← Назад
Решение #784165 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 239 | — | law | |
| онуннинг | 141 | — | law | |
| онуннинг | 53 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуннинг | 142 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2022 йил 09 сентябрь
4-1706-2201/701-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида, судья
ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, аризачи - ************нинг қарздор –
“************” масъулияти чекланган жамиятига (СТИР: 303792152) нисбатан
соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ********* (2022 йил 09
сентябрь кунги 25-58374-сонли ишончнома асосида) иштирокида Хўжаобод туман
Давлат солиқ инспекцияси биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
************ (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) Хўжаобод
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, "************"
масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилади)
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Қарздорнинг юридик манзилига суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган
суднинг ажрими алоқа бўлими орқали тегишли тарзда юборилган, бироқ қарздор суд
мажлисида иштирок этмади ва даъво талаби бўйича ўз эътирозларини билдирмади. Суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128 ва 170-моддалари
талабига кўра, ишни қарздорнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги, уни ундириш бўйича барча чоралар
кўрилганига қарамасдан ундириш имкони йўқлигини, қарздорнинг мол-мулки мавжуд
эмаслигини таъкидлаб, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни,
қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор "************" масъулияти
чекланган жамияти Андижон вилояти, Булоқбоши туман ҳокимлиги ҳузуридаги
тадбикорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида 2016 йил
11 февралдаги 1110-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Корхона таъсис хўжжатларига кўра масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси ва
раҳбари Вахобов Ахрорбек Махаммадқодирович тайинланган. Қарздорнинг юридик
манзили Булоқбоши тумани, Гулистон МФЙ, Илдам кўчасида жойлашган.
************ томонидан "************" масъулияти чекланган жамиятининг
қарздорлиги ўрганилганда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 50 747
304 сўмни ташкил қилганлиги аниқланган.
Қарздорнинг қарзини мол-мулкидан ундириш мақсадида кредитор томонидан
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, даъво талаблари қаноатлантирилган.
Суд ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлимига ижро этиш
учун юборилган. Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими томонидан суд
ижро ҳужжати мажбурий ижрога қаратилган.
Лекин, Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими давлат ижрочисининг
қарорига асосан қарздорнинг мол-мулки аниқланмаганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси, 3-бандига асосан ижро ҳужжатлари ижро
этилмасдан кредиторга қайтарилган.
"************" масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулки, дебитор ва
кредитор қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги бўйича аризачи томонидан
тегишли идораларга алоқа хатлари билан мурожаат қилинган. "************"
масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулки мавжуд эмаслиги тегишли
ташкилотлар томонидан берилган жавоб хатлари билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 7-моддасининг учинчи
қисмига кўра, қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини
бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи,
давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат
улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида
қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга бўлади.
“Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуннинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан
иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти
ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари
унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган
қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг
тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 239-моддасига асосан суд тугатилаётган юридик шахсни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади,
тугатиш бошқарувчисини тайинлайди. Тугатилаётган юридик шахснинг тўловга
қобилиятсизлигида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари
қўлланилмайди. Кредиторлар тугатилаётган юридик шахсга нисбатан ўз талабларини
тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ҳақидаги эълон чиқарилган пайтдан
эътиборан бир ойлик муддатда тақдим этишга ҳақли.
Қонуннинг 141-моддасига биноан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан
эътиборан:
қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган ёки
унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга сабаб бўлувчи
битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади;
қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек
кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб
ҳисобланади;
қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва
фоизларни ҳисоблаш тугатилади;
мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича
мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар
ҳисоблаш тўхтатиб турилади;
қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга
йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод этилади;
қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик тоифасига,
шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади;
ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб
ташланади;
ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир
иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини
эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг
қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш,
битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини
қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустасно.
Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг
мажбуриятларини
бажариш
таъминоти
сифатида берилган мол-мулкдан
фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга,
маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш
таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди.
Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига
мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат
ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг
барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл
қўйилади.
Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув
органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини
бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор
раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат
шартномаси
тугатилади),
қарздорнинг
ишларини
бошқариш
тугатиш
бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор молмулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Тугатиш
бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш ёки
мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ушбу бобда белгиланган ҳолларда тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили
жараёнида қарздорнинг иштирокчилари (муассислари) тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқларига эга бўлади.
Қонуннинг 53-моддаси иккинчи, учинчи, тўртинчи қисмларига асосан суд
бошқарувчиси тегишли суд ҳужжати олинган санадан эътиборан уч кун ичида оммавий
ахборот воситасининг манзилига ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган
эълонни юборади.
Эълон қилиш учун юборилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар улар
олинган кундан эътиборан уч кун ичида эълон қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон қилиш
билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш, агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар
йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг қарорида бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, қарздорнинг пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қарздорда пул маблағлари мавжуд бўлмаса, бундай маълумотларни эълон қилиш
ҳақини тўлаш тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан
судга мурожаат этган аризачи ҳисобидан амалга оширилади, бу маблағларнинг ўрни
кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қопланади.
Қонуннинг 12-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш
юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини
якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Қонуннинг 16-моддасининг иккинчи
қисмига асосан
кредиторлар
йиғилишининг баённомаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кредиторлар
йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай судга
топширилиши лозим.
Суд, қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини кондиришга ва
мажбурий тўловларни тулаш мажбуриятини бажаришга қодир эмас деб ҳисоблайди.
Суд ишга такдим этилган хужжатларни тахлил қилиб, аризани қаноатлантириб,
қарздорни банкрот деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни,
шунингдек, тугатиш бошқарувчиси этиб Суд бошқарувчилари ассоциацияси Андижон
вилоят ҳудудий бўлимининг 2022 йил 08 сентябрдаги тавсияномаси асосида тақдим
этилган номзод, белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ва 3-тоифали суд
бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ************ни тайинлашни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига мувофиқ қарздордан Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи,
аризачи ҳисобига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 23, 26, 30, 50-54, 140-144, 148-моддалари ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 210,
211-моддалари талабларига риоя қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
"************" масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибтаомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш
бошлансин.
"************" масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси
этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси ************ тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига:
- "************" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф
этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида Ўзбекистон
Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг моддаларида
кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон
қилиш;
- қарздорнинг кредиторлар реестрини тузиш;
- қарздорнинг тугатиш массасига киритилиши лозим бўлган мол-мулкларини
аниқлаш ва уларни хатлаш чорасини кўриш;
- қарздорнинг молиявий хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳужжатлари ва банк
айланмалари асосида тўлиқ таҳлил қилиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунида белгиланган мажбуриятларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан
тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да белгиланган тартибда қарздорнинг
молиявий-хўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан
банкротликка олиб келиш аломатлари аниқланса, Қоиданинг 37-бандига мувофиқ,
хулосани кредиторлар йиғилишига, судга ва прокуратура органига тақдим этиш
мажбуриятларни бажариш;
- Тугатишга доир иш юритиш давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
2022 йилнинг 09 октябрь санасига қадар тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда
оралиқ ҳисоботларни тақдим этиш;
- Тугатиш ишларини 2022 йилнинг 09 декабрь кунига қадар тамомлаш ва
иқтисодий судга Қонуннинг 142-моддасида белгиланган тартибда тугатишга доир иш
юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин.
"************" масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига уч
иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари,
моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини
таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
"************" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 900 000 сўм давлат божи, ************ фойдасига 24 000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов