Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1403-2201/735 Дата решения 12.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "ZIROATXON MUHAMMAD CHORVALARI" MCHJ
Source ID 895020 Claim ID 2908826 PDF Hash 5c50e2437d0f9441... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуннинг 242-моддаси онуннинг 242 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy Теl: (66) 425-17-35 PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 12 сентябрь 4-1403-2201/735-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили Р.Холмуминов (2022 йил 12 сентябрь кунги №25-75685-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарздор "ZIROATXON MUHAMMAD CHORVALARI" масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини Иштихон туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб, қуйидагиларни аниқлади: Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, унда "ZIROATXON MUHAMMAD CHORVALARI" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) 03 феврал 2020 йил ташкил этилганлигини, жавобгарнинг таъсис ҳужжатлари 2020 йил 03 февралда рўйхатдан ўтказилганлигини, жавобгарнинг асосий фаолият тури қурилиш ҳисобланишлигини, жавобгар томонидан 2020 йил якуни бўйича молиявий ва солиқ ҳисоботи Иштихон тумани давлат солиқ инспекциясига тақдим қилинганлигини, жавобгарнинг 2022 йил 22 август ҳолатига солиқлар ва йиғимлардан қарздорлиги 3 015 294 990.92 сўмни ташкил этганлигини, юзага келган солиқ қарзини ундириш бўйича солиқ органи томонидан қарздорнинг банкига юборилган инкассо топшириқномаси, банк ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаганлиги сабабли банк томонидан 2-сон картотекага жойлаштирилганлигини, солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 11 октябрдаги 3100117-сонли, 2021 йил 4 ноябрдаги 3141034-сонли, 2021 йил 26 ноябрдаги 3223166-сонли, 2022 йил 21 февральдаги 3391154сонли ва г 2022 йил 21 мартдаги 3436456-сонли қарорлари Мажбурий ижро бюросига юборилганлигини, ушбу қарорлар Мажбурий ижро бюроси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни 40-моддаси талабларига мувофиқ ижросиз қайтарилганлигини, шу боис жавобгарни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, қарздор суд мажлисида иштирок этмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 3-қисмига асосан низони қарздор вакили йўқлигида кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида сўралган аризачи вакили ўз тушунтиришида, аризани қувватлаб, суддан қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўради. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, ариза талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, қарздорнинг солиқ қарзи 3 015 294 990.92 сўмни ташкил этган, аризачи солиқ қарзини ундириш чораларини кўриб, солиқ инспекцияси бошлиғининг қарорларини чиқарган. Ушбу қарорлар ундирувни амалга ошириш учун мажбурий ижро бюросига юборилган. Бироқ, солиқ қарзи ундирувни мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги ҳужжатлар қарздорнинг мол-мулклари мавжуд эмаслиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими томонидан 26.04.2022 йилдаги қарори билан Иштихон туман ДСИнинг 2021 йил 11 октябрдаги 3100117-сонли қарздор "ZIROATXON MUHAMMAD CHORVALARI" MCHJдан ундирувчи давлат фойдасига Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати қарздорнинг тўлаш қобилиятининг мавжуд эмаслиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 40-моддаси 3-бандига асосан ижросиз қайтарилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг (кейинги ўринларда қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Даъво аризага илова қилиб тақдим этилган маълумотномаларга кўра, қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмас. Қонуннинг 242-моддасида биринчи қисмига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига илова “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорига 1-илова “Суд бошқарувчилари тўғрисида”ги Низомнинг 40-банди тўртинчи хатбошисига кўра, қарздорнинг банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди. Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчи номзоди сифатида 3-тоифали суд бошқарувчиси Д.Донақулов кўрсатилган бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестати берилган. Бундай ҳолатда суд, аризани қаноатлантиришни, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни, Донақулов Дилшод Донақул ўғлини тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариш лозимлиги юзасидан кўрсатма беришни ва суд харажатларини қарздордан Республика бюджетига ундиришни, иш электрон шакллантирилганлиги сабабли жавобгардан почта харажатини ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун 5, 240, 242-моддаларига, ИПКнинг 112, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарздор "ZIROATXON MUHAMMAD CHORVALARI" масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор "ZIROATXON MUHAMMAD CHORVALARI" масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор "ZIROATXON MUHAMMAD CHORVALARI" масъулияти чекланган жамиятини тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун Донақулов Дилшод Донақул ўғли тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш; - имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ҳулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; - уч кунлик муддат ичида қарздорни банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақидаги суд ҳужжатини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун юбориш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги ҳисоботини 2022 йил 12 декабрь кунига қадар судга тақдим этиш масъулияти юклатилсин. Қарздор "ZIROATXON MUHAMMAD CHORVALARI" масъулияти чекланган жамиятидан: - Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Б.Х.Жураев