← Назад
Решение #784846 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
НАМАНГАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
Fax: 0(369)227 76 14
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 9 сентябрь
№4-1603-2201/1513
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев
раислигида, судья ѐрдамчиси А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси
даъвогар АА манфаатида жавобгар ББ масъулияти чекланган жамияти ва
қўшимча жавобгар ССдан солидар тартибда кредитнинг асосий қарз ва
фоизларидан жами 2 224 000 000 сўм қарздорликни ундириш ва ундирувни
гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилиш ҳақидаги
даъво аризасини даъвогар вакили А.Акмалханов (ишончнома асосида),
жавобгар
ва
қўшимча
раҳбарининг
Д.Дадамирзаевнинг
отаси
С.Дадамирзаевларнинг иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб,
қуйидагиларни
А Н И Қ ЛА Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий
бошқармаси АА (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси киритиб, ББ масъулияти чекланган жамияти (бундан
буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар СС (бундан
буѐн матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) дан солидар тартибда
кредитнинг асосий қарз ва фоизларидан жами 2 224 000 000 сўм
қарздорликни ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли гаров
мулкига қаратишни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар рахбарининг отаси суд мажлисида
ўғли қамоқда эканлигини, ўзи чиққанда сўнг ҳал қилишлигини билдириб,
тўлов амалга ошириш учун ҳамда даъвогар билан келишув тузиш учун
муддат беришни сўрган ҳамда белгиланган муддатда тўлов ҳам амалга
оширилмаган, келишувга ҳам эришилмаган, ишни қонуний кўришни сўради.
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъво
аризасини палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд ишдаги мавжуд далилларга бахо бериб, даъвогар, жавобгар ва
қўшимча жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн
матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Агар ушбу кодексининг 41-бобининг 2-параграфи (кредит)
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфи (қарз)нинг қоидалари
қўлланади.
ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар жавобгарга 2019 йил 19
апрелдаги 890-сонли кредит шартномасига асосан, 36 ой муддатга, йиллик 20
фоиз устама тўлаш шарти билан, 2 000 000 000 сўм миқдорида кредит
маблағи ажратиб берган.
Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида жавобгарга тегишли
Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Тошкент маҳалласида 1 616 кв.метр
ер майдонида жойлашган, 4 қаватли турар-жой биносининг 1-қаватидаги
мактабгача таълим муассасаси бино-иншоотлари ер майдонидан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган.
Шунингдек, банк, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасидаги тузилган
шартномага кўра, кредит шартномаси бўйича бутун кредит ва фоизлари
ҳамда кейинчалик келажакда вужудга келиши мумкин бўлган
мажбуриятларини қўшимча жавобгар кафилликни ўз зиммасига олган.
Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаб
бормасдан, кредит шартномаси шартларини бузган. Бунинг оқибатида, ўз
вақтида тўланмаган кредит қарзи хозирги кун куни ҳолатига кредит ва
фоизлардан жами 2 224 000 000 сўмни ташкил этган.
Ваҳоланки, кредит шартномаси шартларига кўра жавобгар кредит ва
унга ҳисобланган фоизларни тўлов графигида белгиланган санада тўлаб
бориши лозимлиги, жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларни
бажармаганда кредитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан
қайтаришни даъвогар талаб қилиши белгиланган.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 293-моддаси 1-2-қисмларига кўра, қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган
тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар,
башарти қонунда ѐки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар
жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор
олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар
тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор
мажбуриятини бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Ушбу ҳуқуқ нормаси ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
шартлари даъвогарнинг кредитни муддатидан олдин ундиришга ҳақли
эканлигини кўрсатади. Даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгардан
кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни солидар тартибда ундириш
талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, кредит қайтарилиши таъминоти сифатида жавобгарга
тегишли Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Тошкент маҳалласида 1 616
кв.метр ер майдонида жойлашган, 4 қаватли турар-жой биносининг 1қаватидаги мактабгача таълим муассасаси бино-иншоотлари ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган.
Мазкур шартномага кўра гаровга берувчи - ўз зиммасига кредит
шартномаси бўйича тўлов мажбуриятларни бажармаганда мазкур
мажбуриятни гаровга қўйган мулк хисобидан бажариш мажбуриятини олган.
ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим
даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Юқоридагиларга асосан суд ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи
қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
4
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни иловасининг 2-банди “а”-кичик бандида иқтисодий судларда мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга асосан, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган
24 000 сўм почта харажатини, бюджетга 44 480 000 сўм давлат божи
ундириш лозим бўлади.
Баѐн этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
АА манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
худудий бошқармаси даъво талаблари қаноатлантирилсин.
АА фойдасига ББ масъулияти чекланган жамияти ва ССдан солидар
тартибда кредитнинг асосий қарз ва фоизларидан жами 2 224 000 000 сўм
ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
ББ масъулияти чекланган жамиятидан бюджетга 44 480 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ундирувни ББ масъулияти чекланган жамиятига тегишли Наманган
вилояти, Тўрақўрғон тумани, Тошкент маҳалласида 1 616 кв.метр ер
майдонида жойлашган, 4 қаватли турар-жой биносининг 1-қаватидаги
мактабгача таълим муассасаси бино-иншоотлари ер майдонидан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга қаратилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда кучга киради.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев