Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2203/1753 Дата решения 12.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Ҳусанов Саидмурод Жўраевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ABBOS-ECO AGRO" МЧЖ Ответчик / Подсудимый "Менгтура" фермер хўжалиги
Source ID 898743 Claim ID 2870304 PDF Hash 3ca5dacdedccaa7b... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 228-моддаси тисодий процессуал кодекси 228 code_article
тисодий процессуал кодексининг 231-моддаси тисодий процессуал кодекси 231 code_article
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
тисодий процессуал кодексининг 230-моддаси тисодий процессуал кодекси 230 code_article
аси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 231-моддаси аси беришни рад этиш учун ушбу Кодекс 231 code_article
тисодий процессуал кодексининг 232-моддаси тисодий процессуал кодекси 232 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy DENAU INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h е-mail: i.denоv@sud.uz А Ж Р И М (ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида) Tел/факс: (0-376) 413-71-16, 2022 йил 12 сентябрь Денов тумани 4-1905-2203/1753-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Ж.Хусанов раислигида, судья ѐрдамчиси Д.Кассирова котиблигида, аризачи «ХХХ» МЧЖнинг жавобгар «ХХХ» фермер хўжалигига нисбатан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ҳақидаги аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили адвокат ХХХ (2022 йил 15 июлдаги 90-сонли ордер ва 1-сонли 16.08.2022 йилги ишончнома асосида) иштирокида, “ХХХ” фермер хўжалиги вакили ииш бошқарувчиси ХХХ (12/09-01-сонли 12.09.2022 йилги ишончнома асосида) иштирокида, прокуратура вакили иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: «ХХХ» МЧЖ Денов туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХ» фермер хўжалигига нисбатан Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси Сурхондарѐ вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи Шўрчи туман ҳакамлик судининг 13.06.2022 йилдаги 19/9913-03-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили тушунтириш бериб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига ижро варақа беришни сўради. Жавобгар вакили тушунтириш бериб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига ижро варақа беришни сўради. Денов туман прокуратураси ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ва ариза юзасидан фикр билдирмади. Шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 230-моддаси учинчи қисмига асосан прокурор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, аризачи вакилининг фикрини тинглаб қуйидаги асосларга кўра аризачи талабини рад қилишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 228-моддаси 2-қисмига асосан, хакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги масала ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи «ХХХ» МЧЖ ва жавобгар «ХХХ» фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 09 июнь кунги низони ҳакамлик судида кўришга топшириш ҳақида битимга кўра 09.06.2022 йилда тарафлар ўртасида тузилган Денов тумани Кучакли МФЙ Мингтура фермер хўжалиги бошлиғига тегишли омборхона ва қоровулхона ер майдонидан 20 000 кв.м. майдонини 100 000 000 сўмга «ХХХ» МЧЖ раҳбари Қулматов акмал сотиб олганва ушбу ер майдонини нотурар жой қилиб ўз номига расмийлаштириб беришни сўраганлик тўғрисидаги келби чиқадиган низони Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси Сурхондарѐ вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи Шўрчи туман ҳакамлик судида кўриб чиқилиши белгиланган. 2022 йил 13 июнь куни Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси Сурхондарѐ вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи Шўрчи туман ҳакамлик суди томонидан 19/9913-03-сонли қарор қабул қилиниб унга кўра «ХХХ» МЧЖнинг даъвоси қаноатлантирилиб, Деноов туман “Мингтура” фермер хўжалиги манзилидаги Омборхона ва қоровуллхона объектидан 20 000 кв.м. ер майдони нотурар жойга айлантириб, «ХХХ» МЧЖнинг номига ўтказиш белгиланган. Жавобгар томонидан мазкур ҳал қилув қарори ихтиѐрий равишда ижро қилинмаганлиги сабабли аризачи «ХХХ» МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, мазкур ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 231-моддаси иккинчи қисмига кўра агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ѐки низо ҳакамлик суди томонидан «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса ѐхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарорини қабул қилган бўлса, иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этади. Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 9моддасига кўра ҳакамлик судлари фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларни ҳал этади. Ҳакамлик судлари маъмурий, оила ва меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа низоларни ҳал этмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан ҳақамлик мухокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 15.6-банди иккинчи хатбошисига кўра маъмурий, оила ва меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низолар, хусусан, давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ѐки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги; ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ѐки бошқа ҳужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги; давлат рўйхатига олишни рад этганлик ѐки белгиланган муддатда давлат рўйхатига олишдан бош тортганлик устидан берилган шикоят; агар қонунда сўзсиз (акцептсиз) тартибда жарима ундирилиши назарда тутилмаган бўлса назорат қилувчи органлар томонидан ташкилотлар ва фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги; назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш тўғрисидаги низолар; ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш; юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги; ер билан боғлиқ низолар; мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги низолар ва бошқа шу каби аризалар ҳакамлик суди муҳокамаси предмети бўла олмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 230-моддаси 4-қисмига асосан, иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаѐтганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 231-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва эътирозларни асослаш учун иқтисодий судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан аниқлайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 232-моддаси 1-қисмида белгиланганидек, Иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга биноан ажрим чиқаради. Мазкур ҳолатда ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмагани сабабли ижро варақа беришни рад этиш лозим. Зеро, ер билан боғлиқ низолар; мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги низолар ва бошқа шу каби аризалар ҳакамлик суди муҳокамаси предмети бўла олмайди. Юқоридагиларга кўра суд, аризачининг талабини рад қилишни, ишни иктисодий судида кўриш билан боғлиқ давлат божи ва почта харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 129, 228, 230, 231, 232-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: «ХХХ» МЧЖнинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. аризачи «ХХХ» МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ва 600.000 сўм давлат божи ўз зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажримдан норози тараф ажрим чиқарилган кундан бошлаб бир ойлик муддатда шу суд орқали Сурхондарѐ вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин. С.Ж.Хусанов