Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/3317 Дата решения 08.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TO`RAQO`RG`ON AVTO TRANS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый OMADBEK LYUKS TRANS SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 909186 Claim ID 2901376 PDF Hash 672b0e25825fd6e5... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Тel: 0(369)227 81 38 Fax: 0(369)227 85 79 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 8 сентябрь 4-1603-2201/3317-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.С.Мусабоев раислигида, судья ѐрдамчиси А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, АА тугатиш бошқарувчисининг жавобгар ББдан 58 000 000 сўм асосий қарз ва 29 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни тугатиш бошқарувчиси М.Мухиддинов иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризасида баѐн этилишича, АА Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 ноябрдаги 4-1603-2101/2846-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан, ААнинг фаолияти (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) ўрганилганда, жамият томонидан 6 800 000 сўм маблағ ББ (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)га шартномага асосан ҳисоб рақамини молиявий ѐрдам ўтказиб берилганлиги ва ҳозирга қадар қайтарилмаганлиги аниқланган. Даъвогарнинг пул маблағини қайтариш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилгач, судга даъво аризаси киритилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб хабардор қилинган. Бироқ, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисми 2-бандига кўра суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб, қуйидаги хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ѐки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ѐки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ѐки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашѐларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ѐки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ѐки қарзга олинган ашѐларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашѐларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ѐки ашѐлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга 2019 йил 17 июндаги шартномага асосан 58 000 000 сўм молиявий ѐрдам ўтказиб берилган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг молиявий ҳолати тахлил қилинганда ушбу пул маблағи қайтарилмаганлиги аниқланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга талабнома берилган. Бироқ, талабнома оқибатсиз қолдирилган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаблари асосли, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида 29 000 000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонунчилик ѐки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32моддаси 2-қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 326-моддаси иккинчи қисми мазмунига кўра, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Юқоридаги қонун нормаларидан келиб чиқиб, суд даъво аризасида ундириш сўралган пенянинг 3 000 000 сўмини ундиришни, унинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни иловасининг 2-банди “а”-кичик бандида иқтисодий судларда мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган. Шунга кўра суд жавобгардан бюджетга 1 740 000 сўм давлат божини, Наманган туманлараро иқтисодий суди депозит рақамига 24 000 сўм суд почта харажатини ундиришни лозим топади. Баѐн этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. АА суд тугатиш бошқаруви фойдасига ББ хисобидан 58 000 000 сўм асосий қарз ва 3 000 000 сўм пеня жами 61 000 000 сўм ундирилсин. ББ хисобидан: - бюджетга 1 740 000 сўм давлат божи; - Наманган туманлараро иқтисодий суди депозит рақамига 24 000 сўм суд почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ж.С.Мусабоев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Наманган шаҳри 2022 йил 8 сентябрь 4-1603-2201/3317-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.С.Мусабоев раислигида, судья ѐрдамчиси А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, АА тугатиш бошқарувчисининг жавобгар ББдан 58 000 000 сўм асосий қарз ва 29 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни тугатиш бошқарувчиси М.Мухиддинов иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, ИПКнинг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб суд, Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. АА суд тугатиш бошқаруви фойдасига ББ хисобидан 58 000 000 сўм асосий қарз ва 3 000 000 сўм пеня жами 61 000 000 сўм ундирилсин. ББ хисобидан: - бюджетга 1 740 000 сўм давлат божи; - Наманган туманлараро иқтисодий суди депозит рақамига 24 000 сўм суд почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ 2022 йил 8 сентябрь 4-1603-2201/3317-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.С.Мусабоев раислигида, судья ѐрдамчиси А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, АА тугатиш бошқарувчисининг жавобгар ББдан 58 000 000 сўм асосий қарз ва 29 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни тугатиш бошқарувчиси М.Мухиддинов иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиб кўриладиган ишни эълон қилди. Суд мажлиси котиби суд мажлисига жавобгар келмаганлигини, жавобгарни манзилига ажрим нусхаси юборилганлигини билдирди. Раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддасига кўра ишни кўришни лозим топди. Раислик қилувчи ишни олиб бориш тартибини белгилаб, далилларни текширишга ўтди ва сўзни даъвогар вакилига берди. Даъвогар вакилининг фикри: -Даъвони қўллаб қувватлайман, жавобгарга қарзни тўлаш бўйича талабнома юборилган, бироқ натижасиз бўлган, шунга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришнигизни сўрайман. Раислик қилувчи далилларни текшириш якунланганлигини билдириб, даъвогардан қўшимча материаллар бор-йўқлигини сўради. Қўшимча материал ва илтимослар бўлмаганлиги сабабли раислик қилувчи музокарага ўтди, сўзни даъвогар вакилига берди. Даъвогар вакилининг музокара фикри; -даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришингизни сўрайман. Раислик этувчи суд ҳужжати қабул қилиш учун маслахатда қолди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларни хонага чақириб, ҳал қилув қарорни хулоса қисмини эълон қилди, ҳал қилув қарор мазмун моҳиятини, бундай тўҳтамга келиш сабабларини, ижро варақани ижро қаратиш муддатларини, ҳал қилув қарор устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатларини ҳамда 5 кун муддат ичида суд мажлиси баѐнномасига нисбатан фикр-мулоҳаза билдириш ҳуқуқини тушунтирди ва суд мажлисини ѐпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баѐнномаси ИПКнинг 201-202-моддалари асосида тузилди. Раислик қилувчи: Ж.Мусабоев Суд мажлиси котиби: А.Низамов