← Назад
Решение #783154 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Иштихон тумани
4-1403-2201/745-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Жураевнинг
раислигида, Ў.Хаитованинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили
М.Бобояров (2022 йил 07 июл кунги №20/1-04521-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, аризачи Иштихон туман Давлат солиқ инспекциясининг
жавобгар “MINI BEST OK” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисида берган аризаси бўйича ишни Иштихон туманлараро иқтисодий
судининг биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Иштихон туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён
матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар “MINI BEST OK” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) 16 июлдаги кузатув далолатномасига
асосан кўрсатилган юридик манзилда эмаслигини билдириб, жавобгарнинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддаси 1-қисмига асосан
жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида,
аризани қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар бугунги кунга
қадар юридик манзили бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим этмаганлигини
билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, аризачи томонидан солиқ тўловчи
(жавобгар)нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 111-моддаси 1-қисмига
мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга
қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор
қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шу модданинг 2-қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида
қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир
вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий
кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб
турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда
юборилади.
Ушбу қонун талабига асосан аризачи жавобгарга солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги сабабли унинг
банклардаги ҳисобварақ бўйича операциялар тўхтатилганлиги тўғрисидаги
хабарномани жавобгарнинг шахсий кабинетига юборган.
Лекин жавобгар тегишли ўзи кўрсатган манзилда эканлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган.
Шу сабабли аризачи жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ариза
билан судга мурожаат қилган.
Аризачининг 2022 йил 12 сентябрдаги №20/1-06088-сонли
маълумотномасига кўра, жавобгар суд кунига қадар ҳеч қандай ҳужжат
тақдим қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 111-моддаси 3-қисм 4бандига кўра, юридик шахсларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг
(солиқ
агентларининг)
солиқ
мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи
кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкин.
Шу модданинг 5-қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши
фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган
тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл
қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Бундай ҳолатда, суд аризачининг аризаси иш хужжатлари билан ўз
исботини топган деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни, жавобгарнинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни, жавобгардан аризачининг фойдасига олдиндан тўланган
24000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9моддаси, 1-қисми, 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод
қилинган. Шу сабабли суд давлат божини ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Аризачи Иштихон туман Давлат солиқ инспекциясининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “MINI BEST OK” масъулияти чекланган жамиятининг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар ўн кундан кўп муддатга, ўзи
кўрсатган манзилда эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилгунга
қадар тўхтатиб турилсин.
Жавобгар "MINI BEST OK" масъулияти чекланган жамиятидан аризачи
Иштихон туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига олдиндан тўланган
24000 сўм почта харажатини ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул
қилингандан кейин ўн кун ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
бериш мумкин.
Б.Х.Жураев