Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/64 Дата решения 26.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 375971 Claim ID 2716330 PDF Hash 16d10602b3a24e6f... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
лими томонидан ЖКнинг 169-моддаси лими томонидан ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
Сойиповларга ЖПКнинг 583-моддаси Сойиповларга ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 169-моддаси ЖКнинг 169 law
илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил март ойининг 26 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд мажлиси, ўз биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи М.Абдурашидова ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик бюроси адвокати А.Юлдашев, жабрланувчилар М.Сойипов, Ш.Одиловаларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Абдурашидова Мадина Шавкат қизига оид № 1-1006-2502/64-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Абдурашидова Мадина Шавкат қизи (Abdurashidova Madina Shavkat qizi), 2000 йил 20 апрель кунида Тошкент шахрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, ажрашган, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Тошкент шахри Миробод тумани “Янгизамон” МФЙ, 101-уйда доимий рўйхатда турувчи, 26.12.2024 йилда “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, 15.02.2025 йилда “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилиб, қидирув эълон қилинган, 04.03.2025 йилда ушланиб, қамоқда сақланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, айбланувчи ва жабрланувчиларни кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Абдурашидова Мадина Шавкат қизи 20.06.2023 йилда Тошкент шаҳар ИИББ АТСЖҚКБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбдор деб топилган ҳолда, унга нисбатан айблилик масаласини хал қилмай туриб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан тугатилган бўлишига қарамасдан ўзига хулоса чиқармай, жамият учун фойдали 1 меҳнат билан шуғулланиш ўрнига жиноят содир қилиш йўлига кириб, яъни у ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, осон йўллар билан бойлик орттиришни ўз олдига мақсад қилган ҳолда жиноят содир этиш йўлига кириб, ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятлар туркумига кирувчи ўғрилик жиноятини қўйидаги вақт, усул ва ҳолатда қасддан содир этган. Жумладан, у ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 15 декабрь куни соат тахминан 02:00да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Фидокор МФЙ ҳудудида жойлашган “Ака-ука” номли умумий ётоқхона (ҳостел) нинг 2-сонли хонасида ўзи билан вақтинча яшаб келаётган 12.02.2005 йилда туғилган Одилова Шаҳноза Зафар қизига тегишли баҳоси 2.850.000 сўмлик “SAMSUNG А-21S” русумли телефон аппаратини аёллар сумкаси ичидан қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, яширин равишда талон-торож қилган ҳолда ҳодиса жойидан яширинган ҳамда Шайхонтоҳур тумани Тахтапул МФЙда жойлашган “Малика” савдо мажмуасида 28.09.1981 йилда туғилган Сойипов Мовлон Махкамовичга ушбу телефон аппаратини ўзига тегишли эканлигини айтиб, 200.000 сўм эвазига сотган ва жиноий йўл билан қўлга киритган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан М.Абдурашидова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, жиноят иши мазмунан кўриш учун судга чиқарилган. Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчилар Ш.Одилова ва М.Сойипов судга аризалар билан мурожаат қилиб, айбланувчи М.Абдурашидова билан ярашганлиги, айбланувчи М.Абдурашидова уларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қопланганлиги, уларнинг М.Абдурашидовага нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, М.Абдурашидовани жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўрадилар. Айбланувчи М.Абдурашидова ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бирбирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўради. Суд, жабрланувчилар Ш.Одилова, М.Сойиповни ҳамда айбланувчи М.Абдурашидованинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси ва ҳимоячининг айбланувчи М.Абдурашидова ва жабрланувчилар Ш.Одилова, М.Сойиповлар ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, М.Абдурашидованинг етказилган моддий зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 66 1моддасига мувофиқ М.Абдурашидовани жиноий жавобгарликдан озод қилиб, 2 юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчилар Ш.Одилова ва М.Сойиповларга ЖПКнинг 583-моддаси 5қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИБнинг Молия-иқтисод бошқармасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 800.000 сўм миқдоридаги пулларни Сойипов Мовлон Махкамовичга қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд Абдурашидова Мадина Шавкат қизи (Abdurashidova Madina Shavkat qizi) Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. М.Абдурашидовага нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, дархол суд залидан қамоқдан озод этилсин. Ажрим қонуний кучга киргунга қадар М.Абдурашидовага нисбатан “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилсин. Ажрим қонуний кучга киргандан сўнг “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Иш бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИБнинг Молия-иқтисод бошқармасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 800.000 сўм миқдоридаги пуллар Сойипов Мовлон Махкамовичга қайтарилсин. Жабрланувчилар Ш.Одилова ва М.Сойиповга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев 3 4