Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2102/2359 Дата решения 09.09.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Атабаев Тиллаволди Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Трастбанк ҳудудий акциядорлик банки Андижон филиали Ответчик / Подсудимый Олтинкўл равон йўллари масъулияти чекланган жамияти
Source ID 894746 Claim ID 2845038 PDF Hash a1901e51b7ff1466... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
ушбу Кодекснинг 744-моддаси ушбу Кодекс 744 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
онунининг 54-моддаси онуни 54 law
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 36-моддаси онуннинг 36 law
тисодий процессуал кодексининг 278-моддаси тисодий процессуал кодекси 278 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ANDIJON VILOYAT SUDI АНДИЖАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 170100, Andijonsh, Navoiyshohko’chasi 15 Тel: (74)223-49-21 170100, г.Андижан, проспектНавои, 15 Веб-сайт: www.sud.uzЭл.почта:i.andijon@sud.uz ҚАРОР Андижон шаҳар 2022 йил 9 сентябрь 4-1701-2102/2359-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Сатвалдиев Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Ш.Мирзаевнинг раислигида, судьялар Д.Убайдуллаев ва Т.Атабоевдан иборат таркибда, Х.Тухтасиновнинг котиблигида, “Траст банк” хусусий акциядорлик банки вакиллари С.Тохиров (филиал раҳбари), И.Содиқов, Қ.Хакимов (2022 йил 30 мартдаги 10 ва 11-сонли ишончномалар асосида), “Oltinko’l Ravon Yo’llari” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Қодиров (2022 йил 25 майдаги 03-сонли ишончнома асосида), “Сапфир-2001” ҚИЧСФ раҳбари С.Абдусатторов (паспорт асосида), вакили М.Собирова (2022 йил 17 мартдаги ордер асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал қилув қарорининг қонунийлигини “Oltinko’l Ravon Yo’llari” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида иш ҳужжатлари билан бирга Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда – “палата” деб юритилади) “Траст банк” хусусий акциядорлик банки (кейинги ўринларда матнда – “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Oltinko’l Ravon Yo’llari” масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда матнда – “жавобгар” деб юритилади) 975.100.000 сўм асосий кредит қарз, 86.831.383,56 сўм муддати ўтган фоиз, 74.921.567,79 сўм пеня, 97.510.000 сўм жарима ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли Андижон шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 6-манзилда жойлашган 8, 33, 35, 43, 45-рақамли хонадонларга ҳамда “САПФИР-2001” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда матнда – “қўшимча жавобгар” деб юритилади) тегишли бўлган 2012 йилда ишлаб чиқарилган, CAMC HN 3250 P 34 C 6 M3 русумли, давлат рақам белгиси 60 176 MAA бўлган, ҳамда 2012 йилда ишлаб чиқарилган, CAMC HN 3250 P 34 C 6 M3 русумли, давлат рақам белгиси 60 178 MAA бўлган автотранспорт воситаларига қаратишни сўраган. тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 30 августдаги 431/18-сонли кредит шартномасини 5, 7, 14-бандининг х, ц-кичик бандларини, 19, 20-бандларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бундан ташқари, қўшимча жавобгар қарши даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар ҳамда қўшимча жавобгар ўртасида тузилган 2018 йил 30 августдаги 1-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 29 апрелдаги ажрими билан ишга фуқаро С.Абдусатторов гувоҳ сифатида жалб қилинган. Судга даъвогар қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилиб, гаров таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Андижон шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 6-манзилда жойлашган 8, 33, 35, 43, 45-рақамли хонадонлардан 8,45-хонадонлар бўйича кредит қарздорлик тўланганлигини, ушбу хонадонлар гаровдан ва таъқиқдан чиқарилганлигини билдириб, даъво талабини ўзгартириб, ундирувни (8,45-хонадонлардан ташқари) қолган 33, 35, 43-рақамли мол-мулкларга қаратишни сўраган ҳамда суднинг ажрими билан ушбу ариза иш юритувга қабул қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан 925.100.000 сўм асосий кредит қарз, 86.831.383,56 сўм фоиз, 11.238.235,16 сўм пеня ундирилган, ундирув гаровдаги мулкларга қаратилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан киритилган апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъво аризани қисман қаноатлантиришни сўраган. Шунингдек, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига нисбатан қўшимча жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятида қўшимча жавобгарнинг қарши даъво аризасини рад этиш ҳақидаги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвогар билан жавобгар ўртасида тузилган 2018 йил 30 августдаги кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Апелляция суд мажлисига белгиланган тартибда хабардор қилинган палатадан вакиллар келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи инстанция суди иш хужжатларини тўлиқ ўрганмасдан барвақт тўхтамга келганлигини, жавобгар томонидан кредит қарз учун амалга оширилган тўловлар ноаниқликлар мавжудлигини, аслида жавобгарнинг кредитдан бўлган банк олдидаги фоиздан ва кечиктирилган кунларга ҳисобланган пенядан қарзи мавжуд эмаслигини, бироқ жавобгар ва даъвогар раҳбарлари ўзаро келишувга эришганлигини, келишув битимини биринчи инстанция судига тақдим этишга келишганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга эътирози йўқлигини билдирди. Қўшимча жавобгар раҳбари ва вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, даъвогар билан жавобгар ўртасида кредит шартномаси тузилганлигини, ушбу кредит берилишида таъминоти учун қўшимча жавобгар ўзига тегишли бўлган мулкларини гаровга қўйиб берганлигини, лекин даъвогар билан қўшимча жавобгар ўртасида тузилган кафиллик шартномаси шунчаки хужжат учун тузилганлигини, шунинг учун ушбу кафиллик шартномаси руйхатдан ўтмаганлигини, шунга кўра ушбу кафиллик шартномасаини ҳақиқий эмас деб топишни сўраганлигини, лекин банкдан олган кредит қарздорликни тўлиқ тўловини амалга ошириш учун жавобгар ва даъвогар раҳбарлари ўзаро келишув битимига бориш истагини билдирганлигини, ушбу келишув қайтадан биринчи инстанция судига бериш режалаштирилганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга эътирози йўқлигини билдирди. Даъвогар раҳбари ва вакили кўрсатма бериб, мазкур низо юзасидан жавобгар билан келишувга эришганлигини, улар томонидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига нисбатан эътирози йўқлигини, даъво аризада кўрсатилган ва суднинг ҳал қилув қарори билан тасдиқланган қарздорликни тўлиқ баратараф этиш тўғрисида аниқ маълумотлар режалаштирилганлиги ва бу ҳақда келишув битими тузилаётганлигини, ушбу келишув битимини биринчи инстанция судида тасдиқлаш учун тақдим қилишини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция инстанция судлов ҳайъати ишдаги мавжуд ҳужжатлар, апелляция судига тақдим қилинган маълумотлар ва тарафларнинг берган кўргазмаларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра апелляция шикоятларини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция инстанция суди учун жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан олдиндан тўланган суд харажатларини зиммаларида қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2018 йил 30 августда 431/18-сонли тузилган кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга биноан “Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун 5 дона хонадон сотиб олиш” мақсадида 1.300.000.000 сўм миқдорида 48 ой муддатга кредит маблағи ажратилган. Ушбу шартноманинг 4-бандига асосан жавобгар томонидан кредит маблағидан фойдаланганлик учун йиллик 18 фоиз ҳисобидан қўшимча фоиз тўланиши, мазкур шартноманинг 6-бандида эса тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун йиллик 27 фоиз қўшимча фоизлар тўланиши, ушбу шартноманинг 9-бандига кўра фоизлар маблағ ссуда ҳисоб рақамидан ўтказиб берилган вақтдан бошлаб ҳисобланиши ва ҳар ойнинг 11 санасида тўланиши белгиланган. Тарафлар тўртасида тузилган кредит шартномаси асосида ажратилган кредит маблағини қайтариш таъминоти сифатида 2018 йил 30 августдаги гаров шартномаси асосида жавобгарга тегишли бўлган Андижон шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 6-манзилда жойлашган 8, 33, 35, 43, 45-рақамли хонадонлар ҳамда қўшимча жавобгарга тегишли бўлган 2012 йилда ишлаб чиқарилган, CAMC HN 3250 P 34 C 6 M3 русумли, давлат рақам белгиси 60 176 MAA бўлган, ҳамда 2012 йилда ишлаб чиқарилган, CAMC HN 3250 P 34 C 6 M3 русумли, давлат рақам белгиси 60 178 MAA бўлган автотранспорт воситалари кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган. Юқорида тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси асосида даъвогар томонидан ажратилган кредит маблағлари жавобгар томонидан кредит шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган қайтариш жадвалига риоя қилмаган. Натижада, жадвал асосида қайтарилиши белгиланган кредит танидан ва кредит фоизларидан муддати ўтган қарздорликлар вужудга келган. Кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвали асосида тўловларни ихтиёрий амалга оширишларини сўраб юборган даъвогарнинг талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Зеро, юқорида келтирилган кредит шартномалари шартларига асосан жавобгарга даъвогардан олган кредитдан фойдаланиш жараёнида кредит ва унга ҳисобланган фоизларини ўз вақтда қайтариши, шартномада кўрсатилган мақсадда фойдаланишга амал қилиш мажбуриятлари юкланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса- қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Юқоридагиларга кўра, палата даъвогар манфаатида тарафлар ўртасида тузилган кредит шартнома шартлари ва қонун талабларидан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан 975.100.000 сўм асосий кредит қарз, 86.831.383,56 сўм кредит фоиз, 74.921.567,79 сўм пеня ва 97.510.000 сўм жарима ундириш тўғрисида судга асосли равишда даъво билан мурожат қилишган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги, ушбу Кодекснинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тарафбанк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Банк томонидан берилган маълумотномага кўра, қарздор кредитни қайтариш жадвали бўйича мажбуриятларини мунтазам равишда бузиб келган. Асосий қарз ва фоизлардан бўлган тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилмасдан кредит шартномаси шартлари бузилган. Шунга кўра, биринчи инстанция суди жавобгар ҳисобидан 975.100.000 сўм асосий кредит қарз, 86.831.383,56 сўм кредит фоиз ундириш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Шунингдек, даъвогар даъво талабида тўловни кечиктирилган кунлар учун жавобгар ҳисобидан 74.921.567,79 сўм пеня ундиришни сўраган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Аниқланишича, даъвогар томонидан судга тақдим қилган банк маълумотида кредит шартномаси қайтариш жадвалида белгиланган маблағлар тўловини кечитирилган кун (2018 йил 29 сентябрь-2021 йил 1 июнь)лар учун 74.921.567,79 сўм миқдорида пеня асосли ҳисобланган. Бироқ, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-банди асосида пеня талабини асосли равишда камайтиришни лозим топган. Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабининг жавобгардан пеня ундириш талабини камайтириб 11.238.235,16 сўм пеня ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 3-бандида берилган тушунтиришдан келиб чиқиб, жавобгардан 97.510.000 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Бундан ташқари, даъвогарни билдирган жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан гаровга қўйилган мол-мулкларни бошланғич баҳосини белгилаш талабини ҳам рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Боиси, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 54-моддаси 1қисмида, рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочиси томонидан бозор қиймати бўйича амалга оширилиши, мазкур модданинг 3-қисмига асосан, кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув қаратилаётган гаровга қўйилган мол-мулк қўшимча баҳоланмайди ҳамда тижорат банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 23-бандида ҳам бу хусусида тегишли тушунтириш берилган. Шунингдек, даъвогар даъво талабида кредит қарзни ундиришда ундирувни гаров таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкларга қаратиш талаби биринчи инстанция суди томонидан асосли қаноатлантирилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларининг 14-бандида кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоизлар белгиланган муддатларда қайтарилмаганда банк ундирувни қарздорнинг кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкинлиги кўрсатилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддасига мувофик агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, даврий тўловлар билан бажариладиган мажбуриятни таъминлаш учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга, бу тўловларни тўлаш муддатлари мунтазам равишда, яъни ўн икки ой давомида уч мартадан ортиқ бузилган тақдирда, йўл қўйилиши белгиланган. Бундан ташқари, жавобгар суд мажлисида қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2018 йил 30 августда тузилган 431/18-сонли кредит шартномасининг 5, 7 ва 14-бандининг х,цкичик бандлари ҳамда 19, 20-бандларини ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Шунингдек, қўшимча жавобгар ҳам судга қарши даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар билан қўшимча жавобгар ўртасида 2018 йил 30 августдаги 1-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан берилган қарши даъво аризалар суд мажлисида тарафлар иштирокида муҳокама қилиниб, қонунда ва тарафлар ўртасида тузилган шартномалар асосида ўрганиб, биринчи инстанция суди ҳар икки қарши даъво аризаларни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Ваҳоланки, мазкур 30.08.2018 йилдаги 431/18-сонли кредит шартномаси ҳамда қўшимча жавобгар билан даъвогар ўртасида 30.08.2018 йилдаги 1-сонли кафил шартномалар жамият раҳбарлари томонидан имзоланган. Апелляция инстанция суд мажлиси якунида тарафлар низо юзасидан ўзаро муросага келганлигини маълум қилди. Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция инстанция суди учун жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар томонидан одиндан тўланган суд харажатларини зиммаларида қолдиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 278-моддасида апелляция инстанцияси судининг ваколатлари белгиланган бўлиб, ушбу модданинг биринчи қисм 1-кичик бандида ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бинобарин, судлов таркиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: “Oltinko’l Ravon Yo’llari” масъулияти чекланган жамиятининг ҳамда “САПФИР-2001” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятларини қаноатлантириш рад этилсин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Oltinko’l Ravon Yo’llari” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “САПФИР-2001” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанция суди учун олдиндан тўланган давлат божи ва почта ҳаражати зиммаларида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг устидан кассация тартибида шикоят (протест) қилиш мумкин. Ш.Мирзаев Судья Д.Убайдуллаев Судья Т.Атабоев ANDIJON VILOYAT SUDI АНДИЖАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 170100, Andijonsh, Navoiyshohko’chasi 15 Тel: (74)223-49-21 170100, г.Андижан, проспектНавои, 15 Веб-сайт: www.sud.uzЭл.почта:i.andijon@sud.uz ҚАРОР Андижон шаҳар 2022 йил 9 сентябрь 4-1701-2102/2359-сонли иш Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Т.Атабоев Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Ш.Мирзаевнинг раислигида, судьялар Д.Убайдуллаев ва Т.Атабоевдан иборат таркибда, Х.Тухтасиновнинг котиблигида, “Траст банк” хусусий акциядорлик банки вакиллари С.Тохиров (филиал раҳбари), И.Содиқов, Қ.Хакимов (2022 йил 30 мартдаги 10 ва 11-сонли ишончномалар асосида), “Oltinko’l Ravon Yo’llari” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Қодиров (2022 йил 25 майдаги 03-сонли ишончнома асосида), “Сапфир-2001” ҚИЧСФ раҳбари С.Абдусатторов (паспорт асосида), вакили М.Собирова (2022 йил 17 мартдаги ордер асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал қилув қарорининг қонунийлигини “Oltinko’l Ravon Yo’llari” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида иш ҳужжатлари билан бирга Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: “Oltinko’l Ravon Yo’llari” масъулияти чекланган жамиятининг ҳамда “САПФИР-2001” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятларини қаноатлантириш рад этилсин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Oltinko’l Ravon Yo’llari” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “САПФИР-2001” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанция суди учун олдиндан тўланган давлат божи ва почта ҳаражати зиммаларида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг устидан кассация тартибида шикоят (протест) қилиш мумкин. Раислик қилувчи Ш.Мирзаев Судья Д.Убайдуллаев Судья Т.Атабоев