← Назад
Решение #784126 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
НАМАНГАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
Fax: 0(369)227 81 38
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2022 йил 12 сентябрь 4-1601-2203/3974-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Дадабаевнинг
даъвогар– Анинг жавобгар– «Б» масъулияти чекланган жамиятининг
солиқ ва йиғимлардан бўлган 3614119,16 сўм қарзини қарздорнинг молмулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
ишни суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнда жавобгар деб
юритилади)нинг солиқ ва йиғимлардан бўлган 3614119,16 сўм қарзини
қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан почта
орқали юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан
ва
уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатиб
ўтилган.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра
даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар 2020 йил 18 декабрь
ҳолатига солиқ ва йиғимлардан 3614119,16 сўм миқдоридаги
қарздорликка йўл қўйган. Солиқ қарзини бартараф этиш ҳақидаги
талабнома юборилган ҳамда қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамларига
инкасса (тўлов) топшириқномалари қўйилган бўлишига қарамасдан
жавобгар томонидан солиқ мажбуриятлари бажарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги матнда СК деб
юритилади) 119-моддасининг талабларига кўра, солиқ қарзини узиш
тўғрисидаги талабнома юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик
фаолиятига доир қисми бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан
олинган кундан эътиборан ўттиз календарь кун ичида солиқ қарзи
тўланмаган тақдирда ва агар ушбу Кодекснинг 120 — 122-моддаларида
назарда тутилган чоралар қўлланиши натижасида солиқ қарзи узилмай
қолаверса, солиқ органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 123-124моддаларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига
қаратади.
СК 120-моддасининг учинчи қисмида агар солиқ тўловчининг
солиқлар бўйича қарзини узишга доир мажбурияти банк кафолати, учинчи
шахснинг кафиллиги ёхуд мол-мулк гарови билан таъминланган бўлса,
солиқ тўловчи солиқлар бўйича солиқ қарзини узмаган ёки тўлиқ узмаган
тақдирда, солиқ органи солиқ қарзининг тўланмаган суммасини
тегишлича банк кафолатини берган банкдан, кафилдан ёхуд гаровга
қўйилган мол-мулк қийматидан ундириши шартлиги, 121-моддасининг
биринчи қисмида, солиқ қарзи белгиланган муддатда тўланмаган ёки
тўлиқ тўланмаган тақдирда, солиқ қарзини ундириш — ундирувни банк
ҳисобварақларидаги пул маблағларига (шу жумладан, корпоратив
карталардаги пул маблағларига) қаратиш йўли билан мажбурий тартибда
амалга оширилиши, 122-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида эса
банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан солиқ қарзини
ундириш биринчи навбатда солиқ тўловчилар консолидациялашган
гуруҳи масъул иштирокчисининг пул маблағлари ҳисобидан амалга
оширилиши, солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳи масъул
иштирокчисининг банк ҳисобварақларида солиқ қарзининг бутун
суммасини ундириш учун пул маблағлари етарли бўлмаса ёки умуман
бўлмаса,
ундирилмай
қолган
суммани
ундириш
ушбу
консолидациялашган гуруҳ қолган иштирокчиларининг банклардаги пул
маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилган.
СК 120-122-моддаларида назарда тутилган тартиблар бўйича солиқ ва
йиғимларни ундиришнинг имкони бўлмаган. Даъвогарнинг солиқ қарзини
ундириш ҳақидаги талабномасига эса эътирози мавжудлигини билдирган.
Бироқ, судга ушбу эътирозлар тақдим этилмаган.
СК 123-моддасининг биринчи қисмида агар мажбуриятга эга
шахснинг солиқ қарзини ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларида
назарда тутилган тартибда ундириш мумкин бўлмаса, солиқ органи солиқ
қарзини шу мажбуриятга эга шахснинг бошқа мол-мулки, шу жумладан
нақд пул маблағлари ҳисобидан ундиришга ҳақли эканлиги, олтинчи
қисмида эса солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки
ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш суд тартибида амалга
оширилиши назарда тутилган.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб,
жавобгарнинг солиқ ва йиғимлардан бўлган 3614119,16 сўм қарзини молмулки ҳисобидан ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу
асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 300000 сўм давлат божи
жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-180, 186, 2033-2034-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Анинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
«Б» масъулияти чекланган жамиятининг солиқ ва йиғимлардан
бўлган 3614119,16 сўм қарзи унинг мол-мулки ҳисобидан ундирилсин.
«Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг бу ҳақида ижро
варақалари берилсин.
Раислик қилувчи
А.Каримов