← Назад
Решение #786166 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
116033, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
Fax: 0(369)227 76 14
НАМАНГАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
116033, город Наманган, улица Нодим
Намангани, дом-20
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 8 сентябрь 4-1601-2203/3867-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.С.Мусабоев
раислигида, судья ѐрдамчиси А.Низамовнинг котиблигида, даъвогар “ББ
жавобгар ББ нисбатан ҳисоб варақларни ѐпиб бериш мажбуриятини юклаш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили А.Акрамов
(ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Туйчибоев (ишончнома асосида)
иштирокида, суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“ББ (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ТИФ Миллий банк (бундан буѐн матнда
жавобгар деб юритилади) га нисбатан ҳисоб варақларни ѐпиб бериш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар билан медиатив келишув
тузилганлигини билдириб, унинг бир нусхасини тақдим этиб, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогар билан медиатив келишув
тузилганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъво
аризасини палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар ва жавобгар
вакилининг тақдим этган медиатив келишуви билан танишиб, жавобгар ва
қўшимча жавобгарнинг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга кўра
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар 2022 йил 12 май куни жавобгарга хат
билан мурожаат қилиб, ўзининг банкдаги ҳисоб варақларини ѐпиб беришни
сўраган.
Жавобгар томонидан мазкур хатга жавобан даъвогарнинг кредит
қарздорлик мавжудлигини, қредитдан бўлган қарзларини тўлаб бўлмагунича
ҳисоб варақлари ѐпилмаслигини маълум қилган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан банкдаги ҳисобварақларини ѐпиб
бериш мажбуриятини юклаш юзасидан судга даъво аризаси киритилган.
Бироқ, суд мухокамаси даврида тарафлар ўртасида, яъни 2022 йил
7 сентябрда медиатив келишув тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси 53-бандида тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради, деб белгиланган.
Шунга кўра суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисм 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтариб берилади.
Даъвогар манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси кирититганлиги
сабабли, давлат божи тўланмаган. Шунингдек, даъвогар томонидан тўланган
24 000 сўм почта харажатини медиятив келишувда даъвогар ўз зиммасига
олган.
Шунга кўра, ушбу иқтисодий иш бўйича давлат божи ва почта
ҳаражатлари ундирилмайди.
Баѐн этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 107, 195-196-моддаларига
асосан суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
“ББнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев