Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/3413 Дата решения 12.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Наманган Агрокимёхимоя" ХАЖ Ответчик / Подсудимый Чуст Сабзазор фермер хўжалиги
Source ID 898378 Claim ID 2907112 PDF Hash e9b6d269f5e7812b... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20А-uy 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20А Тel: 0 (369) 227 79 93 Fax: 0 (369) 227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2022 йил 12 сентябрь 4-1603-2201/ 3413-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.С.Мусабоев, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудуий бошқармаси “ВВВ” ХАЖ манфаатида жавобгар “ФФФ” фермер хўжалигидан 5 205 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суднинг ўз биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “ВВВ” ХАЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ФФФ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар ҳарид қилиш бўйича шартнома тузилган. Тузилган шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлари етказиб берилган. Бироқ, етказиб берилган маҳсулотнинг қиймати тўлиқ тўланмаган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш бўйича юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъвогар манфаатида судга даъво аризаси киритиб, жавобгардан 5 205 000 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга 1 тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади; тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхасини жавобгар вакили қабул қилиб олган олган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан ҳамда ишда даъвогарнинг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотларни ҳарид қилиш бўйича шартномалар тузилган. Шартномага мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар етказиб берилган. Лекин, жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги оқибатида 5 205 000 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйилган. Жавобгар мазкур қарздорликни 2021 йил 1 июнь ҳолатига тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатномага асосан тан олган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги 2 келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади. Мазкур қонун нормаси талабларидан келиб чиқиб, суд давлат божини ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, жавобгардан бюджетга 300 000 сўм давлат божини ундириш ва даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта ҳаражатини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 326, 333, 437-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд “ВВВ” ХАЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. “ФФФ” фермер хўжалигидан “ВВВ” ХАЖ фойдасига 5 205 000 сўм асосий қарз ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. “ФФФ” фермер хўжалигидан бюджетга 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев 3