ, ―Континент Н ѐғмой‖ МЧЖ, ―Учқўрғон ѐғ‖ МЧЖ, ―Каттақўрғон ѐғ-мой‖ АЖ, ―Агрохизмат
шингдон‖ МЧЖ ҚК, ―Сурхонозиқовқатсаноат‖ АЖ, ―Гулистон Экстракт
ѐғ‖АЖ, ―Янгийўл ѐғ-мой‖ ХИИ АЖ, ―Фарғона ѐғ-мой‖ АЖ, ―Қўқон ѐғ-мой‖
АЖ, ―Ургенч ѐғ-мой‖ АЖ, ―Тошкент ѐғ-мой комбинати‖ АЖлар иштирокидаги
«В» аъзолари умумий йиғилишининг 2019 йил 18 январдаги баѐнномаси билан
тасдиқланган «В» таъсис шартномаси Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги томонидан 2019 йил 31 январда 263-сон реестр рақами билан давлат
рўйхатига олинган.
«Б» номидан ушбу таъсис шартномасини жамият директори
М.Дадамирзаев томонидан имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси ―Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча
масъулиятли жамиятлар тўғрисида‖ги Қонунининг 30-моддаси 2-қисми
1-хатбошига кўра, жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш,
шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш
тўғрисида қарор қабул қилиш масаласи жамият иштирокчилари умумий
йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига кириши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар «А» жамият директори М.Дадамирзаев томонидан
«В» аъзолигига киришда жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг
розилиги олинмаганлигини асос қилиб, «В» таъсис шартномасининг «Б»га оид
қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судида «В» вакили судга даъво аризаси бўйича
эътирознома тақдим этиб, даъво бўйича даъво муддатини қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
19 июндаги ―Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг
даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида‖ги
282-сонли Қарорининг 8.1-бандида ―Судларга тушунтирилсинки, даъво аризаси
юзасидан берилган фикр-мулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво муддати
ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган
талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
ѐки иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги ариза сифатда қабул қилиш лозим‖ – деб тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда
ФК деб юритилади)нинг 153-моддасига кўра, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш
талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун
қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд
қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида
низодаги тараф баѐн қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад
этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Суд мазкур ҳолатда, иш бўйича даъво муддати ўтганлиги сабабли, даъво
муддатини қўллаб даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
қонуний тўхтамга келган.
3
ҳақидаги аризани беришга жавобгар ҳақлилиги, агар бундай ариза ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан берилган бўлса, у инобатга
олинмаслиги кераклигини, мазкур ҳолатда «В» жавобгар эмас, балки «Б»
жавобгар хисобланиши, шу сабабли уюшманинг даъво муддатини қўллаш
тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш хуқуқи мавжуд эмаслигини важ
қилиб келтирилган.
Шунингдек, апелляция шикоятида даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи
бузилганлигини билган ѐки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлашини,
даъвогар 2022 йилда ижро хужжати асосида мажбурий ижро бюроси томонидан
жавобгар «Б» ҳисобидан 523 961 306 сўм ундириб олинганидан кейин хабар
топганлигини билдирсада, судлов ҳайъати даъвогар вакиллари томонидан
келтирилган юқоридаги важлари билан келишмайди.
Чунки, ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 16 январдаги ―Ёғ-мой тармоғини янада
ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор
механизмларини жорий этиш тўғрисида‖ги ПҚ-4118-сон Қарори билан
«Ўзпахтаѐғ» АЖ негизида Ўзбекистон Республикаси ѐғ-мой саноати
корхоналари уюшмаси бўлган «Ўзѐғмойсаноат» уюшмаси ташкил этилган.
«Б» «Ўзпахтаѐғ» АЖнинг таъсисчиларидан бири бўлган. Ушбу ҳолатлар
жавобгар жамиятнинг «Ўзѐғмойсаноат» уюшмасидаги жамият таъсисчилари
хабардорлигини тасдиқлайди.
Шунингдек, даъво талабида «В»га нисбатан 2019 йил 31 январда 263-сон
реестр рақами билан рўйхатдан ўтказилган «В» таъсис шартномасининг
жамиятга оид қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган бўлиб, мазкур
ҳолатда уюшманинг таъсис шартномасини бир қисмини хақиқий эмас деб
топилиши тўғрисидаги низода уюшма жавобгар ҳисобланади.
Бундан ташқари, Наманган туманлараро иқтисодий судининг
4-1601-2101/3837-сонли иқтисодий иши бўйича 2021 йил 25 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан «Б» ва «Ўзѐғмойсаноат» уюшмаси ўртасида 2019 йил
19 февраль куни тузилган 28-сонли шартномага кўра ҳар ойда уюшмага ўзи
томонидан ишлаб чиқарилган тайѐр маҳсулот сотиш ҳажмининг 0,3 фоизидан
0,6 фоизига қадар бўлган миқдорда аъзолик ажратмаларини тўлаб бориши,
2019 йил 19 февраль куни тузилган 2019 йил 19 февраль кунги 28-сонли
шартномага 1-сонли қўшимча келишувга кўра, жавобгар корхона ҳар ойда
уюшмага ўзи томонидан ишлаб чиқарилган тайѐр маҳсулот сотиш ҳажмининг
0,4 фоизи миқдорида аъзолик ажратмаларини тўлаб бориши келишилганлиги,
жавобгар жамият томонидан 2019-2020 йиллар ва 2021 йилнинг ўтган 9 ойи
давомида 1 114 272 213,62 сўм миқдорида аъзолик бадаллари ҳисоб-китоб
қилиниб ва ўтган давр мобайнида жами 256 628 927,31 сўм аъзолик бадаллари
тўланганлиги аниқланганлиги ҳам жавобгар жамиятни таъсисчиларини «В»
таъсис шартномасини жамият директори томонидан имзоланганлигини ўз
вақтида билганлигини тасдиқлайди.
Қолаверса, ФКнинг 59-моддасига асосан, хўжалик ширкати ѐки
жамиятининг иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар:
4
ширкатнинг ѐки жамиятнинг ишларини бошқаришда қатнашиш, бошқа
қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
таъсис ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ширкатнинг ѐки
жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия
дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;
фойдани тақсимлашда қатнашиш;
ширкат ѐки жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб
қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ѐки унинг қийматини
олиш.
Хўжалик ширкати ѐки жамиятининг иштирокчилари ушбу Кодексда,
бошқа қонун ҳужжатларида, ширкат ѐки жамиятнинг таъсис ҳужжатларида
назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Хўжалик ширкати ѐки жамиятининг иштирокчилари:
таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва
муддатларда ҳисса қўшишлари;
ширкат ѐки жамиятнинг фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор
қилмасликлари шарт.
Хўжалик ширкати ѐки жамияти иштирокчиларининг ширкат ѐки жамият
таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа бурчлари ҳам бўлиши мумкин
Мазкур қонун нормаси ва юқорида қайд этилган қонун талабларидан
кўринадики жамиятнинг иштирокчилари унинг фаолияти юзасидан бир йилда
икки марта ѐки бир йилда бир марта хабардор бўлишлари ѐхуд жамият
йиғилишларида қатнашиши, жамият фаолияти юзасидан ахборотлар олиш
хуқуқига эга бўлганлар.
Баѐн этилган асосларга кўра, апелляция судлов ҳайъати, биринчи
инстанция суди даъвогарнинг даъво муддатини тиклаш ҳақидаги аризасини
қаноатлантиришни рад этишни, даъво муддатини қўллаган ҳолда даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар зиммасида тўланган
2 700 000 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажатини қолдириш ҳақида
тўғри тўхтамга келган деб хисоблайди.
ИПКнинг 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан апелляция судлов ҳайъати, биринчи инстанция
суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бузмасдан, иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ ўрганиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисоблаб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришсиз, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
18 августдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция
шикоятини беришда тўланган 1 350 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажатларини даъвогар «А» зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баѐн этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 274, 276, 278, 280-моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати
5
қарор
қ и л д и:
«А» томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантиришсиз,
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикоятини беришда тўланган 1 135 000 сўм давлат божи ва
24 000 сўм почта харажатлари «А» зиммасида қолдирилсин.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида
шикоят (проест) келтириш мумкин.
Ҳайъат раиси
А.Хоназаров
Ҳайъат аъзолари
А.Иномов
Қ.Ходжаев
6