Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/271 Дата решения 27.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 375340 Claim ID 2750792 PDF Hash 116eb74190f0806d... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
ЖПК 224-моддаси ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 14 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 29 law
унга нисбатан ЖК 168-моддаси унга нисбатан ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 ҲУКМ 2025 йил март ойининг 27 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Э.Магруфов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Насировларнинг иштирокида, Магруфов Эргаш Тургуновичга нисбатан 1-1006-2504/271-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Магруфов Эргаш Тургунович (Magrufov Ergash Turgunovich), 17.02.1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилалик, уч нафар фарзандлари бор, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 23 октябрь кунги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан, ЖКнинг 62-моддаси тартибида 7 йил 11 ой 4 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар Шайҳонтохур тумани, Обиназир кўчаси 19А-уйда яшаган, мазкур жиноят иши юзасидан 01.10.2024 йилдан бошлаб, ЖПК 224-моддасига асосан ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 31.01.2025 йилда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Судланувчи Магруфов Эргаш Тургунович такроран, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2023 йил тахминан баҳор ойларида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Нафосат м.ф.й. ҳудудида жойлашган ФХДЁ бўлими олдида бўла туриб, шу ерда бўлган Ғиёзов Алишер Баходировичнинг ишончига кириб, АТБ “Capitalbank”, Смартбанк “Чорсу” ФРБ “Capital-24” банк томонидан Асадов Хожиакбар Фурқат ўғли номига ажратилган автокредит эвазига сотиб олинган давлат рақами 01W834SB бўлган, оқ рангли “Malibu-2” русумли автомашинани А.Ғиёзовга 20.500 АҚШ долларига сотишга ваъда бериб, А.Ғиёзовга автомашинани банкдан кредитга олинганлигини маълум қилмасдан, А.Ғиёзовдан 18.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни 2 автомашина учун олиб, ушбу пулларни қўлга киритгач, автомашинани расмийлаштириб бермасдан, пулларни ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборган. (ЎР МБнинг курси бўйича 01.05.2023 йилдаги ҳолатига кўра, 1 АҚШ доллари қиймати 11.420,01 сўмни ташкил этиб 18500 АҚШ доллари, 211.270.185 сўмни ташкил қилиши аниқланган). Бундан ташқари, у алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран, кўп миқдорда қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил тахминан май ойларида Тошкент шаҳар Миробод тумани Мавороуннаҳр м.ф.й. ҳудудида бўла туриб, шу ерда бўлган Юлдашева Шахноза Юлдашевнанинг ишончига кириб, АТИБ “Ипак йўли банк” томонидан унинг номига 2024 йилда ишлаб чиқарилган “Lixiang L9 Ultra Edition” русумли автомашинани 48 ой муддатга 28% устама ҳақи тўлаш шарти билан 585.200.000 сўмга расмийлаштириб олган¸ шундан сўнг ушбу автомашинани Д.Алимовга автомашинани банкдан кредитга олинганлигини маълум қилмасдан, 70.000 АҚШ долларига сотган, ушбу пулларни қўлга киритгач, пулларни ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборган. Судланувчи Э.Магруфов суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қуйидагиларни билдирди, яъни у 2023 йил тахминан баҳор ойларида Ғиёзов Алишер Баходировичга аслида Асадов Хожиакбар номига ажратилган автокредит эвазига сотиб олинган оқ рангли “Malibu-2” русумли автомашинани 20.500 АҚШ долларига сотишга келишиб, кредитга олинганлигини айтмасдан, 18.500 АҚШ доллари пулларни олиб, автомашинани расмийлаштириб бермасдан, пулларни ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини, 2024 йил май ойининг бошларида у таниши Юлдашева Шахнозанинг олдига келиб, автомашина олиши керак эканлигини, лекин автомашина олиш учун банкдан кредит қарздорлиги борлигини, шу сабабли унинг (Ш.Юлдашеванинг) номига “Lixiang L9 Ultra Edition” автомашина банкдан кредит қилиб олишни таклиф қилганлигини, шунда Ш.Юлдашева рози бўлганлигини, у Ш.Юлдашеванинг номига чиққан кредитни ўзи тўлаб боришини, унга ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини, фақатгина унинг ўзи қўл қўйиб беришини айтганлигини, сўнг Ш.Юлдашева унга кредит ҳужжатларини расмийлаштириши учун ўзининг паспортини берганлигини, сўнг у Ш.Юлдашева билан бирга, АТИБ “Ипак йўли банк” Миробод филиалига борганлигини ва у ерда банк ходимлари Ш.Юлдашевани номига кредит ҳужжатлари расмийлаштириш учун ҳужжатлар тақдим этишганлигини, шундан сўнг у ушбу кредитни расмийлаштириш учун Ш.Юлдашевага кафил сифатида қатнашганлигини, сўнг банк ходимлари “Lixiang L9 Ultra Edition” русумли автомашинани расмийлаштириш учун хужжатлар расмийлаштиришганлигини ва у Ш.Ю.Юлдашева билан бирга имзо чекиб берганларини, сўнг у ушбу “Lixiang L9 Ultra Edition” автомашина учун 30 фоиз яъни 329.200.000 сўм тўлаганлигини, банк 585.200.000 қўшиб автосалонга жами 914.400.000 сўм тўлаб берганлигини, сўнг биз автомашинани олиб Ш.Юлдашева билан ушбу автомашинага авто рақам олганларини, сўнг у Ш.Юлдашевага ушбу автомашинани кредитларини ёпгани ҳақида айтганлигини ва ушбу автомашинани сотиш ҳақида барча танишларига оғзаки эълон қилганлигини, сўнг унга Дилшод исмли шахс қўнғироқ қилиб, ушбу “Lixiang L9 Ultra Edition” автомашинасини сотиб олишини айтганлигини, у Дилшодга “Lixiang L9 Ultra Edition” автомашинани нархини 70.000 АҚШ доллари эканлигини айтганлигини ва Дилшод Алимов рози бўлганлигини, шундан сўнг 2024 йил тахминан май ойларини охирида у Дилшод ва Ш.Юлдашева билан бирга Шайхонтохур тумани 1-сонли шахар шифохонсини олдида жойлашган “Кўчмас мулк” агентлигига борганларини, сўнг ушбу “Lixiang L9 Ultra Edition” автомашинасини сотиш учун олди сотди шартномасини тузганларини ва Ш.Юлдашеванинг номидан Алимов Дилшод Абдукахаровични номига ўтказиб берганлигини ва у Д.Алимовнинг қўлидан 70.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини санаб олганлигини ва ушбу пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини, ушбу пуллардан Ш.Юлдашевага ҳеч қанча пул бермаганлигини, 2024 йил июндан ноябр ойигачан банкка 64.468.425,93 сўм тўлов қилганлигини, ҳозирда қилган қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, келгусида етказилган зарарни албатта қоплаб беришини айтиб, оилавий шароитини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи А.Ғиёзов суд мажлисида ВКА режимида уланиш жараёнида техник носозлик туфайли дастлабки терговдаги кўрсатмалри ўқиб эшиттирилганда қуйидагиларни билдирган, яъни у 2023 йил бахор ойларида автомашина олиш учун Сергели туманида жойлашган “Мошина бозор”га борганлигини, ушбу бозорда айланиб унга кейинчалик маълум бўлган Магруфов Эргаш Тургунович ёнига келиб сотиладиган “Малибу-2” русумли автомашинаси борлигини, автомашина ўзиники эканлигини, лекин укаси Асадов Хожакбарнинг номида эканлигини айтганлигини, Х.Асадов ҳозирда Туркияда эканлигини айтиб ишончнома орқали бошқариб турса 2023 йил 01 ноябръ кунига қадар номига ўтказиб беришини айтганлигини, у рози бўлганлигини, Чилонзор тумани Ҳайработ м.ф.й. 30-уй олдида Э.Магруфовга “Малибу 2” русумли автомашина учун 1.500 АҚШ доллари, эртаси куни уйи олдида яна 7.000 АҚШ доллар берганлигини, шундан сўнг Э.Магруфов “Малибу 2” русумли автомашинани унга ташлаб кетганлигини, эртаси куни Э.Магруфов билан Чилонзор тумани ФХДЁ бўлими олдида кўришиб “Малибу 2” русумли автомашина учун 4.000 АҚШ доллар берганлигини, сўнг Учтепа тумани Ҳокимияти олдидаги кўприк олдида Э.Магруфов билан кўришиб автомашина учун яна 6.000 АҚШ доллар берганлигини, жами у Э.Магруфовга “Малибу 2” русумли автомашина учун 18.500 АҚШ доллари берганлигини, Э.Магруфов унга б ҳақда тилхат ёзиб берганлигини, лекин Э.Магруфов ваъда қилган муддат ўтиб кетганлигини, телефон қилган вақтида Эргаш турли баҳоналар билан алдаб келганлигини, орадан вақт ўтгач ишхонасига “Kapital” банк ходимлари келиб Э.Магруфовдан олган давлат рақами 01W834SB бўлган оқ рангли малибу 2 русумли автомашина банкка гаровга қўйилганлигини айтиб, “Kapital” банк билан шартнома тузишини, автомашинани унинг номига ўтказиб беришларини айтишганлигини, у рози бўлиб Азамат исмли банк ходимига 27.000.000 сўм ва 700 АҚШ доллар берганлигини, аммо банкка борганида Азамат унга кўрсатган жадвалда ҳали 510.000.000 сўм тўлаш кераклиги кўрсатилган бўлганлигини, у буни кўриб у автомашина учун пулларни тўлиқлигича Э.Магруфовга берганлигини айтиб, банк билан шартнома тузишни рад этганлигини ва 102 ишонч рақамига қўнғироқ қилганлигини, ҳозирда зарар қопланмаганлигини айтиб, унга етказилган зарарни ундириб беришни сўради. Гувох Ш.Юлдашева суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб қуйидагиларни билдирди, яъни у 2024 йил май ойининг бошларида таниши Магруфов Эргаш билан учрашганлигини, шунда Эргаш унга ўзи автомашина олиши керак эканлигини, лекин ўзининг номига автомашина олиши учун банкдан кредит қарздорлиги борлигини айтиб, шу сабабли ҳам унинг номига автомашина банкдан кредит қилиб олишни таклиф қилганлигини, у шунчаки кўп йиллик таниши бўлгани учун ёрдам қилиш мақсадида рози бўлганлигини ва бунинг эвазига ҳеч қандай ҳақ олмаганлигини, Э.Магруфов унга чиққан кредитни ўзи тўлаб боришини, унга ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини айтганлигини, сўнг у АТИБ “Ипак йўли банк” Миробод филиалига Э.Магруфов билан бориб, кредит расмийлаштириш жараёнида ўзи қатнашиб, имзо қўйганлигини, шунда банк автомашина учун 70 фоиз яъни 585.200.000 сўм тўлаб беришини Магруфов 30 фоизини яъни 329.200.000 сўм тўлаши керак бўлганлигини, сўнг Э.Магруфов билан биргаликда Сергели туманида жойлашган салонга бориб, бу ердан “Lixiang L9 Ultra Edition” русумли автомашинани расмийлаштириб олиб чиққанларини, Э.Магруфов кредитга олинган “Lixiang L9 Ultra Edition” русумли автомашинани ўзи билан бирга олиб кетганлигини, орадан 2-3 кун ўтиб, давлат рақами ҳам олишганлигини, 3-4 кун вақт ўтганидан сўнг, унга Э.Магруфов қўнғироқ қилиб, унинг номига кредитга олинган “Lixiang L9 Ultra Edition” русумли, автомашинани кредит тўловини тўлаб бўлганлигини, шу сабабли, автомашинани сотаётганлигини айтиб, уни нотариусга чақирганлигини, у олди-сотди шартномага имзо қўйиб берганлигини, сабаби унга ушбу автомашинани сотилишидан фойда бўлмаганлигини, ҳозирда банк томонидан унга нисбатан даъво қўзғатилганлигини маълум қилиб, судланувчи Э.Магруфовдан кредит маблағларини ундириб беришни сўради. Фуқаровий даъвогар С.Носиржонов (жабрланувчи) суд мажлисида дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди, яъни у мазкур жиноят иши доирасида АТИБ “Ипак йўли банк” Миробод филиали вакили сифатида иштирок этишини, унга маълум бўлган ҳолатларга кўра 2024 йил 16 май куни банк кредит бўлими орқали фуқаро Ш.Юлдашева томонидан “Lixiang L9 Ultra Edition” русумли автомашина кредит сифатида расмийлаштириб олинганлигини, ушбу кредитни расмийлаштириш жараёнида унга кафил сифатида Э.Магрупов қатнашганлигини, ушбу “LIXIANG L9 ULTRA EDITION” автомашина учун банк автосалонга 585.200.000 сўм, Ш.Юлдашева 30 фоиз 329.200.000 сўм жами 914.400.000 сўм тўланганлигини, банк ушбу транспорт воситасини 731.500.000 сўм миқдорига ҳисоблаганлиги, ушбу пуллардан 30 % ни яъни 329.200.000 сўм миқдоридаги пуллари Ш.Юлдашева ва Э.Магруфов томонидан тўланганлигини, ушбу кредит шартнома асосида ойлик тўлови, 21.378.132,54 сўм миқдоридаги пулларини 48 ой давомида тўлаши керак бўлганлигини, Ш.Юлдашева шундан жами 64.468.425,93 сўм миқдоридаги пулларини 2024 йил июнь ойидан – ноябрь ойига қадар бўлиб-бўлиб тўлаб келганлигини, шу билан бирга фуқаро Ш.Юлдашева ушбу кредитни тўлай олмаганлиги сабабли ушбу фуқародан пулларни ундириш учун Учтепа туманлараро фуқаролик судига мурожаат қилинганлигини билдириб, банкка етказилган зарар 585.200.000 сўмни судланувчи Э.Магруфовдан ундириб беришни сўради. Судланувчи Э.Магруфовнинг айби, унинг суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда жабрланувчиларнинг кўрсатувларидан ташқари дастлабки тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади. Суд судланувчи Э.Магруфовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар экан, унинг ҳаракатлари: 1) фирибгарлик, яъни такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи А.Ғиёзовнинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4қисми “а” банди билан; 2) фирибгарлик, яъни такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи Ш.Юлдашеванинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида, “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади”, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 17-сонли қарорининг 29-бандида, “ЖК 168-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, жиноят оқибатида етказилган зарарни қопланиши озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллашни истисно этади, шу сабабли, зарар тўлиқ қопланмаган ҳолларда судлар айбдорга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг мақсадга мувофиқ-мувофиқ эмаслиги масаласини муҳокама қилишлари шарт”, деб кўрсатилган. Суд, судланувчи Э.Магруфовга жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг шахсини, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, 3 нафар фарзандлари борлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖК 168-моддаси 4-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни ва судланувчининг жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 23 октябрь кунги ҳукмига қадар жиноят содир қилганлигини инобатга олиб, ЖК 59-моддаси 8-қисми талабларига асосан узил-кесил ҳукмлар мажмуи тариқасида жазо тайинлашни ва жазо ўташ муддатини илгариги ҳукмга кўра тайинланган жазонинг бошланиш муддатидан, яъни 01.10.2024 йилдан ҳисоблашни лозим топади. Суд иш юзасидан етказилган зарар миқдорини муҳокама қилиб, судланувчи Э.Магруфовдан жабрланувчи А.Ғиёзов фойдасига 18.500 АҚШ доллари миқдоридаги етказилган зарар суммасини ҳукм чиқарилган кундаги сўмга нисбатан қийматида, яъни 27.03.2025 йил ҳолатига 1 АҚШ долларини сўмга нисбатан қиймати 12.947,07 сўмни ташкил этишини инобатга олган ҳолда ундиришни, гувоҳ Ш.Юлдашевага етказилган моддий зарар унинг номига алдов йўли билан банкдан кредит олинган ҳолда етказилганлиги аниқланганлигини, ҳамда судланувчи томонидан 2024 йил июнь-ноябрь ойларидан банкка тўланган 64.468.425,93 сўмни эътиборга олиб АТИБ “Ипак йўли банк” фойдасига 520.731.574 сўм етказилган зарарни ундиришни; -шунингдек жабрланувчиларга жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473-моддаларига амал қилиб, суд, ҲУКМ ҚИЛДИ Магруфов Эргаш Тургунович, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилсин ва шу моддага кўра 8 (саккиз) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига асосан жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 23 октябрь кунги ҳукмига кўра тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан судланувчи Э.Магруфовга нисбатан узил-кесил ўташлик учун 9 (тўққиз) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгилансин. Жазони ўташ муддати 01.10.2024 йилдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи Э.Магруфовнинг эҳтиёт чораси аслича қамоқда сақлаш қолдирилсин. Судланувчи Э.Магруфовдан жабрланувчи А.Ғиёзов фойдасига 239.520.795 (икки юз ўттиз тўққиз миллион беш юз йигирма минг етти юз тўқсон беш) сўм, АТИБ “Ипак йўли банк” фойдасига 520.731.574 (беш юз йигирма миллион етти юз ўттиз бир минг беш юз етмиш тўрт) сўм етказилган зарар суммаси ундирилсин. Жабрланувчиларга ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья (имзо) Ф.Абдушукуров Аслига тўғри_____________ Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович