← Назад
Решение #78449 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 165 | 1 | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| ЖПКнинг | 23 | — | law | |
| ар бирини ЖПК | 95 | — | law | |
| Отажоновни ЖПК | 82 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 206 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 77 | 4 | law | |
| аракатидан ЖК | 206 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи: судья Ф.Халилов
Биринчи инстанция судининг
судьяси М.Назаров
АЖРИМИ
2025 йил март ойининг 27 куни Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси, ўз биносида,
очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья М.Юсупов,
ҳайъат судьялари А.Шамсутдинова ва Ф.Халиловдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида,
тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
У.Файзиев, судланган Э.Отажонов ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи
адвокат Қ.Вахидовнинг иштирокида, 1-540/07-сонли жиноят ишини
судланган Э.Отажонов томонидан келтирилган шикоят асосида кассация
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2007 йил
18 июндаги ҳукмига кўра:
1967 йил 6 майда Фарғона вилоятида туғилган, ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, оилали, 3 нафар фарзанди бор,
маълумоти ўрта, Тошкент шаҳар ИИБ ЖК ва ТККБ га
бевосита бўйсунувчи тезкор қидирув бўлимининг жиноят
қидирув кичик инспектори лавозимида ишлаган, муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Чорсу
мавзеси, 6-уй,71-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган Отажонов Эркин Мамажонович
Ўзбекистон Республикаси ЖК 165-моддасининг 1-қисми билан 3 йил,
206-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан 1 йил ички ишлар
идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган холда 2 йил, ЖКнинг
59-моддаси тартибида 1 йил ички ишлар идораларида ишлаш ҳуқуқидан
маҳрум қилинган ҳолда 3 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланиб, тайинланган жазо шартли
деб ҳисобланиб, 1 йил синов муддати белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, Э.Отажонов 2007 йил 6 январь куни Ҳамза
туман “Янгиобод” бозорига хизматга жалб қилинганига қарамасдан,
гуруҳ раҳбарини огоҳлантирмасдан, яъни мансаб ваколати доирасидан
четга чиқиб, тахминан соат 11 ларда “Чилонзор буюм бозори” ҳудудига
келиб, “Абу Сахий” савдо марказидаги омборхонадан юкларни қабул
1
1-540/07
қилиб олиб, “Чилонзор буюм бозори” ҳудудидаги юкхонага топшириш
мақсадида кетаётган Н.Каримовани тўхтатиб, ўзини “шаҳар
коррупциясиданман” деб таништириб, юкларни ҳужжатини кўрсатишни
талаб қилган. Н.Каримова юклар ўрнатилган тартибда “Абу Сахий” савдо
маркази омборхонасидан олинганлиги ҳақида юк хатини кўрсатганига
қарамасдан, “бу ҳужжат фақат “Абу Сахий” савдо маркази ҳудудига
ўтади, бу ҳудуд бизларга қарашли, юкларинг контрабанда йўли билан
келтирилган, шунинг учун юкларингни давлат фойдасига мусодара
қилдириб юбораман” деб қўрқитиб, товламачилик қилиб, юкларни қўйиб
юбориш эвазига 150 АҚШ доллари беришни талаб қилган. Н.Каримова
онаси Х.Усмановани чақиргандан сўнг Э.Отажонов Х.Усмановадан
юкларни қўйиб юбориш эвазига 150 АҚШ доллари талаб қилиб олган.
Адвокат Қ.Вахидов кассация шикоятида, Э.Отажоновнинг
айбсизлиги ҳақида бир қатор важлар келтириб, ЖПКнинг 23-моддаси
талабларига риоя этган ҳолда биринчи инстанция судининг ҳукмини
бекор қилиб, Э.Отажоновга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.
Кассация инстанцияси, судья Ф.Халиловнинг маърузасини,
прокурор У.Файзиевнинг биринчи инстанция судининг ҳукмини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, судланган Э.Отажонов ва унинг адвокати
Қ.Вахидовнинг шикоятни қувватлаб, Э.Отажоновни оқлаш ҳақида
берган фикрларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
ишда мавжуд ҳужжатлар асосида текшириб, қуйидагиларга кўра, суд
ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ
жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб,
асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган
далиллар билан асослантирилган.
Судлов ҳайъати, Э.Отажоновнинг суд ҳукмида кўрсатилган
жиноятларни содир этганликдаги айби, гарчи биринчи ва кассация
инстанция суд мажлисларида ўз айбига иқрорлик билдирмай кўрсатув
бераётган бўлса-да, унинг айби жабрланувчи ва гувоҳларнинг биринчи
инстанция судида берган кўрсатувларидан ташқари, ўз даврида иш
материалларида тўпланган ҳужжатлар, яъни жабрланувчининг аризаси,
шахсни фотосуратдан таниб олиш баённомалари, билдиргилар,
тушунтириш хатлари, сўроқ қилиш, юзлаштириш баённомалари билан ўз
тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди ҳукм чиқарилган вақтда
Э.Отажоновнинг товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин
кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд
2
1-540/07
мулкий ҳуқуқини топширишини, мулкий манфаатлар беришини ёхуд
мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишини талаб қилиш ёхуд
жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур
қиладиган шароитга солиб қўйишда ифодаланган ҳаракатларини
Ўзбекистон Республикаси ЖК 165-моддасининг 1-қисми;
мансабдор шахс томонидан ҳокимият ёки мансаб ваколати
доирасидан четга чиқиш, яъни мансабдор шахснинг ўзига қонун билан
берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан
содир этиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган
манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда
зарар ёки жиддий зиён етказилишида ифодаланган ҳаракатларини
Ўзбекистон Республикаси ЖК 206 моддаси 2-қисмининг “в” банди билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Кассация инстанция суди, шикоятда келтирган важларга ЖПКнинг
95 ва 443-моддаларига асосан ҳуқуқий баҳо бериб, Э.Отажоновнинг
айбсизлиги ҳақидаги важлар содир қилган жиноятлари учун эндиликда
жиноят иши тегишли тартибда йўқ қилинганидан сўнг ўзини оқлаш
ниятида қилинган саъйи-ҳаракат деб танқидий баҳолаб, унинг важлари:
жабрланувчи Х.Усманованинг биринчи инстанция судида,
2007 йил 6 январь куни тахминан соат 10-11 ларда қизи Назокат билан
биргаликда “Чилонзор буюм бозори” ҳудудидаги “Абу-Сахий”
бозоридаги омборхонада Урумчидан келган молларини қабул қилиб
олиб, бозордан ташқарида жойлашган “камера хранения”га
топшираётгани, у “Абу-Сахий” МЧЖ омборхонасида қолгани, қизи
Назокат эса молларни олиб, “камера хранения”га кетганлиги, шу вақтда
уни олдига бир аравакаш келиб, қизи Назокат уни чақираётганини
айтгани, у “камера хранения”га боришдаги стоянка олдига етиб
борганида, у ерда қизи Назокат 3-4 киши билан турганлигини кўргани,
одамларни олдига борганида, одамлар ўзларини милициядан эканлигини
айтишгани, у одамларга қараб “тинчликми?” деб сўраганида, шу ерда
турганлардан бири, яъни унга кейинчалик маълум бўлган Э.Отажонов
“Сизларнинг молларингиз контрабанда йўллари билан келган” дегани,
шунда у Э.Отажоновга “мени ҳамма ҳужжатим бор” деб, ўзидаги юк хати
ва молларини бошқа ҳужжатларини кўрсатганида, Э.Отажонов “бу
қоғозлар бизга ўтмайди” дегани, шундан сўнг Э.Отажонов “молларни
мусодара қилиш учун олиб кетамиз” деб туриб олгани, у пул масаласида
Э.Отажонов билан бирга-бир гаплашгани, у Э.Отажоновга бунча пули
йўқлиги, 50.000 сўм беришини айтгани, лекин Э.Отажонов кўнмасдан
“150 АҚШ доллари берасиз” деб туриб олгани, шунда қизи бозорда
хусусий тадбиркорлик билан шуғулланувчи А.Артиқовдан қарзга
150 АҚШ доллари олиб келгани ва у бу пулни Э.Отажоновга бергани,
3
1-540/07
сўнг омборхонага қараб, у бўлган воқеа ҳақида омборхонада ишловчи
“Бахтиёр” исмли шахсга айтиб бергани, шундан сўнг, Бахтиёр уларни
“Абу Сахий” МЧЖнинг хавфсизлик бўйича директор ўринбосари
Х.Азизовни олдига олиб киргани ва у Х.Азизовга бўлган воқеани айтиб
бергани, бир неча дақиқадан сўнг, қаердандир Э.Отажоновни топиб
келишгани, Х.Азизов Э.Отажоновдан ундан олган пулларни қайтариб
беришини сўраганида, Э.Отажонов айнан ундан олган битта 100 ва
50 АҚШ долларини чўнтагидан чиқариб бергани ҳақидаги;
гувоҳ Н.Каримованинг биринчи инстанция судида, 2007 йил
6 январь куни тахминан соат 10-11 ларда онаси Х.Усманова билан
биргаликда “Чилонзор буюм бозори” ҳудудидаги “Абу-Сахий”га
қарашли бозордаги омборхонада Урумчидан келган молларини қабул
қилиб олиб, бозордан ташқарида жойлашган “камера хранения”га
топшираётгани, онаси “Абу-Сахий” омборхонасига қолгани, у эса келган
молларни олиб, “камера хранени”га топшириш учун кетаётгани, шу
вақтда уни олдига бир фуқаролик кийимдаги шахс кейинчалик билишича
Э.Отажонов келиб, ўзини “шаҳар коррупциясиданман” деб таништириб,
молларни ҳужжатини сўрагани, у Э.Отажоновдан ҳужжатини
сўраганида, гувоҳномасини кўрсатгани, хизмат гувоҳномасида милиция
формасида тушган фотосурат бўлгани, у Э.Отажоновга ўзида бўлган юк
хатларини кўрсатганида, Э.Отажонов унга “Сизни молларингиз
контрабанда йўли билан киритилган, бу ҳужжатларинг фақат “Абу
Сахий”да ўтади, бизни территорияда ўтмайди” дегани, у шундан сўнг
аравакаш орқали онасини чақиртиргани, онаси келганида Э.Отажонов
“Сизларни молларингиз контрабанда йўллари билан келган, молларни
мусодара қилиш учун олиб кетамиз, молларни қайтиб бериш учун
150 АҚШ доллари берасизлар” дегани, онаси Э.Отажоновга бунча пули
йўқлиги, 50.000 сўм бера олишини айтганида, Э.Отажонов бунга
кўнмасдан, “150 АҚШ доллари берасиз” деб туриб олгани, шунда у
бозорда хусусий тадбиркорлик билан шуғулланувчи А.Артиковдан
қарзга 150 АҚШ доллари олиб келгани, онаси пулни Э.Отажоновга
бергани, сўнг омборхонага кириб, бўлган воқеа ҳақида омборхонада
ишловчи “Бахтиёр” исмли шахсга айтиб бергани, шундан сўнг Бахтиёр
уларни “Абу Сахий” МЧЖнинг хавфсизлик бўйича директори
ўринбосари Х.Азизовни олдига олиб киргани, улар Х.Азизовга бўлган
воқеани айтиб беришгани, шундан сўнг бир неча дақиқада қаердандир
Э.Отажоновни топиб келишгани, Х.Азизов Э.Отажоновдан улардан
олган пулларни қайтариб беришини сўраганида, Э.Отажонов айнан
ундан олган битта 100 ва битта 50 АҚШ долларини чўнтагидан чиқариб
бергани ҳақидаги;
гувоҳ Б.Кадировнинг биринчи инстанция судида, 2007 йил 6 январь
куни соат 13 ларда “Абу Сахий” ҳудудида жойлашган терминал олдида
турганида, унинг олдига Н.Каримова келиб, терминалдан олиб чиқиб
4
1-540/07
кетган молини “Чилонзор буюм бозори” ҳудудида ўзларини коррупция
ходимлари деб таништирган милиция ходимлари тўхтатишгани ва
молларни мусодара қилмаслик учун 150 АҚШ доллари сўраганлари, сўнг
у ходимларга 150 АҚШ доллари миқдорида пул бериб молларини олиб
кетганини айтиб бергани, сўнг у Н.Каримовани “Абу Сахий” МЧЖ
хавфсизлик бўйича ўринбосари Х.Азизовнинг олдига олиб боргани ва
бўлган воқеа ҳақида Н.Каримова Х.Азизовга айтиб бергани, Х.Азизов
Н.Каримованинг қолган молларини олиб чиқиб бериши ва пул олган
ходимни топиб келишларини айтиб, бир йигитни қўшиб бергани, сўнг
улар терминалдан қолган молларни аравага ортиб олиб келгани ҳақидаги
кўрсатувлари, ариза, шахсни фотосуратдан таниб олиш баённомалари,
сўроқ ва юзлаштириш баённомалари ҳамда объектив далиллар мажмуи
билан айбсизлиги ҳақидаги важлари тўлиқ инкор этилади.
Судлов ҳайъати, жабрланувчи Х.Усманованинг кассация
инстанцияси судида, Э.Отажоновни иш бўйича таниши, унга шахсий
адовати йўқлиги, биринчи инстанция судида қандай кўрсатма
берганлигини эслай олмаслиги, шу вақтда унинг отаси вафот этганлиги,
ўзи стресс ҳолатида бўлганлиги, бундан ташқари, ковид касаллигига
чалингани сабабли кўп нарсаларни эслай олмайдиган бўлиб қолгани,
Э.Отажоновни биринчи маротаба 2007 йил 6 январь куни “Абу-Сахий”
бозори олдида кўргани, унга нисбатан тергов ва судда тазйиқ бўлмагани,
бироқ тергов ва судда қандай кўрсатув берганлигини эслай олмаслиги
ҳақида;
гувоҳ Н.Каримованинг кассация инстанция судида, Э.Отажоновни
таниши, унга шахсий адовати йўқлиги, онкологик касал бўлгани,
3 маротаба наркоз олгани сабабли кўп нарсаларни эслай олмаслиги,
ҳозирда ҳам онкологик касалликдан даволаниб келаётгани, орадан анча
вақт ўтиб кетгани, тергов ва судда қандай кўрсатув берганлигини эслай
олмаслиги ҳақида Э.Отажоновнинг манфаатида берган кўрсатувлари
унинг айбсизлигидан далолат бермайди деб ҳисоблаб, ушбу эндиликдаги
кўрсавларини танқидий баҳолаб, уларнинг биринчи инстанция судида
ҳақиқатни аниқлашга ва Э.Отажоновни айбини тасдиқлашга ёрдам
берган кўрсатувларини инобатга олишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, кассация инстанциясида сўралган жабрланувчи ва
гувоҳнинг биринчи инстанция судида иштирок этганлигини инкор
қилмай, балки судда берган кўрсатувларини эслай олмаслигини баён
қилганлиги ҳолатида, адвокат Қ.Вахидовнинг жабрланувчи ва гувоҳлар
биринчи инстанция судида иштирок этмаганлиги ва кўрсатув
беришмаганлиги тўғрисидаги важларини инкор қилиб, Э.Отажонов ва
адвокатнинг жиноят иши тегишли тартибда йўқ қилинганлиги сабабли
эндиликда билдираётган ушбу важлари ўз навбатида биринчи инстанция
суди томонидан қабул қилинган қарори ҳамда суд мажлиси баённомасига
нисбатан белгиланган тартибда ўз вақтида шикоят ёки билдирмаган
5
1-540/07
сазовор деган тўхтамга келиб, унга нисбатан жазо тайинлашда айбини
оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олган
ҳолда, яъни жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, муқаддам
судланмаганлиги, шахси, оилавий ва моддий аҳволи, яшаш жойидан
ижобий тавсифланиши каби ҳолатларни эътиборга олиб, у айбли деб
топилган моддалар билан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, ЖКнинг 72-моддасини
қўллаб, тайинланган жазони шартли ҳисоблаб, синов муддати белгилаш
ҳақида тўғри хулосага келган.
Биринчи инстанция суди, ишда тўпланган Э.Отажоновни ҳам
айблайдиган, ҳам оқлайдиган далилларнинг ҳар бирини ЖПКнинг
95-моддаси асосида баҳолаб, тўпланган ва текширилган далилларнинг
ҳар бирини ва уларнинг мажмуини судланувчини айбини тасдиқловчи,
ишга алоқадор деб, қонунда белгиланган тартибда тўпланганлигини
назарда тутиб, уларни мақбул деб, суриштирув, дастлабки тергов даврида
ва судда бир хил баён қилинганини ва мантиқан бири-бирига мос ва
ҳақиқийлигини сўзсиз тасдиқловчи бўлганлигини назарда тутиб, уларни
ишончли деб баҳолаш, айни вақтда, далиллар мажмуини Э.Отажоновни
ЖПКнинг 82-моддаси асосида айблаш ва ҳукм қилиш учун етарли деб
ҳисоблаш ҳақида тўғри хулосага келиб, унинг жиноий ҳаракатларини
қонуний ва асосли баҳолаган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 13-моддасига мувофиқ
қилмишнинг жиноийлигини ва жазога сазоворлигини ана шу қилмиш
содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланади.
Қилмишнинг
жиноийлигини
бекор
қиладиган,
жазони
енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда
яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни ушбу қонун кучга
киргунга қадар тегишли қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан
жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар
судланган ҳисоблансалар, татбиқ этилади.
2015 йил 20 августдаги “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун
ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли
ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш
йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
билан Жиноят Кодекси саккизинчи бўлимидан “масъул мансабдор шахс”
деган атама чиқариб ташланди.
Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
206-моддаси 2-қисми диспозициясидан “в” банди ҳам чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 77-моддасининг 4-қисмига кўра,
судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб
6
1-540/07
ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор
бўлади.
Судлов ҳайъати, гарчи, Э.Отажоновнинг жиноий ҳаракатидан
ЖК 206-моддаси 2-қисмининг “в” бандини чиқариш ҳамда тайинланган
жазони қонунга мувофиқлаштириш лозим бўлса-да, Э.Отажоновга
тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, синов муддати белгиланган
бўлиб, бир йилдан сўнг белгиланган синов муддати тугаганлиги, қонун
чиқарилган кунда ва бугунги кунда унинг судланганлик ҳолати
тугалланган ва барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлганлиги сабабли,
жиноий ҳаракатларини қайта квалификация қилиш ҳамда тайинланган
жазони қонунга мувофиқлаштириш мақсадга мувофиқ эмас деб
ҳисоблайди.
Юқоридаги асосларга кўра, шикоятдаги Э.Отажоновнинг
ҳаракатлари қонунга мувофиқлаштирилмаганлиги ҳамда унинг
айбсизлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди.
Шу боисдан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан
жиноят иши юзасидан барча ҳолатлар ўрганилиб, суд ҳукмида батафсил
ёритилган ҳолда қонуний, асосли қарор қабул қилинганлиги сабабли
ҳукмни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5099-50910-моддаларига амал
қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати
ажрим
қ и л д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2007 йил
18 июндаги Отажонов Эркин Мамажоновичга нисбатан чиқарган ҳукми
ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида протест
билдиришга ёки шикоят беришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
/имзо/
/имзо/
Ажрим нусхаси аслига тўғри, судья:
7
1-540/07
М.Юсупов
А.Шамсутдинова
Ф.Халилов