← Назад
Решение #782899 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 241 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
НАМАНГАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, город Наманган, улица Нодим
Намангани, дом-20
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
Fax: 0(369)227 81 38
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 12 сентябрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Ж.С.Мусабоевнинг
раислигида, судья ѐрдамчиси А.Низамовнинг котиблигида, кредитор ААнинг
қарздор ББни соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф этиш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни кредитор вакили А.Хакимов
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризада баѐн этилишича, ББ (бундан буѐн матнда қарздор деб
юритилади)нинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар хамда устамалардан
жами 1 550 893 800 сўм солиқ қарздорлиги аниқланган. Қарздорнинг хисоб
рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли ушбу қарздорликни
ундиришни имкони бўлмаган. Шундан сўнг, қарздорликни ундирувини
унинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида суд хужжати қабул қилиниб, унга
асосан ижро хужжати берилган. Бироқ ижро хужжатини ижросини
таъминлашнинг имкони бўлмаганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси
томонидан ижро хужжати ижросиз қайтарилган. 2022 йил 8 август ҳолатига
қарздорнинг 1 550 893 800 сўм қарздорлиги мавжудлиги тўғрисида
солиштирма далолатнома тузилган. АА (бундан буѐн матнда – кредитор)
судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича
ўз мажбуриятларини бажармасдан келаѐтганлиги, бюджет олдида
1 550 893 800 сўм қарзи мавжудлиги сабабли қарздорни соддалаштирилган
тартибда банкрот деб эътироф этишни сўраган.
Кредитор вакили суд муҳокамасида аризани қувватлаб, қарздор тўлов
қобилиятини йўқотганлиги сабабли банкрот деб топишни сўради.
Қарздор белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида вакил иштирокини
таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
1
№ 4-1601-2202/3427
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Юқоридагиларга асосан суд ишни қарздор вакили иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд кредитор вакилининг тушунтиришларини, иш ҳужжатларини
ўрганиб, қуйидагиларга кўра кредиторнинг талабини қаноатлантиришни
лозим деб топди.
―Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 5-моддасига асосан, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий
тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланади. Ушбу
моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаѐтганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича 1 550 893 800 сўм солиқ қарзи унинг ҳисоб
рақамида пул маблағи йўқлиги сабабли ундирилмасдан қолган.
Қарздор тўлов қобилиятига эга эмаслиги, транспорт воситалари, биноиншоотлари йўқлиги ва умуман фаолият кўрсатмаѐтганлиги сабабли ушбу
қарзларни ундириш имкони бўлмаган.
Кредиторнинг суд ҳужжати бўйича қарздорликни ундириш юзасидан
тақдим этган ижро ҳужжати қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги
сабабли давлат ижрочиси томонидан ижросиз қайтарилган. Шу сабабли,
Янги Наманган туман давлат солиқ инспекцияси қарздорнинг банкротлик
аломатлари мавжудлиги асосида судга ариза билан мурожаат қилган.
―Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 241-моддасига асосан, Ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ѐки тугатилаѐтган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг
2
имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар,
кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ѐки бошқа
ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
―Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида‖ги 142-сонли Қарори 35-бандининг
тўртинчи хатбошисида қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат
унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг
йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздор - юридик шахс турган жойи
(почта манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой
мулкдорларининг ширкати, турар жой ѐки одам яшамайдиган жойнинг
мулкдори вакиллари ва (ѐки) суд бошқарувчиси иштирокида тузилган
далолатнома ѐхуд қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро
ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори
билан тасдиқланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги
―Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ги ПҚ4146-сонли қарорининг 3-бандига мувофиқ, суд бошқарувчиларини
тайинлаш кредитор (кредиторларнинг умумий йиғилиши ѐки қўмитаси) ѐки
банкротлик ишлари бўйича ваколатли давлат органи ѐхуд Ассоциация ва
унинг ҳудудий тузилмалари тақдимномаси бўйича суд бошқарувчилари
фаолиятини рейтинг баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан амалга
оширилади.
Мазкур ҳолатда кредиторнинг талаблари асосли бўлиб, суд уни
қаноатлантиришни, 1-тоифали тугатиш бошқарувчиси аттестатига эга бўлган
Ш.Жалаловни қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим
топади.
Ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздордан ундириш
лозим.
Юқоридагиларни
инобатга
олиб,
―Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 52, 53, 55, 140моддаларига ҳамда ИПКнинг 118,170,176-179, 186-моддаларига асосланиб,
суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
ААнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор ББ банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш
бошлансин.
А.Шарипов қарздор ББ тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
3
- тугатишга доир иш юритишни «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни талабларига асосан ташкил этиш ва ўтказиш;
- қарздор ББни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисида ―Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида‖ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга
риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш, 144моддасида белгиланган мажбуриятларини бажариш;
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013
йилдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган ―Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш‖ Қоидалари 3-бандига мувофиқ, суд бошқарувчиси ўзи тайинланган
вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда бу ҳақда ҳулосани 2022
йил 1 май кунига қадар тақдим этиш;
- тугатишга доир иш юритиш натижалари юзасидан қонунда
белгиланган муддатда якуний хисобот тақдим этиш юклатилсин.
ББнинг зиммасига уч иш кунида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни,
мухр ва штампларни, моддий ва бошқа қимматликларни тугатиш
бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
ББдан бюджетга 900 000 сўм давлат божи ундирилсин.
ББ ҳисобидан АА
фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
4