← Назад
Решение #78501 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 2442 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 241 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 1551 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 55 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 56 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ У К М
2024 йил ноябрь ойининг 18 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи С.Мамадиев, ҳалқ маслахатчилари З.Ахатова ва А.Саттаров, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг баённома юритувида, тарафлардан Чилонзор тумани прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Рахимов ва унинг ҳимоячиси М.Каримов, судланувчи Ж.Рўзиқулов ва унинг ҳимоячиси З.Джураев, судланувчи М.Шаимов ва унинг ҳимоячиси А.Тиловов, судланувчи У.Жуманов ва унинг ҳимоячиси Ю.Хасанов, судланувчи Н.Холназаров ва унинг ҳмиоячиси Д.Яквалходжиев, судланувчи О.Боходиров ва унинг ҳимоячиси И.Кетмоновларнинг иштирокида, Рахимов Бахтиёр Баҳодир ўғли, Рўзиқулов Жамшид Муродулло ўғли, Шаимов Мираббос Раимович, Жуманов Уктам Бахтиёрович, Холназаров Нажмиддин Абдижалил ўғли ва Боходиров Обимлжон Марат ўғлиларга нисбатан 1-1006-2402/916-сонли жиноят иши кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Рахимов Бахтиёр Баҳодир ўғли (Raximov Baxtiyor Bahodir o’g’li), 1996 йил 2 июнь куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, бир нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Зарафшон МФЙ, Гулистон кўчаси, 13-уйда истиқомат қилган, иш бўйича қамоқда сақлаш эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 2 майдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган
Ўзбекистон Республикаси ЖК 2442-моддаси 1-қисми билан айбланган;
Рўзиқулов Жамшид Муродулло ўғли (Ro’ziqulov Jamshid Murodullo o’g’li), 1998 йил 10 август куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Бўстон МФЙ, Бўстон кўчаси, рқамсиз уйда яшаган, иш бўйича қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 2 майдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан айбланган;
Шаимов Мираббос Раимович (Shaimov Mirabbos Raimovich) 1996 йил 14 июль куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Ватанпарвар МФЙ, Спирин кўчаси, 5-уй, 17-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоқда сақлаш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 2 майдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган
Ўзбекистон Республикаси ЖК 2442-моддаси 1-қисми билан айбланган;
Жуманов Уктам Бахтиёрович (Jumanov Uktam Baxtiyorovich) 1987 йил 23 октябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Зарбанд ҚФЙ, Зарбанд кўчаси, 192-уйда истиқомат қилади, иш бўйича муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган
Ўзбекистон Республикаси ЖК 241-моддаси 1-қисми билан айбланган,
Холназаров Нажмиддин Абдижалил ўғли (Xolnazarov Najmiddin Abdijalil o’g’li) 1991 йил 29 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати тожик, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган: жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман судининг 2018 йил 5 декабрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1551-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ЖАЗО ЎТАЛГАНЛИГИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ МАВЖУД ЭМАС, вақтинча ишсиз, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Нодира МФЙ, Нодира кўчаси, 10-уйда истиқомат қилади, иш бўйича шахсий кафиллик эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 241-моддаси 1-қисми билан айбланган,
Боходиров Обилжон Марат ўғли (Boxodirov Obiljon Marat o’g’li) 2000 йил 16 декабрь куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати қозоқ, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, А.Ортиқов МФЙ, Ғалаба кўчаси, 40-уйда истиқомат қилади, иш бўйича шахсий кафиллик эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган
Ўзбекистон Республикаси ЖК 241-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, иш материалларини таҳлил қилиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И
Судланувчи Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов ва М.Шаимовлар ўзларининг динга бўлган қизиқишлари замирида интернет тармоғида мавжуд бўлган “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳид кетишлик” мавзуларида диний маързаларни тинглаб, етарли диниий илмга эга бўлмаганларис абабли онглари заҳарланиб, Б.Рахимов Ўзбекистон Республикасида фаолияти тақиқланган Сурия Араб Республикасида асос солинган ва фаолият олиб борадиган “Тавҳид ва жиҳод” халқаро террористик ташкилот таркибига қўшилиб, 2023 йилнинг ўрталаридан 2024 йилнинг бошларига қадар бўлган давр оралиғида ўз жамоатига Ж.Рўзиқулов ва М.Шаимовларни қўшиб олиб, мазкур жамоатда “шайх” унвонига эга бўлиб, Б.Рахимовнинг вақтинча яшаш хонадони, яъни Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Саодат кўчаси, 32-уй, 39-хонадонда жамоат йиғилишларини ташкил қилиб ва ушбу йиғилишларда мусулмон давлатларига ҳижрат қилиб чиқиб кетиш, жиҳод ва шаҳид кетиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш учун “Тавҳид ва жиҳод” ташкилоти таркибига қўшилиш ва муҳжоҳид биродарлари билан қуролли тўқнашувларда иштирок этиш ҳақида суҳбатлар уюштириб, электрон шаклдаги “Ихтилоф ҳолатида ваҳийга қайтамизми ёки Таймийягами” номли, “Ислом нури” ҳамда Солиқ ибн Фазвоннинг “Таҳвид” номли китобларидан фойдаланган ҳолда ушбу манбаларда илгари сурилган ғоялар юзасидан баҳс-мунозаралар ўтказишиб, жамоат йиғилишларини ўтказиб келишган.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича Қўмитасининг IT-1164 ва IT-1175-сонли хулосаларига кўра, “Ихтилоф ҳолатида ваҳийга қайтамизми ёки Таймийягами” номли, “Ислом нури” ҳамда Солиқ ибн Фазвоннинг “Таҳвид” номли китоблари ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, фаолияти жамиятнинг аҳлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган, шунингдек Конституциявий тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлигини бузиш, урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтиимоий, шу жумладан, синий, иқий, миллий ва диний адвоатни авж олдириш, қонун билан тақиқланган бошқа ҳатти-ҳаракатлар қилиш мақсадини кўзлайдиган жамоат бирлашмаларининг тузилишига йўл қўйилмайди.
Судланувчи У.Жуманов, Н.Холназаров ва О.Боходировлар, Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов ва М.Шаимовлар 2023 йилнинг ўрталаридан 2024 йилнинг бошларига қадар бўлган давр оралиғида ўз жамоатига Ж.Рўзиқулов ва М.Шаимовларни қўшиб олиб, мазкур жамоатда “шайх” унвонига эга бўлиб, Б.Рахимовнинг вақтинча яшаш хонадони, яъни Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Саодат кўчаси, 32-уй, 39-хонадонда жамоат йиғилишларини ташкил қилиб ва ушбу йиғилишларда мусулмон давлатларига ҳижрат қилиб чиқиб кетиш, жиҳод ва шаҳид кетиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш учун “Тавҳид ва жиҳод” ташкилоти таркибига қўшилиш ва муҳжоҳид биродарлари билан қуролли тўқнашувларда иштирок этиш ҳақида суҳбатлар уюштириб, электрон шаклдаги “Ихтилоф ҳолатида ваҳийга қайтамизми ёки Таймийягами” номли, “Ислом нури” ҳамда Солиқ ибн Фазвоннинг “Таҳвид” номли китобларидан фойдаланган ҳолда ушбу манбаларда илгари сурилган ғоялар юзасидан баҳс-мунозаралар ўтказишиб, жамоат йиғилишларини ўтказиб келишганлигидан хабардор бўлганлари ҳолда, содир қилинган оғир жиноят ҳақида тегишли тартибда хабар бермаганлар.
Судда судланувчи Б.Рахимов ўзига эълон қилинган айбловга қисман иқрорлик билдириб, 2016 йилнинг ноябрь ойида Туркия Республикаиснинг истанбул шаҳрига ишлаш мақсадида борганлигини ва қйинчилик даврида далда бўлиши учун “Фозил қори” ва “Абдуллоҳ домла”ларнинг маърузаларини эшитиб юрганлигини, 2018 йилдан намоз ўқишни бошлаганлигини, 2019 йишлнинг апрель ойида Ўзбекистонга қайтиб келиб, турли вилоятларда қурилиш объектларида ишлаб келганлигини, 2020 йил сентябрь ойида Сардоба туманида қурилишда ишлаётган даврида судланувчи Ж.Рўзиқулов билан танишганлигини, октбярь ойида қурилиш тугагач, Бухоро вилоятига уйига қайтиб борганлигини, шунда у билан ДХХ ходимлари суҳбатлашишиб, С.Ибрагимов билан учрашгани ва суҳбатлари мазмуни ҳақида сўрашганлигини, сўнгра турли оқимларга қўшилмаслиги ҳақида огоҳлантиришганлигини, 2021 йил октябрь ойларида Ж.Рўзиқулов билан биргаликда ишлаш учун Россия Федерацисига кетганлигини, бироқ иш топилмагани сабабли Ж.Рўзиқулов 2022 йил январь ойида, ўзи эса март ойида Ўзбекистонга қайтиб келишганлигини, 2022 йил сентябрь ойида ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига келганлигини, шу пайтларда У.Жуманов оқрали турли қурилиш объектларида ишлай бошлаганлигини, шу жумладан Ж.Рўзиқуловни ҳам ишга чақирганлигини, шу орада болаликдан ногирон бўлган қизга уйланганлигини, 2022 йил 11 ноябрь куни Янгийўл туманидаги ижара хонадонида танишларини меҳмонга чақирганлигини, бу меҳмондорчиликда “Фарруҳ” исмли уста танишининг “Муҳаммад” исмли таниши ҳам бўлганлигини, “Муҳаммад” шу йиғилишда диний мазмунда бир қанча гаплар гапирганлигини, бироқ у билан муносазарага киришмаганлигини, сўнгра турмуш ўртоғи ҳомиладор бўлганлигини ва унинг касаллиги кучайгани сабабли, тоза ҳаво етишмасдан, юзига ниқоб тақишга мажбур бўлганлигини, бунга ички ишлар ходимлари қаршилик кўрсатишгани сабабли, унда ноорозилик кайфияти пайдо бўлганлигини, бу орада Туркия даволатига кетмоқчи бўлганлигини, бироқ пуллари етарли бўлмагани сабабли, танишларидан қарз сўраганлигини, шунда унга Ж.Рўзиқулов “Муҳаммад”дан қарз сўрашни тавсия қилганлигини, “Муҳаммад”дан қарз сўраганида, “муҳаммад” унга пул олиб келиб берганлигини ва бу ҳолатда аслида масжид имомларидан ёрдам сўралишини, бироқ масжид имомлари ҳайрия пулларини ўз манфаатларига ишлатишларини айтганлигини, шундан сўнг турмуш ўртоғи билан Туркия давлатига учишганлигини, бироқ Туркия давлатида 5 йилга депортация қилинганини билганлигини, шундант сўнг турмуш ўртоғини Туркия давлатидаги узоқ қариндошларига топшириб, Ўзбекистонга қайтиб келганлигини, сўнгра турмуш ўртоғи ҳам Ўзбекистонг қайтгач, ҳавоси нисбатан тоза бўлган Чирчиқ шаҳридан ижарага хонадон олиб, Тошкент шаҳридаги қурилиш объектларида Ж.Рўзиқулов билан ишлаб келганлигини, бир масжид имомининг уйида ишлаган пайтларида имом ўзи ва турмуш ўртоғига 4.000 АҚШ долларига қабр учун жой сотиб олганини айтгани, сўнгра ишлар битгандан сўнг пул масаласи бўйича ораларилда келишмовчилик юзага келгач, “Муҳаммад” исмли шахснинг масжид имомлари ҳақидаги гаплари ҳақиқат экани ҳақида тушунча пайдо бўлганлигини ва 2023 йил 29 сентябрда қиз фарзанди дунёга келгунча танишлари билан йиғилиб қолишганида шу мавзуларда гапириб турганлигини, сўнгра эса ҳаёти яна ўз изига тушиб кетганлигини ва бу ҳақда умуман гапирмасдан қўйганлигини, “Тавҳид” номли китобни интернет тармоғидан юклаб олганлигини, бироқ унинг мазмуни унга ёқмагани сабабли ўқимаганлигини, бирор диний оқимга аъзо бўлмаганлигини ва оқимнинг “шайх”и ҳам бўлмаганлигини, ҳеч кимни бирор диний оқимга қўшилишга, Ўзбекистон ҳукуматини ағдаришга, жиҳод қилишга, ҳижрат қилишга даъват қилмаганлигини, Сурия Араб Республикасига бориш истаги бўлмаганлигини, Ж.Рўзиқулов унинг турмуш ўртоғининг синглисига уйланиш истагида бўлгани сабабли, бир неча бор унинг ижара хонадонига шу масалада гаплашиш мақсадида борганлигини, ўзини берган кўрсатувлари доирасида айбдор деб билишини, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб ва бундан пушаймонлигини билдириб, суддан унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судда судланувчи Ж.Рўзиқулов ўзига эълон қилинган айбловга қисман иқрорлик билдириб, “Абдуллоҳ домла”нинг диний мазмундаги маърузаларини яшитиб юриб, диний тушунчаси шаклланганлигини, 2018 йилдан намоз ўқиб келишини, 2023 йил бошларида “Youtube” иловасидан Сурия Араб Республикасидаги ағвол ҳақида ролик кўрганлигини, унда мусулмонларнинг яшаш тарзи кўрсатилиб, уруш бўлмаётгани, гоҳида Россия самлётлари бомба ташлаб, мусулмонларга қийинчилик туғдираётгани кўрсатилганлигини, шунда мусулмон сифатида Сурия мусулмонларига раҳми келганлигини,2023 йилнинг март ойларида “Фаррух” исмли таниши меҳғмонга чақирганида бирга ишлайдиган танишлари М.Шаимов ва “Ойбек”лар билан бирга борганлигини, шунда йиғилишда бўлган “Муҳаммад” Сурия давлатидаги вазият ҳақида гапириб, Сурия давлатидан бўлган бир даъватчи билан бўлган суҳбати видеосини кўрсатганлигини, шунда “Муҳаммад”нинг фикрига қўшилиб, ҳақиқатдан ҳам Сури мусуломонларига ёрдам қилиш кераклигини, истилочиларга қарши жиҳод қилиш кераклигини айтганлигини, бироқ унинг гапини “Муҳаммад”дан бошқа бирор шахс қўлламаганлигини, Б.рахимовга ушбу суҳбат ҳақида гаприганида, Б.Рахимов унга бу фитна эканини, шу йўл билан Сурия Республикасига чақириб олиб, урушга тиқишларини ва ўлиб кетишини тушунтирганлигини ва “Фаррух” ҳамда “Муҳаммад”лардан узоқроқ юришни, мулоқот қилмасликни тайинлаганлигини, шундан сўнг ҳаттоки телефон рақамларини ҳам алмаштириб юборишганлигини, телефон аппаратини ҳам тозалаб юборганлигини, бу мазмундаги маъруза ва суҳбатлардан узоқ юра бошлаганлигини, бирор диний оқимга аъзо бўлмаганлигини, ҳеч кимни бирор диний оқимга қўшилишга, Ўзбекистон ҳукуматини ағдаришга, жиҳод қилишга, ҳижрат қилишга даъват қилмаганлигини, Сурия Араб Республикасига бориш истаги бўлмаганлигини, ўзини берган кўрсатувлари доирасида айбдор деб билишини, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб ва бундан пушаймонлигини билдириб, суддан унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судда судланувчи М.Шаимов ўзига эълон қилинган айбловга қисман иқрорлик билдириб, қурилишда мавсумий ишчи эканлигини, 2022 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрига таниши “Исмоил” билан биргаликда келиб, “Исмоил”нинг таниши У.Жуманов орқали Сергели туманидаги Юқори Дархон маҳалласидаги қурилишда ишлаганлигини, шу қурилиш объектида Ж.Рўзиқулов билан танишганлигини, сўнгра ишни тугатиб, Тошкент шаҳрининг турли жойларида ишлаганлигини, бир объектда ишчи кучи етрли бўлмагани сабабли Ж.Рўзиқуловни таклиф қилишганида, Ж.Рўзиқулов “Муҳаммад” исмли шахсни бирга олиб келганлигини, ушбу объектда ҳам ишни тугатишгач, Ж.Рўзиқулов билан Янгиобод бозори яқинидаги шашликхонада ишлашганлигини, шунда “Муҳаммад” ва “Фаррух”лар уларни маишатга чақиришганлигини, меҳмондорчиликка боришганида, Ғиёсиддин ака исмли ногирон шахс ўзини “Муслим” деб таништириб, унга қаровчи шахс ўзини “Абдуллоҳ” деб таништиришганлигини ва диний мазмунда суҳбат бўлганлигини, яъни Сурия давлатидаги мусулмонларнинг аҳволи, уларга ёрдам бериш лозимлиги, ҳижрат ва жиҳод ҳақида суҳбат бўлганлигини, шунингдек, “Муҳаммад” унга “уч асос” ҳақида тушунча берганлигини, Ғиёсиддин ака эса Содиқ Самарқандий ҳақида гапирганлигини, шундан сўнг шу уйда тунаб қолишганлигини ва эрталаб ижара хонадонига қайтиб келишганлигини, бу орада Қозоғистон Республикасида иш чиқиб қолганлигини ва 28 кун давомида тоғ-кон заводи бузилишида ишлаб қайтиб келганлигини, шу орада Чирчиқ шаҳрида ижара хонадонида яшаб, уцнлик иш марказидан иш олиб юришганлигини, Рамазон Ҳайити муносабати билан Б.Рахимов уларни уйига меҳмондорчиликка чақирганлигини, сўнгра иш топилмаганис абабли уйига қайтиб кетганлигини, 2023 йил сентябрь ойида Н.Холназаров ва Ж.Рўзиқулов билан гаплашиб, Тошкент шаҳрига ишга келишганлигини, бироқ иш топилмаганлигини, бу масалада Б.Рахимов билан тортишиб қолишганлигини, шундан сўнг Қибрй тумани ва Чирчиқ шаҳрида кунлик ишларда ишлабк елишганлигини, 2024 йил март ойларида ўзи яшаб келган ижара хонадонига бири неча марта Б.Рахимов келганлигини, шунда унинг Ж.Рўзиқулов билан божа бўлаётганини билганлигини, Б.Рахимов айнан тўй ҳақида маслаҳатлашиб кетганлигини, бирор диний оқимга аъзо бўлмаганлигини, ҳеч кимни бирор диний оқимга қўшилишга, Ўзбекистон ҳукуматини ағдаришга, жиҳод қилишга, ҳижрат қилишга даъват қилмаганлигини, Сурия Араб Республикасига бориш истаги бўлмаганлигини, ўзини берган кўрсатувлари доирасида айбдор деб билишини, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб ва бундан пушаймонлигини билдириб, суддан унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судда судланувчи У.Жуманов ўзига эълон қилинган айбловга иқрорлик билдирмасдан, 2022 йилнинг ёз ойларида Сергели туманида жойлашган “Янги Дарҳон” турар-жой мажмуаси қурилишида ишлаб юрганида Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов, О.Нурмаматов, М.Шаимов, Н.Холназаровлар билан танишганлигини ва ушбу шахслар билан бир хонада яшаганлигини, Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов, О.Нурмаматов, М.Шаимов, Н.Холназаровлар ўзаро суҳбатлашишганлигини, бироқ ушбу суҳбатларга аралашмаганлигини ва унга бу мавзулар қизиқ ҳам бўлмаганлигини, улардан ёши нисбатан катта бўлгани сабабли, қизиқиш доираси умуман бошқа бўлганлигини, Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов, О.Нурмаматов, М.Шаимов, Н.Холназаровлар унга гапиришмаганлигини, Сурия давлатига бориш, жиҳод қилиш, Ўзбекистонни раҳбариятини ағдариш ҳақида унга бирор киши гапирмаганлигини, Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов, М.Шаимовларнинг бирор диний оқимга мансуб эканликларини билмаганлигини ва ўз-ўзидан жиноят ҳақида маълумотга эга бўлмаганлигини, тергов жараёнида терговчи унга кўрсатувларни имзолаб бермаган тақдирида қамаб қўйишини айтгани сабабли сўроқ баённомасини имзолашга мажбур бўлганлигини билдириб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судда судланувчи Н.Холназаров ўзига эълон қилинган айбловга иқрорлик билдирмасдан, 2022 йилнинг ёз ойларида Сергели туманида жойлашган “Янги Дарҳон” турар-жой мажмуаси қурилишида ишлаб юрганида Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов, О.Нурмаматов, М.Шаимов, У.Жумановлар билан танишганлигини ва ушбу шахслар билан бир хонада яшаганлигини, Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов, М.Шаимовлар ўзаро суҳбатлашишганлигини, бироқ ушбу суҳбатларда Ўзбекистонда ҳукуматни ағдариш, Сурия давлатига ҳижрат қилиш, жиҳод қилиш ҳақида гаплашишганини эшитмаганлигини, Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов, М.Шаимовларнинг бирор диний оқимга мансуб эканликларини билмаганлигини ва жиноят ҳақида маълумотга эга бўлмаганлигини, тергов жараёнида терговчи унга кўрсатувларни имзолаб бермаган тақдирида қамаб қўйишини айтгани сабабли сўроқ баённомасини имзолашга мажбур бўлганлигини билдириб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судда судланувчи О.Боходиров ўзига эълон қилинган айбловга иқрорлик билдирмасдан, 2024 йилнинг март ойида Чирчиқ шаҳри, Ёрқин келажак кўчаси, 21-уйда ижарада яшай бошлаганлигини, шунда ушбу уйда Ж.Рўзиқулов, О.Нурмаматов, М.Шаимов, У.Жумановлар ҳам яшашганлигини, Б.Рахимов ушбу уйга айрим пайталрадк елиб турганлигини, Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов, М.Шаимовлар ўзаро суҳбатлашишганлигини, бироқ ушбу суҳбатларда Ўзбекистонда ҳукуматни ағдариш, Сурия давлатига ҳижрат қилиш, жиҳод қилиш ҳақида гаплашишганини эшитмаганлигини, Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов, М.Шаимовларнинг бирор диний оқимга мансуб эканликларини билмаганлигини ва жиноят ҳақида маълумотга эга бўлмаганлигини, тергов жараёнида терговчи унга кўрсатувларни имзолаб бермаган тақдирида қамаб қўйишини айтгани сабабли сўроқ баённомасини имзолашга мажбур бўлганлигини билдириб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судда гувоҳ Ш.Нарузаллаев видеоконференцалоқа режимида ўз кўрсатувида, 2022 йилнинг тахминан сентябрь ойида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Б.Рахимов билан танишганлигини, шундан сўнг, у ҳам Буҳоро вилоятидан бўлгани сабабли, тез-тез қўнғироқлашиб гаплашиб турадиган бўлишганлигини, Б.Рахимов унга “телеграм” иловаси орқали диний мазмундаги маърузаларни юбориб турганлигини, Б.Разимов билан Шайхонтоҳур тумани Жангоҳ мавзесида кўришишганида, Б.Рахимов унга Содиқ Самарқандий, Абдуллох Зуфар, Абдуллох Бухорий, Абдували қори ва Юсуф Давронларнинг диний маърузаларини эшитишини, жиҳод қилиш кераклиги ҳақида айтганлигини, Б.Рахимов билан 2023 йил июль ойининг охирларида Чирчиқ шаҳрида гаплашганида, Б.Рахимов унга С.Самарқандийдан таълим олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикаси орқали Туркия давлатига кетаётганида ҳужжатларида муаммо бўлгани сабабли Ўзбекистонга қайтиб келгани ҳақида айтганлигини, Б.Рахимов билан кўришиб қолишганида жамоат тузиш, кўпчилик бўлиб жиход қилиш кераклиги ҳақида айтганида, Б.Рахимовга бу фикрлари нотўғри эканини айтганлигини, бундан ташқари, 2022 йил тахминан ноябрь ойида Ж.Рўзиқулов ва М.Шаимовлар билан Б.Рахимовнинг Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги ижарадаги хонадонига борганида танишганлигини, шу куни меҳмонлар орасида Б.Содиқов ва Ф.Эргашевлар билан ҳам танишганлигини, шунда М.Шаимов унга Ф.Эргашевни телеграмм профилига қўйган фотосуратини кўрсатганлигини, ушбу профил фотосуратида ИШИД (Ироқ Шом ислом давлати)нинг қора рангли байроғи қўйилганлигини, кейин М.Шаимов Ф.Эргашевни бу қилган ишини қанчалик тўғри эканлигини ДХХ ҳодимлари кўриб қолса ўзига ёмон бўлишини, ИШИДни байроғини қўйиб, у томонларга боришлик қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини ундан сўраганлигини, шунда у Ф.Эргашевдан кимни маърузаларини эшитиб туришини сўраганида, у унга Абдуллох Зуфарни маърузаларини эшитиб юришини айтганлигини, уни гапини эшитгач, у унга Абдуллох Зуфарни маърузаларини эшитиб бўлмаслигини, уни бир қанча хатолари борлигини, бу ҳақда илмли домлалар исбот келтирганини айтганлигини, лекин Ф.Эргашев унинг гапини эшитиб, у Сурияга кетмоқчи эканлигини, у ердаги биродарларга қўшилиб, кофирларга қарши урушмоқчи эканлигини, қўлдан келганча ёрдам бериш кераклигини айтганлигини, шундай бўлсада у уни гаплари нотўғри эканини, у ерда бўлаётган урушлар “ғарб”дагиларни ўйини эканлигини, у ерда бўлаётган барча ишлар фитна эканлигини айтганлигини, шунда уни гапларини эшитган Б.Содиқов у ерда қайси бўлаётган иш фитна эканлигини, у ерга бориб кофирларга қарши урушишнинг нимаси нотўғри эканини сўраганлигини, у эса унга у ерда бўлган мусулмонлар бир-бири билан урушаётганини, бир-бирларини қиришаётганлигини айтиб, уларга телефонида бўлган домлаларни айтган маърузаларини қўйиб берганлигини, шундай бўлсада Ф.Эргашев ва Б.Содиқовлар уни айтган гапларига қарши чиқиб у билан тортишишдан тўхташмаганлигини, бундан ташқари, 2023 йилнинг тахминан март ойларида ишдан сўнг, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида кўп қаватли уйда оила аъзолари билан яшаб ишлаб юрганида, Ф.Эргашев уни Чирчиқ шаҳридаги Оққовоқ мавзесидаги шериклари билан бирга ижарада яшаб келган хонадонига меҳмонга чақирганлигини, у ерга борганида, муқаддам унга нотаниш бўлган тахаллуси “Муслим” бўлган ҒИсроилов, тахаллуси “Абдуллоҳ” бўлган Ш.Дехконов, М.Шаимов, тахаллуси “Аюб” бўлган Ж.Рўзиқулов ва Самарқанд вилоятидан бўлган “Муҳаммад” исмли шахслар бўлишганлигини, улар билан диний мавзуда суҳбат қилишганлигини, Сурия Араб Республикасига бориб жиход қилиш кераклиги ҳақида, шунингдек Содиқ Самарқандий, Абдуллох Зуфар, Юсуф Даврон ва Фаррух Абу Абдурахмонларнинг маърузалари ҳақида фикр алмашишганлигини, у ўз навбатида С.Самарқандий билан Абдуллох Зуфарни маърузаларини эшитиб бўлмаслиги ҳақида уларга айтганлигини билдириб кўрсатув бериб ўтди.
Суд, судланувчи Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов, М.Шаимовлар айбларига қисман, судланувчи У.Жуманов, Н.Холназаров ва О.Боходировлар айбларига иқрорлик билдирмай кўрсатув берган бўлсаларда, уларнинг айблари иш бўйича ашёвий далил тариқасида олинган дисклар, ёзишмалар ва суҳбатлар стенограммалари, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича Қўмитасининг хулосалари, судга оид фонография экспертизаси хулосаси, судланувчи Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов ва М.Шаимовларнинг дастлабки тергов жараёнида адвокатлари иштирокида сўроқ ҳамда юзлаштириш тергов ҳаракатлари давомида берган кўрсатувлари ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Суд, юқорида келтирилган далиллар, уларни тўплаш билан боғлиқ процессуал қоида ва тартибларга риоя қилинган ҳолда олинганлиги учун мақбул далиллар деб эътироф этиб, улар ҳақиқатга мувофиқ бўлганлиги сабабли ишончли ҳамда судланувчиларнинг жиноий ҳаракатларини баҳолашда етарли деб ҳисоблайди.
Суд судланувчи Б.Рахимовнинг “Тавҳид ва жиҳод” ташкилотига аъзо бўлмаганлиги, кучли руҳий тушкунлик даврида Ўзбекистонда диний эркинлик берилмаётганлиги, ниқобга қаршилик кўрсатилаётганлиги юзасидан норозилик билдирганлиги, аммо жиҳод ва ҳижрат ҳақида фикр юритмаганлиги ҳақидаги, судланувчи Ж.Рўзиқуловнинг “Тавҳид ва жиҳод” ташкилотига аъзо бўлмаганлиги, ушбу ташкилот ва жиҳод, Сурияга ҳижрат қилиш мавзусида бўлган суҳбатлардан сўнг Б.Рахимов унга бу йўл янглиш эканини ва бу мавзуда гапирган шахслардан узоқроқ юришни айтгани сабабли, “Муҳаммад” ва “Исмоил” исмли шахслардан узоқроқ юрганлиги ва бу мавзуда умуман гаплашмаганлиги ҳақидаги, судланувчи М.Шаимовнинг “Тавҳид ва жиҳод” ташкилотига аъзо бўлмаганлиги, ушбу ташкилот ва жиҳод, Сурияга ҳижрат қилиш мавзусида “Муҳаммад” ва “Исмоил” исмли шахслардан эшитганлиги, аммо бунга бирор фикр билдирмаганлиги ва уларга эргашмаганлиги ҳақидаги, судланувчи А.Жуманов, Н.Холназаров ва О.Боходировларнинг Б.рахимов, Ж.Рўзиқулов ва М.Шаимовларнинг диний оқимга аъзо эканлкларидан хабарлари бўлмаганлиги ва ўз-ўзидан жиноят ҳақида маълумотга эга бўлишмаганлиги ҳақидаги кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95,112-моддалари тартибида баҳо бериб, уларнинг мазкур кўрсатувлари ёзишмалар ва суҳбатлар стенограммалари, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича Қўмитасининг хулосалари, судга оид фонография экспертизаси хулосаси, судланувчи Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов, М.Шаимов, У.Жуманов, Н.Холназаров ва О.Боходировларнинг дастлабки тергов жараёнида адвокатлари иштирокида сўроқ ҳамда юзлаштириш тергов ҳаракатлари давомида берган кўрсатувлари билан тўлиқ рад қилинади деб ҳисоблаб, судланувчилар томонидан мазкур кўрсатувлар судни чалғитиш ва жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида берилган деб баҳолаб, суд тергови жараёнида ушбу қарама-қаршилик тўлиқ бартараф қилинди деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов ва М.Шаимовларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Тавҳид ва жиҳод” халқаро террористик ташкилотида иштирок этганда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи У.Жуманов, Н.Холназаров ва О.Боходировларнинг судланувчи Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов ва М.Шаимовларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Тавҳид ва жиҳод” халқаро террористик ташкилотида иштирокчилари эканлари, яъни оҳғир ждиноят ҳақида аниқ билганлари ҳолда хабар бермаганда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 241-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Б.Рахимовга жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, қарамоғида 1 нафар вояга етмаган фарзанди, турмуш ўртоғи борлигини ва уларнинг ягона боқувчиси эканлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Жиноятни ғараз ва бошқа паст мақсадларда содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди.
Шу билан бирга суд, судланувчи Б.Рахимовга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг содир этилган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, судланувчининг оилавий ва моддий шароитини, қарамоғида 1 нафар вояга етмаган фарзанди ва турмуш ўртоғи борлигини инобатга олиб, унга нисбатан у айбли деб топилажак модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топади.
Суд, судланувчи Ж.Рўзиқуловга жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Жиноятни ғараз ва бошқа паст мақсадларда содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди.
Шу билан бирга суд, судланувчи Ж.Рўзиқуловга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг содир этилган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, судланувчининг оилавий ва моддий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан у айбли деб топилажак модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топади.
Суд, судланувчи М.Шаимовга жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Жиноятни ғараз ва бошқа паст мақсадларда содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди.
Шу билан бирга суд, судланувчи М.Шаимовга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг содир этилган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, судланувчининг оилавий ва моддий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан у айбли деб топилажак модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топади.
Суд, судланувчи У.Жумановга жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Жиноятни ғараз ва бошқа паст мақсадларда содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди.
Шу билан бирга суд, судланувчи У.Жумановга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг содир этилган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, судланувчининг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан у айбли деб топилажак модда санкциясида назарда тутилган жарима жазоси тайинлашни лозим деб топади.
Суд, судланувчи Н.Холназаровга жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, қарамоғида икки нафар фарзандлари ва турмуш ўртоғи борлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Жиноятни ғараз ва бошқа паст мақсадларда содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди.
Шу билан бирга суд, судланувчи Н.Холназаровга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг содир этилган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, судланувчининг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, қарамоғида икки нафар фарзандлари ва турмуш ўртоғи бўлиб, уларнинг ягона боқувчиси эканлигини инобатга олиб, унга нисбатан у айбли деб топилажак модда санкциясида назарда тутилган жарима жазоси тайинлашни лозим деб топади.
Суд, судланувчи О.Боходировга жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Жиноятни ғараз ва бошқа паст мақсадларда содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди.
Шу билан бирга суд, судланувчи О.Боходировга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг содир этилган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, судланувчининг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан у айбли деб топилажак модда санкциясида назарда тутилган жарима жазоси тайинлашни лозим деб топади.
Бундан ташқари, суд жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган “Samsung Galaxy A52” русумли телефон аппарати, “Samsung Galaxy A12” русумли телефон аппарати, “Samsung M31C” русумли телоефон аппаати, “Samsung Note 10” русумли телефон аппаратларини ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маълумотлар мавжудлиги сабабли тегишли тартибда йўқ қилишликни, олти дона DVD-дискларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига амал қилиб, суд хайъати
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Рахимов Бахтиёр Баҳодир ўғли (Raximov Baxtiyor Bahodir o’g’li), Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин.
Б.Рахимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан 6 (олти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиб ва жазо муддати 2024 йил 2 майдан бошлаб ҳисоблансин.
Б.Рахимовга нисбатан танланган эҳтиёт чораси аслича, қамоқда сақлаш қолдирилсин.
Рўзиқулов Жамшид Муродулло ўғли (Ro’ziqulov Jamshid Murodullo o’g’li), Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин.
Ж.Рўзиқуловга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан 6 (олти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиб ва жазо муддати 2024 йил 2 майдан бошлаб ҳисоблансин.
Ж.Рўзиқуловга нисбатан танланган эҳтиёт чораси аслича, қамоқда сақлаш қолдирилсин.
Шаимов Мираббос Раимович (Shaimov Mirabbos Raimovich), Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин.
М.Шаимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиб ва жазо муддати 2024 йил 2 майдан бошлаб ҳисоблансин.
М.Шаимовга нисбатан танланган эҳтиёт чораси аслича, қамоқда сақлаш қолдирилсин.
Жуманов Уктам Бахтиёрович (Jumanov Uktam Baxtiyorovich), Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин.
У.Жумановга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 241-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 ўн баравари миқдорида яъни 3.300.000 сўм жарима жазоси тайинлансин.
Жарима давлат фойдасига ундирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач У.Жумановга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Холназаров Нажмиддин Абдижалил ўғли (Xolnazarov Najmiddin Abdijalil o’g’li), Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин.
Н.Холназаровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 241-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 ўн баравари миқдорида яъни 3.300.000 сўм жарима жазоси тайинлансин.
Жарима давлат фойдасига ундирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач Н.Холназаровга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Боходиров Обилжон Марат ўғли (Boxodirov Obiljon Marat o’g’li), Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин.
О.Боходировга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 241-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 ўн баравари миқдорида яъни 3.300.000 сўм жарима жазоси тайинлансин.
Жарима давлат фойдасига ундирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач О.Боходировга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Хукм қонуний кучга киргандан сўнг:
- “Samsung Galaxy A52” русумли телефон аппарати, “Samsung Galaxy A12” русумли телефон аппарати, “Samsung M31C” русумли телоефон аппаати, “Samsung Note 10” русумли телефон аппаратлари тегишли тартибда йўқ қилинсин;
- олти дона DVD-дисклар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ўн сутка ичида, маҳкумлар эса, ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб шу муддат ичида ушбу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти бериш ёки протест билдиришга, ҳукм қонуний кучга киргач эса, кассация тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев
Ҳалқ маслахатчилари: З.Ахатова
А.Саттаров