← Назад
Решение #78436 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 104 | — | law | |
| банди ва | 140 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| кун озодликни чеклаш жазосидан ЖК | 73 | — | law | |
| мартда ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил март ойининг 27 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани «2-Чарх Камолон» МФЙ биносида,
очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья Ф.Абдушукуров, судья
ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Ж.Қуватов ва унинг ҳимоячиси “Semurg Justice” адвокатлик бюроси адвокати
Х.Сувонкуловнинг иштирокида, Қуватов Жавохир Ваҳоб ўғлига нисбатан 11006-2504/260-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Қуватов Жавохир Ваҳоб ўғли (Quvatov Javoxir
Vahob O’g’li), 1995 йил 11 сентябрда Жиззах
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
бўйдоқ, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг
2017 йил 5 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 109-моддаси 2-қисми билан энг
кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида
7.488.750 сўм жарима жазоситайинланган;
2) жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг
2021 йил 29 октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “к”
банди ва 140-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 59,61моддаларига асосан 5 йил озодликни чеклаш жазоси
тайинланиб, ЖКнинг 62-моддасига кўра қамоқда
бўлган 7 ой 9 куни тайинланган жазодан чиқарилган,
Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 6
майдаги
ажримига
кўра,
ҳукм
ўзгаришсиз
қолдирилиб, ЖКнинг 62-моддасига кўра, ўташ учун 4
йил 1 ой 10 кун озодликни чеклаш жазоси
қолдирилган, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар
судининг 2024 йил 26 июлдаги ажримига кўра,
ўталмаган 1 йил 11 ой 18 кун озодликни чеклаш
жазосидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан
илгари шартли равишда озод қилинган, Жиззах
шаҳар “Eco Garden Plyus” МЧЖ раҳбари, Жиззах
вилояти, Жиззах шаҳар, Турон МФЙ, Шифокор-3
кўчаси, рақамсиз уйда яшайди, 2024 йил 23 мартда
ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган,
иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги
тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини 14.02.2025 йил судда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
Судланувчи Ж.Қуватов 2024 йил 23 март куни соат тахминан 01:10ларда
Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ маскани орқали Тошкент
шаҳрига кириб келаётган Хасанов Отабек Бахром ўғлининг бошқарувидаги
давлат рақами 25 V 808 HA бўлган “Ласетти” русумли автомашинада йўловчи
сифатида ҳаракатланиб келаётган вақтида шу ерда хизмат олиб бораётган
ходимлар томонидан тўхтатилиб автомашина ҳужжатлари текширилаётганида
ўзининг ҳаракатлари билан шубха уйғотганлиги сабабли унинг ёни холислар
иштирокида кўздан кечирилган вақтда эгнида бўлган кўк рангли джинси
шимининг ўнг томон кичик чўнтаги ичидан бир дона оқ-кўк рангли капсула ва
минг сўмлик купюрада 0.02 граммга тенг метилметкатинон (мефедрон) модда
борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Суд-кимёвий экспертизасининг 23.03.2024 йилдаги 1247-сонли
хулосасига кўра, Ж.Қуватовнинг ёнидан олинган оқ рангли кристал модда
таркибида оғирлиги 0.02 граммга тенг метилметкатинон (мефедрон) моддаси
борлиги аниқланган.
Судланувчи Ж.Қуватов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, 2024 йил 23 март куни соат тахминан 01:10ларда таниши Хасанов
Отабекнинг бошқарувидаги давлат рақами 25 V 808 HA бўлган Ласетти
русумли автомашинасида Рамил исмли таниши билан бирга Жиззах
вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган вақтида “Эркин” ЙПХ
масканида хизмат олиб бораётган ИИО ходимлари автомашинани тўхтатиб
ҳужжатларни
текширишларини
айтишганлиги
ва
ҳужжатларни
текширганларидан сўнг, уларни ёни ҳамда автомашинани ҳам холислар
иштирокида кўздан кечиришган вақтларида эгнида бўлган джинси шимининг
ўнг томон кичик чўнтагида бўлган минг сўмлик купюрага ўралган ҳолдаги оқ
рангли кукун ва бир дона оқ-кўк рангли капсула борлиги аниқланганлиги ва
ундан ушбу моддалар қандай модда эканлигини сўраган вақтларида у уларга
ушбу модда гиёҳванд модда эканлигини, ўз истеъмоли учун олиб
юрганлигини айтганлиги, сўнг ИИО ходимлари ушбу моддаларни тегишли
тартибда расмийлаштириб олишганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда
қилмишидан
чин
кўнгилдан
пушаймонлиги,
бошқа
бу
ҳолат
такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни
сўради.
Суд, судланувчи Ж.Қуватовнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг
айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви, тарафларнинг розилиги билан суд
мажлисида ўқиб эшиттирилиб, текширилган гувоҳлар Р.Рахимов, О.Хасанов,
М.Атакишевва К.Ураловларнинг дастлабки терговда берган кўрсатувларидан
ташқари, жиноят ишида тўпланган далиллар, жумладан, тушунтириш хатлари,
далилий ашёни олиш, юзлаштириш баённомалари, судга оид кимёвий
экспертизаси хулосаси, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш
тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган,
ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган
далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Ж.Қуватовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб,
дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари ўтказиш мақсадини
кўзламай гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш,
сақлаш, эгаллаш, ташиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп
моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари
бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сон қарорининг 34-банди учинчи
хатбошисида шу билан бирга, судлар гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари, психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга
хилоф равишда тайёрлаган, олган, сақлаган шахсларга нисбатан, шунингдек,
уларни етиштирган аёлларга, 60 ёшдан ошган эркакларга, вояга етмаганларга
ва жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин бўлган бошқа
шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар
тайинлаш масаласини муҳокама қилишлари шартлиги ҳақида раҳбарий
тушунтиришлар берилган.
Суд, судланувчи Ж.Қуватовга нисбатан жазо тайинлашда унинг
ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда
тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга
олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш
жазосини тайинлашни, ЖКнинг 60-моддаси тартибида, жиноят ишлари бўйича
Жиззах шаҳар судининг 2024 йил 26 июлдаги ҳукми юзасидан ўталмаган
жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун озодликни чеклаш
жазосини тайинлашни, ЖК 62-моддасига асосан Ж.Қуватовни ушлаб турилган
(2024 йил 23 март) ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига
тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил
ўташ учун озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади.
Шунингдек суд Ж.Қувватовни гиёҳвандлик касаллигига йўлиққаганлиги
ва даволанишга муҳтожлиги тўғрисида жиноят иши хужжатларида маълумот
бўлмаганлиги туфайли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96моддасига асосан гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги
мажбурлов чорасини қўлламасликни;
-иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси
ДХХ МСБда сақланаётган экспертизада сарфланганидан сўнг қолган
таркибида 4-метилметкатинон (мефедрон) бўлган оғирлиги 0,01 грамм бўлган
гиёҳвандлик воситасини ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472,
473-моддаларига амал қилиб, суд
Қуватов Жавохир Ваҳоб ўғли (Quvatov Javoxir Vahob O’g’li)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан айбли деб
топилсин ва унга шу модда бўйича 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида, жиноят
ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2024 йил 26 июлдаги ҳукми юзасидан
ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан Ж.Қуватовга узил-кесил ўташ
учун 2 (икки) йил 1 (бир) ой озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан Ж.Қуватовни ушлаб
турилган (2024 йил 23 март) ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг
бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликни чеклаш жазосидан
чегириб узил-кесил ўташ учун Ж.Қуватовга 2 (икки) йил 29 (йигирма тўққиз)
кун озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ж.Қуватовнинг ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда уй-жойига қайтиб
келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда Жиззах вилояти,
Жиззах шаҳар, Турон МФЙ, Шифокор-3 кўчаси, рақамсиз уйдан чиқиши
чеклансин ва унга қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини
ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш Ж.Қуватовнинг яшаш жойи бўйича ИИО
ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати Ж.Қуватов жазоларни ижро этиш органида
ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Ж.Қуватовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга
киргандан сўнг бекор қилинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ
МСБда сақланаётган таркибида 4-метилметкатинон (мефедрон) оғирлиги 0,01
грамм бўлган гиёҳвандлик воситаси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ
қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка
ичида, маҳкум ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат
ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи, судья:
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Аслига тўғри:
Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович