Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2204/538 Дата решения 08.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Агробанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "Шўрчи Нуробод савдо комплекси" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 911038 Claim ID 2763785 PDF Hash 4a39d8ec8f00ad77... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекснинг 170-моддаси тисодий процессуал кодекс 170 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
тисодий процессуал кодексининг 157-моддаси тисодий процессуал кодекси 157 code_article
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DENAU INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h Tел/факс: (0-376) 413-71-16, е-mail: i.denоv@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 8 сентябрь 4-1905-2204/538-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.А.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Кассирова котиблигида, даъвогар “ХХХ” АТБдан вакил ХХХ(2022 йил 31 майдаги 05/1166-сонли ишончнома), жавобгардан ХХХ иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХ” акциядорлик тижорат банки манфаатини кўзлаб жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан банк фойдасига муддати ўтган кредит фоизи 230 804 588 сўм, муддати келмаган асосий қарзи 4 000 000 000 сўм, жами 4 230 804 588 сўм ундириш, ундирувни “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Шўрчи туман “ХХХ” маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган кадастр рақами ХХХбўлган, “Қурилиши тугалланмаган 2 қаватли гипермаркет савдо мажмуаси” биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъво аризасида АТБ “ХХХ” банк “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида “Қурилиши тугалланмаган 2 қаватли гипермаркет савдо мажмуаси”ни қурилиш ишларини давом эттириш мақсадида қурилиш материаллари олиш учун 2021 йил 4 май куни рақамсиз кредит шартномаси тузилганлиги, жамият томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар доимий равишда кечиктириб, қайтариш жадвалига риоя қилинмаганлиги, 2022 йил 8 апрель куни ҳолатига кредит фоизидан 230 804 588 сўм, муддати келмаган асосий қарзи 4 000 000 000 сўм, жами 4 230 804 588 сўм сўм қарздорлик юзага келганлиги қайд этилган. АТБ “ХХХ” банк ХХХ(кейинги ўринларда банк деб юритилади) билан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда қарздор деб юритилади) ўртасида 2021 йил 4 май куни рақамсиз кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, банк томонидан қарздорга “Қурилиши тугалланмаган 2 қаватли гипермаркет савдо мажмуаси”ни қурилиш ишларини давом эттириш мақсадида қурилиш материаллари олиш учун 36 ой муддатга, йиллик 22.99 фоиз устама тўлаш шарти билан 4.000.000.000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратган. Кредит таъминоти сифатида “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Шўрчи туман “ХХХ” маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган кадастр рақами ХХХбўлган, “Қурилиши тугалланмаган 2 қаватли гипермаркет савдо мажмуаси” биноси 2021 йил 4 майдаги гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган. “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти шартнома шартларини лозим бажармаганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни бошқарма вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 170-моддасининг иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Юқорида қайд этилганларга асосланиб, суд ишни Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили ўз тушунтиришида тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра жавобгарга кредит маблағлари ажратилганлигини, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан, кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаганлигини, судга даъво аризаси билан мурожаат этилганидан сўнг ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, бу ҳақда маълумотнома тақдим этиб, даъво ариза талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар жамият раҳбари савдо мажмуасидаги савдо дўконларни кредит эвазига сотиб, ушбу кредит қарздорликни тўлашини, бу ҳақда ҳужжатлар банкка тақдим этилганлигини, кредит маблағи ажратилиши билан кредит қарздорликни тўлиқ қоплаб берилишини маълум қилиб, банк билан ўзаро келишувга эришиш ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли амалий ёрдам беришни сўради. Суд иш бўйича даъвогар вакили ва жавобгар жамият раҳбарининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига лозим топади. Аниқланишича, АТБ “ХХХ” банк ХХХҳамда “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 4 май куни рақамсиз кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, банк томонидан қарздорга “Қурилиши тугалланмаган 2 қаватли гипермаркет савдо мажмуаси”ни қурилиш ишларини давом эттириш мақсадида қурилиш материаллари олиш учун 36 ой муддатга, йиллик 22.99 фоиз устама тўлаш шарти билан 4.000.000.000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратган. Кредит таъминоти сифатида “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Шўрчи туман “ХХХ” маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган кадастр рақами ХХХбўлган, “Қурилиши тугалланмаган 2 қаватли гипермаркет савдо мажмуаси” биноси 2021 йил 4 майдаги гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 735-моддасига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасида назарда тутилишича, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг узиш қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли деб белгиланган. Банк томонидан шартномада белгиланган тартибда ва муддатда кредит маблағлари ажратилган бўлса-да, қарздор томонидан кредит шартномаси бўйича кредит асосий қарз ва фоизларини шартномада белгиланган муддатда ва қайтариш жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб борилмасдан шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ҳамда банкнинг огоҳлантириш хатини жавобсиз қолдирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157-моддаси биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили томонидан тақдим этилган 2022 йил 8 сентябрдаги маълумотномада жавобгарнинг банк олдида 2022 йил 8 сентябрь куни ҳолатига банк олдида 666.666.668 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 543.216.647 сўм муддати ўтган кредит фоизи жами 1.209.883.308 сўм муддати ўтган кредит қарзи борлиги қайд этилган бўлиб, бироқ даъвогар томонидан даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ҳақида ариза тақдим этилмади. Мазкур ҳолда суд, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан кредит фоизидан 230.804.588 сўм, муддати келмаган асосий қарзи 4.000.000.000 сўм жами 4.230.804.588 сўм ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида ундирувни гаров мулкига қаратиш сўралган. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 280-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш тўғрисидаги талабини асосли деб топади, чунки кредит таъминоти сифатида “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Шўрчи туман “ХХХ” маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган кадастр рақами ХХХбўлган, “Қурилиши тугалланмаган 2 қаватли гипермаркет савдо мажмуаси” биноси 2021 йил 4 майдаги гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган. Суд мажлисида иштирок этган жамият раҳбари савдо мажмуасидаги савдо дўконларни кредит эвазига сотиб, ушбу кредит қарздорликни тўлашини, бу ҳақда ҳужжатлар банкка тақдим этилганлигини, кредит маблағи ажратилиши билан кредит қарздорликни тўлиқ ёпилишини маълум қилиб, банк билан ўзаро келишувга эришиш ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли ёрдам беришни сўраган бўлса-да, бироқ мазкур иқтисодий иш бўйича суд мажлиси жамият раҳбарининг илтимосномасига асосан бир неча бор қолдириб жамиятга банк билан келишув битими ёки медиатив келишувга имкон берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд даъво талабларини қаноатлантиришни ҳамда суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: даъво аризаси талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ХХХ” акциядорлик тижорат банки фойдасига 230.804.588 сўм кредит фоизи ва 4.000.000.000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарз жами 4.230.804.588 сўм ундирилсин. Ундирув “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Шўрчи туман “ХХХ” маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган кадастр рақами ХХХбўлган, “Қурилиши тугалланмаган 2 қаватли гипермаркет савдо мажмуаси” биносига қаратилсин. “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ХХХ” акциядорлик тижорат банки фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 84.616.091,76 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Денов туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (прокурор протест келтирилиши) мумкин. Судья З.А.Рустамов