← Назад
Решение #78422 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| Республикаси ЖПК | 586 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| Судлар Конституция | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| у айбли деб топилаётган ЖК | 168 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ У К М
бўйича Чилонзор туман судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби - судья ёрдамчиси
Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси - Чилонзор
туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Абдухакимов ва
унинг ҳимоячиси-адвокат Ю.Насиров ҳамда судланувчи К.Абидов ва унинг
ҳимоячиси-адвокат
Ф.Даулетоваларнинг
иштирокида,
Абдухакимов
Абдумалик Абдуганиевич ва Абидов Кобил Салихджановичларга нисбатан
1-1006-2502/281-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Судланувчи: Абдухакимов Абдумалик Абдуганиевич
(Abduhakimov Abdumalik Abduganiyevich) 1984 йил
29 август куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
Тошкент шаҳар ИИББ Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш
бўлимида техник-назоратчи вазифасида ишлаган,
судланмаган, оилали, Тошкент вилояти Тошкент
тумани, Рахбаробод МФЙ, Наққош кўчаси, 4-уйда
яшайди, иш юзасидан “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, иш бўйича айблов хулоса нусхасини
07.03.2025 йилда олган.
Судланувчи: Абидов Кобил Салихджанович (Abidov
Kobil Salixdjanovich) 1986 йил 10 ноябрь куни Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, Тошкент шаҳар
ИИББ Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимида техникназоратчи вазифасида ишлаган, судланмаган, оилали,
Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Шараф кўчаси, 4-уйда
яшайди, иш юзасидан “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, иш бўйича айблов хулоса нусхасини
07.03.2025 йилда олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди
билан айбланган.
Суд, судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг
музокара нутқларини тинглаб, ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни,-
Судланувчи А.Абдухакимов ва К.Абидовлар олдиндан тил бириктириб,
бир гуруҳга бирлашиб, алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 14 сентябрь куни соат
13:30ларда Чилонзор тумани, Яккабоғ МФЙ ҳудудида жойлашган Тошкент
шаҳар ИИББ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида бўла
туриб, ушбу бўлимга Ж.Хикматхўжаев мижоз сифатида “Газ330210”
русумли юк автомашинасини рўйхатан ўтказилганлиги тўғрисидаги
гувоҳномани бериб, автомашинанинг унинг иштирокисиз рўйхатдан ўтказиб
беришларини сўраган вақтида, улар ушбу ишни амалга ошириб беришлари
мумкинлигини айтиб, бунинг эвазига 300.000 сўм миқдоридаги пулларни
олган вақтларида Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ тезкор-вакиллар томонидан
ўтказилган тезкор тадбир давомида, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Судда сўроқ қилинган судланувчи Абдухакимов Абдумалик
Абдуганиевич ўз айбига иқрорлик билдириб, ўз кўрсатувида, у 2004 йилдан
буён Тошкент шаҳар ИИББ транспорт воситаларини техник ҳолатини
назорат қилиш бўлимида техпаспортис лавозимида ишлаб келганлиги,
хизмат вазифаларига ҳужжатларни тахлаш, тайёрлаш ва раҳбарлар буюрган
ишларни амалга ошириш кирганлиги, 2024 йил 4 сентябрь кунидан бошлаб
эса “Давр смарт сервис” МЧЖга техник лавозимига ишга кирганлиги, ушбу
жамият автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш билан
шуғулланганлиги, ушбу жамиятдаги хизмат вазифаларига эса транспорт
воситаларини кўрикдан ўтказиш, ҳужжатлар билан солиштириш кирганлиги,
2024 йил 14 сентябрь куни у ўз ишлари билан шуғулланиб турган вақтида
хусусий жамиятда ишловчи танишлари кейинчалик исм шарифи унга маълум
бўлган Ж.Хикматхўжаевни юборишганлиги, Ж.Хикматхўжаев уни қўлига юк
автомашинасининг техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани
бериб талон олиш кераклигини айтганлиги, у 300.000 сўм эвазига кўрикдан
ўтказилганлиги ҳақидаги талон олиш мумкинлигини айтганлиги,
Ж.Хикматхўжаев унга 300.000 сўм берганлиги, у пулни ва ҳужжатни олиб
ичкарига кириб, бинонинг иккинчи қаватига кўтарилиб, К.Абидовнинг ёнига
кирганлиги ва унга 200.000 сўм миқдоридаги пулларни бериб техник кўрик
ўтказилганлиги ҳақидаги талонни олганлиги, кейин пастга тушиб талонни
Ж.Хикматхўжаевга бераётганида ўзларини Тошкент шаҳар ИИББ тезкор
вакиллари деб таништирган фуқаролик кийимидаги шахслар келиб тадбир
ўтказилаётганилиги ҳақида айтишганлиги ҳамда Ж.Хикмкатхўжаевдан олган
пулларини қаерда эканлигини сўрашганлиги, у ушбу пуллардан 200.000
сўмини К.Абидовга берганини айтиб, ўзида қолган 100.000 сўмни ИИО
ҳодимларига тақдим қилганлиги, кейин К.Абидовдан транспорт воситасини
техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги 01UZ№222061 талонни ҳам
олишганлиги, ўша ерда икки нафар ҳолислар иштирокида ёнидан олинган
пулларни ўзларида бўлган нусхадаги пулларнинг серияси билан солиштириб
кўриб расмийлаштириб олишганлиги ҳамда бўлиб ўтган ҳолат юзасидан
тушунтириш хати ёзиб берганлиги, у жиноят натижасида етказилган моддий
зарарни тўлиқ қоплаганлиги, дастлабки терговда ўз айбига иқрорлик
тўғрисида келишув тузиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганлиги, ўз
айбига иқрорлик тўғрисида келишувнинг барча оқибатлари унга тўлиқ
тушунтирилганлиги, ўз ҳаракатларининг моҳиятини, шунингдек ўзи берган
илтимосноманинг оқибатини англаб етганлиги, содир қилган жинояти
оқибатида етказилган зарарни тўлиқ тан олиши ва унинг ўрнини ўз ихтиёри
билан тўлиқ қоплаганлигини билдириб, ўз айбига иқрорлик тўғрисида
келишувини тўлиқ қувватлаб, уни тасдиқлаб, суддан ўзига енгиллик беришни
сўради.
Судда сўроқ қилинган судланувчи Абидов Кобил Салихджанович ўз
айбига иқрорлик билдириб, ўз кўрсатувида, у 2012 йилдан буён Тошкент
шаҳар ИИББ транспорт воситаларини техник ҳолатини назорат қилиш
бўлимида техник назоратчи лавозимида ишлаб келганлиги, хизмат
вазифаларига автотранспорт воситаларини техник ҳолатини текшириш
кирганлиги, ушбу текширувдан ўтказиш учун давлат божи 68.000 сўм
бўлганлиги, тўлов қилинганидан кейин автомашина техник ҳолати
назоратдан ўтказилганлиги, олинган маълумотлар онлайн базага
киритилганлиги, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқадиган
автомашиналар учун эса техник кўрик талони тўлдирилишлиги, ушбу талон
тўлдирилиб, автомашина техник кўрикдан ўтказилганидан кейин талон
бўлим бошлиғи томонидан имзоланиб мухр босиб тасдиқланиши, 2024 йил
14 сентябрь куни у ўз ишлари билан шуғулланиб ўтирганида “Давр смотр
сервис”да назоратчи бўлиб ишлайдиган А.Абдухакимов келиб, танишининг
автомашинаси борлигини айтиб қўлига автомототранспорт воситаси
рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани берганлиги, шуни
техник кўрикдан ўтказиб беришини сўраганлигии, бу иш аслида унинг
хизмат вазифасига кирмаслиги, А.Абдухакимов танишининг автомашинаси
дегани учун кўрмасдан туриб техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида талон
чиқариб имзо ва мухрларини ҳам босиб берганлиги, ушбу ишни амалга
оширгани учун А.Абдухакимовдан 200.000 сўм миқдоридаги пулларни
олганлиги, орадан таҳминан беш ўн дақиқа ўтиб иш жойига ўзларини
Тошкент шаҳар ИИББ тезкор вакиллари деб таништирган шахслар кириб
келишганлиги, икки нафар ҳолислар иштирокида ён чўнтакларини текшириб
А.Абдухакимовдан олган пулларини олишганлиги, ўзларида бўлган нусхалар
билан пул серияларини солиштириб кўришганида ўхшаш рақамлар
эканлигини айтиб, ушбу пулларни кимдан ва нима мақсадда олганини
сўрашганида у ушбу пулларни А.Абдухакимовдан транспорт воситасини
кўрмасдан туриб техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон
расмийлаштириб бериш учун олганини айтганлиги, шундан сўнг, ИИО
ҳодимлари томонидан хужжатлар расмийлаштириб олинганлиги, у жиноят
натижасида етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги, дастлабки
терговда ўз айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузиш тўғрисида ариза
билан мурожаат қилганлиги, ўз айбига иқрорлик тўғрисида келишувнинг
барча оқибатлари унга тўлиқ тушунтирилганлиги, ўз ҳаракатларининг
моҳиятини, шунингдек ўзи берган илтимосноманинг оқибатини англаб
етганлиги, содир қилган жинояти оқибатида етказилган зарарни тўлиқ тан
олиши ва унинг ўрнини ўз ихтиёри билан тўлиқ қоплаганлигини билдириб,
ўз айбига иқрорлик тўғрисида келишувини тўлиқ қувватлаб, уни тасдиқлаб,
суддан ўзига енгиллик беришни сўради.
Шунингдек, судланувчи А.Абдухакимов ва К.Абидовлар ўз айбларига
тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, дастлабки
терговдаги кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилган гувоҳ
Хикматхўжаев Жамшидхўжа Рустамхўжа ўғлининг, у 2024 йил 14
сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ биносига келиб, ўз хоҳиши билан
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлимида
ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш ва қўлга
олиш бўйича ўтказилаётган тезкор-тадбирда қатнашиш учун ариза билан
мурожаат қилганлиги, шундан сўнг, тадбир давомида фойдаланиш учун унга
1.000.000 сўм миқдоридаги 10 дона 100.000 сўмлик куюрадаги пуллар тақдим
қилинганлиги, ушбу пулларнинг ҳар бирини серия рақамлари баённомага
расмийлаштирилиб, нусхалар олинганлиги, кейин Тошкент шаҳар ИИББ
маъмурий биносидан чиқилиб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Рўйхатдан
ўтказиш ва имтихон олиш бўлимига тадбир иштирокчилари билан
борганлиги, ўша ерда Газ-330210 русумли юк автомашинасининг рўйхатдан
ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиб, транспорт воситасининг
ўзини кўрсатмасдан туриб техник кўрикдан ўтказиб бериш важи остида
бўлимга кирганлиги, бўлимда унга ўзини Абдумалик деб таништирган одам
автомашинани кўздан кечирмасдан туриб техник кўрикдан ўтказиб бериши
муминлигини, бунинг учун 300.000 сўм миқдорида пуллар бериши
кераклигини айтганлиги, у бу таклифга рози бўлиб, ушбу шахсга сўраганидек
300.000 сўм пулларни ва автотранспорт воситасини техник кўрикдан
ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани берганлиги, Абдумалик бинога
кириб кетиб, орадан 5-10 дақиқа ўтиб ташқарига чиқиб келиб қўлига талонни
берганлиги, шундан кейин у ИИО ҳодимларига аввалдан келишилган
ишорани берганлиги ҳамда тадбир иштирокчилари ушбу жойга келиб ўзини
Абдухакимов Абдумалик Абдуганиевич деб таништирган шахсни ҳамда
унинг кўрсатмаларига асосан Абидов Кобил Салихджановични ушлаб,
уларнинг ёнидан аввал тузилган баённомадаги сериялар билан солиштириб
пулларни олиб расмийлаштиришганлиги ҳақидаги;
- Шунингдек, дастлабки терговдаги кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб
эшиттирилган гувоҳ Бекчанов Жахонгир Давронбек ўғлининг, у 2024 йил
14 сентябрь куни ўз ишлари билан Миробод тумани, С.Азимова кўчасидан
ўтиб кетаётганида ёнига фуқаролик кийимидаги бир одам келиб ўзини ИИО
ҳодими сифатида таништириб, хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, ҳолис
сифатида бир ишда қатнашиб беришини сўраганлиги, уни вақти бўлганлиги
сабабли бу таклифга рози бўлганлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ маъмурий
биносига борганлиги, ўша ерда у билан ҳолис сифатида қатнашаётган яна
бир шахсга ҳолисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, кейин ўша
ерда бўлган Ж.Хикматхўжаев исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб,
Чилонзор туманида жойлашган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ туманлараро
Рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлимида ноқонуний равишда ишлаб
келаётган шахсларни аниқлаш ва ушлаш мақсадида ўтказилаётган тезкор
тадбирда иштирок этиш истагини билдирганини айтиб ўтишганлиги, шундан
сўнг, ариза билан мурожаат қилган Ж.Хикматхўжаевга ўтказиладиган тезкор
