← Назад
Решение #78441 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 97 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| айбидан ЖК | 164 | — | law | |
| ЖКнинг | 97 | — | law | |
| планган ва суд мажлисида ЖПК | 95 | — | law | |
| банди ва | 164 | 1 | law | |
| исми ва | 164 | — | law | |
| исми билан санкция доирасида ЖК | 59 | — | law | |
| айбловига ЖК | 164 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 97 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 164 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Иш рақами 1-1006-2307/1251
Маърузаси судья Ф.Халилов
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: Д.Турсунов
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
2025 йил март ойининг 27 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи судья: М.Юсупов,
ҳайъат судьялари: Ш.Шерматов ва Ф.Халиловдан иборат таркибда,
А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси
бўлим прокурори У.Файзиев, адвокат Ш.Қаландарованинг иштирокида,
С.Махатовга оид жиноят ишини судланган С.Махатов томонидан
келтирилган шикояти асосида кассация тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
26 январдаги ҳукмига кўра:
1982 йил 10 июнда Бухоро вилоятида туғилган, ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
оилали, икки нафар фарзанди бор, ишламаган,
муқаддам судланмаган, Бухоро вилояти, Жондор
тумани, “Чорзона” ҚФЙда рўйхатда турган, 2023 йил
24 майда Россия Федерацияси ҳудудида ушланган,
иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган Махатов Салохиддин Санокулович
(Maxatov Saloxiddin Sanokulovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “и” банди билан
16 йил, 164-моддасининг 1-қисми билан 5 йил, ЖКнинг 59-моддаси
тартибида 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
2012 йил 5 декабрдаги амнистия актининг 7-банди “б” кичик банди
татбиқ этилиб, ўталмай қолган жазо муддати тўртдан бир қисмига;
2013 йил 12 декабрдаги амнистия актининг 7-банди “б” кичик банди
татбиқ этилиб, ўталмай қолган жазо муддати тўртдан бир қисмига;
2014 йил 14 ноябрдаги амнистия актининг 6-банди “б” кичик банди
татбиқ этилиб, ўталмай қолган жазо муддати тўртдан бир қисмига
қисқартирилган.
Судланган С.Махатовдан жабрланувчининг қонуний вакили
К.Шодмоновнинг фойдасига 91.884.000 сўм моддий зарар ундириш;
судланган С.Махатовдан 36.010.001 сўм экстрадиция харажатлари
учун давлат фойдасига ундириш белгиланган.
Жабрланувчининг қонуний вакили К.Шодмоновга бошқа моддий ва
маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини
юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, С.Махатов 2010 йил сентябрь ойларида
Тошкент шаҳри Сирғали туманида жойлашган автомашиналар бозорида
автомашина олди-сотдиси ва ижарага бериш билан шуғулланувчи
Н.Шодмонова билан танишиб, ўзаро муносабатлари яқинлашиб,
Н.Шодмоновага тегишли Чилонзор тумани, Алгоритм даҳаси, 18-уй,
102-хонадонда бирга яшаб келиб, у билан бирга машина олди-сотдиси ва
ижарага бериш билан шуғулланиб, бу фаолиятидан Н.Шодмонова пул
маблағлари орттириб келаётганлигини билиб, 2010 йил 15 ноябрь куни
тахминан соат 23 ларда Чилонзор тумани, Алгоритм даҳаси, 18-уй,
102-хонадонда Н.Шодмонова томонидан 2010 йил 14 ноябрда ўзига
тегишли бўлган автомашиналарни сотувидан тушган, яъни 7.000 АҚШ
доллари ва 5.000.000 сўм пул маблағларини эгаллаш мақсадида, унинг
ҳаёти учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, Н.Шодмоновани ётоқхонасида
бўйин қисмини тирсагининг ички қисми билан қасддан бўғиб ўлдириб,
Н.Шодмоновага тегишли бўлган 7.000 АҚШ доллари (Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг 2010 йил 15 ноябрдаги маълумотига
кўра 1 АҚШ доллари 1.629 сўмни ташкил қилиб, 7.000 АҚШ доллари
11.403.000 сўмни ташкил этган) ва 5.000.000 сўм пул маблағларини
эгаллаб, воқеа жойидан яширинган.
Судга оид тиббий экспертизасининг 2010 йил 17 ноябрдаги
1168-сонли хулосасига кўра, Н.Шодмонованинг ўлими бўйин қисмини
қаттиқ жисм билан бўғиш оқибатида юзага келган механик асфиксия
натижасида юзага келганлиги аниқланган.
Судланган С.Махатов кассация шикоятида, биринчи инстанция
судининг ҳукмини ўзгартириб, айбидан ЖКнинг 164-моддасини чиқариб,
ЖКнинг 97-моддаси билан ишни қайта кўриб чиқиб, оилада ягона боқувчи
эканлиги, онасини кексалиги, фарзандлари тарбияси билан шуғулланиши,
қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги каби енгиллаштирувчи
ҳолатларни инобатга олиб, енгиллик беришни сўраган.
Кассация инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг
маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
У.Файзиевнинг ҳукмни ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан
қолдириш ҳақида, адвокат Ш.Қаландарованинг шикоят важларини
қувватлаб билдирган фикрини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Суд, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят
ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли
хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланган С.Махатовнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир
этганликдаги айби, судда ўз айбига қисман иқрорлик билдириб берган
кўрсатувидан ташқари, жабрланувчининг қонуний вакили ва гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, шахсни
фотосуратдан таниб олиш, нарсани кўздан кечириш, юзлаштириш,
кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари, судга
оид тиббий, қўшимча дактилоскопик экспертизасининг хулосалари, уяли
алоқа компаниясига юборилган сўровнома жавоблари ҳамда жиноят ишида
тўпланган ва суд мажлисида ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ
текширилган далиллар билан тўлиқ исботланган.
Биринчи инстанция суди С.Махатовнинг жиноий ҳаракатларини
Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “и” банди ва
164-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилган.
Кассация инстанцияси суди, шикоятдаги важларни атрофлича
муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди жазо тури ва миқдорини
тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб,
жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, шунингдек
С.Махатовнинг шахсини, айбига қисман иқрор ва қилмишидан
пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга
олиш билан бирга, жиноятни ғараз ва паст ниятларда содир этганлигини,
унинг қотиллик жиноятини содир этганлиги натижасида бир шахснинг
ҳаётдан маҳрум этилганлигини назарда тутиб, ЖКнинг 97-моддаси
2-қисми ва 164-моддаси 1-қисми билан санкция доирасида ЖКнинг
59-моддаси тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ҳамда
тегишли амнистия актларини татбиқ этиб, жазо муддатини қисқартириш
ҳақида тўғри хулосага келган.
Судланган С.Махатовнинг шикоятидаги Н.Шодмоновани ўлдириш
нияти бўлмагани, унга пул маблағлари борлигини билмагани, айбловига
ЖКнинг 164-моддаси ортиқча қўйилгани сабабли чиқариш ҳақидаги
важлари асоссиздир.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2004 йил 24 сентябрдаги “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 14-банди биринчи
хатбошисида, айбдорнинг ўзи ёки бошқа шахслар учун моддий наф кўриш
(пул, мол-мулкни ёки унга эгалик ҳуқуқини, турар жойга нисбатан ва шу
каби ҳуқуқларни қўлга киритиш) ёки моддий харажатлардан (мол-мулкни,
қарзни қайтаришдан, хизматга ҳақ тўлашдан, мулкий мажбуриятларни
бажаришдан, алимент тўлаш ва шу кабилардан) қутулиш мақсадида
қасддан одам ўлдириши тамагирлик ниятида содир этилган жиноят
сифатида (ЖК 97-моддаси иккинчи қисмининг “и” банди билан)
квалификация қилиниши лозимлиги;
мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида, босқинчилик, товламачилик
билан боғлиқ ҳолда қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари ЖК 97-моддаси
иккинчи қисмининг “и” банди ҳамда Жиноят кодексининг босқинчилик ва
товламачилик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан
квалификация қилиниши ҳақида тушунтиришлар берилган.
Судлов ҳайъати, жиноят иши юзасидан С.Махатовнинг режаси
моддий наф кўришга нисбатан қасд у Н.Шодмоновани ўлдиришидан аввал
бўлган ва у Н.Шодмонованинг пул маблағларини эгаллаш мақсадида унга
ҳужум қилиб, уни қасддан ўлдирган деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди юқоридаги Пленум қарори
тушунтиришларига риоя қилган ҳолда С.Махатовнинг жавобгарликни
оғирлаштирадиган ҳолатларда одам ўлдириш, яъни тамагирлик ниятида
қасддан одам ўлдириш жинояти аломатлари бўйича ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “и” банди;
босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш
мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик
ишлатиб содир этиш жинояти аломатлари бўйича ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖК 164-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан жиноят иши
юзасидан барча ҳолатлар ўрганилиб, суд қарорида батафсил ёритилган
ҳолда қонуний, асосли қарор қабул қилиниб, адолатли жазо тайинлангани
сабабли ҳукмни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5099, 50910-моддаларига
амал қилиб, кассация инстанция судлов ҳайъати
ажрим
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
26 январдаги Махатов Салохиддин Санокулович (Maxatov Saloxiddin
Sanokulovich)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз, келтирилган
кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш
ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья:
Ҳайъат судьялари:
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
қ и л д и:
/имзо/
/имзо/
/имзо/
М.Юсупов
Ш.Шерматов
Ф.Халилов