← Назад
Решение #783484 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
NAMANGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
160133, Namangan shahri,
Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a
160133, Namangan city,
Nodim Namangoniy street, 20a
Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14
е-mail: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2022 йил 12 сентябрь
4-1603-2201/3255-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи
ФФФнинг
жавобгар
“ВВВ” хусусий корхонасига нисбатан 3 810 754,5 сўм миқдорида молиявий
жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили
Д.Абдуллаев (ишончномага асосан)нинг иштирокида суднинг ўз биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ФФФ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, “ВВВ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283сонли
қарорига
асосан
3 810 754,5 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаб беришни сўраган.
Аризачи вакили суд муҳокамасида берган тушунтиришида билдирилган
талабни қувватлаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади ҳамда ариза талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
128, 170, 220-моддаларида бундай ҳолда иш жавобгарнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шунга асосан, суд мазкур ишни
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Суд аризачи вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги хулосага
келди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисидаги низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг
23-бандига мувофиқ, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш,
шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича
тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ
бўлмаслиги керак.
Жавобгарнинг экспорт шартномаси бўйича 2022 йил 15 февраль
ҳолатига 7 000,0 АҚШ доллари дебитор қарздорлиги вужудга келган. Бугунги
кунга келиб жавобгар томонидан товарларни «эркин муомалага чиқариш
(импорт) божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштириш ҳамда экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки
товарларни қайта олиб кириш муддати 180 кунгача бўлган муддатга
кечиктирилган. Бу ҳолат Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон
ахборот тизими маълумотлари билан тасдиқланади.
Низомнинг 27-бандида белгиланишича, чет элдан хорижий валютадаги
тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек,
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт
қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60
банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)”
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)”
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Низом 28-бандининг бешинчи қисмида талабномада жарима суммаси
уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта
курси бўйича сўмда ҳисобланиши, саккизинчи қисмида эса ариза киритиш
санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган
сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмаслиги назарда тутилган.
Жавобгарга талабнома 2022 йил 7 июлда юборилган. Бу даврда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1 АҚШ долларининг
сўмга нисбатан расмий курси мос равишда 10 887,87 сўм этиб белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
5087-сонли
“Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
тизимини
такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Қарорининг 10-бандида, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан
хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт
қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш
белгиланган.
Юқорида қайд этилганидек, жавобгар томонидан хорижий хамкорлар
билан тузилган экспорт шартномалари бўйича товарларни экспорт қилиш
муддати ўтказиб юборилиб, белгиланган муддатлардан 180 кунгача
кечиктирилган.
Ишни судда кўриш кунида ҳам товарлар экспорти амалга оширилмаган
ёки улар қайтарилмаган.
Шу боис, суд аризачи томонидан билдирилган талабни асосли деб
ҳисоблайди ва аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий
судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ҳамда
тўланган 24 000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ФФФнинг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ВВВ”
хусусий
корхонасига
нисбатан
3 810 754,5 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Молиявий жаримани ундириш аризачи зиммасига юклатилсин.
“ВВВ” хусусий корхонасидан ФФФ фойдасига 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев