← Назад
Решение #78394 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 182 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| рисидаги кодекс | 275 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5861 | — | law | |
| унга ЖПК | 5863 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 572 | — | law | |
| олда ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 572 | — | law | |
| Усмоновга нисбатан айбли деб топилган модда билан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи, судья Ф.Халилов
Биринчи инстанция судининг
судьяси А.Мухиддинов
АЖРИМИ
2025 йил март ойининг 27 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг, ўз биносида, очиқ
суд мажлисида,
раислик қилувчи судья М.Юсупов,
ҳайъат судьялари О.Мухаммадиев ва Ф.Халиловдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида,
тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
У.Файзиев, судланувчи Х.Усмонов ва унинг адвокати Б.Қўлдашевнинг
иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
3 февралдаги ҳукмига кўра:
1993 йил 27 сентябрда Фарғона вилоятида туғилган,
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий,
оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам
судланмаган, “Friendly Business Partners” МЧЖ
директори, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани,
“Ёрқин ҳаёт” МФЙ, Спутник 16-мавзеси, 3А-уй,
17-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган Усмонов Хамидулло Хайитбой ўғли
(Usmonov Xamidullo Xayitboy o’g’li)га
нисбатан 1-1006-2505/48-сонли жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукмга
нисбатан судланувчи Х.Усмонов томонидан апелляция тартибида
келтирилган шикоятини жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
3 февралдаги ҳукмига кўра, Х.Усмонов Ўзбекистон Республикаси ЖК
182-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси
қўлланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида
34.000.000 сўм жарима жазосига судланган.
Ашёвий далил сифатида олинган “UZTEX TASHKENT” МЧЖ
божхона омборига вақтинча сақловга топширилган 80 дона “GTIGER”
русумли скутер ҳамда 40 дона “ANGEL X3” русумли скутер;
“ELITE GLOBAL PLUS” МЧЖ божхона омборига вақтинча сақловга
топширилган 62 дона “TANK” русумли мотоскутер, 15 дона “S2”
русумли мотоскутер, 20 дона “MINICLOVE” русумли мотоскутер,
30 дона “ANGEL X3” русумли мотоскутер давлат фойдасига ўтказилиши
белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, Х.Усмонов “Frendly Business Partners”
МЧЖда директор лавозимида ишлаб келиб, биринчи имзо қўйиш хуқуқи
билан барча шартномаларни имзолаш ва молиявий операцияларни
амалга
ошириш,
корхонага
келган
товарларни
божхона
расмийлаштирувини амалга ошириш ваколатига эга бўлиб, “Frendly
Business Partners” МЧЖ номидан Хитой Халқ Республикасидаги
“TAIZHOU ZHILONG TACHNOLOGY CO. LTD” билан 2024 йил
25 июнда “GSTWEC-2418”-сонли шартнома тузган. Мазкур шартномага
асосан 31.200 АҚШ долларига 120 дона “GTIGER” ва “Angel X-3”
русумли скутерларни сотиб олиш ва Ўзбекистон Республикасига олиб
келишга келишилган.
Шартнома мажбуриятлари асосида Хитой Халқ Республикасидан
товарлар 2024 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикасига келган ва
божхона омборига жойлаштирилган. Х.Усмонов скутерларнинг ички
ёнув двигатели иш хажми 50 см3 дан юқорилигини билган ҳолда
декларацияга ёлғон маълумотларни киритиб, скутерларнинг ички ёнув
двигатели иш ҳажми 49 см3 деб кўрсатиб, 2024 йил 3 август куни мазкур
товарларга божхона юк декларациясини расмийлаштириб, эркин
муомалага чиқариш учун божхона органига онлайн тарзда тақдим
қилиниб, у томондан тақдим этилган божхона юк декларацияси божхона
органида 26010/03.08.2024/0044670 рақам билан рўйхатга олинган.
Х.Усмонов жиноий ҳаракатларини ошкоралаштирмаслик мақсадида
декларация тақдим этишдан олдин божхона тўғрисидаги кодекснинг
275-моддаси тартибида божхона назорати остида товарларини кўздан
кечириб, намуна олиб текширмаган.
2024 йил 30 август куни божхона органи ходимлари томонидан
товарларни божхона кўригидан ўтказилганда, божхона постининг
товарларни классификациялаш гуруҳнинг 2024 йил 30 августдаги
“44670х” рақамли ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси
бўйича таснифлаш қарорига асосан 26010/03.08.2024/0044670-сонли
БЮДдаги кўрсатилган “Двухколесный бензиновый мопед (скутер)”
товарлари 8711100000 ТИФ ТН код билан таснифланган товарлар, аслида
ТИФ ТНнинг 8711209800 рақам билан таснифланадиган, вазни нетто
(брутто) 8560кг (10160кг) бўлган “Двухколесный бензиновый мопед
(скутер), мaрка - GTIGER, модель скутера - ZL49QT-7” ҳамда вазни нетто
(брутто) 3616кг (4400кг) бўлган “Двухколесный бензиновый мопед
(скутер), мaрка - ANGLE X3, модель скутера - ZL49QT-9” товарлари
эканлиги маълум бўлган.
“GTIGER” ва “Angel X-3” русумли скутерларга нисбатан суд
автотехника экспертизаси ва божхона экспертизаси тайинланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
Вазирлиги
ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг
2024 йил 6 сентябрь кунги 29/15 (7327)13.1Z/13593-сонли хулосасига
кўра, “GTIGER” русумли скутернинг ички ёнув двигателини иш ҳажми
149,54 см эканлиги маълум бўлган.
2024 йил 25 сентябрдаги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармасининг
15/16-26010-44670-сонли божхона экспертизаси хулосасига кўра,
“GTIGER” русумли скутернинг ТИФ ТН коди 8711 201 000 эканлиги
аниқланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлиги
ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
2024 йил 28 октябрдаги 29/15(10197)13.3.Z/17817 ва 29/15(10289)
13.3.Z/17818-сонли экспертиза хулосасига кўра, “GTIGER” ва
“AngelX-3” номли мотоскутерлар жами 1.099.185.800 сўм, яъни жуда кўп
миқдорни ташкил қилган.
Бундан ташқари, “Friendly Business Partners” МЧЖ 2024 йил
6 августдаги GSTWEC 240306-3-рақамли инвойс ва 2024 йил
7 августдаги 4137-рақамли CMR асосида фактура қиймати 33.020 АҚШ
долларига тенг бўлган “Двухколесный бензиновый мопед (скутер), мaрки
– “TANK” , “S2”, “MINICLOVE”, “ANGEL X3”, модель двигателя 1P39QMA объем двигателя 49 см3, максималный скорость 25 км/ч в
разобранном виде в комплекте, новый 2024 года выпуска” товарлари
олиб келиниб, “эркин муомалага чиқариш” (НД-40) божхона режимига
расмийлаштириш учун корхона томонидан БЮД шакллантирилиб,
товарнинг ТИФ ТНнинг “8711 10 000 0” коди билан таснифлаб божхона
органига юборилган, божхона органида БЮДга 26003/14.08.2024/
0061402 тартиб рақам берилиб “қизил йўлак”да рўйхатга олинган.
2024 йил 4 сентябрь куни Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг
Шахсий хавфсизлик шуъбаси, контрабандага қарши курашиш бўлими ва
“Арк булоқ” ТИФ божхона пости ходимлари ва Х.Сулаймонова
номидаги Республика суд экспертиза маркази эксперти томонидан
божхона назоратидан ўтказилган.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
2024 йил 23 сентябрдаги 29/14418-14421-сонли хатига илова қилинган
экспертиза хулосасига кўра:
“TANK” маркали двигатель модель - 1P39QMA бўлган мопед
(скутер)га ўрнатилган ички ёнув двигатели(ИЁД)нинг иш ҳажми ўртача
153,75 см3 ни ташкил этиши;
“S2” маркали, двигатель модель - 1P39QMA бўлган мопед (скутер)га
ўрнатилган ички ёнув двигатели(ИЁД)нинг иш ҳажми ўртача 149,47 см3
ни ташкил этиши;
“MINICLOVE” маркали, двигатель модель - 1P39QMA бўлган мопед
(скутер)га ўрнатилган ички ёнув двигатели(ИЁД)нинг иш ҳажми ўртача
151,55 см3 ни ташкил этиши;
“ANGEL X3” маркали, двигатель модель - 1P39QMA бўлган мопед
(скутер)га ўрнатилган ички ёнув двигатели(ИЁД)нинг иш ҳажми ўртача
152,97 см3 ни ташкил этиши аниқланган.
“Электрон баҳолаш” МЧЖнинг 2024 йил 30 сентябрдаги
40/3506-24-EB-рақамли баҳолаш ҳисоботига асосан вақтинча сақловга
олинган товарнинг нархи 1.301.267.000 сўмга тенглиги аниқланган.
Тошкент
шаҳар
божхона
бошқармаси
товарларни
классификациялаш гуруҳининг 2024 йил 4 октябрдаги 15/16-2600361402-сонли экспертиза хулосасига кўра, 26003/14.08.2024/0061402рақамли БЮДдаги товарлар ТИФ ТНнинг “8711 20 100 0” код билан
таснифлаш кераклиги маълум бўлган.
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлиги
хузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
2024 йил 29 октябрдаги 29/15(10238)13.3.Z/17814 ва 29/15(10290)
13.3Z/17815-сонли экспертиза хулосаларига кўра, товарларнинг қиймати
1.850.934.311 сўм, яъни жуда кўп миқдорни ташкил қилган.
Судланувчи Х.Усмонов адвокати билан биргаликда дастлабки
тергов органига айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақида
илтимоснома билан мурожаат қилишиб, айбига тўлиқ иқрорлиги,
жиноятни фош қилиш доирасида ҳаққоний кўрсатувлар бериши, жиноят
ишига алоқадор барча ахборотларни дастлабки тергов органига баён
қилганлиги, ўз ҳаракатларининг моҳияти, шунингдек ўзи берган
илтимосноманинг оқибатини англаб етганлиги, илтимосномани ҳимоячи
билан ўзаро маслаҳатлашиб, ихтиёрий равишда берганлиги, тергов
органи томонидан қўйилган айблов, иш бўйича мавжуд бўлган
далилларни инкор этмаслигини инобатга олиб, айбга иқрорлик
тўғрисидаги келишув тузиш юзасидан илтимоснома тақдим этишган.
Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари томонидан Х.Усмоновнинг
илтимосномаси ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
5861-моддасида кўрсатилган талаблар бажарилганлиги инобатга олиниб,
илтимоснома қаноатлантирилиб, унга ЖПКнинг 5863-моддасида назарда
тутилган мажбуриятлар тушунтирилган.
Судланувчи Х.Усмонов ўз шикоятида, келишувнинг моҳиятини
тўлиқ тушунмаганлиги, ишда адвокат иштирок этгунига қадар жиноят
ишини келишув асосида тугатилиши, натижада товар-моддий бойликлар
ўзига қайтиши ҳақида тушунча пайдо қилишгани сабабли келишувга
рози бўлгани, аслида у ҳеч қандай жиноят содир этмагани ҳақида важлар
келтириб, суднинг ҳукмни бекор қилиб, унга нисбатан оқлов ҳукми
чиқаришни ва товар-моддий бойликларини ўзига қайтаришни сўраган.
Апелляция инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг
маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг ҳукмни ўзгаришсиз, шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида, судланувчи Х.Усмонов ва унинг
адвокати
Б.Қўлдашевнинг
шикоят
важларини
қувватлаб,
қаноатлантириш ҳақида билдирган фикрларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд
ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Суд, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни аниқлашда Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ
жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб,
асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган
далиллар билан асослантирилган.
Судлов ҳайъати, судланувчи Х.Усмоновнинг суд ҳукмида
кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, судда ўз айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жиноят ишида
тўпланган бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топган деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, судлов ҳайъати, суд томонидан судланувчи
Х.Усмоновнинг жуда кўп миқдордаги товар-моддий бойликларни
божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиб, Ўзбекистон Республикаси
божхона чегарасидан ўтказишда ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖК 182-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Чунончи, биринчи инстанция судида судланувчи Х.Усмонов, айбига
тўлиқ иқрорлик билдириб, дастлабки терговда иш бўйича айбга иқрорлик
тўғрисидаги келишув тузилганлиги, ўз ҳаракатининг моҳияти,
илтимосномани ҳимоячи билан маслаҳатлашган ҳолда ихтиёрий
берганлиги, илтимосномасининг оқибатини англаб етганлиги, тергов
органи томонидан қўйилган айблов ва иш бўйича мавжуд бўлган
далилларни инкор этмаслиги, қилмишидан пушаймонлиги, айбига тўлиқ
иқрорлиги, оилада ягона боқувчилигини инобатга олиб, енгиллик
беришни сўраган.
Биринчи инстанция суди, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни
тасдиқлаш ҳақидаги тарафлар фикрини тинглаб, келишувни тузишда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5861-моддасида кўрсатилган
талаблар бажарилганлигини инобатга олиб, келишувни тасдиқлаш
ҳақида тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 28-бандида, судлар
жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини,
келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг
жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни
ҳисобга олишлари кераклиги ҳақидаги;
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 1,3-бандларида судларнинг
эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик,
инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли
бўлиши-ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига,
шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга
мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 572-моддасига мувофиқ, айбга
иқрорлик
тўғрисида
келишув
тузилган
жиноятлар
бўйича
тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус
қисмининг тегишли моддасида (қисмида) назарда тутилган энг кўп
жазонинг ярмидан ошмаслиги керак.
Биринчи инстанция суди, судланувчи Х.Усмоновга жазо
тайинлашда, юқоридаги қонун талаблари ҳамда Олий суд Пленуми
қарорлари тушунтиришларига риоя қилган ҳолда унинг шахси, оилавий
ва моддий аҳволи, айбларига тўлиқ иқрор ва қилмишларидан
пушаймонлиги, оилада ягона боқувчи эканликларини инобатга олиш
билан бирга, иш бўйича айбга иқрорлик келишуви тузилганлигини
эътироф этган ҳолда ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, санкцияда назарда
тутилган жарима жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо
тайинлаш ҳақида тўғри хулосага келган.
Судлов ҳайъати, Х.Усмоновнинг келишувнинг моҳиятини тўлиқ
тушунмаганлиги, ишда адвокат иштирок этгунига қадар жиноят ишини
келишув асосида тугатилиши, натижада товар-моддий бойликлар ўзига
қайтиши ҳақида тушунча пайдо қилишгани сабабли келишувга рози
бўлгани, аслида жиноят содир этмагани ҳақидаги важлари билан
келишмади.
Чунончи, судланувчи Х.Усмонов прокуратура органига келишув
тўғрисидаги илтимоснома билан адвокати Н.Толипов иштирокида
мурожаат қилган бўлиб, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузиш
ҳақидаги илтимосномани прокурор томонидан қаноатлантирилишида
ҳам бевосита адвокати билан биргаликда иштирок этганлиги иш
ҳужжатларида мавжуд бўлиб, эндиликда унинг айбсизлиги ҳақидаги
важлари жавобгарликдан қутулиш учун қилинган ҳаракат деб танқидий
баҳолайди.
Судлов ҳайъати, шикоятда келтирилган важларни атрофлича
муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди томонидан ишдаги барча
енгиллаштирувчи ҳолатлар, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси
инобатга олиниб, ЖКнинг 572-моддасидаги айбга иқрорлик тўғрисида
келишув тузилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг миқдори
тегишли моддада (қисмида) назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан
ошмаслиги кераклиги талабларига риоя қилган ҳолда айбига иқрорлик
тўғрисидаги келишувни тасдиқлаб, Х.Усмоновга нисбатан айбли деб
топилган модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, санкцияда назарда
тутилган жарима жазосининг энг кам қисмидан ҳам кам миқдорда
адолатли жазо тайинланган деб ҳисоблайди.
Шу боис, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан
жиноят иши юзасидан барча ҳолатлар ўрганилиб, суд ҳукмида батафсил
ёритилган ҳолда қонуний, асосли қарор қабул қилиниб, адолатли жазо
тайинланганлиги сабабли ҳукмни ўзгартириш ёки бекор қилиш ёинки
жазони енгиллаштириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб,
шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726,31-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
ажрим
Жиноят
ишлари
бўйича
Чилонзор
туман
судининг
2025 йил 3 февралдаги Усмонов Хамидулло Хайитбой ўғли (Usmonov
Xamidullo Xayitboy o’g’li)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз,
апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
Ҳайъат аъзолари:
/имзо/
/имзо/
/имзо/
Ажрим нусхаси аслига тўғри: судья
қ и л д и:
М.Юсупов
О.Мухаммадиев
Ф.Халилов