Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2406/74 Дата решения 27.03.2025 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 372298 Claim ID 2726886 PDF Hash 4dd91e53026ebeaa... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Репсубликаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Репсубликаси ЖК 62 law
илмишидан пушаймонлигини билдириб унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси илмишидан пушаймонлигини билдириб унга нисбатан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Иш № 1-1004-2506/96 Маърузачи судья: Н.Касимова Биринчи инстанция судининг судьяси: Ф.Исмаилова АЖРИМИ Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси 2025 йил март ойининг 27 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, судлов ҳайъати судьялари: А.Абдулхаев ва Н.Касимовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Раҳимованинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланувчи А.М ва унинг ҳимоячиси адвокат Д.Давлетовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 2025 йил 17 январдаги ҳукмига кўра, Махмудов Акром Баходирович (Maxmudov Akrom Baxodirovich) 2000 йил 24 март куни Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланмаган, бўйдоқ, ишсиз, Юнусобод тумани, 5-мавзе, 4-уй, 54-хонадонда истиқомат қилувчига нисбатан чиқарилган ҳукмдан норози бўлиб судланган А.М томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: А.М Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб унга шу модда билан 1 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Репсубликаси ЖКнинг 62-моддасига асосан А.Мчни қамоқда ушлаб турилган вақти ҳисобга олиб, ўташ учун 1 йил 2 ой 8 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, А.М 2024 йил 24 cентябрь куни соат 23:00ларда, қонунга хилоф равишда сақлаш ва эгаллаш эканлигини билган ҳолда, “Телеграм” ижтимоий интернет тармоғи орқали «Lady_Gash_001» номли ботдан 260.000 сўмга гиёҳвандлик воситаларига буюртма бериб, банкомат орқали номаълум шахснинг пластик картасига мазкур пулларни тўлов қилиб, номаълум шахс томонидан юборилган манзил бўйича Олмазор тумани Сағбон кўчасида жойлашган дарахт тагида, яшириб қўйилган “Гашиш” номли гиёҳвандлик воситаларини ўзининг истеъмоли учун олиб, чап қўл кафт қисмида олиб юрган вақти 2024 йил 25 сентябрь куни соат 02:40 ларда, Юнусобод тумани, 4-мавзе, “BEY OGLU” ресторани олдига келиб турганида, шу атрофда хизмат олиб бораётган Юнусобод туман ИИО ФМБ ҳодимлари томонидан холислар иштирокида текширилганида унинг чап қўл кафт қисмида ушлаб турган бир дона полиэтилен пакетчага солинган жигарранг рангли сақичсимон гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, баённома асосида расмийлаштириб олингани аниқланган. Судга оид кимёвий экспертиза бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 25.09.2024 йилдаги №3725-сонли хулосасига кўра, Махмудов Акром Баходировичнинг чап қўл кафт қисмидан олинган модда таркибида фаол гиёхванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда “Гашиш” деб аталиши, унинг оғирлиги 0,57 граммга тенглиги аниқланган. Юнусобод туман прокурори ўринбосари томонидан тергов органининг А.Мга нисбатан айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган. Судланган А.М, Апелляция шикоятида қилмишидан пушаймонлигини билдириб унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб енгиллик беришни сўраган. Апелляция инстанцияси, иш бўйича судья Н.Касимованинг маърузасини, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаевнинг шикоятни қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосасини, судланувчи А.М ва унинг ҳимоячиси адвокат Д.Давлетовнинг шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. А.Мнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, билдирги, ашёвий далилни олиш ва кўздан кечириш баённомалари, судга оид кимёвий экспертиза хулосаси, юзлаштириш баённомалари, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал, гувоҳларнинг кўрсатувлари, тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топган. Биринчи инстанция суди томонидан А.Мнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Суд, судланувчи А.Мга Ўзбекистон Республикаси Олий суди 3 Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг тушунтиришларига риоя қилиб, жиноят иши бўйича оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб А.Мга адолатли жазо тайинлаган деб ҳисоблайди. Бундай ҳолда, апелляция инстанцияси суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49716, 49718, 49726,49731-моддаларини қўллаб, апелляция инстанцияси Қ И Л А Д И: Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 2025 йил 17 январдаги Махмудов Акром Баходировичга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантиришсиз қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар биринчи босқич суди орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи: (имзо) М.Мирзохидов Ҳайъат судьялари: (имзо) А.Абдулхаев (имзо) Н.Касимова Ажрим нусхаси аслига тўғри