Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2568 Дата решения 07.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SAMARQAND VILOYATI DAVLAT SOLIQ BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый "BOBURJON TRADE STAR" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 892091 Claim ID 2885597 PDF Hash 3e7b75377a71a7dc... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 242-моддаси онуннинг 242 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy Теl: (66) 425-17-35 PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 07 сентябрь 4-1406-2201/2568-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили Б.Уралов (2022 йил 07 сентябрь кунги №25-73432-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарздор "BOBURJON TRADE STAR" масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб, қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ариза билан мурожаат қилиб, унда "BOBURJON TRADE STAR" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)нинг солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлигини кўрсатиб, корхонанинг асосий воситалари ва пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли уни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, қарздор суд мажлисида иштирок этмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 3-қисмига асосан низони қарздор вакили йўқлигида кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида сўралган аризачи вакили ўз тушунтиришида, аризани қувватлаб, суддан қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўради. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, ариза талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, қарздорнинг солиқ қарзи 2 470 015 905.51 сўмни ташкил этган, аризачи солиқ қарзини ундириш чораларини кўриб, солиқ инспекцияси бошлиғининг қарорларини чиқарган. Ушбу қарорлар ундирувни амалга ошириш учун мажбурий ижро бюросига юборилган. Бироқ, солиқ қарзи ундирувни мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги ҳужжатлар қарздорнинг мол-мулклари мавжуд эмаслиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими томонидан 24.12.2021 йилдаги ва 30.06.2022 йилдаги қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа орган хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 3-бандига асосан ижросиз қайтарилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг (кейинги ўринларда қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Даъво аризага илова қилиб тақдим этилган маълумотномаларга кўра, қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмас. Қонуннинг 242-моддасида биринчи қисмига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига илова “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорига 1-илова “Суд бошқарувчилари тўғрисида”ги Низомнинг 40-банди тўртинчи хатбошисига кўра, қарздорнинг банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди. Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчи номзоди сифатида 3-тоифали суд бошқарувчиси Д.Донақулов кўрсатилган бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестати берилган. Бундай ҳолатда суд, аризани қаноатлантиришни, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни, Донақулов Дилшод Донақул ўғлини тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариш лозимлиги юзасидан кўрсатма беришни ва суд харажатларини карздордан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун 5, 240, 242-моддаларига, ИПКнинг 112, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарздор "BOBURJON TRADE STAR" масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор "BOBURJON TRADE STAR" масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор "BOBURJON TRADE STAR" масъулияти чекланган жамиятини тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун Донақулов Дилшод Донақул ўғли тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш; - имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ҳулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; - уч кунлик муддат ичида қарздорни банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақидаги суд ҳужжатини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун юбориш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги ҳисоботини 2022 йил 07 декабрь кунига қадар судга тақдим этиш масъулияти юклатилсин. Қарздор "BOBURJON TRADE STAR" масъулияти чекланган жамиятидан: - Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи; - Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев