Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/45 Дата решения 27.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 373419 Claim ID 2715852 PDF Hash 737d507bad143aa7... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 23
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
исми ва 229-моддаси исми ва 229 law
кодексининг 23-моддаси кодекси 23 code_article
кодексининг 223-моддаси кодекси 223 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 19211-моддаси збекистон Республикаси ЖК 19211 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 229-моддаси збекистон Республикаси ЖК 229 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
банди ва 228-моддаси банди ва 228 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
Ушбу Кодекснинг 22-моддаси Ушбу Кодекс 22 code_article
ушбу Кодекснинг 26-моддаси ушбу Кодекс 26 code_article
Ушбу Кодекснинг 464-моддаси Ушбу Кодекс 464 code_article
ЖКнинг 228-моддаси ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 19211-моддаси збекистон Республикаси ЖК 19211 law
ЖКнинг 184-моддаси ЖКнинг 184 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
банди ва 229-моддаси банди ва 229 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/45-сонли 2025 йил март ойининг “27” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Р.Таджиев ва унинг ҳимоячиси адвокат И.Шамшудинов, фуқаровий даъвогар М.Усманов ва унинг ҳимоячиси адвокат М.Надиров ва А.Хасановаларнинг иштирокида, Ш.Муслимованинг таржимонлигида, Таджиев Рустам Камаловичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Таджиев Рустам Камалович (ТАДЖИЕВ РУСТАМ КАМАЛОВИЧ), 01.04.1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, икки нафар фарзанди бор, 21.02.2024 йилга қадар “Граин Снаб” МЧЖнинг бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 19-мавзе, 3-уй, 27-хонадонда яшовчи, иш бўйича “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 2-қисми “а” банди, 19211-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-модда 3-қисми ва 229-моддаси билан айбланган; Суд, судланувчи, фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Таджиев Рустам Камалович 2022 йил 14 октябрда Усманов Марат Рашидовичнинг мутлақ ва ягона таъсисчилиги остида Янгийўл туман давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинган ҳамда юридик манзили сифатида Янгийўл шаҳар, “Мустақиллик” МФЙ, “Навбаҳор” кўчаси, 54-уйда жойлашган “Граин Снаб” МЧЖ бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келиб, ушбу нодавлат тижорат ташкилотида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга ошириш ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколатини қўлга киритиб, эгаллаб турган лавозимига кўра мансабдор шахс бўла туриб, мазкур жамият таъсисчиси М.Усмановнинг тегирмон ёрма саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида, шунингдек, жамият раҳбари К.Қўзиевнинг тегирмон ёрма саноати маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолиятини амалга оширишда малака, билим ва тажрибаси йўқлигидан фойдаланиб, фактик жиҳатдан жамият бошқарувини бир ўзи мустақил равишда амалга ошириб, нодавлат тижорат ташкилоти мансабдор шахси бўла туриб, ўзининг ҳақиқий ва фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга оширишни, ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланишни мақсад қилиб олган. Р.Таджиев 2022 йил 14 октябрда “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари Р.Хасанов билан бирга фойда кўриш учун хўжалик фаолиятига боғлиқ таваккалчиликка асосланган шерикчилик муносабатида бўлиш истагида юрган М.Усманов томонидан таъсис этилган “Граин Снаб” МЧЖга бош ҳисобчи лавозимига, К.Қўзиев эса мазкур жамиятга директор лавозимига тайинланганидан фойдаланиб, устав фонди М.Усмановнинг шахсий маблағлари ҳисобидан шакллантирилган ушбу жамият негизида жамият раҳбари К.Қўзиевни жамиятда фақатгина номинал раҳбар сифатида фаолият олиб борадиган шароитга солиб қўйиб, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида, тўғри ва ишончли тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун белгиланган муддатларда топширилишига жавобгар эканликларини, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи ҳамда жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзолари сифатида ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб ҳалол ва оқилона ҳаракат қилиши кераклигини, жамиятнинг уставида жамият иштирокчисининг улушини (улушининг бир қисмини) сотишдан бошқача тарзда учинчи шахслар фойдасига воз кечиш учун жамият иштирокчисининг розилигини олиш зарурлигини, тузилишидан жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган битимлар жамият таъсисчисининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмаслигини, жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи томонидан ёки жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи томонидан амалга 2 ҳисобдор эканлигини, жамият фойдасининг унинг таъсисчиси учун мўлжалланган қисми (дивиденд) унинг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига мутаносиб равишда тўлиқ берилиши кераклигини била туриб, 2022 йил 18 октябрдан 7 ноябрга қадар бўлган вақт оралиғида жамият устав фондини шакллантириш учун М.Усмановдан жами 11 млрд 713 млн 50 минг сўм пул маблағларини банк ҳисобварақлари орқали жамиятга кирим қилган ҳолда қабул қилиб олиб, таъсисчи М.Усмановнинг таваккал қилиб, ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган тадбиркорлик фаолияти ортидан жамиятнинг айланма маблағлар ҳаракати қўшимча равишда ошишига эришилганидан сўнг маблағларни жамият иштирокчиси (акциядорлари) ҳисобланмаган жисмоний ва юридик шахсларга йўналтириш орқали М.Усмановга қонун бўйича у олиши ҳақли дивидендни ажратмаслик мақсадида ўзининг ҳақиқий ва фараз қилинган ҳуқуқларини ўзбошимчалик билан амалга ошира туриб, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, улардан қасддан фойдаланиб, 2023 йил: 1 августдан 22 сентябрга қадар – 898 млн сўмни “ГС-БИО” МЧЖга молиявий ёрдам кўрсатилиши учун; 26 октябрдан 26 декабрга қадар – 2 млрд 597 млн сўмни М.Исмаиловнинг бошқа жиноят иши бўйича давлат манфаатларига етказилган зарарни қоплаш учун; 27 декабрдан 28 декабрга қадар – 83 млн 462 минг 400 сўмни “Д-арт” ХКга фото ва видео хизматлари учун; 28 декабрда – 8 млрд 193 млн сўмни “Диёра Файз Гулшани” МЧЖнинг кредит қарзини сўндириш учун; 28 декабрдан 29 декабрга қадар – 11 млрд 136 млн сўмни “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖнинг кредит қарзини сўндириш учун, шу тариқа жами 22 млрд 907 млн 462 минг 400 сўмни жамиятнинг ягона таъсисчиси М.Усманов ва жамият раҳбари К.Қўзиевнинг розилигисиз пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиб, ушбу маблағлар ҳисобидан М.Усмановга дивиденд сифатида ёки қонун билан тақиқланмаган моддий ёки мулкий йўсиндаги фойда сифатида ажратмасдан унинг (М.Усмановнинг) ҳуқуқларига ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар ҳамда жамият манфаатларига жиддий зиён етказган. Бундан ташқари, Р.Таджиев “Граин Снаб” МЧЖ бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келиб, жамият раҳбари К.Қўзиевни жамиятда фақатгина номинал раҳбар сифатида фаолият олиб борадиган шароитга солиб қўйиб, амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ ўз зиммасига солиқларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ва бюджет тизимига ўтказиш мажбурияти юклатилганига қарамай, қонунда белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаш ҳар бир фуқаронинг конституциявий бурчи эканлигини била туриб, Ўзбекистон 3 Республикаси Давлат бюджетига пул маблағлари тушмай қолишига олиб келадиган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлашга оид мажбуриятни қасддан бажармаслик мақсадида фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириб, камайтириб кўрсатиб, давлат томонидан белгиланган солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб, 2023–2024 йиллар давомида жами кўп миқдордаги 152.291.500 сўм даромад ва қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаган. Судланувчи Р.Таджиев суд мажлисида айбига қисман иқрор эканлигини билдириб, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлашини, М.Усмановни 2022 йил октябрь ойидан буён танишини, у билан “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари Р.Хасанов ва уларнинг умумий таниши А.Эрманов орқали танишганини, Р.Хасанов ва М.Усманов шерикчиликда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадидаги келишувига кўра, М.Усманов ўз номига масъулияти чекланган жамият ташкил қилиши, унинг ҳисобига сармоя киритиши, мавжуд пул маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳамда қўшни Республикалардан буғдой маҳсулотини олиб келиб, Р.Хасановга қарашли тегирмон мажмуаларида қайта ишлаб сотилиши ва фойда ўртада тенг тақсимланиши керак бўлганини, 2022 йил 14 октябрь куни М.Усманов ўз номидан “Граин Снаб” МЧЖни таъсис қилганини, М.Усманов жамият устав фондини 11.713.000.000 сўм пул маблағи билан шакллантирганини, 2022 йил ноябрь ойи бошларида жамиятнинг бош ҳисобчиси лавозимига ҳар икки томон ўзаро келишган ҳолда уни таклиф қилганини ва у бунга рози бўлганини, жамият директори лавозимига эса К.Кузиев тайинланганини, “Граин Снаб” МЧЖ бош ҳисобчиси бўлганлиги учун “Ипак Йўли” АТБ М.Улуғбек филиали томонидан унинг қўл телефонига жамият ҳисобига кириб амаллар бажариш имкони берилганини, яъни қўл телефонидаги илова орқали жамият ҳисоб рақамига кириб амалиётларни бажарганини, бу жараёнда пул маблағларини М.Усманов айтган корхоналарга буғдой маҳсулоти учун ўтказиб берганини, 2022 йил октябрь ойи ўрталаридан бошлаб “Граин Снаб” МЧЖ номидан Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон Республикалари биржаси орқали буғдой сотиб олиниб, “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖ ҳисобидаги тегирмон мажмуалари орқали қайта ишлаб, уларни ун ҳолатига келтириб сотиш фаолияти бошланганини, дастлаб Қозоғистон Республикасидан ТОО “МИК_КЗ”, ТОО “ГЛОРИУМ”, ТОО “ЭЛБРИС” ва ТОО “АУЭС” каби корхоналардан буғдой сотиб олинганини, маҳсулот учун пуллар АҚШ доллари вальютасида ҳисоб рақамидан чиқарилганини, қайси корхонага қанча ва қачон пул ўтказишни М.Усманов ҳал қилганини, 2023 йил якунига қадар “Граин 4 Снаб” МЧЖ томонидан сотиб олинган буғдой маҳсулотлари “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖга тегишли тегирмон мажмуасида қайта ишланиб, ун шаклида “Граин Снаб” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналарга пул ўтказиш йўли билан сотилганини, “Граин Снаб” МЧЖ бош ҳисобчиси сифатида солиқ идорасига ҳисоботларни у топширганини, ўз навбатида шартнома ва фактураларни ҳам электрон дастурга киритиб борганини, “Граин Снаб” МЧЖ ҳисоботини юритиш учун мўлжалланган электрон калит асосан унда бўлганини, М.Усманов буғдой тадбиркорчилиги учун Р.Хасановга қанча миқдорда нақд пул берганидан хабари йўқлигини, иш жараёнида эса М.Усманов унга бир неча маротаба нақд пул берганлигини, қанча пул бергани аниқ эслаб билмаслигини, ушбу пулларни “Граин Снаб” МЧЖ фаолиятига, ишчиларга ойлик учун ёки бошқа кўзда тутилмаган ҳаражатлар учун сарфлаганлигини, солиқ идорасига 2023 йил якуни бўйича жамият баланси ҳақидаги ҳисоботларни 2022 йилдагини нусха қилиб, фақат санасини ўзгартириб 1С дастурига киритганлигини, сабаби ҳисоботни 2023 йил якуни бўйича тузиш учун 1С дастурига ҳамма шартнома ва фактураларни компьютери носозлиги сабабли охиригача киритиб улгурмаганлигини, вақтинчалик деб ўтган йилги ҳисоботни киритиб турганлигини, аммо М.Усманов 2024 йилнинг 21 февраль кунида жамият муҳрини олиб кетиб, мобил иловадаги ҳисоб рақамга кириш ҳуқуқи ва электрон калитларни ўчиртириб қўйгани сабабли буни амалга ошира олмаганлигини, М.Исмаиловга нисбатан суд томонидан кўриб чиқилаётган жиноят иши юзасидан моддий зарарни қоплаш учун унга пул керак бўлганлигини, ўз навбатида М.Имсаилов 100% улуш билан таъсисчиси ва директори бўлган “Мелек Дон Агро” МЧЖ ҳисобида 843 тонна буғдой маҳсулоти борлигини, М.Исмаилов унинг моддий зарарини қоплаш учун “Граин Снаб” МЧЖ ҳисобидан пул ўтказиб берилса, ўрнига буғдой маҳсулоти беришини маълум қилганлигини, М.Исмаиловнинг илтимосига мувофиқ, “Мелек Дон Агро” МЧЖ ва “Граин Снаб” МЧЖ ўртасида 26.10.2023-10.12.2023 йилларда жами иккита қарздорлик шартномаси тузилиб, ушбу қарздорлик шартномаларига мувофиқ 2 597 000 000 сўм пул маблағлари “Граин Снаб” МЧЖ ҳисоб рақамидан “Исмаилов Мирхомит Мирвахидовичга нисбатан бўлган 270002/2022-26 УЖ сонли жиноят иши бўйича етказилган зарар учун тўлов” сифатида ўтказиб берилганлигини, пуллар ўтказилгунига қадар М.Усманов пулларини қайтариш ва жамиятни олиб қолиш ҳақида айтганлиги ва Р.Хасанов ушбу жамият ҳам унга қарашли жамиятлар қаторида бўлишини айтганлиги учун “Граин Снаб” МЧЖни ҳам Р.Хасановга қарашли бошқа жамиятлар ҳисобига қўшиб, пул ўтказишдан олдин Р.Хасановни хабардор қилиб қўйганлигини ва у эътироз билдирмаганлигини, 2023 5 йилнинг тахминан декабрь ойида М.Исмаилов ваъда қилган 843 тонна буғдой маҳсулоти “Граин Снаб” МЧЖга ташиб олиб келтирилганлигини, лекин ҳуқуқни муҳофазаа қилувчи орган ходимларининг аралашуви билан, яъни бу буғдой маҳсулоти ҳам қандайдир жиноят ишига алоқадор эканлигини айтилгани сабабли буғдой маҳсулоти жойига қайтариб қўйилганини 2023 йилнинг 28 декабрь куни “Тҳе Бест Продуcтс Фор Импорт Анд Эхпорт” МЧЖдан жами 33 649 300 600 сўм миқдоридаги пул маблағлари “Граин Снаб” МЧЖ ҳисоб рақамига сотиб олинган буғдой маҳсулоти учун келиб тушганлигини, пулларни Р.Хасановни хабардор қилган ҳолда 2023 йил 28 декабрь кунининг ўзида бошқа корхоналарга ўтказиб берганлигини, яъни “Бест Рооф” Оилавий корхонасига 50 000 000 сўм миқдоридаги пулларни профнастил маҳсулоти учун ўтказиб берганлигини, ушбу профнастил маҳсулоти Р.Хасанов таъсисчиси бўлган “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖ ҳисобидаги ва “Граин Снаб” МЧЖ томонидан ижарага олинган Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, Мустақиллик маҳалласи, Навбаҳор кўчаси 54-уйда жойлашган тегирмон мажмуаси омборхонаси томини ёпиш учун ишлатилганлигини, “Гарден Cоммерcе” МЧЖга 100 000 000 сўм миқдоридаги пулларни “Граин Снаб” МЧЖ билан 26.12.2023 йилдаги 2023-84-сонли шартномага асосан етказиб берилган буғдой маҳсулоти учун ўтказиб берганлигини, “Ташкент ТЕХПД” корхонасига “Граин Снаб” МЧЖга темир йўл хизматларини кўрсатгани учун 100 000 000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб берганлигини, “Паcк Анд Фоод Индустрй” МЧЖга 100 000 000 сўм миқдоридаги пулларни “Граин Снаб” МЧЖ билан 14.11.2023 йилдаги №07/П-сонли шартномага асосан етказиб берилган буғдой маҳсулоти учун ўтказиб берганлигини, Р.Хасановга қарашли “Диёра Файз Гулшани” МЧЖ ва “Граин Снаб” МЧЖ ўртасида 27.12.2023 йилда тузилган 1-сонли кафиллик шартномасига асосан 1 203 000 000 сўм, 27.12.2023 йилда тузилган 2-сонли кафиллик шартномасига асосан 2 100 000 000 сўм, 28.12.2023 йилда тузилган 3-сонли кафиллик шартномасига асосан 1 290 000 000 сўм, 28.12.2023 йилда тузилган 4-сонли кафиллик шартномасига асосан 2 950 000 000 сўм ва 28.12.2023 йилда тузилган 5-сонли кафиллик шартномасига асосан 650 000 000 сўм, жами 8 193 000 000 сўм миқдоридаги пулларни “Граин Снаб” МЧЖ томонидан “Диёра Файз Гулшани” МЧЖнинг “Турон банк” АТБ олдидаги турли кредит қарздорлигини сўндириш учун қарз ҳисобида ўтказиб берганлигини, Р.Хасановга қарашли бўлган “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖга 13 170 000 000 сўм миқдоридаги пулларни “Граин Снаб” МЧЖ билан 20.06.2023 йилдаги 303-сонли шартномага асосан етказиб берилган буғдой маҳсулоти учун ўтказиб берганлигини, Р.Хасановга қарашли бўлган “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖ ва “Граин 6 Снаб” МЧЖ ўртасида 28.12.2023 йилда тузилган 6-сонли кафиллик шартномасига асосан жами 11 036 000 000 сўм миқдоридаги пулларни “Граин Снаб” МЧЖ томонидан “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖнинг “Асака банк” АЖ Пойтахт филиали олдидаги кредит қарздорлигини сўндириш учун қарз ҳисобида ўтказиб берганлигини, жуда кўп миқдордаги пул маблағларини “Граин Снаб” МЧЖ ҳисоб рақамидан чиқаришдан олдин у жамият директори К.Кузиев ҳамда жамият таъсисчиси М.Усмановнинг розилигини олмаганини, ушбу пуллар ўтказилгунига қадар М.Усманов пулларини қайтариш ва жамиятни олиб қолиш ҳақида айтганлиги ва Р.Хасанов ушбу жамият ҳам унга қарашли жамиятлар қаторида бўлишини айтганилиги учун “Граин Снаб” МЧЖни ҳам Р.Хасановга қарашли бошқа жамиятлар ҳисобига қўшиб, катта миқдордаги пул ўтказмаларидан олдин Р.Хасановни хабардор қилиб қўйганлигини, қолаверса Р.Хасанов М.Усмановнинг тўлақонли шериги бўлсада “Граин Снаб” МЧЖ ҳисоб рақамига мобил илова орқали кириш ҳуқуқи унда бўлмагани учун, ҳолатдан уни хабардор қилишни лозим топганлигини ва у эътироз билдирмаганлигини, “Граин Снаб” МЧЖнинг муҳри директор сифатида К.Кузиевда ва бош ҳисобчи сифатида унда турганлигини, яъни доимий равишда кимдадир турмаганлигини ва керак вақтида ҳар иккиси томонидан ҳам олиб фойдаланилганлигини, “Граин Снаб” МЧЖ номидан тузиладиган шартномалар асосан электрон тарзда амалга оширилгани учун унга таъсисчи М.Усмановнинг рақамли имзоси қўйиб келинганини, айрим ҳолатларда ёзма шартномалар тузиладиган бўлса уларнинг айримларига жамият директори сифатида К.Кузиев, кўп ҳолатларда эса К.Кузиев томонидан берилган ишончномалар асосида унинг ўзи ўз имзосини қўйганлигини, “Граин Снаб” МЧЖ директори К.Кузиев томонидан унинг номидан имзо қўйиш ҳуқуқини берувчи ишончнома 2022 йил учун алоҳида, 2023 йил учун алоҳида ва 2024 йил учун алоҳида берилганлигини, яъни жами учта ишончнома берилганлигини, “Граин Снаб” МЧЖ ҳисобида шу кунга қадар айланган 225 686 902 752,62 сўм пулларни 100 фоиз деб олинса, М.Усманов устаф фондига киритган 11 713 050 000 сўм миқдоридаги пуллар тахминан 0,5 фоизни ташкил қилишини, яъни бу пуллар ҳисобида Р.Хасановнинг ҳам пуллари мавжудлигини, 2024 йил бошларида “Граин Снаб” МЧЖ фаолиятини шу тахлитда давом эттираётган вақтида, бирданига М.Усманов кескин қарор қабул қилганини ва жамиятда аудит текширувларини ўтказиб ҳолат бўйича ҲМҚО органларига ариза билан мурожаат қилганлигини, сўнг барча ишлар тўхтаб қолганлигини, ҳаттоки ундаги банк томонидан амалиётларни бажариш учун берилган рухсат бекор қилиб қўйилгани эвазига Қозоғистон Республикасидан олиб келтирган буғдой маҳсулоти чегарада олиб кирилмасдан қолиб кетганлигини ва шунинг 7 йилнинг уч ойи давомида, 2023 йил давомида ва 2024 йилнинг икки ойи давомида фойда билан ишлаганлигини, яъни зарарига ишламаганлигини, тузилган йирик шартномалар юзасидан пул кўчириш олдидан М.Усмановни хабардор қилганлигини, унинг буғдой маҳсулоти олиниши юзасидан тузилган шартномалардан хабари бўлгани учун бунга эътироз қилмаганлигини, айрим ҳолатларда М.Усманов ўзи топган Қозоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи корхоналарга қанча миқдорда пул ўтказиши тўғрисида унинг ўзи кўрсатма берганлигини ва у буни бажарганлигини, бундан бошқа, яъни юк келганидан сўнг уни қабул қилиб олишдаги текширув харажатлари, логистика харажатлари, банк харажатлари, солиқлар, ижара шартномалари ва коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича пул ўтказмаларини амалга ошириш олдидан М.Усмановни ёки бошқаларни хабардор қилмаганлигини ва мавжуд шартномалар асосида ҳисобчилик вазифаси ҳамда мажбуриятидан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда пул ўтказмаларини амалга оширганлигини, 2023 йил охиридаги пул ўтказмалари, яъни “Исмаилов Мирхомит Мирвахидовичга нисбатан 270002/2022-26 УЖ сонли жиноят иши бўйича етказилган зарар учун тўлов” сифатида 2 597 000 000 сўм пул маблағлари, “Диёра Файз Гулшани” МЧЖнинг “Турон банк” АТБ олдидаги кредит қарздорлигини сўндириш учун жами 8 193 000 000 сўм пул маблағлари, “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖнинг “Асака банк” АЖ Пойтахт филиали олдидаги кредит қарздорлигини сўндириш учун жами 11 036 000 000 сўм пул маблағлари ўтказилиши юзасидан Р.Хасанов кўрсатма бергани ҳақиқатлигини, лекин у бу ўтказмаларни айнан “Граин Снаб” МЧЖ ҳисобидан амалга оширишини айтмаганлигини, балки унга қарашли қайси жамият ҳисобида пул бўладиган бўлса, айни ўша жамият ҳисобидан қонуний асосларда ва шартномавий муносабатларда пул ўтказмаларини амалга ошириши тўғрисида кўрсатма берганлигини, 01.04.2024 йилда 1654192-сонли “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖга қарашли Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, Мустақиллик маҳалласи, Навбаҳор кўчаси, 54-уйда жойлашган 5 690 кв.м майдонга эга тегирмон мажмуаси ва 200 квм омборхонадан фойдаланиш юзасидан ижара шартномаси расмийлаштирилганлигини, бу ижара шартномасида ўша вақтдаги нарх-наводан келиб чиққан ҳолда тегирмон мажмуаси учун ҳар ойига 56 900 000 сўм, омборхона учун эса 2 000 000 сўм миқдордаги энг паст ижара пули “Граин Снаб” МЧЖ томонидан тўланиши белгиланганлигини ва шартнома юзасидан ушбу пулларни “Граин Снаб” МЧЖ ҳисобидан ўтказиб берганлигини, ҳар бир ижара шартномаларида ижарага олувчи ижара пулларини тўлашидан 8 ташқари, ўзи фойдаланган коммунал тўловлар, электр энергияси, газ ва сувдан фойдаланганлик учун тўловларни ҳам ўзи тўлашлиги кўрсатиб ўтилганлигини ва тузиладиган қариб барча ижара шартномаларида ҳам худди шу шартлар кўрсатиб ўтилишини, яъни ижарага берилган мажмуадан фойдаланиш жараёнида “Граин Снаб” МЧЖ томонидан ишлатилган ресурслар учун унинг ўзи тўловни амалга ошириши мантиқан тўғри эканлигини, шу сабабли ҳам “Граин Снаб” МЧЖ бош ҳисобчиси сифатида коммунал тўловлар, электр энергияси, газ ва сувдан фойдаланганлик учун тўловларни ҳам тўлаб келганлигини, солиқ органи томонидан ўтказилган қўшимча тафтиш далолатномаси билан танишиб чиқганлигини ва ҳозирда жами тўланиши лозим бўлган 152.291.500 сўмлик солиқ қарздорлиги тўлиқ тўланганлигини билдириб, суддан унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўради. Судланувчи Р.Таджиевнинг айби унинг ўз айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, фуқаровий даъвогар М.Усмановнинг суд мажлисида, 2019 йилда буғдой савдоси билан шуғулланувчи Хасанов Рустам Турғунбаевич билан танишганини, 2022 йил октябръ ойида Р.Хасанов унга буғдойнинг катта партиясини сотиб олиш ва кейинчалик қайта сотиш учун умумий қиймати 1.500.000 АҚШ доллари бўлган маблағни сўраганини ва ушбу пулни ҳамда олинган даромад маблағини, унинг қайтариб бериш талабидан кейин икки ой ичида амалга оширишга ваъда берганини, ўша вақтда буғдой нархини бир тоннаси учун 300 АҚШ доллари деб ҳисоблаб, Р.Хасанов ҳар бир тонна буғдойни сотишдан 30 АҚШ доллари миқдорида фойда олиш мумкинлигини, шунингдек 1.500.000 АҚШ долларига 5.000 тонна буғдой маҳсулотини сотиб олиш ва шунга мос равишда ҳар ойда 180 000 АҚШ долларидан фойда олиб, шундан ярмини, яъни 90 000 АҚШ долларини унга ҳар ой фойда сифатида беришга ваъда берганини, 2022 йилнинг 14 октябръ куни Р.Т.Хасановга 330 000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулни ёзма тилхат асосида топширганини, яъни Р.Хасанов Чилонзор туманида жойлашган ўзининг шахсий офисида шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхасига ўз қўли билан пулни олганлиги тўғрисида ёзиб, имзолаб берганини, пулни топширишда у танимаган А.Эгамов исмли шахс гувоҳ сифатида иштирок этганини ва у ҳам тилхатни имзолаганини, Р.Хасанов ушбу пулларга 1 000 тонна буғдой маҳсулотини сотиб олиб, уни қайта сотувини бошлашини, сўнгра буғдой сотилгандан кейин пулларни қайтариб беришини ва у ўз номига масъулияти чекланган жамиятни таъсис қилиб, унда таъсисчи сифатида ушбу хиссаларини қўйиши мумкинлигини айтганини, у айланма маблағларнинг қолган миқдорини унинг номига масъулияти 9 ихтиёрига топширишни сўраганини, натижада ўша куннинг ўзидаёқ, яъни 2022 йил 14 октябръ куни “Граин Снаб” МЧЖни рўйхатдан ўтказганини, Р.Хасанов билан келишган ҳолда ушбу компаниянинг жорий ҳисоб рақамига 11 713 050 000 сўм (ўн бир миллиард етти юз ўн уч миллион эллик минг сўм) миқдорида нақд пул маблағларини киритганини, “Граин Снаб” МЧЖнинг норасмий раҳбарлигини Р.Хасановнинг ўзи ва унинг бош ҳисобчиси Таджиев Рустам Камалович амалга оширганини, Р.Таджиев Р.Хасановга тегишли “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖнинг бош ҳисобчиси бўлганини, бошида икки ҳафта давомида “Граин Снаб” МЧЖнинг директори лавозимида бўлиб, кейин А.Эрмановнинг таклифига биноан, унинг таниши Қўзиев Камолиддин Тўраевични директор қилиб тайинлаганини, 2022 йилнинг октябръ ойи охирида Р.Хасанов буғдой сотиб олиш учун яна маблағ киритишини сўраганини ва 85 200 АҚШ доллар миқдоридаги пуллар бош ҳисобчи Р.Таджиевга бошқа жамиятининг директори О.Қосимов томонидан топширилганини, яъни 26.10.2022 йилда 23 100 АҚШ доллари, 14.11.2022 йилда 12 100 АҚШ доллари, 17.11.2022 йилда 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар топширилганини, Р.Таджиев томонидан ёзма равишда тилхат ёзиб берилмаганини, 14.11.2022 йил пул Р.Таджиевга 12.100 АҚШ доллари Чилонзор туманида топширилганида у ҳам жараёнда иштирок этганлигини, аммо аниқ жойини эслаб билмаслигини, 2023 йил июль ойида Р.Хасанов билан келишилган ҳолда, унга барча сармояланган пулларини ва ундан олинган фойдани қайтариб беришини илтимос қилганини, у 2023 йил август-сентябръ ойларида барча пулларини фойдаси билан қайтаришга рози бўлганини, 2023 йил октябръ ойида унинг мурожаатида Р.Хасанов йигирма кун ичида пулларини қайтариб беришга ёки номига кўчмас мулк ўтказиб беришни ваъда қилганини, аммо у ўз мажбуриятларини бажармаганлигини, 2023 йилнинг ноябр-декабр ойларида бош ҳисобчи Р.Таджиевдан “ГРАИН СНАБ” МЧЖнинг барча молиавий ҳисоботларни талаб қилишни бошлаганини ва у 1С тизим бутунлай ишдан чиқиб ўчиб кетганлигини, уни тиклаш ҳаракатидалигини ва ҳеч қандай хужжатларни кўрсата олмаслигини айтганини, Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2001 йилдаги 310-ИИ сонли “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулияти жамиятлар тўғрисида”ги қонуни билан белгиланган ҳуқуқларидан фойданиб бир неча бор талаб қилишига қарамай, омбордаги хомашё ва махсулотларинг ҳақиқий миқдори, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотларни Р.Таджиев унга ва аудиторларга бермаганлигини, “Граин Снаб” МЧЖнинг молиавий фаолиятини текшириш мақсадида 10 2024 йил январъ ойида аудиторлик текширувини ўтказишга қарор қабул қилганини ва аудиторлик компанияси билан шартнома тузганини, аудиторлик текшируви натижаларига кўра “Граин Снаб” МЧЖ ҳисобидан пулларни ноқонуний олиш ҳамда уларни ўзлаштириш фактлари маълум бўлгани, яъни 2023 йилнинг 28 декабръ куни Р.Таджиев унинг рухсатисиз жамият ҳисобидан 19 229 000 000 сўм пул маблағларини “Диёра Файз Гулшани” МЧЖ ва “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖнинг кредит тўловларини тўлаш учун ўтказиб юборгани, ушбу жамиятларнинг таъсисчиси Р.Хасанов деб кўрсатилгани, бош ҳисобчи Р.Таджиев 2022 ва 2023 йиллар учун “Граин Снаб” МЧЖ фаолияти тўғрисидаги молиявий ҳисоботларни қалбакилаштиргани, бунда 2023 йил ҳисоботини шунчаки 2022 йил ҳисоботидан кўчириб қўйгани, устав фондининг ҳажмини у ҳамма жойда 10 000 000 000 сўм қилиб кўрсатгани аниқланганини, ҳолбуки МЧЖни давлат рўйхатидан ўтиш учун шахсан ўзи 11 713 050 000 сўмни устав фонди учун киритганлигини, қолаверса Р.Таджиевга берилган 85 200 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ҳисоб рақамига киритилмасдан ўғирлангани, таъсисчи сифатида унинг қарорисиз ташқи ташкилотларга кўп миллиард сўмлик кредитлар берилгани, унга номаълум бўлган шахснинг жиноий ишларига етказилган зарарни қоплаш учун кўп миллиард сўмлик тўловлар амалга оширилгани, хусусан Исмоилов Мирхомит Мирвахидович учун 2 597 000 000 сўм ўтказиб берилгани, Р.Хасановга тегишли бўлган “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖ учун унинг маблағлари ҳисобидан электр энергияси, мобил алоқа, темирйўл ва логистика хизматлари ҳамда ижара учун ноқонуний кўп миллиард сўмлик тўловлар амалга оширилгани, “Граин Снаб” МЧЖ томонидан ҳеч қачон фойдаланилмаган ва жамият фойдаланиши шарт бўлмаган турар-жой бинолар, шу жумладан Тошкент шахридаги бинолар юзасидан ижара шартномалари тузилгани ва бошқа кўплаб ноқонуний ва мақсадсиз тўловлар аниқланганини, шу билан биргаликда аудиторларнинг такрорий талабларига қарамасдан Р.Таджиев ҳеч қачон дастлабки бухгалтерия ҳужжаталарини, шартномаларини уларга тақдим этмаганини ва 1С дастурини тиклашга уринмаганлигини, 2024 йил 31 январъ куни Р.Хасанов унга қўнироқ қилиб унга пулларини қайтариб бериш учун номига 1 500 000-2 000 000 АҚШ доллари қийматидаги кўчмас мулкларини ўтказиб беришликни таклиф қилганини, шу куни кечки вақтда ёзган смс хабарида нотариус ҳужжатларини тайёрлаётганини ва унга яна бир ҳафта муҳлат беришини сўраганини, бироқ у қайтиб алоқага чиқмаганини ва ҳеч қандай кўчмас мулкни номига расмийлаштириб бермаганини ва пулларини қайтариб бермаганлигини, шундай қилиб унга 11 713 050 000 сўм ва 415 200 АҚШ доллари миқдорида зарар етказилганлигини, қолаверса “Граин 11 етказилганини, Р.Хасанов ва Р.Таджиев жамиятнинг жорий ҳисоб рақамидан ноқонуний равишда пулларни ўзлаштириб олишганини, шахсан Р.Хасанов унга 1 420 000 АКШ доллари зарар етказганини ва Р.Хасанов уни 10.07.2024 йилда учрашувга таклиф қилиб пулларни олганлиги ҳақида тилхат ёзиб берганини, аммо бугунги кунга қадар ҳеч қандай зарар қопланмаганлигини, у томонидан аудиторлик текширувлари ва 1С дастури тиклангандан сўнг “Граин Снаб” МЧЖ жорий ҳисоб рақамидан жуда катта миқдордаги, тахминан 20 000 000 000 сўмдан ортиқроқ пуллар Р.Хасанов, Р.Таджиев ва К.Қўзиев томонидан ўғирлангани аниқ бўлганини маълум қилиб, унга нисбатан етказилган зарарни ундириш ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ Р.Хасановнинг суд мажлисида, 2009 йилдан буён буғдой маҳсулотини қайта ишлаб ун ҳолатига келтириш ва уни сотиш тадбиркорлиги билан шуғулланиб келишини, Эрманов Азиз Холмуродовични тахминан 2018 йилдан танишини, 2022 йилнинг октябрь ойи ўрталарида А.Эрманов унга фуқаро Усманов Марат Рашидовични Россия Федерациясида ёғоч маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор сифатида таништириб, шерикчилик асосида Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятида эканлигини айтганини ва улар Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чорбоғ 2-тор кўчаси, 12-уйда жойлашган офисида учрашганини, ўша вақтлардаги ҳисоб-китобларга кўра 1 тонна буғдой маҳсулотидан ўртача 30 АҚШ доллари атрофида фойда кўрилаётганини, бу тадбиркорлик ишига пул тикадиган бўлса, ушбу пуллар ҳисобига буғдой маҳсулотини сотиб олиб, унинг жамиятлари ҳисобидаги тегирмон мажмуаларида қайта ишлаб сотиб даромад кўришлари мумкинлигини ҳамда бу борада у билан шерикчилик қилишга розилигини айтганини, М.Усманов ҳам рози бўлганини ва умумий қайта ишлаб чиқарилиб сотувга чиқарилган ун маҳсулотини сотишдан тушган даромадни ўртасидан тенг бўлиб олишга, ўз навбатида зарар кўриладиган бўлса уни ҳам тенг тақсимлаб олишга келишганларини, тегирмон мажмуалари жуда катта эканлигини, ушбу тегирмонлар мунтазам равишда ишлаб туриши учун ишни камида 1000 тонна буғдой маҳсулоти учун пул тикишдан ёки шунча миқдордаги буғдой маҳсулотини олиб беришдан бошлашлари кераклигини, ўша вақтда буғдой маҳсулотининг 1 тоннаси тахминан 330 АҚШ долларига тўғри келишини ва умумий ҳисобда 330 000 АҚШ доллари ёки 1000 тонна буғдой маҳсулоти олиб беришлари кераклигини айтганини, А.Эрманов ва М.Усманов иккиси уларда ҳали буғдой маҳсулоти сотиб олинадиган танишлари йўқлигини, бу пулларни унга нақд шакилда беришларини, бу пуллар ҳисобига буғдой маҳсулотини сотиб олиб қайта ишлашни бошлайверишини, 12 кўрилган фойда эса ўзаро келишувга асосан ўртасидан тенг бўлиб олинишини айтишганини, 2022 йилнинг 14 октябрь куни А.Эрманов ва М.Усманов иккиси яна унинг офисига келиб, А.Эрманов унга селофан пакетга солинган АҚШ доллари купюрасидаги пулларни бериб, миқдори 330 000 АҚШ доллари эканлигини ва 1 тонна буғдой маҳсулоти учун берилаётганини айтганини, шу пайт “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖ директори Эгамов Алимухаммад Абдусаломовичга қўнғироқ қилиб, фуқаролик паспорти нусхасини олиб киришини сўраганини ва фуқаролик паспорти нусхасига А.Эрмановдан буғдой иши учун 330 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олганлиги тўғрисида тилхат ёзиб берганини, ушбу тилхатга А.Эгамов сўровига асосан гувоҳ сифатида имзо қўйиб берганини, музокараларни кўпроқ А.Эрманов олиб боргани сабабли асосий пул тикаётган шахс у бўлса керак деб ўйлаганини ва тилхатни унинг номига ёзиб берганини, аммо бугунги кунга келиб М.Усманов ушбу 330 000 АҚШ доллари унинг пуллари эканига даъво қилаётганини, қолаверса М.Усманов билан ўзаро олди-бердилари жараёнида бир нечта шахслар унга мурожаат қилиб, М.Усманов томонидан шерикчиликка тикилган пуллар уларники эканини айтишгани учун, пуллар аслида кимники эканини ҳам билмай қолганини, А.Эрманов ва М.Усманов берган 330 000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ҳисобидан ўзи таъсисчиси бўлган “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖ ҳисобидаги пул маблағлари эвазига ўзининг жамияти орқали Қозоғистон Республикасидаги ТОО “Глориум” корхонасидан 3000 тоннадан ортиқроқ буғдой маҳсулотини олиб келтирганини, сўнгра ушбу буғдой маҳсулоти “Граин Снаб” МЧЖ ижарага олган Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, Мустақиллик маҳалласи, Навбаҳор кўчаси, 54-уйда жойлашган тегирмон мажмуасида қайта ишланиб, ун ҳолатига келтирилиб мижозларга сотилганини, лекин ҳужжатларда нотўғри бўлмаслиги учун мижозлар билан шартномалар “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖ номидан тузилганини ва пул маблағлар ҳам унинг ҳисобига қабул қилинганини, сабаби бу жараёнда “Граин Снаб” МЧЖ таъсис этилган бўлсада, сотилган маҳсулотларнинг шартномалари “Граин Снаб” МЧЖ номидан тузилиб, пул маблағлари унинг ҳисобига кирим қилинганида “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖда буғдой маҳсулотига нисбатан камомад келиб чиқишини, “Граин Снаб” МЧЖ ҳисобида эса асоссиз пайдо бўлган ошиқча пул маблағлари осилиб қолишини, А.Эрманов ва М.Усмановлар берган нақд пуллар ҳозирги кунга қадар ечиб олинмаганини ва “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖ ҳисоб рақамида айланиб юрганини, қолаверса умумий келишувга кўра ушбу пуллар ҳисобидан М.Усмановдан қарздор эканини ва бу пулларни фойдаси билан унга қайтариб беришни инкор этмаётганини, 14.10.2022 йилда М.Усманов юридик манзили Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, 13 Мустақиллик маҳалласи, Навбаҳор кўчаси, 54-уйда жойлашган “Граин Снаб” масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилиб, жамиятнинг устав фондини пул маблағлари билан шакиллантиришни бошлаганини, “Граин Снаб” масъулияти чекланган жамиятининг 100% улуш билан таъсисчиси М.Усмановнинг ўзи бўлганини, жамият директорлигига эса Қўзиев Камолиддин Тўраевични тайинлаганини, жамият фаолиятини ва ҳисоботларини олиб бориш учун унинг тавсияси билан Таджиев Рустам Камалович ҳисобчи лавозимига тайинланганини, М.Усманов устав фондига киритган пул маблағларининг аниқ миқдорини билмаслигини, тахминан 11 000 000 000 сўм атрофида бўлганлигини, 2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаб М.Усмановнинг номига очилган “Граин Снаб” МЧЖ унга қарашли Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, Мустақиллик маҳалласи, Навбаҳор кўчаси, 54-уйда жойлашган тегирмон мажмуасида ижара асосида ўз фаолиятини бошлаганини, бу жараёнда тузилган ижара шартномалари, олди-сотди шартномалари ва бошқа шартномалар матнини Р.Таджиев тайёрлагани учун бу давр мобайнида амалга оширилган савдо айланмаси миқдори ҳамда сотиб олинган маҳсулот сарҳисоби юзасидан аниқ маълумотларни у яхши билишини, унинг тасарруфида бир нечта масъулияти чекланган жамиятлар бўлганлиги ва ушбу жамият асосан М.Усманов таъсисчилигида ташкил этилганлиги учун жамиятнинг ички ишларига аралашмаганини, 2023 йилнинг тахминан ёз ойларида яъни “Граин Снаб” МЧЖ ўз фаолиятини энди тиклаб олаётган вақтида М.Усманов бирданига у билан ортиқ шерикчиликда ишламаслигини, шерикчилик учун тиккан пулларини зарарларсиз қайтариб беришини ва жамиятни ўзида олиб қолишини сўрай бошлаганини, бу борада “Граин Снаб” МЧЖ ҳисобчиси Р.Таджиев билан суҳбатлашганида, жамият энди фойдага кираётганини, қолаверса М.Усманов томонидан устав фондига киритилган пул маблағлари эвазига сотиб олинган буғдой маҳсулоти мижозларга олдиндан етказиб берилганини ва шартномалар бўйича пуллар ҳали келиб тушмганини, яъни пуллар ҳали айланмада эканини, М.Усмановга бирданига бунча миқдордаги пулларни қайтариш имконсиз эканлигини айтганини, Р.Таджиевга М.Усмановнинг устав фондига, умуман шерикчилик учун тиккан пулларини тезроқ қайтариш чораларини кўришини, “Граин Снаб” МЧЖ келгусида ўзларининг жамиятлари қаторида бўлишини ва ушбу жамият молиявий ҳолатини ҳам ташлаб қўймасдан ривожлантиришини айтганини, М.Усмановга катта миқдордаги пул маблағларини бирданига қайтара олмаслигини, яъни маҳсулотлар қарз эвазига тарқатилганини ва пулларни бирданига йиғиб олиш имконсизлигини, бунинг учун вақт кераклигини тушунтирганини ва М.Усманов кутишга рози бўлганини, шу билан 2023 йилнинг тахминан 14 ноябрь ойларида М.Усманов яна пулларини қайтариб беришни сўрай бошлаганини, бу вақтда ҳам ҳисобчи Р.Таджиевнинг сўзларига кўра “Граин Снаб” МЧЖ ҳисобидаги пул ҳали М.Усмановга қайтаришга етарли даражада эмаслиги сабабли, қолаверса ўзига тегишли жамиятларда ҳам шу аҳвол бўлгани учун М.Усмановга пулларини қайтаришнинг имкони бўлмаганини, М.Усмановга ўрталарида ўзаро ишонч бўлиши учун ўзига тегишли ва жамиятлари ҳисобидаги тахминий баҳоси 1 500 000-2 000 000 АҚШ доллари атрофида турадиган мулкларни ўз номига нотариал тартибда ўтказиб туришини, унга пулларини қайтарганидан кейин мулкларини қайтариб беришини айтганини, лекин М.Усманов билан бу масалада келишишнинг имкони бўлмаганлигини, Р.Таджиевнинг сўзларига кўра, 2023 йилнинг декбрь ойида “Граин Снаб” МЧЖ ҳисобига “Тҳе Бест Продуcтс Фор Импорт Анд Эхпорт” МЧЖ ҳисобидан маҳсулот учун пул келиб тушган вақтида, у 2 000 000 000 сўм миқдоридаги пулларни М.Усмановнинг банк пластик картаси ҳисобига ўтказтириб берганини, ҳисобчи Р.Таджиев М.Усмановнинг пулларини қайтариш ва жамиятни олиб қолиш ҳақидаги сўзларидан кейин “Граин Снаб” МЧЖни ҳам унга қарашли бошқа жамиятлар ҳисобига қўшиб, улар орасида ўзаро олди-бердини мустақил равишда амалга оширганини, 2024 йил бошларида М.Усманов жамиятда аудит текширувларини ўтказиб ҳолат бўйича ҲМҚО органларига ариза билан мурожаат қилганлигини, сўнг барча ишлар тўхтаб қолганлигини, М.Усмановдан ҳамкорликда тадбиркорлик қилиш учун нақд пул олмаганлигини, сабаби 14.10.2022 йилда берилган 330 000 АҚШ долларини кўрсатмаларида кўрсатиб ўтган сабабларига кўра А.Эрмановники деб билишини ва бу ҳолат юзасидан ўзининг фуқаролик паспорти орқасига А.Эрманов номига тилхат ёзиб берганлигини, М.Усманов ўзи таъсис қилган “Граин Снаб” МЧЖ устав фондини тахминан 11 000 000 000 сўм миқдоридаги пуллар билан шакиллантирган бўлиб, бу пулларнинг ҳам бугунги кунда эгаси кўпайиб кетгани сабабли ҳақиқий эгаси кимлигини билмаслигини, Исмаилов Мирхомит Мирвахидовични танишини, унга нисбатан бўлган жиноят иши бўйича зарарни қоплаш учун 26.10.2023-10.12.2023 йил оралиғида жами 2 597 000 000 сўм пул маблағлари “Граин Снаб” МЧЖ ҳисоб рақамидан ўтказилгани тўғрисида эшитганлигини, аммо тўлиқ маълумотга эга эмаслигини, 28.12.2023 йил куни “Граин Снаб” МЧЖ ҳисоб рақамида мавжуд бўлган 11 036 000 000 сўм пул маблағлари “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖнинг кредит қарздорлигини сўндириш учун “Асакабанк” АЖ Тошкент шаҳар филиали ҳисоб рақамига ўтказиб берилгани, 27.12.2023 йил ва 28.12.2023 йилда “Граин Снаб” МЧЖ ҳисоб рақамида мавжуд бўлган жами 8 193 000 000 сўм пул маблағлари “Диёра Файз Гулшани” МЧЖнинг кредит қарздорлигини 15 тўғрисида эшитганлигини, аммо тўлиқ маълумотга эга эмаслигини, ушбу пулларни “Граин Снаб” МЧЖ ҳисоб рақамидан ўтказиш юзасидан Р.Таджиевга кўрсатма бермаганлигини, у “Граин Снаб” МЧЖ ҳисобчиси сифатида мустақил фаолият олиб борганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ Д.Қобиловнинг суд мажлисида, А.Таджиевга нисбатан жиноят иши юзасидан 02.07.2024 йилдаги ва 05.11.2024 йилдаги “Ҳужжатли тафтиш тайинлаш хақида”ги ва “Қўшимча ҳужжатли тафтиш тайинлаш хақида” қарорларга мувофиқ, Тошкент вилоят солиқ бошқармаси “Солиқ аудити” бўлими давлат солиқ бош инспектори сифатида ўзи хамда ҳамкасби Давлат солиқ катта инспектори Шаматов Сирожиддин Сафарович Тошкент вилоятидан рўйхатдан ўтган “Граин Снаб” МЧЖ жиноят иши билан боғлиқ бўлган молия-хўжалик фаолиятида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ҳужжатли солиқ текширувини, яъни тафтиш ўтказишганини, ушбу тафтиш далолатномаларидаги хулосаларни тўлиқ қўллаб қувватлашини, ўтказилган тафтиш якунларига кўра, 2023 йилда жамият томонидан Фото-видео хизматлари 83 462,4 минг сўм ўтказиб берилганлиги Ўзбекистон Ресупубликаси Солиқ кодексининг 23-моддаси солиқ агентлари ушбу кодексга мувофиқ зиммасига солиқларни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчидан ушлаб қолиш ва бюджет тизимига ўтказиш мажбурияти юклатилган шахслар солиқ агентлари деб эътироф этилиши ва солиқларни тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ҳамда бюджет тизимига ўтказиши нормаларига риоя этган холда ушбу солиқ аудитида 83 462,4 минг сўмга даромад солиғининг 12 фоизли ставкасида 10 015,5 минг сўм, шунингдек, жамиятнинг текширув кунига омборхонаси мавжуд эмаслиги хамда товар моддий бойликларнинг қолдиғи мавжуд эмаслиги баён этилганлигини, солиқ аудити куни холатида жамият томонидан ЭХФлар ва банк хисоб рақамлари орқали фаолиятига доир бўлмаган товар моддий бойликлар харид қилинганлигини, солиқ аудитида жамият томонидан сотиб олинган товар моддий бойликлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 223-моддасига мувофиқ камомадга олиниб 1 185 634,0 минг сўмга белгиланган қўшилган қиймат солиғининг 12 фоизли ставкада 142 276,0 минг сўм ҳисобланганлигини, ўтказилган солиқ аудити натижалари бўйича солиқ ва мажбурий тўловлардан жами 152 291,5 минг сўм қўшимча хисобланганлигини ҳамда жамият томонидан 02.11.2022 йилда ИД960847-рақамли Тошкент шахри, Чилонзор туманидан рўйхатдан ўтган "ТОШКЕНТ РИЗҚ БАРАКА" МЧЖ (СТИР 301267544) корхонасининг Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, Навбаҳор кўчаси, 16 кадастр рақами 11:22:41:02:02:0120 (11:22:01:01:10:1307) – рақамли бўлган нотурар бино иншоатнинг 3 290 м2 очиқ ер майдони ишлаб чиқариш учун ижарга олинган, тузилган ижара шартномасига асосан ижара ҳаққи микдори 520 323,0 минг сўм этиб белгиланган, ижара шартномасининг амал килиш муддати 19.10.2022 йилдан 19.10.2023 йилгача этиб белгиланганлигини, ушбу шартнома 2023 йилнинг 19 октябрида бекор килинган ҳамда жамият томонидан 11.11.2022 йилда ИД975377-ракамли Тошкент шаҳари, Чилонзор туманидан руйхатдан ўтган "ТОШКЕНТ РИЗҚ БАРАКА" МЧЖ (СТИР 301267544) корхонасининг Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, Навбаҳор кўчаси, 54-уйда жойлашган, кадастр раками 11:22:41:02:02:0120 (11:22:01:01:10:1307) - рақамли бўлган нотурар бино иншоатнинг 5,690 м2 кўчмас мулк обьекти майдони бошқалар учун ижарга олинган, тузилган ижара шартномасига асосан ижара ҳақи миқдори 520 323,0 минг сўм этиб белгиланган, ижара шартномасининг амал қилиш муддати 19.10.2022 йилдан 19.10.2023 йилгача этиб белгиланганлигини, ушбу шартнома 2023 йил 19 октябрда тугатилганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ К.Қўзиевнинг суд мажлисида, ҳақиқатдан ҳам “Граин Снаб” МЧЖ директори вазифасида ишлаганини, мазкур МЧЖ маҳаллий ва чет давлатлардан импорт қилинадиган буғдой маҳсулотини Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида жойлашган тегирмонлар орқали қайта ишлаб, ун ҳолатига келтириб, харидорларга етказиб бериш фаолияти билан шуғулланишини, А.Эрманов қайинукаси бўлишини, у билан олдин “Ўзбекистон Металлургия Заводи” АЖда ишлаганини, М.Усманов билан 2015 йилда А.Эрманов орқали танишганини, 2022 йил ноябрь ойи бошларида А.Эрманов таниши М.Усмановнинг таъсисчилигида ташкил қилинган “Граин Снаб” МЧЖда директори вазифасида иш бошлашни таклиф қилганини, бироз муддат ўтиб, М.Усмановнинг ўзи ҳам айнан шу таклиф билан мурожаат қилганини, шундан сўнг ишлашга рози бўлганини, унинг вазифасига тегирмонлар жойлашган ишлаб чиқариш мажмуасига кириб келган буғдой маҳсулотининг ҳамда чиқиб кетаётган ун маҳсулотининг миқдори хусусидаги, мажмуадан ҳамда газ, сув ва электр энергиясининг сарфлангани хусусидаги маълумотларни доимий равишда қайд қилиб бориш ва буни ҳисобот шаклида М.Усмановга топширишдан, шунингдек мажмуада фаолият кўрсатаётган ишчи ва хизматчиларнинг ишга келиб-кетишларини ҳамда тўғри ишлашларини назорат қилишдан иборат бўлганини, бу ишларни бажаргани эвазига маош сифатида ҳар ойда 7.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олишини, жамиятнинг молиявий масалаларини, хусусан шартномаларни тузиш, ушбу шартномаларга 17 асосан пул маблағларини кўчириш, молиявий ҳисоботларни тузиш, жамият ҳисоб-рақами орқали коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш ишларини жамият бош ҳисобчиси Р.Таджиев бажаришини айтганини, шундан сўнг М.Усманов уни жамият ҳисобчиси Р.Таджиев билан таништириб қўйганини ва унга керакли ҳужжатларни тақдим қилиб, барча ҳужжатларни расмийлаштириб Давлат хизматлари марказига топширганини, шу билан МЧЖ директори вазифасида фаолиятини бошлаганини, иш бошлаган вақтида М.Усманов қариндоши “Тимур” исмли шахсни ҳам таништирганини ва ўзи кўпинча чет эл сафарларида юргани учун МЧЖ фаолиятини назорат қилишда “Тимур” унга ёрдам беришини, шу сабабли унга ҳам керакли маълумотларни етказиб туриши лозимлигини айтганини, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги тегирмонлар жойлашган ишлаб чиқариш мажмуасидаги ётоқхонада яшаб, М.Усманов юқорида айтган вазифаларни бажаришга киришганини, мазкур ишлаб чиқариш мажмуасида олтмишга яқин ишчи ва хизматчилар ишлагинин, у эса кун давомида мажмуага кириб келган буғдой маҳсулотининг ҳужжат бўйича кўрсатилган миқдорини ва кун давомида мажмуадан чиқиб кетаётган ун маҳсулотининг миқдорини ўзи тузган жадвалга киритиб, мазкур жадвални “Телеграм” мессенжери орқали М.Усманов, Р.Таджиев ва “Тимур”га жўнатиб турганини, бундан ташқари ҳар ойда бир ёки икки маротаба М.Усмановнинг ўзи ёки “Тимур” тегирмонлар жойлашган ишлаб чиқариш мажмуасига келиб, шахсан назоратни амалга ошириб, иш жараёнини кўриб кетганларини, “Граин Снаб” МЧЖнинг “Ипак Йўли Банк” АИТБ М.Улуғбек туман филиалида жойлашган ҳисоб-рақамини бошқариш вазифасини Р.Таджиев бажарганини, яъни банкнинг айни шунга ихтисослашган мессенжери қўл телефонига ўрнатилганини, ҳисоб рақамидаги пулларни электрон тарзда кўчириш ваколати фақатгина унда бўлганини, ўз навбатида ушбу мессенжер М.Усманов ва “Тимур”нинг ҳам қўл телефонига ўрнатилганини, лекин улар фақатгина банк операцияларни кузатиб борганини, уларда амалиёт бажариш имконияти бўлмаганини, Р.Таджиев мажмуада ўтириб фаолият кўрсатмаганини, у асосан “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖга қарашли тегирмонлар мажмуасида туриб фаолият олиб борганини ва Янгийўл шаҳридаги тегирмонлар мажмуасига фақатгина юзага келган техник ёки бошқа муаммолар юзасидан унинг чақирувига асосан келиб кетганини, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги тегирмонлар жойлашган ишлаб чиқариш мажмуаси аслида “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖга тегишли бўлиб, “Граин Снаб” МЧЖ тузилган ижара шартномасига асосан ундан фойдаланиб келганини ҳамда “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖ хўжайини Р.Хасанов М.Усмановнинг шериги бўлганини, аммо улар иккисининг 18 ўзаро олди-бердилари ҳамда келишувидан хабари йўқлигини, 2024 йил бошигача Р.Хасановни кўрмаганини, шу билан бирга, “Граин Снаб” МЧЖнинг муҳри директор сифатида унда ёки бош ҳисобчи сифатида Р.Таджиевда турганини, муҳрдан асосан жамиятдан чиқиб кетаётган ун маҳсулотларининг ҳужжатларини тасдиқлашда фойдаланганини, “Граин Снаб” МЧЖ директори бўлса-да, фақатгина юқорида М.Усманов айтган вазифаларни бажарганини, жамиятнинг молиявий фаолиятига умуман аралашмаганини, буғдой маҳсулотини олиб келтириш билан Р.Таджиев бажарганини, яъни унинг ўзи буғдой маҳсулотини етказиб берувчиларни топганини, улар билан тузиладиган электрон ва ёзма шартномалар матнини тайёрлашини, агарда ушбу шартнома ёзма равишда тузилган бўлса унга имзо ва муҳир қўйдириб, керакли пул маблағларини ўтказиб берганини, муҳр унда бўлган вақтида бу вазифани унинг ўзи ҳам бажараверганини, агарда шартнома электрон кўринишда бўлса Р.Таджиевга унинг кераги ҳам бўлмаганини, М.Усманов ва “Тимур” фақатгина молиявий операцияларни қўл телефонларига ўрнатилган месснежер орқали кузатиб турганини, бундан ташқари “Граин Снаб” МЧЖ фаолияти давомида кўрган зарар ва фойда ҳақида ҳам маълумотга эга эмаслигини, 2023 йил декабрь ойига бориб М.Усманов билан муносабатларига совуқчилик тушганини, яъни телефон орқали ўзаро суҳбатлари жараёнида унинг шаънига тўғри келмайдиган сўзларни гапирганини, шундан сўнг у билан бир ой ёки ундан кўпроқ муддатга гаплашмай кетганини, 2024 йил февраль ойи бошларида М.Усманов “Граин Снаб” МЧЖ фаолиятини текшириш учун аудиторлик текширувини тайинлаганини, текширувчилар ундан молиявий фаолиятга доир маълумотларни сўраганини, у эса дарҳол Р.Таджиевни чақириб уларни учраштирганини, бу жараёнда Р.Таджиевдан изоҳ сўраганида, у М.Усманов тадбиркорчиликдаги ҳамкори Р.Хасанов билан ўзаро келишолмай қолганини айтганини, сўнг 2024 йил февраль ойи ўрталарида М.Усманов уни ишдан бўшатишини, жамият муҳрини топширишини айтганини, М.Усмановга бошида уни ишга таклиф қилганида ҳам жамиятнинг молиявий фаолиятига аралашмаслигини ўзи айтганини, у жамиятнинг молиявий фаолиятига умуман аралашмаганини ва у айтган тартибда фаолият кўрсатиб, ишлаб чиқаришга доир сўраган барча маълумотларини етказиб бериб турганини айтганини, шу билан М.Усманов интернет ижтимоий тармоғидаги “Телеграм” мессенжери орқали директор сифатида у ва бош ҳисобчи сифатида Р.Таджиевнинг устидан хизмат текшируви тайинлангани боис вақтинча ишдан четлатилгани тўғрисидаги қарорини юборганини, у ҳам дарҳол жамият директорлигидан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб, жамият директори сифатида ўзини ишдан бўшатилгани тўғрисида қарор чиқарганини ва жамият муҳрини 19 бошқарганини, бу жараёнда тегирмонга келадиган буғдой маҳсулоти ва тегирмондан чиқиб кетадиган ун маҳлсулотининг кунлик ҳисобкитобини М.Усманов ва “Тимур”га жўнатиб турганини, жамиятнинг молиявий фаолитини Р.Таджиев олиб борганини ва барча ҳолатлардаги умумий назорат М.Усмановнинг қўл остида бўлиб турганини, М.Усмановнинг топшириқларига кўра иш олиб борганини, “Граин Снаб” МЧЖ фаолиятида М.Усмановнинг ҳамкори Р.Хасанов борлигини иш жараёнида билганини, аммо унинг ўзини кўрмаганини, М.Исмаиловни танимаслигини, М.Исмаиловга нисбатан бўлган жиноят иши бўйича зарарни қоплаш учун 2.597.000.000 сўм ҳамда 9.336.000.000 сўм пул маблағлари “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖнинг кредит қарздорлигини тўлаш учун ўтказиб берилганидан хабари йўқлигини, 2022 йил ноябрь-декабрь ойларида жамият бош ҳисобчиси Р.Таджиев унга “Граин Снаб” МЧЖ ва бошқа корхоналар билан буғдой маҳсулотини сотиб олиш юзасидан тузилган тахминан учта шартномани имзолаш учун олиб келганини ва Р.Таджиевга ишонгани учун шартномалар билан танишиб чиқмасдан имзолаб берганини, ундан бошқа дон олиб келтириш бўйича шартномаларни имзоламаганини, бундан ташқари “Граин Снаб” МЧЖ ишчи ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш ва бинони дизинфекцядан ўтказиш юзасидан Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар масъул идораларига жамият номидан хат чиқарганини, шу хат асосида шаҳар тиббиёт бўлими ва санитар эпидимология станцияси масъул ходимлари тузиб келган умумий икки ёки учта шартномаларни имзолаб берганини ва шартнома нусхасини Р.Таджиевга жамият ҳисобидан пул ўтказиш учун берганини, ушбу шартномалардан бошқа шартномаларни имзоламаганини, “Граин Снаб” МЧЖ директори бўлганидан сўнг, ўз номига электрон имзо расмийлаштирган ёки расмийлаштирмагани хозир эсида йўқлигини, агарда электрон имзо расмийлаштирган бўлсада ундан умуман фойдаланмаганини, катта эҳтимол билан электрон имзо расмийлаштирмаган бўлиши кераклигини, сабаби унинг қўл телефонига фақатгина банк амалиётларни кузатиб туриш учун махсус илова ўрнатиб берилганини, ўзи томонидан тузилган шартномаларни имзолаб бериши жараёнида масофа узоқлиги юзасидан муаммолар туғилганлиги сабабли Р.Таджиев “Граин Снаб” МЧЖ директори сифатида ўз номидан унинг номига имзо қўйиш ҳуқуқини берувчи ишончнома расмийлаштириб беришини сўраганини, шу сабабли унга ҳар бир йил учун алоҳида, йил давомида амал қиладиган ишончномаларни расмийлаштириб берганини, ушбу ишончномалар асосида Р.Таджиев ўзи тузган шартномаларни ўз имзоси билан 20 тасдиқлаб келганини, “Граин Снаб” МЧЖ таъсисчиси М.Усмановдан Р.Хасанов ёки Р.Таджиевлар нақд кўринишда пул маблағлари олганидан хабари йўқлигини, Р.Таджиев жамият ҳисобидаги пул маблағларини тузилган турли хил шартномаларга асосан ўтказиб берилаётганидан хабари бўлмаганини, унга ҳожат ҳам бўлмаганини, сабаби М.Усманов ва “Тимур” молиявий операцияларни қўл телефонларига ўрнатилган банк иловаси орқали кузатиб турганлари ҳамда буғдой бўйича 3-4 та шартномаларга, маҳалла ҳокимиятларга юбориладиган хатларга, улардан чиққан маҳсулотлар ҳужжатига имзо қўйганлигини, Р.Таджиев фирмадан чиқарган пул маблағларини фақат илова орқали кузатганлигини - ҳозирда ушбу иловани ўчириб юборганман, аммо ўша вақтда бўлганлигини 2009 йилда “ЎЗМетКомбинат” АЖга ахборот технологиялар бўлимига ишга кирганлигини, тахминан 1 ойдан сўнг кадрлар бўлимига, ўқув марказига мутахассис сифатида ишга ўтганлигини, сўнг кадрлар бўлимига мутахассис бўлиб ўтганлигини, 2012 йилда кадрлар бўлими бошлиғи бўлганлигини, 2016-2017 йилларда кадрлар бўйича директор ўринбосари лавозимига ўтганлигини, сўнг 2018-2019 йилларда “Бекобод авто савдо”да директор ўринбосари лавозимида тахминан 2 йил мобайнида ишлаганлигини, Р.Хасановни танишини, “Тошкент Рисқ Барака” МЧЖ биносида кўрганлигини, 2024 йил январь ойларида Хасанов Рустам билан танишганни ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ А.Балтабаевнинг суд мажлисида, Р.Хасановни ёшлик вақтидан буён танишини, у билан қўшни эканини, у билан фақатгина кўришганда ўзаро салом-алик қилишларини, Р.Хасановнинг “Тошкент Ризқ Барака” МЧЖ ва шунга ўхшаш ун маҳсулотларини ишлаб чиқариб сотиш билан шуғулланувчи бир нечта корхоналари ҳамда ушбу корхоналар ҳисобида тегирмон мажмуалари борлигидан, ун маҳсулотини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш юзасидан катта тадбиркор эканидан хабари борлигини, Р.Таджиев эса Р.Хасановга қарашли корхоналарда ҳисобчилик қилиб юргани сабабли, 2022 йил октябрь ойида Р.Хасановга тегишли корхоналарга борган вақтида кўриб таниганини, яъни уни олдиндан танимаганини, Қозоғистон Республикасида фаолият кўрсатиб, буғдой маҳсулоти экспорти билан шуғулланувчи ТОО “МИК_КЗ” компаниясининг раҳбари В.Султиговни тахминан 2008 йилда умумий танишлари орқали таниганини, ўша вақтларда у ҳам буғдой ва ун тадбиркорчилиги билан шуғуллангани танишувларига сабаб бўлганини, В.Султигов билан ҳозирги кунга қадар яқин дўстона муносабатда эканини, Р.Хасанов ва В.Султигов иккиси Қозоғистон Республикасида иш юзасидан ўзаро танишишганини ва ўзаро буғдой олди-бердисини бошлашганини, аммо уларнинг аниқ қачон танишганларини билмаслигини, 21 В.Султигов ТОО “МИК_КЗ” компанияси раҳбари сифатида, нафақат Р.Хасанов билан, балки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи бошқа кўплаб ун маҳсулотини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорликни амалга ошириб, тузилган икки томонлама шартномаларга асосан Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига буғдой маҳсулотини етказиб беришини, бу жараёнда, яъни юборилган буғдой маҳсулоти қабул қилиб олинаётганида, унинг сифати ва миқдори юзасидан кўплаб тушунмовчиликлар ҳамда баҳсли ҳолатлар юзага келганини, мисол тариқасида, маҳсулоти буюртма қилдирилган навдан эмаслигини ёки миқдори камлигини важ қилиши мумкинлигини, қолаверса кўп ҳолатларда буғдой маҳсулоти қарз эвазига олиниб, қарзга буғдой олган иккинчи томон қарздорликни сўндирмасдан, В.Султиговнинг қўл телефонларига жавоб бермасдан қочиб юриш ҳолатлари бўлиб туришини, шундай вазиятларда В.Султигов шартнома тузилган иккинчи томоннинг олдида уялиб қолмаслик, қолаверса уларга алданиб қолмаслик учун кўпинча унга қўнғироқ қилиб, юк жўнатилганини ва уни қабул қилиб олиш жараёнида иштирок этиб, вазиятга тўғри баҳо бериб, ҳолатни унга етказиб туришини, қолаверса қўнғироқларига жавоб бермаётган шахсларнинг уйига бориб у билан В.Султиговни гаплаштиришини сўрашини, В.Султигов билан эски қадирдонликларини инобатга олган ҳолда унинг оғзаки сўровини бажариб келишини, бундан ташқари катта миқдорда буғдой маҳсулотини харид қилиш ниятида бўлган мижозлар унга мурожаат қилиб қолишса, бу ҳақида В.Султиговга айтишини, ўз навбатида қилган хизматлари эвазига В.Султигов кўнглидан чиқариб, амалга оширилган ишларга қараб, турли миқдордаги пул маблағларини нақд шакилда хизмат ҳаққи сифатида бериб келишини, 2022 йил октябрь ойи ўрталарида Р.Хасанов унга В.Султиговга қарашли ТОО “МИК_КЗ” компаниясидан буғдой маҳсулотини сотиб олимоқчи эканини, бу масала юзасидан унга ходимлари алоқага чиқишларини айтганини, сўнг унга “Граин Снаб” МЧЖ ҳисобчиси бўлган Р.Таджиев алоқага чиқиб, ушбу жамият маълумотларини “Телеграм” мессенжери орқали жўнатганини, дарҳол В.Султиговга алоқага чиқиб, Р.Хасановга қарашли корхона ундан буғдой маҳсулотини сотиб олмоқчи эканини айтганини ва унга “Телеграм” мессенжери орқали “Граин Снаб” МЧЖ маълумотларини юборганини, шу билан В.Султиговнинг масъул ходимлари билан “Граин Снаб” МЧЖ масъул ходимлари ўзаро келишувни амалга оширишиб, икки томонлама шартнома тузишганини ва шу шартномага асосан 2022 йил ноябрь ойи давомида “Граин Снаб” МЧЖга икки маротаба 1.050 тоннадан жами 2.100 тонна буғдой маҳсулоти ТОО “МИК_КЗ” компанияси томонидан етказиб берилганини, ўша вақтда В.Султигов унга қўнғроқ қилиб, “Граин 22 берилганини айтганини, 2022 йил октябрь ойи охирларида пул керак бўлиб қолгани сабабли, В.Султиговдан қарзга пул бериб туришини илтимос қилганини, шундан сўнг у “Граин Снаб” МЧЖ билан ўзаро олди-бердиси борлигини, ўшани олиб бориб беришини айтганини, шундан кейин қўл телефонига “Граин Снаб” МЧЖ ҳисобчиси Р.Таджиев қўнғироқ қилиб, унга пул бериши кераклигини айтганини ва у билан яшаш хонадони атрофида учрашиб 23.100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб қолганини, бу ҳолат бўлиб ўтганига анча вақт бўлгани сабабли пул миқдорини аниқ эслай олмаслигини, 2022 йил ноябрь ойи ўрталарида В.Султигов унга қўнғироқ қилиб, “Граин Снаб” МЧЖ вакиллари яна унга пул бериб кетишини ва улардан пулларни олиб қолишимни айтганини, қўл телефонига “Граин Снаб” МЧЖ ҳисобчиси Р.Таджиев қўнғироқ қилиб, унга пул бериши кераклигини айтиб, у билан учрашиб 12.100 АҚШ доллари атрофидаги пулларни олиб қолганини, олган пулларини бўлиб-бўлиб В.Султиговга қайтаргани ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ А.Эрмановнинг суд мажлисида, Усманов Марат Рашидович билан тахминан 2008 йилда танишганини, М.Усманов Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ёғоч маҳсулотини улгуржи нархларда олиб кириш фаолияти билан шуғулланишини, Хасанов Рустам Турғунбаевични эса тахминан 2015 йилда танишганини, Р.Хасановнинг Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги эркин иқтисодий зонада, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида ва бошқа ҳудудларда каттагина тегирмон мажмуалари бўлиб, буғдой маҳсулотини қайта ишлаб, катта миқдордаги ун маҳсулотини экспорт ва импорт қилиш фаолияти билан шуғулланишини, М.Усмановнинг ўзи қўлида айланма маблағлари борлигини, буғдойдан ун маҳсулотини ишлаб чиқариб сотиш фаолияти яхши даромад келтиришини ва Р.Хасанов билан унинг ўзи бирга ишламоқчи эканини айтганини, сўнг М.Усмановнинг сўровига кўра у билан бирга Р.Хасановнинг Тошкент шаҳар Чилонзор тумани эркин иқтисодий зонадаги тегирмонида жойлашган офисига борганини, М.Усманов Р.Хасановга қўлида айланма маблағлари борлигини, буғдойни қайта ишлаш орқали ун маҳсулотини ишлаб чиқариб сотиш фаолиятида, Р.Хасанов билан бирга шерикчиликда ишламоқчи эканлигини айтганини ва Р.Хасанов унинг таклифини қабул қилганини, бу жараёнда уларнинг умумий келишувига кўра М.Усманов шерикчиликдаги ишга 6 000 тонна буғдой учун 2 000 000 АҚШ доллари айланма маблағларини тикиши, Р.Хасанов эса ўзининг Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги тегирмон мажмуасини унга ижарага беришига ва улар шерикчиликда топилган фойдани 23 М.Усмановга Қозоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи унинг ҳамкорларида ҳар бир тоннаси 330 ҚШ долларидан бўлган 1000 тонна буғдой маҳсулоти тайёр турганини ва уни олиб бера олиши мумкунлигини айтганини, 2022 йилнинг 14 октябрь куни М.Усманов ундан Р.Хасановнинг офисига бирга бориб келишни сўраганини ва шу куни Р.Хасановнинг офисида у билан учрашганларидан сўнг, М.Усманов унга қўлидаги селофан пакетга солинган 1000 тонна буғдой маҳсулотининг пуллари сифатида 330 000 АҚШ долларини берганини, Р.Хасанов бу пулларни олганидан сўнг, қайсидир ходимига қўнғироқ қилиб, фуқаролик паспорти нусхасини олиб киришини сўраганини, кейин эса шу қоғоз устига тилхат ёзиб берганини, бу жараёнда у ҳам М.Усманов ҳам тилхат мазмунини ўқиб кўрмаганларини, шу куни Давлат хизматлари агентлигига бориб М.Усманов юридик манзили Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида жойлашган “Граин Снаб” МЧЖни ташкил қилмоқчлигини айтиб, масъул шахсларга ўзидаги тайёр ҳужжатларни тақдим қилганини, ҳужжатларни қабул қилган масъул шахс унга телефон рақамини айтиш кераклигини, ушбу рақамни тизимга киритганидан кейин қандайдир махсус код келишини ва ушбу кодни унга бериш кераклигини айтганини, ўша вақтда М.Усмановнинг телефон рақами Россия Федерациясига тегишли бўлгани учун, ўзининг +90-024-77-87 телефон рақамини берганини ва келган махсус кодни тақдим қилганини, шу сабабли ҳам интернет ижтимоий тармоғи орқали “Граин Снаб” МЧЖ тўғрисидаги маълумотлар излаб кўрилса унинг телефон рақами келиб чиқишини, “Граин Снаб” МЧЖ ташкил қилинганидан сўнг, унинг 100% улуш билан таъсисчиси М.Усмановнинг ўзи бўлганини, аммо унинг устав фондини ким қанча миқдордаги пул билан шакиллантирганидан ва унинг фаолияти қай тартибда олиб борилганидан хабари йўқлигини, “Граин Снаб” МЧЖ қандай фаолият кўрсатгани, М.Усманов ва Р.Хасанов иккиси қандай олди-берди қилишгани, кўрилган зарар ва фойда ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслигини, 2024 йилнинг тахминан баҳор фаслида М.Усманов унга қўнғироқ қилиб Р.Хасанов “Граин Снаб” МЧЖ ҳисобидаги пулларни талон-тарож қилиб, уни чув тушуриб кетганини, шу сабабли Ўзбекистон Республикаси ИИВга ариза билан мурожаат қилмоқчи эканлигини, унинг ҳуқуқшунослари Р.Хасанов дастлаб олган 330 000 АҚШ доллари учун унинг номига тилхат ёзиб бергани учун аризани у ёзиши кераклигини айтишганини, у билан бирга бориб Р.Хасановнинг устидан ариза ёзишини сўраганини, унга жавобан иккисининг ўртасида шерик ёки воситачи бўлиб турмаганини, шу сабабли унинг бу ишида қатнаша олмаслигини айтганини ҳақидаги кўрсатуви билан; 24 тўпланган жабрланувчининг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, дастлабки тергов ва судда сўроқ қилинган жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, Тошкент вилояти Солиқ бошқармасининг 03.10.2024 йилдаги ва 03.12.2024 йилдаги тафтиш далолатномалари, Р.Таджиев ва жабрланувчи М.Усмановлар ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати баённомаси, Банк сирини ташкил этувчи ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисида қарор, банкнинг жавоб хати ҳамда илова “Граин Снаб” МЧЖга оид банк ҳужжатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотосуратлар ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган. Суд, дастлабки тергов органи томонидан Р.Таджиевнинг: - “мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, ундан қасддан фойдаланиб, жами 22 млрд 907 млн 462 минг 400 сўмни “Граин Снаб” МЧЖнинг ягона таъсисчиси М.Усманов ва жамият раҳбари К.Қўзиевнинг розилигисиз пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиб, ушбу маблағлар ҳисобидан М.Усмановга дивиденд сифатида ёки қонун билан тақиқланмаган моддий ёки мулкий йўсиндаги фойда сифатида ажратмасдан, М.Усмановнинг ҳуқуқларига ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар ҳамда жамият манфаатларига жиддий зиён етказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 19211-моддаси 2қисми “а” банди билан; - “жамият таъсисчиси М.Усмановнинг маблағларини жамият иштирокчиси (акциядорлари) ҳисобланмаган жисмоний ва юридик шахсларга йўналтириш орқали М.Усмановга қонун бўйича у олиши ҳақли дивидендни ажратмаслик мақсадида ўзининг ҳақиқий ва фараз қилинган ҳуқуқларини ўзбошимчалик билан амалга ошириш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 229-моддаси билан; - “товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш йўли билан 2023–2024 йиллар давомида жами кўп миқдордаги 152.291.500 сўм даромад ва қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Бироқ, тергов органи томонидан Р.Таджиевнинг “умумий қиймати 225 млрд 585 млн 182 минг сўмлик молия-ҳисобхона ва бошланғич ҳисоб ҳужжатларини иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган бош бухгалтер эканлигига қарамай, биринчи имзо ҳуқуқи билан ҳақиқий ҳисобланмайдиган мазкур ҳужжатларни сохталаштирган ҳолда ўз 25 қўли билан, шунингдек жамият таъсисчиси М.Усманов номига очилган электрон рақамли имзо ёрдамида имзолаб, ўзи фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ва муайян мажбуриятдан озод этадиган ушбу расмий ҳужжатларни қалбакилаштирган ҳолда тайёрлаб, ҳужжатларнинг қалбаки эканлигини била туриб, уларни солиқ, статистика, божхона, банк ва бошқа органларга тақдим этиш йўли билан фойдаланиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан нотўғри айбланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида “Айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон к;илинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим”лиги белгиланган. Ушбу Кодекснинг 22-моддасига кўра, “Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим”лиги назарда тутилган. Шунингдек, ушбу Кодекснинг 26-моддасида “Суд фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқаради” деб кўрсатилган. Ушбу Кодекснинг 464-моддасига мувофиқ, жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса, судланувчи содир этган қилмишда жиноят таркиби бўлмаса, жиноят содир этилишига судланувчи дахлдор бўлмаса, жиноят бошқа шахс томонидан содир этилганлиги аниқланса, шунингдек судланувчига қўйилган айблов иш ҳолатлари батафсил текширилгандан кейин ишонарли тарзда ўз тасдиғини топмаса, суд ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган асосга кўра судланувчини оқлайди. 26 ЖКнинг 228-моддасида “Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш” учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Ушбу жиноятнинг объектив томони муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотишда ифодаланади. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Р.Таджиевга мазкур эълон қилинган ушбу айблов бўйича Р.Таджиев томонидан айнан қандай расмий ҳужжат ёхуд корхона, муассаса ёки ташкилотнинг штамплари, муҳрлари, бланкалари қалбакилаштирилганлиги, қалбакилаштириш қандай усулларда амалга оширилганлиги ва Р.Таджиев улардан қандай мақсадларда фойдаланганлиги ҳолатлари аниқланмаган. Иш ҳужжатларига кўра, Р.Таджиевга 2022–2024 йилларда жамиятнинг номинал раҳбари К.Қўзиев томонидан жамият номидан тузиладиган шартномаларни, товар-юк ҳужжатларини, товартранспорт фактураларини, қабул қилиш ва топшириш далолатномаларини, ҳисобварақ-фактураларни, тўлов ҳисобларини бир ўзи мустақил равишда биринчи имзо ҳуқуқи билан имзолаш ваколатини берувчи бош ишончномалар берилган бўлса-да, дастлабки тергов органи томонидан унга бошланғич ҳисоб ҳужжатларини иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган бош бухгалтер эканлигига қарамай, биринчи имзо ҳуқуқи билан ҳақиқий ҳисобланмайдиган мазкур ҳужжатларни сохталаштиришда асоссиз айб қўйилган. Суд юқоридагиларга асосан, судланувчи Р.Таджиевнинг молияҳисобхона ва бошланғич ҳисоб ҳужжатларини иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган бош бухгалтер эканлигига қарамай, биринчи имзо ҳуқуқи билан ҳақиқий ҳисобланмайдиган мазкур ҳужжатларни сохталаштирганлик ҳамда ҳужжатларнинг қалбаки эканлигини била туриб, уларни солиқ, статистика, божхона, банк ва бошқа органларга тақдим этиш йўли билан фойдаланганлик ҳолати ҳеч бир объектив далиллар билан исботланмаган деб ҳисоблаб, Р.Таджиевнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2қисми “а” банди ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли жиноят ишини шу қисмини 27 тугатиб, Р.Таджиевни реабилитация қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Суд судланувчи Р.Таджиевга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига қисман иқрорлигини, муқаддам судланмаганлигини, солиқ қарздорлиги тўланганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат аниқланмади деб баҳолайди. Суд, судланувчи Р.Таджиевга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, уни қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 19211-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича модда санкциясида назарда тутилган жарима жазоси, ЖКнинг 184-моддаси 2-қисми “а” банди билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 229-моддаси билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, шунингдек, ЖКнинг 45моддасига асосан Р.Таджиев жамият раҳбари сифатида мазкур жиноятларни содир этишда одам ўлимига ёки оғир оқибатларга олиб келмаганлиги сабабли, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш жазосини тайинламасдан, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, жиноят иши бўйича етказилган зарар масаласини муҳокама қилиб, судланувчи Р.Таджиев томонидан солиқ қарздорлигини бартараф қилиш учун 10.12.2024 йилдаги 25364-сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлими депозит ҳисоб рақамига топширилган 152.291.500 (бир юз эллик икки миллион икки юз тўқсон бир минг беш юз) сўм пул маблағларини Чилонзор туман Давлат солиқ инспекцияси орқали давлат фойдасига ўтказишни ва солиқ қарздорлиги тўлиқ тўланганлигини инобатга олишни, жабрланувчи М.Усмановга етказилган зарар масаласида фуқаролик ёки иқтисодий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд 28 Таджиев Рустам Камалович (ТАДЖИЕВ РУСТАМ КАМАЛОВИЧ) нинг жиноий ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228моддаси 2-қисми “а” банди ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби бўлмагани сабабли айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинсин ва жиноят ишининг шу қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилсин. Таджиев Рустам Камалович (ТАДЖИЕВ РУСТАМ КАМАЛОВИЧ) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 19211-моддаси 2-қисми “а” банди, 184-моддаси 2-қисми “а” банди ва 229-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилсин. Таджиев Рустам Камаловичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 11 192 -моддаси 2-қисми “а” банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари, яъни 51.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Таджиев Рустам Камаловичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 2-қисми “а” банди билан иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Таджиев Рустам Камаловичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 229-моддаси билан иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Таджиев Рустам Камаловичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари, яъни 51.000.000 сўм жарима жазоси ҳамда иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Р.Таджиевга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. 29 Қ И Л Д И: алоҳида ижро этилсин. Р.Таджиевга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин ва 10.12.2024 йилдаги 25374-сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлими депозит ҳисоб рақамига топширилган 10.000.000 (ўн миллион) сўм гаров суммаси Таджиев Рустам Камаловичга қайтарилсин. Р.Таджиев томонидан солиқ қарздорлигини бартараф қилиш учун 10.12.2024 йилдаги 25364-сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлими депозит ҳисоб рақамига топширилган 152.291.500 (бир юз эллик икки миллион икки юз тўқсон бир минг беш юз) сўм пул маблағлари Чилонзор тумани Давлат солиқ инспекцияси орқали давлат фойдасига ўтказилсин. Фуқаровий даъвогар М.Усмановга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик ёки иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов 30 31