← Назад
Решение #783841 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
НАМАНГАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20А-uy
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20А
Тel: 0 (369) 227 79 93
Fax: 0 (369) 227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 12 сентябрь
4-1601-2203/3894-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий суди судья А.Каримовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Т.Тураевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ФФФнинг
жавобгар ВВВ масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 5099682,9 сўм
миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни
аризачи вакили Д.Абдуллаев (2022 йил 23 июндаги 22-35422-сонли
ишончномага асосан)нинг иштирокида суднинг ўз биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ФФФ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, ВВВ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо
операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан 5099682,9 сўм миқдорида жарима
қўллаб беришни сўраган.
Аризачи вакили суд муҳокамасида жавобгар дебитор қарздорлиги бартараф
этилганлигини билдириб, маъумотнома тақдим қилди.
Жавобгар белгиланган тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади ҳамда ариза талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
128, 170, 220-моддаларида бундай ҳолда иш жавобгарнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шунга асосан, суд мазкур ишни
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Суд аризачи вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра аризани рад қилиш ҳақидаги хулосага келди:
иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аризачи томонидан жавобгар
фаолияти юзасидан таҳлил ўтказилганда жавобгар томонидан хорижий
хамкорлар билан тузилган импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган ва муддати ўтган дебитор
қарздорлик юзага келган ва товарлар импорти белгиланган муддатлардан 180
кунгача бўлган муддатга кечиктирилган.
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисидаги низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг
23-бандига мувофиқ, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага
чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни
бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини
қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан
бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 27-бандида белгиланишича, чет элдан хорижий валютадаги
тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек,
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт
қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк
куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига
қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5087-сонли “Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини
янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 10бандида, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум
тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага
чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида
таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима
миқдорлари икки бараварга камайтириш белгиланган.
Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани
қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига
мутаносиб равишда рад этилади;
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди.
Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга
киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш
пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда
валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши
ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши
таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича
кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи
субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади.
Низомнинг қайд этиб ўтилган талабларига асосланиб, эркин муомалага
чиқариш божхона режимида товарларни республикага олиб кириш
ва расмийлаштириш белгиланган муддатлардан кечикканлиги учун аризачи
томонидан жавобгарга нисбатан импорт шартномалари бўйича вужудга келган
муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий
тўлаб бериш ҳақида талабнома жавобгарга унинг шахсий кабинети орқали
юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг
бартараф этилганлиги ҳақида аризачига маълумот тақдим этилмаган ёки жарима
суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган.
Шундан сўнг, аризачи жавобгарга нисбатан жами 5099682,9 сўм
миқдорида жарима қўллаб беришни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган.
Суд муҳокамаси кунига, аризачи жавобгарнинг ариза кўрсатилган импорт
шартномаси бўйича дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот тақдим
қилган.
Ушбу ҳолатлар аризачи вакилининг суд муҳокамаси давомида берган
тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд далиллар, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг Ташқи савдо операцияларининг Ягона электрон базаси
маълумоти билан тақдим этилган маълумоти билан тасдиқланади.
Таъкидлаб ўтилган қонун ҳужжати талабларига асосан, ушбу ҳолат
аризачи томонидан билдирилган талабни рад қилишга асос бўлади. Шу боис, суд
аризачи томонидан билдирилган талабни асоссиз деб ҳисоблайди ва аризани рад
қилишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Шунга кўра, суд иш бўйича давлат божи ундирмасликни, тўланган 24000
сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ФФФнинг аризаси рад қилинсин.
ВВВ масъулияти чекланган жамиятидан Наманган вилоят давлат солиқ
бошқармаси фойдасига 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
А.Каримов