Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2203/1223 Дата решения 12.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Ҳусанов Саидмурод Жўраевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Қоракўл Карпет Кластери" МЧЖ Ответчик / Подсудимый "Алиқул Мингниёз" фермер хўжалиги фермер хўжалиги
Source ID 898748 Claim ID 2814701 PDF Hash 86ea5da2ab60e930... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31- моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Tел/факс: (0-376) 413-71-16, DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h е-mail: i.denоv@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 12 сентябрь 4 -1905-2203/1223 -сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусановнинг раислигида, судья ѐрдамчиси Д.Кассированинг котиблигида, даъвогар "ХХХ" МЧЖдан вакил раҳбари Ў.Холматов иштирокисиз, жавобгар вакили ХХХ (07.09.2022 йилги ишончнома асосида) иштирокида, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси ХХХ вакил иштирокисиз, ХХХ (11.08.2022 йилдаги 01-10/686-сонли ишончнома) иштирокисиз, даъвогар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сурхондарѐ вилоят ҳудудий бошқармасининг ўз аъзоси "ХХХ" МЧЖнинг манфаатида жавобгар "ХХХ" фермер хўжалиги фермер хўжалигига нисбатан ХХХ массиви ҳудудидаги жойлашган 220 га яйлов ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Сурхондарѐ вилоят ҳудудий бошқармаси “ХХХ” МЧЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХ" фермер хўжалигига нисбатан ХХХ массиви ҳудудидаги жойлашган 220 га яйлов ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган Ўзбекистон ХХХ вакили иштироки таъминланмади. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг вакили иштироки таъминланмади. Ушбу мустақил талаб билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида жалб этилган вакиллари муқаддам суд мажлисида ўз тушунтиришларини берган. Ўз. Рес. ИПКнинг 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шунга кўра, суд ишни палата ва Ўз. Рес. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг вакилининг иштирокисиз кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида муқаддам иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида туман ҳокимининг қарори туман прокурори протестига асосан бекор қилинган бўлсада, вилоят ҳокимининг қарори ўз кучидалиги, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвогарнинг даъво аризаси асоссиз эканлиги, яйлов ер майдонлари «ХХХ» фермер хўжалигига тегишли эканлигини, «ХХХ» фермер хўжалигига ер ажратиб бериш ҳақидаги туман ҳокимининг қарори қонуний кучда эканлигини, унга ер ажратиш қарорларини бекор қилиб ижарадаги ерни олиб қўйиш ҳақида ХХХ ҳокимининг 02.10.2020 йилги Қ-1500-сонли қарори туман прокуратураси 2022 йил 20 август кунги протести билан туман ҳокимининг 2022 йил 22 август кунги 289-8-120-Ф/22сонли қарори билан бекор қилинганини, ушбу туман ҳокими қарор қонуний кучда эканлигини, даъвогар талаб этаѐтган ер майдонлари «ХХХ» фермер хўжалигининг қонуний ижарасига қайтарилганлиги баѐн қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини рад этишни сўради. Ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида жалб этилган Кадастр агентлиги Кадастрлар палатаси Сурхондарѐ вилоят бошқармаси ХХХ филиали муқаддам суд мажлисида иштирок этиб, ўз тушунтиришида ХХХ ҳокимининг 02.10.2020 йилги Қ-1500сонли қарорига асосан муқаддам «ХХХ» фермер хўжалиги ижарасида бўлган ерлар туман заҳирасига қайтарилиб, Ўзбекистон Республикаси ХХХ ҳисобига доимий фойдаланиш учун ўтказилганини баѐн қилган. 2022 йил 12 сентябрь кунги суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўз. Рес. ИПКнинг 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шунга кўра, суд ишни Кадастр агентлиги Кадастрлар палатаси Сурхондарѐ вилоят бошқармаси ХХХ филиали вакилининг ва ХХХ ҳокимияти вакили иштирокисиз кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг ишончли вакили Сурхондарѐ вилоят ҳудудий бошқармаси ишончли вакили муқаддам суд мажлисида ўз тушунтиришида вилоят ҳокимининг қарори билан ва туман ҳокимининг 02.10.2020 йилги Қ-1500-сонли қарорига асосан Кадастр агентлиги Кадастрлар палатаси Сурхондарѐ вилоят бошқармаси ХХХ филиали томонидан ХХХидаги 42 407 га ер майдони уларга доимий фойдаланиш учун берилганини, ХХХидаги яйлов ерлар даъвогар билан тузилган узоқ муддатли 49 йиллик шартномага асосан ижарага берилгани, ушбу муқаддам «ХХХ» фермер хўжалиги ижарасида бўлган ерлар олиб қўйилмасдан даъвогар билан ҳар йили тузиладиган иккиламчи ижара шартномасига асосан жавобгарнинг ўзига фойдаланиш учун берилиши, ундан фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида қайд этилган вазифаларни бажариш талаб этилишини, қонуний қарор қабул қилишни сўраган. ХХХ ҳокимияти ишончли вакили муқаддам суд мажлисида ўз тушунтиришида ХХХ ҳокимининг 02.10.2020 йилги Қ-1500-сонли қарорига асосан низоли ХХХидаги яйлов ер майдонлари «ХХХ» фермер хўжалигидан ихтиѐрий равишда олиб қўйилиб, Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг баланси ўтказилгани, аммо лекин ундан ихтиѐрий равишда олиб қўйилганини тасдиқловчи ҳужжатларни мавжуд бўлмагани, архивда топилмагани туфайли судга тақдим эта олмаслигини, жавобгарга ер ажратиш қарорни бекор қилиб ижарадаги туман ҳокимлиги заҳирасига ерни олиб қўйиш ҳақида ХХХ ҳокимининг 02.10.2020 йилги Қ-1500-сонли қарори туман прокуратураси 2022 йил 20 август кунги протести билан туман ҳокимининг 2022 йил 22 август кунги 289-8-120-Ф/22-сонли қарори билан бекор қилинганини, ушбу қарор қонуний кучда эканлигини, даъвогар талаб этаѐтган ер майдонлари «ХХХ» фермер хўжалигининг қонуний ижарасидаан қонуний тарзда ѐки ихтиѐрий олинганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим эта олмаслигини баѐн қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд манфаати кўзланган даъвогар вакилининг ҳамда жавобгар вакилининг, 3шахсларнинг вакиллари тушунтиришларини эшитиб, тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Кадастр агентлиги Кадастрлар палатаси Сурхондарѐ вилоят бошқармаси ХХХ филиалининг 05.09.2022 йилги маълумотномасига кўра, ХХХ ҳокимининг 2007 йил 05 март кунги Қ-430-сонли қарори билан ХХХидаги 220 га яйлов ер майдони 49 йилга ижарага «ХХХ» фермер хўжалигига ажратиб бериш белгиланиб, узоқ муддатли ижара шартномаси тузилган. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси кадастр орқали давлат рўйхати билан қайд этилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармони билан барча яйлов ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг тасарруфига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи билан ўтказиш белгиланган. Ушбу Фармоннинг 1-банди учинчи хатбошисига кўра кластерларга қоракўл зотли қўйларини боқишга мўлжалланган, шу жумладан ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларидан яйловлар Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ижарага берилади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.07.2021 йилги ПҚ-5178-сонли қарорининг 5-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси деб қайта номланган. Сурхондарѐ вилоят ҳокимининг 2020 йил 30 сентябрдаги Қ492-сонли қарори билан Сурхондарѐ вилоятидан 737 000 гектар яйлов ер майдонларини Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратиш белгиланган. ХХХ ҳокимининг 02.10.2020 йилги Қ-1500-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига 42 407 гектар яйлов ер майдонлари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ва »-“ХХХ” МЧЖлар ўртасида 2021 йил 5 май куни №07-5-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларидан 177 000 гектар яйлов ер майдонлари “ХХХ” МЧЖга 49 йил муддатга ижарага берилган. ХХХ прокуратураси 2022 йил 20 август кунги протести билан ХХХ ҳокимининг 02.10.2020 йилги Қ-1500-сонли қарори туман ҳокимининг 2022 йил 22 август кунги 289-8120-Ф/22-сонли қарори билан бекор қилинган. Яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059сон Фармонига амал қилган ҳолда, эски ижарачилар ер ижара ҳуқуқини тегишли қонуний тартибда бекор қилиб, янги ижарачига ҳуқуқни ўтказиш чоралари кўрилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК)нинг 182моддасига кўра, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31- моддасига кўра, Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши белгиланган. Шунга кўра, мазкур яйлов ер майдонлари даъвогар ҳисобига давлат рўйхатидан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмагани, «ХХХ» фермер хўжалиги томонидан тузилган ер ижара шартномаси тузилгани ва давлат рўйхатидан ўтказилгани, ушбу ер ижара шартномасини қонунда белгиланган тартибда бекор қилинганини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмагани туфайли суд ер майдонини ижара ҳуқуқи «ХХХ» фермер хўжалигига тегишли ҳисобланади. Бундан кўринадики, даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган важлари ўз исботини топмаган ҳисобланади. Шунингдек, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Бундан ташқари, ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ѐки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги белгиланган. Бироқ, манфаати кўзланган даъвогар томонидан ўз даъво аризасида келтирилган важлар суд мажлисида белгиланган тартибда етарлича асослаб берилмади. Жумладан унга ер ижара ҳуқуқи қонуний топширилганини, унинг ер ижара ҳуқуқи тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим эта олмади. Шу сабабли суд, даъвогарга ижара ҳуқуқини топширишга асос бўлган ХХХ ҳокимининг 02.102020 йилдаги Қ-1500-сонли қарорини туман ҳокимининг 2022 йил 22 август кунги 289-8-120-Ф/22-сонли қарори билан бекор қилинганини ҳамда ушбу қарорнинг қонуний кучда эканлигини ҳамда даъвогарнинг ўз даъво аризасида келтирилган важларини етарлича исбот қилиб беролмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси 7-қисмига асосан, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ѐки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгилаб ўтилган. Қайд этилганларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини рад этишни, суд харажатларини манфаати кўзланган даъвогардан ундиришни лозим деб топади. Жумладан даъвогар 24 000 сўм почта харажати тўлаб чиққанини инобатга олиниб, даъвогар тўлаган 24 000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдириш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 25, 26, 68, 73, 118, 176-178, 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: даъвогар Ўзбекистон ХХХ ўз аъзоси даъвогар "ХХХ" МЧЖнинг манфаатида жавобгар "ХХХ" фермер хўжалиги фермер хўжалигига нисбатан ХХХ ХХХ массиви ҳудудидаги жойлашган 220 га яйлов ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво ариза рад этилсин. “ХХХ” МЧЖдан тўлаб чиқилган 24000 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. “ХХХ” МЧЖдан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори 1 (бир) ой ўтгач қонуний кучга киради, ҳал қилув қароридан норози томон(лар) ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар апелляция тартибида Денов туманлараро иқтисодий суди орқали шикоят беришлари мумкин. Судья С.Ж.Хусанов