← Назад
Решение #78393 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси МЖтК | 1351 | 1 | law | |
| билан МЖтК | 21 | — | law | |
| МЖтК | 133 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 133 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
ишни кўрган судья Ф.Халилов
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Ф.Эргашев
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2025 йил март ойининг 3 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи судья Ф.Халилов,
судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида, ҳуқуқбузар
Ф.Ҳисомиддинов
ва
жабрланувчи
Н.Ачиловнинг
иштирокида,
3-1006-2403/11402-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни
ҳуқуқбузар Ф.Ҳисомиддинов томонидан келтирилган кассация шикояти
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
28 октябрдаги қарорига кўра:
2001 йил 18 июлда Тошкент шаҳрида туғилган,
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўртамахсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам
маъмурий жавобгарликка тортилган, Тошкент
шаҳар, Учтепа тумани, Кўкча Оқтепа МФЙ,
Жамшид
кўчаси,
13Б-уйда
яшовчи
Ҳисомиддинов Фазлиддин Мукимиддин ўғли
Ўзбекистон Республикаси МЖтК 1351-моддасининг 1-қисми билан
МЖтКнинг 21-моддасига асосан маъмурий жавобгарликдан озод этилиб,
МЖтКнинг 133-моддаси билан 1 йил транспорт воситаларини бошқариш
ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосига тортилган.
Ҳуқуқбузар Ф.Ҳисомиддиновдан жабрланувчи А.Султанов фойдасига
23.469.510 сўм ундириш белгиланган.
Мазкур қарор билан Н.Ачилов ва А.Султановлар ҳам жавобгарликка
тортилган бўлиб, қарорнинг уларга оид қисми бўйича шикоят ёки протест
келтирилмаганлиги сабабли муҳокама қилинмайди.
Суднинг қарорига кўра, Ф.Ҳисомиддинов 2024 йил 28 сентябрь куни
соат 11:30 да бошқарувидаги “Lacetti” русумли 01 Q 823 TC давлат белгили
автомашинада Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудуди бўйлаб
ҳаракатланиб, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7-банди 4-қисми ва
53-банди талабларига риоя қилмай, А.Султанов бошқарувидаги Н.Ачиловга
тегишли “Cobalt” русумли 01 N 746 EB давлат белгили автомашина билан
тўқнашув содир қилган.
Тўқнашув натижасида А.Султанов оғирлик даражасига кўра енгил тан
жароҳати олган.
Иш ҳужжатларига кўра, “Cobalt” русумли 01 N 746 EB давлат белгили
автомашинага 22.669.510 сўм зарар етказилгани ва 800.000 сўм баҳолаш
хизматига тўланган.
Ҳуқуқбузар Ф.Ҳисомиддинов кассация шикоятида, суд қароридан
норозилигини билдириб, автомашинага етказилган зарарни қоплай олмаслиги,
ягона тирикчилик манбаи ҳайдовчилик орқасидан келишини маълум қилиб,
уни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилмасликни сўраган.
Суд мажлисида Ф.Ҳисомиддинов, шикоятини қувватлаб, етказилган
зарарни қоплаб бермагани, ягона тирикчилик манбаи ҳайдовчилик орқасидан
келиши, ҳайдовчилик ҳуқуқи тиклаб берил-са, етказилган зарарни қоплаб
беришини маълум қилиб, суд қарорини бекор қилишни, унга нисбатан
ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа турдаги
жазо тайинлашни сўради.
Суд мажлисида жабрланувчи Н.Ачилов, йўл транспорт ходисаси
натижасида автомобилига зарар етганлиги, унга етказилган 22.669.510 сўм
миқдорида моддий зарар ва баҳолаш учун сарфланган 800.000 сўм, жами
23.469.510 сўм зарар етгани, шу кунга қадар ҳуқуқбузар томонидан етказилган
зарардан бир сўм ҳам қоплаб берилмагани, автомашинани ремонт қилиш учун
унинг анча пули кетганлигини баён қилиб, суд қарорини ўзгаришсиз
қолдиришини, етказилган зарарни ундириб беришни сўради.
Кассация инстанцияси суди, ҳуқуқбузар Ф.Ҳисомиддинов ва
жабрланувчи Н.Ачиловнинг кўрсатувларини тинглаб, шикоятда келтирилган
важларни иш ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
маъмурий иш бўйича қабул қилинган суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
Ҳуқуқбузар Ф.Ҳисомиддиновнинг ҳуқуқбузарлик содир қилганлиги,
иш ҳужжатларидаги тушунтириш хатлари, айбига иқрор бўлиб берган
кўрсатуви, ЙТХ чизмаси, суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатлар ва иш
материалларида мавжуд бўлган далиллар билан ўз исботини топган.
Кассация инстанцияси, биринчи инстанция суди ҳуқуқбузар
Ф.Ҳисомиддиновнинг ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
133-моддаси ва 1351-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилган
деб ҳисоблайди.
Кассация инстанцияси, ҳуқуқбузар Ф.Ҳисомиддиновнинг унга нисбатан
суд томонидан асоссиз ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги
ҳақидаги важлари билан келишмади.
Суд мажлисида жабрланувчи Н.Ачилов унга етьказилган зарар
қопланмаганлиги, унеи даъвоси борлиги, қарорни ўзгаришсиз қолдиришни
сўраб кўрсатув берди.
Биринчи инстанция суди Ф.Ҳисомиддиновга жазо тайинлашда,
жавобгарликни оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи барча ҳолатларни
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил
30 ноябрдаги “Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 35-сонли қарор тушунтиришларига риоя қилган
ҳолда, унга нисбатан айбланаётган модда санкцияси доирасида траспорт
3
воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб,
ҳуқуқбузарлиги натижасида жабрланувчи Н.Ачиловга тегишли транспорт
воситасига зарар етказилганлиги сабабли етказилган моддий зарарни
ундиришни белгилаб, тўғри хулосага келган.
Шу боисдан, кассация инстанцияси, суд қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, келтирилган шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
20-22
324
-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси суди
қарор
қ и л д и:
28 октябрда чиқарган қарорининг Ҳисомиддинов Фазлиддин Мукимиддин
ўғлига оид қисми ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Қарордан норози томон 6 ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси
Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят бериши ёки протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
Қарор нусхаси аслига тўғри, судья:
/имзо/
Ф.Халилов