Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2567 Дата решения 13.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение DARVISHIQ PARRANDA масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI"
Source ID 914362 Claim ID 2885749 PDF Hash 07257288f3335448... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 14-моддаси нинг 14 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/2567-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, А.Нормуротовнинг суд мажлиси котиблигида, Пайариқ туман прокурори ёрдамчиси Б.Султонов, даъвогар вакили З.Камолова (жамият директори Устав асосида) ва жавобгар вакили Б.Мухидинов (13.09.2022 йилдаги №01/1634-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Пайариқ туман прокуратурасининг даъвогар “DARVISHIQ PARRANDA” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" акциядорлик жамиятига нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туман прокуратураси "DARVISHIQ PARRANDA" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар "SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгардан даъвогарга етказилган 8 000 000 сўмлик зарар суммасини ундиришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили Б.Султонов ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унга қўшимча равишда жавобгар зарарни суд кунига қадар бартараф этмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили З.Камолова ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унга қўшимча равишда жавобгар уни электр энергияси таъминоти тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантирмаганлигини, бундан ташқари ўзи таъминоти тўхтатилгандан кейин қанча муддатга тўхтатилганлиги тўғрисида ҳам ахборот бермаганлигини, унга етказилган зарар миқдори 8 000 000 сўмдан кўп эканлигини, лекин жами 13.07.2022 йилда нобуд бўлган 200 та товуқларнинг нархи шунча миқдорни ташкил этганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар вакили Б.Мухидинов ўз тушунтиришида, даъвони тан олмаслигини, электр тармоқларида авария бўлганлиги учун даъвогарга электр энергияси таъминлаб берилмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Аниқланишича, даъвогар (“Истеъмолчи”) ва жавобгар (“Таъминотчи”) ўртасида 2022 йил 04 январда 301614-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси шартнома тузилган. Шартноманинг 1-бандига асосан, таъминотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4-бўлими 4.1-бандида истеъмолчининг электр энергияси етказиб беришнинг тўхталиши ёки тўхтатиб қўйилиши сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш, электр энергияси тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаслиги ёки сифат кўрсатгичлари амалдаги давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси етказиб берилиши оқибатида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки электр таъминоти корхонаси (айбдор ташкилот) томонидан етказилган зарарларини белгиланган тартибда қопланиши белгиланган. Пайариқ туман электр тармоклари корхонаси томонидан 13.07.2022 йил соат 09:00 дан 12:45 га қадар даъвогарга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилган, ушбу ҳолатни корхонанинг 26.07.2022 йилдаги 517-сонли хати тасдиқлайди. Бироқ, бу ҳақда даъвогарни хабардор қилмаган. Ваҳоланки, шартноманинг 4.4-бандида таъминотчи истеъмолчига электр энергиясини электр тармоқлари орқали электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик бўлиниш чегарасигача шартномада кўрсатилган ҳажмда мунтазам етказиб бериши, электр тармоғи хўжалиги объектларини режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантириши, истеъмолчини электр энергиясини етказиб берилиши тўхтатилиши ва тўхтатилиш сабаблари тўғрисида хабардор қилиш (истеъмолчи масъул ходимларини уяли алоқа воситаси орқали (телефонограмма), овозли хабар, телеграм хабарнома, СМС хабар (интернет сайтлар) орқали ёки ёзма тарзда) киритилаётган чекланишлар тўғрисида, чеклашларни ҳажми ва вақти кўрсатилган ҳолда истеъмолчига олдиндан хабар бериши лозимлиги белгиланган. Натижада даъвогарнинг товуқларни парваришлаш учун мўлжалланган биносида ўрнатилган ҳаво совуткичлари ишламаган, бино ичидаги ҳарорат ошиб кетиб 200 бош товуқ нобуд бўлган. Шу ҳақда 27.07.2022 йилда Пайариқ туман ветеринария ва чорвачилик ривожлантириш бўлими масъул ходимлари далолатнома тузган. Пайариқ туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказининг 28.07.2022 йилдаги маълумотномасида нобуд бўлган товуқлар текширувдан ўтказилганда уларни нобуд бўлишига олиб келувчи бирор бир касаллик аниқланмаганлиги қайд қилинган. Бундан ташқари, Пайариқ туманидаги "Челак деҳқон бозори" МЧЖнинг 28.07.2022 йилдаги 64-сонли маълумотномасида товуқ гўшти бозорда 17 минг сўмдан 22 минг сўмгача сотилаётганлиги маълум қилинган. Пайариқ туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг 29.07.2022 йилдаги маълумотномасида даъвогарга қарашли товуқ парваришлаш биносида 13.07.2022 йилда жами 200 бош парранда нобуд бўлганлиги, уларнинг ўлик ҳолатидаги ўртача вазни 2,5-3,5 кг эканлиги, ушбу товукларни сўйиб ичидаги истеъмолга яроқсиз органларини олиб ташлаб, сотувга тайёр ҳолатга келтирилганда ҳар биринг оғирлиги ўртача 2 кг ташкил этишлиги қайд қилинган. Товуқлари гўштининг бир килоси ўртача 20 000 сўмдан, нобуд булган 200 бош товуқнинг баҳоси 8 000 000 сўм ҳисобланган. Шу сабабли Пайариқ туман прокуратураси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан 8 000 000 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 14-моддаси 1-қисмига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Юқоридагиларга кўра суд, ишда тўпланган далиллар билан даъво аризаси ўз исботини топганлиги сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига 8 000 000 сўм етказилган зарарни ундиришни лозим топди. Суд, жавобгарнинг авария бўлганлиги сабабли даъвогарга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилганлиги тўғрисидаги важига тегишли тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаганлиги учун қўшилмайди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддаси 1-қисмига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини, Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 112, 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қарор Пайариқ туман прокуратурасининг даъво талаби қаноатлантирилсин. "SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" акциядорлик жамиятидан “DARVISHIQ PARRANDA” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 8 000 000 сўм етказилган зарар ва ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. "SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья қилди: Б.Х.Жураев