тадбирда фойдаланиш учун 1.000.000 сўм миқдоридаги пуллар тақдим
қилиниб, ушбу пулларнинг ҳар бир купюрасидаги серия рақамлари
баённомага қайд қилиниб, аризачига тадбирда фойдаланиш учун
берилганлиги, шундан кейин, Тошкент шаҳар ИИББ маъмурий биносидан
чиқилиб, Чилонзор туманида жойлашган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
туманлараро Рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлимига тадбир
иштирокчилари билан биргаликда борилганлиги, ўша ерда аризаси
Ж.Хикматхўжаев Газ-330210 русумли юк автомашинасини рўйхатдан
ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиб, транспорт воситасининг
ўзисиз техник кўрикдан ўтказиб бериш важи билан ушбу бўлимга кириб
кетганлиги, у эса бошқа тадбир иштирокчилари билан атрофни кузатиб
турганлиги, ўша вақтда аризачининг ёнига мавсумий фуқаролик кийимида
бўлган бир одам келганлиги, улар бироз гаплашиб туришганидан сўнг,
нотаниш шахс бўлим биносига кириб кетиб, орадан таҳминан 5-10 дақиқа
ўтиб аризачининг ёнига қайтиб келганлиги, ўша вақтда аризачи олдиндан
келишилган ишорани берганлиги, шунга кўра тадбир иштирокчилари билан
уларнинг ёнига боришганида ИИО ҳодимлари аризачининг ёнида турган
шахсдан ўзини таништиришини ва нима ҳақида гаплашганликларини
сўрашганлиги, ушбу шахс ўзини Абдухакимов Абдумалик Абдуганиевич деб
таништириб, Ж.Хикматхўжаевдан 40.000 сўм миқдоридаги пулларни кассага
тўлов қилиш учун олганлигини, қолган пулларни эса Ж.Хикматхўжаев
хизмат ҳаққи сифатида берганлигини айтиб ўтганлиги, лекин
Ж.Хикматхўжаев А.Абдухакимовга 300.000 сўм миқдоридаги пулларни
берганлигини таъкидлаб ўтганидан кейин, А.Абдухакимов транспорт
воситасини кўрмасдан туриб техник кўрикдан ўтказиб бериши керак
бўлганлигини, ушбу пуллардан 200.000 сўмини Кобил исмли шахсга
берганлигини, Қобил ҳам транспорт воситасини кўрмасдан туриб техник
кўрикдан ўтказиб бериши керак бўлганини айтганлиги, А.Абдухакимовнинг
эгнидаги қора рангли шимнинг чўнтагидан аввал тузилган баённомадаги пул
серияларига мос тушувчи 100.000 сўм миқдоридаги пуллар солиштириб,
олиб қўйилганлиги, шундан сўнг, тезкор тадбир иштирокчилари билан
биргаликда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ туманлараро Рўйхатдан ўтказиш ва
имтихон олиш бўлими маъмурий биносининг иккинчи қаватига
кўтарилишганлиги ва техник бўлим деб ёзилган хизмат хонасига
киришганлиги, ушбу хонада икки нафар одам ўтирганлиги, улардан бири
ўзини Кобил деб таништирганлиги, шундан сўнг, тадбир қатнашчилари
ўзларини таништириб, ундан ҳам ўзини таништиришини, А.Абдухакимов
билан нима сабабдан учрашганлигини сўрашганида, ушланган шахс ўзини
Абидов Кобил Солихджанович деб таништириб, А.Абдухакимовдан 200.000
сўм миқдоридаги пулларни юк машинасини кўздан кечирмасдан туриб,
техник кўрикдан ўтказиб бериш учун олганлигини маълум қилганлиги, ИИО
ҳодимлари А.Абдухакимов ва К.Абидовдан аризачидан олган пулларни
қаерда эканлигини сўрашганида эгнида бўлган шимнинг чўнтагидан чиқариб
беришганлиги, бундан ташқари, К.Абидовдан 26 дона “Техосмотр/техник
кўрик” номли қайд қилиш гувоҳномалари, аризачи Ж.Хикматхўжаевдан эса
автомототранспорт воситаси техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон
расмийлаштириб олинганлиги ҳақида кўрсатув берган.
Шунингдек, судланувчи А.Абдухакимов ва К.Абидовларнинг айби
жиноят иши ҳужжатларидаги фуқаро Ж.Хикматхўжаевнинг Тошкент шаҳар
ИИББ бошлиғи номига ёзган аризаси, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш
ҳақидаги қарор, ариза асосида тезкор тадбир ўтказиш, пулларни ва овоз ёзиш
мосламаси тақдим этиш ҳамда уларни қайд этиш тўғрисидаги баённома,
нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиб қўйиш
тўғрисидаги қарор, нарсани олиш ва кўздан кечириш баённомаси, сўроқ
баённомалари, тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа
бир қатор объектив ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Суд, судланувчи Абдухакимов Абдумалик Абдуганиевич ва Абидов
Кобил Салихджановичларнинг бир гуруҳ шахслар томонидан, олдиндан тил
бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб ҳамда хизмат мавқеидан фойдаланиб,
фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини қўлга киритишда ифодаланган
жиноий қилмиши
дастлабки тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси
3-қисми “в” банди билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, Абдухакимов Абдумалик Абдуганиевич ва Абидов Кобил
Салихджановичнинг айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувини муҳокама
қилиб, келишувни тузишда А.Абдухакимов ва К.Абидовнинг процессуал
ҳуқуқлари таъминланган бўлиб, у ҳимоячиси билан маслаҳатлашганидан
сўнг
ўз
ҳаракатларининг
моҳиятини,
шунингдек
ўзи
берган
илтимосноманинг оқибатини англаб етган ҳолда ихтиёрий равишда
илтимоснома
берганлиги,
илтимосномани
беришда
Ўзбекистон
1
Республикаси ЖПКнинг 586 -моддасида кўрсатилган талаблар тўлиқ
бажарилганлиги, келишув А.Абдухакимов ва К.Абидов томонидан ихтиёрий
равишда тузилганлиги, у келишувнинг моҳияти, унинг шартлари тўлиқ
тушунтирилганлиги, А.Абдухакимов ва К.Абидов унинг оқибатларини
англаб етганлиги, судланувчи А.Абдухакимов ва К.Абидов келишувни судда
тўлиқ қўллаб-қувватлаб, уни тасдиқлашни сўрашганлиги, шунингдек
А.Абдухакимов ва К.Абидов иш бўйича етказилган зарарни тўлиқ тан олиб,
уни ўз ихтиёри билан тўлиқ қоплашганлигини аниқлади.
Шу сабабли суд, А.Абдухакимов ва К.Абидовнинг айбига иқрорлик
тўғрисидаги келишувини тасдиқлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат
органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир
чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги белгилаб
қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сонли қарорининг 6-бандида “Судлар
Конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан
қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига
асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун
етарли бўлиши кераклигини инобатга олишлари зарур”лиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7, 8-моддаларида, жиноят содир
этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг
олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки
бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши, жиноят содир этишда айбдор
бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир
чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва
шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши лозимлиги
назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида,
“Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг
умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш
шартлигига,
жиноят
қонунининг
асосий
принципларидан
бири
инсонпарварлик принципи эканлигига ва унинг мазмунига кўра жиноят
содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир
этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа
ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилсин. Судлар жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва
хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган
зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари керак”деб, раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Суд, судланувчи Абдухакимов Абдумалик Абдуганиевичнинг айбига
иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, муқаддам
судланмаганлиги ва жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни тўлиқ
қоплаганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан
жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи
ҳолатлар мавжуд эмас деб эътироф этади.
Суд, судланувчи Абидов Кобил Салихджановичнинг айбига иқрор
бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, муқаддам
судланмаганлиги ва жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни тўлиқ
қоплаганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан
жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи
ҳолатлар мавжуд эмас деб эътироф этади.
Суд, судланувчи Абдухакимов Абдумалик Абдуганиевич ва Абидов
Кобил Салихджановичларга нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 май
кунидаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт
соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
4-сонли Қарорининг 9-бандидаги “Судлар шунга эътибор беришлари
керакки, Жиноят кодекси Махсус қисмининг қатор моддалари нормаларида
муайян шарт мавжуд бўлиб, унга кўра: ЖК 167, 168, 170, 184-моддаларида
назарда тутилган жиноятлар учун-жиноят оқибатида етказилган моддий
зарар қопланган тақдирда, маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш
тариқасидаги жазонинг қўлланилиши истисно этилади” деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 15-бандидага “Судларга жарима
тариқасидаги жазо турини нафақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча
оғир бўлмаган жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир этишда айбдор деб
топилган шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун санкциясида назарда
тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилсин” деб кўрсатилган.
Мазкур Пленум Қарорининг 37-бандида “ЖК 57-моддасига мувофиқ,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми
моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу
моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин.
Бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш вақтида
кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки, айбдорнинг
шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир этилиш
пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни содир
этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга
олишлари лозим” деб белгиланган.
Суд, юқорида қайд этилган Қонун талаблари ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми Қарорларининг раҳбарий кўрсатмаларини
эътиборга олиб, судланувчи А.Абдухакимовга жазо тури ва меъёрини
белгилашда, унинг жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини,
қарамоғида
фарзандлари
борлигини,
етказилган
зарарни
тўлиқ
қоплаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб,
уни шахсига содир этилган жиноятдаги ролини эътиборга олиб, унга
нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, у айбли деб топилаётган ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми “в” банди санкциясида назарда тутилган жарима
жазосини энг кам қисмидан ҳам камроқ жарима жазоси тайинлашликни,
жарима миқдорини жиноят содир этилган вақтда базавий ҳисоблаш миқдори
340.000 сўмни ташкил этганидан келиб чиққан ҳолда тайинлашни лозим
топади.
Шунингдек, суд, К.Абидовга жазо тури ва меъёрини белгилашда, унинг
жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, қарамоғида фарзандлари
борлигини,
етказилган
зарарни
тўлиқ
қоплаганлигини
жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб, уни шахсига содир
этилган жиноятдаги ролини эътиборга олиб, унга нисбатан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, у айбли деб топилаётган ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“в” банди санкциясида назарда тутилган жарима жазосини энг кам қисмидан
ҳам камроқ жарима жазоси тайинлашликни, жарима миқдорини жиноят
содир этилган вақтда базавий ҳисоблаш миқдори 340.000 сўмни ташкил
этганидан келиб чиққан ҳолда тайинлашни лозим топади.
Суд, жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган 2 дона
ДВД дискни жиноят ишига қўшилганлигини инобатга олади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211,454-457,
460, 463, 465-468, 471-473, 476-моддаларига амал қилиб, ҳукм қилади,-
Судланувчи Абдухакимов Абдумалик Абдуганиевич (Abduhakimov
Abdumalik Abduganiyevich)нинг айбига иқрорлик тўғрисидаги
келишуви тасдиқлансин.
Судланувчи Абдухакимов Абдумалик Абдуганиевич (Abduhakimov
Abdumalik Abduganiyevich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли
деб топилсин.
А.Абдухакимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
3-қисми “в” банди билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баравари миқдорида,
яъни 6.800.000 (олти миллион саккиз юз минг) сўм жарима жазоси
тайинлансин.
Жарима давлат даромадига ундирилсин.
Судланувчи Абдухакимов Абдумалик Абдуганиевичга нисбатан
қўлланилган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг бекор қилинсин.
А.Абдухакимов томонидан Тошкент шаҳар ИИББ Молия иқтисод
бошқармаси депозит ҳисоб рақамига гаров сифатида топширилган
7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм пул маблағлари ҳукм қонуний
кучга киргач гаровга қўювчига қайтарилсин.
Судланувчи Абидов Кобил Салихджанович (Abidov Kobil
Salixdjanovich)нинг айбига иқрорлик тўғрисидаги келишуви
тасдиқлансин.
Судланувчи Абидов Кобил Салихджанович (Abidov Kobil
Salixdjanovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в”
бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
К.Абидовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“в” банди билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баравари миқдорида, яъни
6.800.000 (олти миллион саккиз юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин.
Судланувчи Абидов Кобил Салихджановичга нисбатан қўлланилган
“гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор
қилинсин.
К.Абидов томонидан Тошкент шаҳар ИИББ Молия иқтисод
бошқармаси депозит ҳисоб рақамига гаров сифатида топширилган
7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм пул маблағлари ҳукм қонуний
кучга киргач гаровга қўювчига қайтарилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган 2 (икки) дона DVD диск жиноят
иши ҳужжатларига қўшилганлиги инобатга олинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд
ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига даҳлдор қисми устидан
ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчилар ҳукм
нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Тошкент
шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига, ҳукм
қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят бериши ёки
прокурор протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи судья
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович