Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1302-2501/49 Дата решения 28.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Ш.Рашидовский районный суд по уголовным делам Судья Худайбердиев Зокир Раззақович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 376078 Claim ID 2765344 PDF Hash 388721c4fbbe7cd7... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси збекистон Республикаси ЖК 131 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 15-моддаси збекистон Республикаси ЖК 15 law
ЖКнинг 131-моддаси ЖКнинг 131 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ Раислик қилувчи З.Худайбердиев судья ёрдамчиси М.Анорбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси туман прокурори ўринбосари М.Мухиддинов, судланувчи М.Каримова ва унинг ҳимоячиси адвокат Ф.Ваккасовларнинг иштирокида, Каримова Мафтуна Умид қизига оид 1-1302-2501/49-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Каримова Мафтуна Умид қизи (KARIMOVA MAFTUNA UMID QIZI)-1997 йил 27 июнь куни Жиззах шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, икки нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишламайди, Шароф Рашидов тумани, Қахрамон маҳалласи, Олмазор массиви, 34-уй, 19-хонадонда яшайди, иш бўйича муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 2025 йил 6 март куни олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд жиноят ишида тўпланган материаллар билан атрофлича танишиб, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда тарафлар фикрларини эшитиб, жиноят ишида тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидаги ҳолатни А Н И Қ Л А Д И: Каримова Мафтуна Умид қизи ғараз ва паст ниятларни кўзлаб, фоҳишахона ташкил қилиш мақсадида, Х.Пулатова билан 2025 йил 8 февраль куни мулоқотга киришиб, унга ўзининг вақтинча яшаб келаётган Шароф Рашидов тумани, Қаҳрамон маҳалласи, Олмазор массиви, 34-уй 19-хонадонида бошқа жинсдаги шахс билан жинсий алоқада бўлиши учун шароит яратиб бериши ва бунинг эвазига 400.000 сўм пул бериши зарурлигини айтганидан сўнг Х.Пулатова билан бирга жинсий алоқада бўлиш мақсадида келган Р.Ҳаитбоевларни ўзининг яшаб келаётган уйига икки соат муддатга киритиб, эвазига ундан 400.000 сўм пулларни қўлга киритиб, жинсий алоқада бўлишлари учун шароит яратиб берганлиги Шароф Рашидов туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида аниқланиб, ундан 400.000 сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган. Судланувчи М.Каримова суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, Шароф Рашидов тумани, Қаҳрамон маҳалласи, Олмазор массиви, 34-уй, 19-хонадонга 2023 йил май ойида кўчиб келгани, уйда икки нафар фарзандлари билан бирга яшаши, уй Т.Валибековга тегишли бўлиб, уйни бўлиб тўлаш шарти билан олгани, 2025 йил 8 февраль куни соат 18-00 ларда телефон рақамига очилган профилидаги уйлар ва ижара уйлар рекламалари бўлган гуруҳдан бирда ижарага уй кералиги ҳақида хабар берилганлигини кўргани, сўнг ўзининг телеграм рақамидан хабарга жавобан “квартира бор” деб смс хабар ёзгани, орадан бир неча сония ўтиб ушбу рақам эгаси телеграмига кириб “2 соатга квартира керак, соати неччи пулдан” деб сўрагани, унга “соати 200.000 сўмдан” деб жавоб бергани, у рақамини сўраганида ёзиб бергани, бир нотаниш қиз қўнғироқ қилганида ўзаро гаплашгани, у “бугун соат 19-00 ларда йигитим билан бормоқчиман, у билан учрашиб олишим керак, души борми” деб сўрагани, унга “ҳа бор соат 200.000 сўмдан 2 соати 400.000 сўм бўлади” деб айтгани, у “ҳа бераман, розиман” деб жавоб бергани, унга уйнинг 2 соати 200.000 сўмдан 400.000 сўм пул бўлишини айтгани, соат 19-00ларда нотаниш бўлган аёл телефон қилиб келганлигини, уни уйига олиб киргани, у билан бироз гаплашиб танишгани ва унга уйдан чиқиб кетаётганлигини айтиб фарзандлари билан ташқарига чиқаётган вақтида Х.Пулатова “опа мана буни олинг” деб ортидан келиб тўрт дона 100.000 сўмлик жами 400.000 сўм пулни бергани, пулни кўчага чиқиб санаб кўргани, пулларни санаб кўрган вақтида пуллар бироз ёғли бўлиб кўрингани, унинг йигити уста бўлса керак деб ўйлаб пулларни эгнида бўлган кул рангли қишки палтосининг ўнг чўнтагига солиб қўйгани, фарзандлари билан бирга овқатланиш учун Орзу ресторанига бориб овқатланаётган вақтида қўнғироқ бўлиб, “келинг уйга, мен уни мастлигини билмаган эканман, жанжал қилаябди, келинг ўзингиз бизни чиқариб юборинг” деб смс ёзгани, унга “7:17да киргансиз 9:17да чиқишила кире бласза” деб смс хабар ёзгани, Х.Пулатова “келинг, жанжал бўлиб кетди” деб хабар ёзгани учун унга ўз рақамидан “мен қўшилмаганман, йигит сизники узила хал қилилар, мен оилалиман, оилам бузилиб кетади” деб смс ёзгани, ундан хавотир олиб турган вақтида ИИБ ходими қўнғироқ қилиб “уйингизда жанжал бўлибди, келинг” деб чақиргани, соат 22-00 ларда уйи олдига танишлари билан бирга боргани, уйининг олдида бир нечта ИИБ ходимлари турганлигини кўргани, ИИБ ходимларидан нима гаплигини сўрагани, ИИБ ходимлари “уйингизда ким бор жанжал бўлаябди экан, эшикни очинг” деб айтгани, уй эшигини тақиллатгани, лекин очишмагани ва бироздан сўнг уй эшиги ичкаридан очилгани, эшикни бир нотаниш эркак киши очгани, ИИБ ходимлари видео камера билан уйига кириб кетишгани, улар билан бирга ортидан уйга киргани, уйга кирган вақтида уйнинг ётоқхонасида ярим ялонғоч ҳолатда турган ва 400.000 сўм пул олган аёл ётоқхона деванида ўтирганлигини, эркак ҳам ярим ялонғоч ҳолатда турганлигини кўргани, ИИБ ходимлари аёл ва эркакдан бўлиб ўтган ҳолатни сўрагани, 400.000 сўм пул берган аёл Х.Пулатова ИИБ ходимларига “мен ушбу уйнинг эгасига 2 соатга 400.000 сўмга уйни гаплашиб олдим ва шу ерда йигитим билан жинсий алоқа қилдим” деб жавоб бергани, ИИБ ходимлари эгнида бўлган палтони ўнг томон чўнтагини кўргани, аёлдан олган 4 дона 100.000 сўмлик жами 400.000 сўм пулларни тақдим қилгани, пулларининг бирида “Орият” ортига “2025” ёзувлари ёзилганлигини кўрсатишгани, пуллар ИИБ ходимлари томонидан баённома асосида расмийлаштириб олингани, яшаб келаётган хонадон эгасининг бу ишларидан хабари бўлмаганлиги ҳақида баён қилиб, қилган ишидан пушаймонлигини, бошқа такрорланмаслигини, оиласида ягона боқувчилигини инобатга олиб енгиллик беришни сўради. Гувоҳ Т.Валибеков суд мажлисида 2023 йил январь ойида Шароф Рашидов тумани, Қаҳрамон маҳалласи, Олмазор массиви, 34-уй, 19-хонадонни муддатли кредит асосида сотиб олгани, сўнг кредит тўловида қийналиб қолганлиги учун уни сотмоқчи бўлгани, 2023 йил апрель ойида уйини сотишини айтиб юрганида М.Каримова ва унинг турмуш ўртоғи билан уйни 156.000.000 сўм пул тўлов қилиш ҳамда қолган банк кредит суммасини тўлаб ёпишга келишиб сотганлиги, 156.000.000 сўм пулни уч ойида бўлиб олганлиги, М.Каримова сотиб олган хонадонида фоҳишахона ташкил қилганидан хабари бўлмаганлиги ҳақида кўрсатув берди. Гувоҳ Х.Пулатова суд мажлисида 2025 йил 7 февраль куни соат 17-00 ларда телеграмм ижтимоий тармоғидаги “JIZZAX TUNGI CHAT” гуруҳига кириб, “соатга квартира борми” деб хабар қолдиргани, хабарига жавоб тариқасида бир одам телеграмм личкасига “PINGVINIM” номли телеграмм аккаунтни ташлаб, “мана шундан сўраб кўринг” деб айтиб, унинг жойи Шароф Рашидов тумани, Олмазор ситидалигини айтгани, унга “соатга квартира борми” деб хабар ёзиб, йигити билан 2 соатга бормоқчилигини, қанча бўлишини ёзганидан сўнг у фақатгина 400.000 сўм деб ёзгани, унга телефон рақамини беришини айтгани, у +998-91-198-10-13 рақамини ташлагани, шу вақтнинг ўзида боғланиб, унга уйининг шароитлари, манзили қаердалигини сўрагани, у уйида ҳамма шароитлари борлигини, манзили эса Шароф Рашидов тумани, Олмазор ситидаги 16 этажкадалигини, “Халқ банки”нинг олдига келиб телефон қилишини айтгани, соат тахминан 19-00 ларда ўзининг мижози билан бирга манзилга боргани, унга телефон қилганида у уйининг рақами 34 дом 4-этаж 19-хонадон эканлигини айтгани, Р.Ҳайитбоев билан бораётганида “Зарина” деб ўзини таништирган уйнинг эгаси квартирасига битта-битта киришни, қўшнилари шубҳаланмаслигини айтгани, уйга кетма-кет киришгани, сал олдин ИИБ ходимларига мурожаат қилган вақтида ўзлари томонидан берилган 4 дона 100.000 сўмлик пул купюраларини ўзини “Зарина” деб таништирган М.Каримовага бергани, у уйни қолдириб, 2 соатдан сўнг овқатланиб қайтиб келишини айтгани, Р.Ҳайитбоев билан уйнинг ичкарисига кириб ўтиришгани, орадан бироз вақт ўтгач уйнинг эгаси “ИИБ ходимларини кўрмадиларингми, агарда кўриб қолсаларинг, уйга келиб қолса ҳам эшикни тақиллатса ҳам ҳеч кимга очманглар” деб айтгани, унга майли деб айтгани, ётоқхонасига Р.Ҳайитбоев билан кириб, бир-неча маротаба жинсий алоқа қилишгани, ўша куни соат тахминан 22-00 ларда уйни эгаси олдиларига келгани, эшик ичкаридан қулфланган бўлгани, у ўзини “Заринаман эшикни очинглар” деб айтгани, эшикни очган вақтида М.Каримова ва унинг ортидан кўп вақт ўтмасдан ИИБ ходимлари кириб келишгани, иккаласидан нима қилаётганлигини сўрашгани, бўлиб ўтган ҳамма нарсани айтиб беришгани, М.Каримовадан 4 дона 100.000 сўм пуллар чиқиб келгани, пуллар махсус воситалар билан текширилганда, ушбу пулларга “ORIYAT” деб ёзилгани аниқлангани, ИИБ ходимлари тезкор-тадбир ўтказилганлигини маълум қилиб, уйнинг эгасининг қўли ва кийимларидан суртмалар олишиб, ҳамма ҳолатни видеосъёмкага олишгани, бу жараёнда икки нафар холислар ҳам иштирок этишгани, ИИБ биносига олиб келиб, уйда бўлган ҳолат бўйича тушунтириш хати олишгани ҳақида кўрсатув берди. Гувоҳ Н.Холиқулов суд мажлисида 2025 йил 8 февраль куни соат тахминан 21-30 ларда ўртоқлари Х.Хазратқулов ва Ё.Бектемиров билан бирга кўчада юрган вақтида шу ерда турган ИИБ ходимлари бир ҳолат юзасидан холис бўлишни сўрагани, рози бўлганида ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришгани, ИИБ ходимлари билан бирга Шароф Рашидов тумани, Қахрамон маҳалласи, Олмазор массивидаги 16 қаватли уйнинг 4 қаватига биргаликда чиқишгани, 4 қаватга чиқиб бироз вақт туришгани, бир аёл келгани, ИИБ ходимлари ундан “уйингизда ким бор, кимни қўйгансиз” деб сўрагани, уй эгаси “уйда ҳеч ким йўқ” деб жавоб бергани, сўнг аёлнинг ўзи эшикни очмоқчи бўлиб калитни тиққани, лекин эшик очилмагани, аёл уй эшигини таққиллатганида ичкаридан эшик очилганда бир аёл ва бир эркак уйда ярим ялонғоч ҳолатда эканлигини кўргани, ИИБ ходимларини кўриб ичкарига қочиб кириб кетишгани, шунда уй М.Каримовага тегишли эканлигини билгани, ИИБ ходимлари уй эгаси М.Каримовадан “нима мақсадда қўйгансиз буларни” деб сўрагани, у “бу қиз йигитим билан бироз ётиб дам олиб ювиниб кетамиз деб айтгани учун соатини 200.000 сўмдан 400.000 сўмга қўйганман” деб жавоб бергани, уй эгаси М.Каримова уйдан чиқиб келган қизга “сен йигитим билан чўмиламан деб айтган эдинг-ку” дегани, ИИБ ходимлари уйдан чиқиб келган қиз ва йигитдан нима қилаётганлигини сўрагани, қиз “йигитим билан шу уйда жинсий аълоқа қилиш учун келган эдик, уй эгасига соатини 200.000 сўмдан 400.000 сўм пул бердик” деб жавоб бергани, ИИБ ходимлари уйнинг чироғини ўчириб бир махсус фанар билан М.Каримовадан “пул қаерда” деб сўрагани, М.Каримова эгнида бўлган палтонинг ўнг чўнтагидан 4 дона 100.000 сўмлик жами 400.000 сўмлик пулларни олиб чиқишгани, пулларни бирида “Орият” ва “2025” ёзувлари ёзилганлиги, чўнтаги ва қўлида яшил рангли бўёқлар кўриниб турганлиги аниқлангани, ИИБ ходимлари баённомада кўрсатган 4 дона 100.000 сўмлик пулларни серия рақамлари бир хил эканлигини кўргани, ИИБ ходимлари баённома тузишгани, ИИБ ҳодимларига бўлиб ўтган ҳолат юзасидан тушунтириш хати ёзиб бергани ҳақида кўрсатув берди. Суд судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, тарафлар фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи М.Каримованинг ғараз ва бошқа паст ниятларда фоҳишахона ташкил этганликда ифодаланган айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, жиноят ишидаги 2025 йил 8 февралдаги тезкор тадбирда иштирок этаётган фуқарога пул бериш тўғрисида баённома (и.в.6), 2025 йил 8 февралдаги ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси, фотосуратлар (и.в.7-12), 2025 йил 8 февралдаги М.Каримовага тегишли бўлган телефон аппаратни кўздан кечириш тўғрисида баённома (и.в.20), кимёвий экспертизасининг 2025 йил 9 февралдаги 6-сонли эксперт хулосаси, фотожадвал (и.в.38-39) ҳамда судда текширилган ишончга сазовор бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 5-бандида “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак” деб кўрсатилган талабидан келиб чиқиб, суд судланувчи М.Каримованинг содир қилган жиноятига суд жараёнида текширилиб аниқланган ҳолатларга кўра баҳо беришни лозим топди. Жиноят Кодексига берилган шарҳга кўра, фоҳишахонанинг зарурий шарти, бу ерга одамларнинг ўз жинсий эҳтиёжларини қондириш учун, қоида тариқасида, ҳақ эвазига келишидир. Суд қайд этилганларга асосан судланувчи М.Каримова ғараз ва бошқа паст ниятларда фоҳишахона ташкил этганликда ифодаланган жиноий ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган деб топди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 5-бандида “Судлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, шунингдек унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлаш учун қонунда мавжуд барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланишлари керак” деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 15-моддаси талабига кўра, ЖКнинг 131-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси 4-қисмида “Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак” деб кўрсатилган. Суд қайд этилган конституциявий норма қоидаларига, инсонпарварлик, одиллик принципига, қонун талаби ҳамда Олий суд Пленуми қарори тушунтиришларига амал қилган ҳолда М.Каримовага нисбатан жазо тайинлашда айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, ягона боқувчилигини, оилавий шароитини, моддий аҳволини, содир қилган жинояти ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят деб таснифланишини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, ҳаракатида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар эса мавжуд эмас деб топиб, унга нисбатан қилмиши квалификация қилинган модда санкциясида назарда тутилган жазолардан озодликни чеклаш жазосини яшаш жойи, яъни Шароф Рашидов тумани, Қахрамон маҳалласи, Олмазор массиви 34-уй, 19-хонадонни у ёки бу сабаб билан тарк этиш ёхуд ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уйжойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқишни бутунлай тақиқланган ҳолда тайинлашни лозим топди. Шунингдек, суд М.Каримовага нисбатан қўлланилаётган тақиқ (чеклаш)нинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда унинг зиммасига маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Жиззах вилоят ҳудудидан чиқмасликдан иборат бўлган қўшимча тақиқларни юклашни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, суд иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган пуллар Шароф Рашидов туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор вакили Х.Ахмадовга тилхат орқали қайтарилганлиги сабабли ишнинг шу қисмини муҳокамадан қолдиришни, ашёвий далил деб эътироф этилган уч дона конвертдаги суртмаларни йўқ қилишни, дастлабки терговда ашёвий далил деб эътироф этилиб, жиноят ишига қўшилган бир дона дискни иш ҳужжатлари билан бирга сақлашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462-463, 465-468, 471-473-моддаларини қўллаб, суд ҳукм қилади, Ҳ У К М: Каримова Мафтуна Умид қизи (KARIMOVA MAFTUNA UMID QIZI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. Каримова Мафтуна Умид қизига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан яшаш жойи, яъни Шароф Рашидов тумани, Қахрамон маҳалласи, Олмазор массиви 34-уй, 19-хонадонни у ёки бу сабаб билан тарк этиш ёхуд ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқишни бутунлай тақиқланган ҳолда 1 (бир) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. М.Каримованинг зиммасига маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Жиззах вилояти ҳудудидан чиқмаслик каби қўшимча тақиқлар ўрнатилсин. Озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати ҳукм Шароф Рашидов туман ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи томонидан ижрога олинган кундан бошлаб ҳисоблансин. М.Каримова озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилсин. Тайинланган озодликни чеклаш жазосини ижро қилиш Шароф Рашидов туман ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. М.Каримовага нисбатан қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил деб эътироф этилган уч дона конвертдаги суртмалар тегишли тартибда йўқ қилинсин. Дастлабки терговда ашёвий далил деб эътироф этилиб, жиноят ишига қўшилган бир дона диск иш ҳужжатлари билан бирга сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар шу суд орқали ҳукм эълон қилинган кундан, судланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида апелляция тартибида, ушбу муддат ўтказиб юборилса кассация тартибида Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериши ва прокурор протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри имзо З.Худайбердиев