← Назад
Решение #784823 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 280 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
Fax: 0(369)227 81 38
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 9 сентябрь 4-1604-2202/1905-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Б.Усмонжанов (ишончнома асосида) иштирокида,
ВВВ«ҚҚҚманфаатида жавобгар – «ФФФ хусусий корхонаси ҳисобидан
жами 1445950804 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни
қўшимча жавобгар «355 МКК ЛТД» МЧЖга тегишли бўлган гаров
мулкларига қаратиш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ВВВ«ҚҚҚманфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар – «ФФФ хусусий корхонаси ҳисобидан 183617300 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 17333504 сўм фоиз, 1245000000 сўм муддати келмаган
кредит қарзи жами 1445950804 сўм ундириш ва ундирувни қўшимча
жавобгарлар «355 МКК ЛТД» МЧЖга тегишли бўлган гаров мулкларига
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан қарздорлик ўз вақтида тўланмай келаётганлигини билдириб,
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарлар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини
таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарлар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва жавобгар «ФФФ хусусий
корхонаси ўртасида 2020 йил 3 июнь куни 205–сонли кредит шартномаси
тузилган
бўлиб,
унга
кўра
даъвогар
банк
60 ой муддатга 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 500 000 000 сўм
кредит ажратиши, жавобгар эса ажратилган кредит маблағларини
тасдиқланган график асосида қайтариш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан 2022 йил июнь ойи ҳолатига
183617300 сўм муддати ўтган асосий қарз, 17333504 сўм фоиз
қарздорлигига йўл қўйилиб, шартнома шартлари бажарилмай, кредит
маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра,
кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг
иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли
фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг жавобгар – «ФФФ хусусий
корхонасидан 183617300 сўм муддати ўтган асосий қарз, 17333504 сўм
фоиз, 1245000000 сўм муддати келмаган асосий қарз ундириш талаби
асосли бўлиб, уни қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида кредит қарздорлиги ундирувини
қўшимча жавобгар «355 МКК ЛТД» МЧЖга тегишли бўлган гаров
мулкларига қаратиш сўралган.
Тарафлар ўртасидаги 2020 йил 4 июнь кунги ипотека шартномасига
кўра, «355 МКК ЛТД» МЧЖга тегишли Наманган вилояти, Косонсой
тумани, Ёшлик қишлоғи, Гўрмирон маҳалласида жйолашган умумий
майдони 3159,87 кв.метр, яшаш майдони 3209,12 кв.метр, фойдали
майдони 3209,12 кв.метр, қурилиш майдони 3159,87 кв.метрдан иборат
“Маъмурий ва ишлаб чиқариш” бино ва иншоотлари ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 280-моддаси
1-қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга
қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг қарздорликни ундирувини гаров
мулкларига қаратиш талаби асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгар –
«ФФФ хусусий корхонасидан жами 1445950804 сўм ва 24000 сўм почта
харажатини ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратиш, жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига 28919016 сўм давлат божи ундириш
лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар «ҚҚҚфойдасига жавобгарлар –
«ФФФ хусусий
корхонасидан 183617300 сўм муддати ўтган асосий қарз, 17333504 сўм
фоиз, 1245000000 сўм муддати келмаган жами 1445950804 сўм кредит
қарздорлиги ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув қуйидаги мулкларга қаратилсин:
- «355 МКК ЛТД» МЧЖга тегишли Наманган вилояти, Косонсой
тумани, Ёшлик қишлоғи, Гўрмирон маҳалласида жйолашган умумий
майдони 3159,87 кв.метр, яшаш майдони 3209,12 кв.метр, фойдали
майдони 3209,12 кв.метр, қурилиш майдони 3159,87 кв.метрдан иборат
“Маъмурий ва ишлаб чиқариш” бино ва иншоотларига ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан;
Жавобгар «ФФФ хусусий корхонаси ҳисобидан 28919016 сўм давлат
божи Республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов