Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2102/2679 Дата решения 07.09.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдурахманов Алишер Абдурашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Sifat farm garant масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Integral shedevr premium масъулияти чекланган жамияти
Source ID 892217 Claim ID 2874368 PDF Hash 26f439a7be567725... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 328-моддаси тисодий процессуал кодекси 328 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ANDIJON VILOYAT SUDI ANDIJON REGIONAL COURT 170100, Andijon sh., Navoiyshox k., 15 170100, Andijon city, Navoiy street, 15 Тel: (74)223-49-21 Fax: (74)228-39-72 Веб-сайт: www.sud.uz Электрон почта манзил: i.andijon@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Умаралиев Апелляция инстанция судлов хайъатида маърузачи А.Абдурахманов Андижон шаҳри 2022 йил 07 сентябрь 4-1701-2102/2679-сонли иш Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Ш.Мирзаевнинг раислигида, судьялар Д.Убайдуллаев ва А.Абдурахмановлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Долимовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи “Integral Shedevr Premium” масъулияти чекланган жамиятининг Бўстон туманлараро иқтисодий судининг қонуний кучга кирган суд хужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини қайтариш ҳақидаги 29.06.2022 йилдаги суд ажримидан норози бўлиб, “Integral Shedevr Premium” масъулияти чекланган жамиятининг берган апелляция шикоятини аризачи вакили М.Джавхаров, У.Мирзаев, С.Қурбоновлар (25.06.2022 йилдаги 2-сонли ишончнома асосида), даъвогар “Сифат фарм грант” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Пўлатовлар (07.09.2022 йилдаги 27 сонли ишончнома асосида), гувоҳ М.Мамадалиевлар иштирокида Андижон вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Сифат фарм грант” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Integral Shedevr Premium” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 247 573 372 сўм асосий қарз, 123 786 686 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар судга келишув битимини тақдим этиб тасдиқлаб беришни сўраганлар. Биринчи инстанция суди ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган келишув битими “Integral Shedevr Premium” масъулияти чекланган жамияти 247 573 372 сўм асосий қарз, 123 786 686 сўм пеня ҳамда 21 600 почта харажатларини 2021 йил 19 ноябрь кунига қадарли “Сифат фарм грант” масъулияти чекланган жамиятига тўлаб бериш шарти билан тасдиқлаган ва иш юритишни тугатган. “Integral Shedevr Premium” масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат қилиб, кучга кирган суд хужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўришни сўраган. Биринчи инстанция суди ажрими билан ариза ва унга илова қилинган хужжатларни қайтариб юборган. “Integral Shedevr Premium” масъулияти чекланган жамияти суднинг ажримидан норози бўлиб, ажримни бекор қилишни ва судга раддия билдириб, ишни кўришни бошқа судга юборишни сўради. Суд мажлисида аризачи вакили шикоятни қувватлаб, янги очилган ҳолатдан ўз вақтида ҳабардор этилмаганлиги, суд ишни бир тарафлама, нохолис кўрган судьяги нисбатан ишончсизлик пайдо бўлганлиги сабабли суд ажримини бекор қилиб, янгидан кўриш учун бошқа судга юборишни сўраб аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили эътироз билдириб биринчи инстанция суди якуний суд хужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли суд томонидан тўғри қайтарилган суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида гувоҳ М.Мамадалиев, биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ажрим тўғри қабул қилинганлиги боис ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси “Сифат фарм грант” масъулияти чекланган жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Integral Shedevr Premium” масъулияти чекланган жамиятидан 247 573 372 сўм асосий қарз, 123 786 686 сўм пеня ундиришни сўраб, киритган даъво ариза бўйича тузилган келишув битими жами қарздорлик 2021 йил 19 ноябрь кунига қадар “Сифат фарм грант” масъулияти чекланган жамиятига тўлаб бериш шарти билан тасдиқлаган ва иш юритиш тугатилган. Даъвогар суд ариза билан мурожаат қилиб, судда қатнашган М.Мамадалиев 2021 йил 3 май куни жамият раҳбарлигидан бўшаган бўлсада судларда жамият номидан қатнашиб, жамият зарарига тузилган келишув битимини тузиб суд орқали тасдиқлашга эришганлиги, бу ҳолатдан жамият таъсисчилари ижро жараёнида 2022 йил 5 июлда МИБга бориб билганликларини маълум қилиб, ишни янги очилган ҳолат бўйича қайта кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 328-моддасига кўра Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган судга суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилади. Ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддати, ариза билан мурожаат қилган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, суд томонидан тикланиши мумкин. Шундай экан даъвогар биринчи инстанция судига ёхуд апелляция инстанцияси судига муддатни тиклашга асос бўладиган далилларни тақдим этмади. ИПК 331 моддаси бирнчи қисми 3 бандига кўра ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш сабаблари узрсиз деб ҳисобланиб, шунга кўра ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашга асос мавжуд бўлмаса суд қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қайтаради. Шунга асосан суд даъвогарнинг аризасини қайтариш ҳақида асосли тўҳтамга келган. Гарчи даъвогар суддан аризани қайтариш ҳақидаги ажримни бекор қилиб судьяга раддия билдирган ҳолда иш ҳужжатларини бошқа судга юборишни сўрасада, судлов хайъати биринчи инстанция судининг аризани қайтариш ҳақидаги ажримни тўғри қабул қилиган деб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бинобарин биринчи инстанция суди ажрими ўзгаришсиз қолдирилганлиги сабабли судьяга раддия билдириш ва ишни бошқа судга юбориш тўғрисидаги важи ҳам асоссиз бўлиб, муҳокама қилинмайди. Юқоридагиларга биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган ажрим қабул қилган деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 26 000 сўм миқдорида почта ҳаражатларини зиммасида қолдиришни лозим топади Бинобарин судлов хайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 328, 331 - моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Биринчи инстанция судининг 2022 йил 29 июлдаги аризани қайтариш ҳақидаги ажрими ўзгаришсиз, “Integral Shedevr Premium” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Integral Shedevr Premium” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаб чиқилган 26 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор устидан Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаев Судья Д.Убайдуллаев Судья А.Абдурахманов