← Назад
Решение #783660 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 7 | — | law | |
| онуни | 55 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 12 сентябрь 4-1905-2204/1918-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.А.Рахимов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Кассированинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи вакили ХХХ (2022 йил 12 сентябрь кунидаги
25-47036сонли ишончномага асосан) иштирокида, аризачи ХХХнинг қарздор ХХХни
(соддалаштирилган тартибда) тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Денов
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи ХХХ судга ариза билан мурожаат этиб, қарздор ХХХни
(соддалаштирилган тартибда) тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган қарздор суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, қарздор ХХХнинг
вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ХХХ ўз
тушунтиришида қарздор томонидан солиқ органига қайта ҳисобот
берилиши натижаси қарздорлик ҳақиқатда мавжуд эмаслиги, нореал
қарздорлик эканлиги аниқланганлигини баён этиб, суддан қарздорни
банкрот деб топишни рад этишни сўради.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидаги асосларга
кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, қарздор ХХХнинг 2022 йил 19 август куни
ҳолатига солиқ ва бошқа йиғимлардан қарзи 541 480 869,34 сўмни ташкил
этган. Солиқ қарзи қарздорнинг мол-мулки ва пул-маблағлари мавжуд
бўлмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари давомида
қопланмаган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор
солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги
муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав
фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул
мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган
юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга
бўлади.
Қарздор мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга
қодир эмас деб ҳисоблаб, аризачи қарздор корхонани тўловга қобилиятсиз
деб топиш ҳақида судга ариза билан мурожаат этган.
Аризачи томонидан судга тақдим этилган 2022 йил 12 сентябрь
кунидаги
25-47040-сонли
маълумотномага
кўра
қарздор
ХХХ
(СТИР:308735147)нинг нотўғри ҳисобланган нореал солиқ қарздорлиги
корхона томонидан қайта ҳисобот берилиши натижасида тўлиқ
таъминланганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Қонунининг
55-моддасининг
биринчи
қисмининг
2-хатбошисига кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда,
суд қарздорни банкрот деб топишни рад этиши белгиланган.
Аризачининг 2022 йил 12 сентябрь кунидаги 25-47040-сонли
маълумотномасига кўра қарздорнинг солиқ ва бошқа йиғимлардан қарзи
мавжуд эмас, шу сабабли қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги ўз
тасдиғини топмади.
Юқоридагиларга кўра, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланмаганлиги сабабли, аризадаги важлар ўз тасдиғини
топмаганлиги
инобатга
олиниб,
аризачининг
қарздор
ХХХ
(СТИР:308735147)ни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддасининг биринчи қисми 12-бандига кўра давлат солиқ хизмати
органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар
бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар
берганлик учун иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод
қилинган.
Бундай ҳолатда, суд ариза талабларини қаноатлантиришни рад
3
этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини аризачи зиммасига
юклашни, аризачи давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга
олиб, давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажатларини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 55, 56-моддаларига асосланиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-179,
186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
24 000 сўм почта харажатлари
тўланганлиги инобатга олинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Сурхондарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят бериш (прокурор протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.А.Рахимов